Мудофаа вазири матбуот котиби Прилепиннинг баёнотига муносабат билдирди
“Россия сегодня” матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда “Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи ижтимоий тармоқларни жумбушга келтирди.
Хусусан, Ташқи ишлар вазирлиги биносига Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси О.Малгинов таклиф қилиниб, сиёсатчининг кутилмаган баёноти муҳокама қилинди.
Учрашувда О.Малгинов Прилепиннинг баёнотлари Россия раҳбариятининг Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини айтган.
Энг қизиғи, Захар Прилепиннинг шов-шувли интервьюсидан кейин Мудофаа вазирининг матбуот котиби Отабек Юлдашев рус сиёсатчисига Конституциянинг 153-моддасини эслатиб қўйди:
“Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга”.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍188👎3😢2
👍270👎2
⚡️Прагадаги университетда отишма содир бўлди
Праганинг Карлов ҳудудида жойлашган университетда отишма содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва ўнлаб ярадорлар бор. Полиция университетга ҳужум қилган шахс йўқ қилинганини айтди.
Қайд этилишича, воқеа Прагадаги Ян Палач майдонида жойлашган университетнинг санъат факультети ҳудудида содир бўлган.
Полиция маҳаллий аҳолини воқеа жойига яқинлашмаслик ва ташқарига чиқмасликка чақирмоқда.
Чарлз университети 1348 йилда Чехия Люксембург қироли Карл IV томонидан асос солинган. Университетда 50 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади.

👍9👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Киевдан кейин навбат Тошкентга — Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилди Россиялик сиёсатчи, ёзувчи ва "Путин жамоаси" аъзоси Захар Прилепин Россияга келаётган мигрантлар мамлакатини босиб олишни таклиф қилди. Мисол тариқасида, у Ўзбекистонни…
«Прилепиннинг баёноти Москванинг расмий позициясини акс эттирмайди» — Мария Захарова
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
“Захар Прилепиннинг Россия меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон ҳудудининг Россияга қўшилиши ҳақидаги баёнотлари унинг шахсий фикри ва Москванинг расмий позициясини акс эттирмайди”, — деди Заҳарова.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
“Захар Прилепиннинг Россия меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон ҳудудининг Россияга қўшилиши ҳақидаги баёнотлари унинг шахсий фикри ва Москванинг расмий позициясини акс эттирмайди”, — деди Заҳарова.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎5
EFFECT.UZ | Расмий канал
Пискентдаги паррандачилик фермасида катта ёнғин содир бўлди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Пискент туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди. Маълум қилинишича, бугун, 21 декабрь куни соат 15:20 да Тошкент вилояти, Пискент тумани, “Култепа” МФЙда…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Паррандачилик фермасида юзага келган ёнғин бартараф этилди
Манба: "Замон" информацион дастури
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Манба: "Замон" информацион дастури
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2👎1
👍10👎1
Аргентинада «тентак» президентдан норози халқ намойишга чиқди
Аргентинанинг янги президенти Хавьер Милей ҳали парламент томонидан тасдиқланмаган 300 дан ортиқ иқтисодий ислоҳотларни қамраб олувчи фармонни имзолади.
Сиёсатчининг ўзи баъзи ислоҳотларни “шок янгиликлар” деб атайди, яъни фармонда барча соҳаларда харажатларни кескин қисқартириш билан боғлиқ.
Шундан сўнг, намойишчилар Буэнос-Айрес кўчаларига чиқишди.
Намойишчилар орасида юзлаб одамлар, жумладан, кичкина болали оилалар ҳам бор.
Оломон хавфсизлик кучлари ва махсус техника ҳамроҳлигида президент саройи томон ҳаракатланмоқда.

👍16👎2
Тошкентда 1.2 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган метан «заправка» аниқланди
Тошкент вилоятидаги битта АГТКШ 1 млрд 258 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Вазирлик ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятидаги АГТКШда ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Б.Э.Г.700” МЧЖга қарашли АГТКШ томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда унинг схемалари ўзгартирилганлиги маълум бўлди.
Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур АГТКШ томонидан давлат манфаатларига жами 1 млрд 258 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
“Истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди”, — дейилади хабарда.

👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда аёл ҳайдовчи «Tracker» машинасида икки нафар болани уриб юборди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида машина икки нафар болани босиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ
маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 16:30 атрофида Юнусобод тумани 8-мавзе 16-уй қаршисида ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Н.А. (аёл киши) Tracker автомашинасини бошқариб кетаётиб 2 нафар пиёдаларни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёдалар 2015 йилда туғилган З.А. ва 2013 йилда туғилган М.А.лар тан жароҳат олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍9👎1😢1
«Маънавият биз учун устувор масаладир» — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши
бошланди.
“Юртимизда ушбу кенгаш раиси Президент ҳисобланади. Ҳудудларда эса биринчи раҳбарлар бу масала учун масъул этиб белгиланган. Чунки илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир”, - деди давлат раҳбари.
Президент йиғилганлар эътиборини бу йил ижтимоий соҳага энг кўп – 134 триллион сўм маблағ ажратилгани, бу 2016 йилга солиштирганда 5,6 баробар зиёдлигига қаратди.
“Янги таҳрирдаги Конституциямизда белгиланган “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган қоиданинг амалий ҳаётимиздаги тасдиғини биргина ана шу мисолда ҳам яққол кўриш мумкин. Бу ишлар дастлабки қадамлар бўлиб, келгусида янада кенгайиб боради”, - деб қўшимча қилди Шавкат Мирзиёев.

👍144👎8
«Мураккаб вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш осон бўлмаяпти» — Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бошланди.
“Илгари ўз мақсад ва манфаатларини асосан дипломатия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз.
Афсуски, бундай кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири Марказий Осиё минтақаси ва унинг таркибий қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти.
Ана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш албатта осон бўлмаяпти.
Биз дунёдаги узоқ-яқин барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаяпмиз”, - деди давлат раҳбари.

👍208👎5
«Булар оддий саволлар эмас!» — Президент
Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бошланди.
Йиғилишда Президент кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб бераяптими? Каби саволларни берди.
"Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар. Агар биз бу ёруғ дунёда “ўзбек”, "ўзбекистонлик", “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади", - деди давлат раҳбари.

👍98👎5
⚡️Президент «криминал авторитетлар»ни қўлга олинишига муносабат билдирди
Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бошланди.
Кейинги пайтда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.
Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.
Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади”, - деди Президент.

👍198👎6