EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Киевдан кейин навбат Тошкентга — Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилди Россиялик сиёсатчи, ёзувчи ва "Путин жамоаси" аъзоси Захар Прилепин Россияга келаётган мигрантлар мамлакатини босиб олишни таклиф қилди. Мисол тариқасида, у Ўзбекистонни…
⚡️Прилепиннинг баёноти ортидан Россия элчиси ТИВ биносига чақирилди

Вазирликнинг маълум қилишича, Россия вакилига “Россия сегодня” матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда “Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистонда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани етказилган.

👉 https://effect.uz/4978

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎2
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥊 Баҳодир Жалоловнинг никоҳ кечаси бошланди!

Telegram | Instagram | YouТube
👍14🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Америка ва Европа давлатлари Россияни аҳмоқ қилишни бас қилишлари керак» — Путин

Россия президенти Владимир Путин Стратегик ривожланиш кенгаши йиғилишида Шимолий Америка ва Европа давлатларига мурожаат қилди.

Биз Америка қитъасидан, Шимолий Америкадан - АҚШ ва Канададан, Европа давлатларидан ҳам ўзимизни ёпаётганимиз йўқ.
Умуман олганда, улар синишимизни кутмасдан, аҳмоқ қилишни бас қилиб,
Россия билан ҳамкорликдан манфаат кўрмоқчи бўлсалар, буни қилишлари керак
”, — деди Путин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍35👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада тўйда «қутурган» 3 киши 5 суткага кесилди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида жамоат тартибини бузган 3 нафар шахсларга 5 суткадан мамурий қамоқ жазоси тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4🔥2👎1
Мудофаа вазири матбуот котиби Прилепиннинг баёнотига муносабат билдирди

“Россия сегодня” матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда “Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи ижтимоий тармоқларни жумбушга келтирди.

Хусусан, Ташқи ишлар вазирлиги биносига Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси О.Малгинов таклиф қилиниб, сиёсатчининг кутилмаган баёноти муҳокама қилинди.

Учрашувда О.Малгинов Прилепиннинг баёнотлари Россия раҳбариятининг Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини айтган.

Энг қизиғи, Захар Прилепиннинг шов-шувли интервьюсидан кейин Мудофаа вазирининг матбуот котиби Отабек Юлдашев рус сиёсатчисига Конституциянинг 153-моддасини эслатиб қўйди:

Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга”.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍188👎3😢2
Президент Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

👉 https://effect.uz/4980

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍270👎2
⚡️Прагадаги университетда отишма содир бўлди

Праганинг Карлов ҳудудида жойлашган университетда отишма содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва ўнлаб ярадорлар бор. Полиция университетга ҳужум қилган шахс йўқ қилинганини айтди.

Қайд этилишича, воқеа Прагадаги Ян Палач майдонида жойлашган университетнинг санъат факультети ҳудудида содир бўлган.

Полиция маҳаллий аҳолини воқеа жойига яқинлашмаслик ва ташқарига чиқмасликка чақирмоқда.

Чарлз университети 1348 йилда Чехия Люксембург қироли Карл IV томонидан асос солинган. Университетда 50 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Киевдан кейин навбат Тошкентга — Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилди Россиялик сиёсатчи, ёзувчи ва "Путин жамоаси" аъзоси Захар Прилепин Россияга келаётган мигрантлар мамлакатини босиб олишни таклиф қилди. Мисол тариқасида, у Ўзбекистонни…
«Прилепиннинг баёноти Москванинг расмий позициясини акс эттирмайди» — Мария Захарова

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Захар Прилепиннинг Россия меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон ҳудудининг Россияга қўшилиши ҳақидаги баёнотлари унинг шахсий фикри ва Москванинг расмий позициясини акс эттирмайди”, — деди Заҳарова.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎5
Хоналар абгор, «душ» ва вентилация тизими ишламайди — Самарқанддаги ҳушёрхоналарда ҳолат қандай?

👉 https://effect.uz/4979

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎3👍2
Туркиянинг анъанавий зайтун етиштириш саноати ЮНEСКО рўйхатига киритилди

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Туркиянинг анъанавий зайтун етиштириш саноати ЮНEСКО рўйхатига киритилганини маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4981

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎1
Аргентинада «тентак» президентдан норози халқ намойишга чиқди

Аргентинанинг янги президенти Хавьер Милей ҳали парламент томонидан тасдиқланмаган 300 дан ортиқ иқтисодий ислоҳотларни қамраб олувчи фармонни имзолади.

Сиёсатчининг ўзи баъзи ислоҳотларни “шок янгиликлар” деб атайди, яъни фармонда барча соҳаларда харажатларни кескин қисқартириш билан боғлиқ.

Шундан сўнг, намойишчилар Буэнос-Айрес кўчаларига чиқишди.

Намойишчилар орасида юзлаб одамлар, жумладан, кичкина болали оилалар ҳам бор.

Оломон хавфсизлик кучлари ва махсус техника ҳамроҳлигида президент саройи томон ҳаракатланмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎2
Тошкентда 1.2 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган метан «заправка» аниқланди

Тошкент вилоятидаги битта АГТКШ 1 млрд 258 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Вазирлик ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятидаги АГТКШда ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Б.Э.Г.700” МЧЖга қарашли АГТКШ томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда унинг схемалари ўзгартирилганлиги маълум бўлди.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур АГТКШ томонидан давлат манфаатларига жами 1 млрд 258 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.


Истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда аёл ҳайдовчи «Tracker» машинасида икки нафар болани уриб юборди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида машина икки нафар болани босиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ
маълумот
берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 16:30 атрофида Юнусобод тумани 8-мавзе 16-уй қаршисида ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Н.А. (аёл киши) Tracker автомашинасини бошқариб кетаётиб 2 нафар пиёдаларни уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёдалар 2015 йилда туғилган З.А. ва 2013 йилда туғилган М.А.лар тан жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1😢1