EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Украина Беларусь билан чегарада истеҳкомлар қуришни бошлади

Украина ҳарбийлари Белерус билан чегарада истеҳкомлар қуришни бошлади, дея хабар бермоқда Украина Қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони Сергей Наев.

Маълум қилинишича, ҳозир у ерда муҳандислик ускуналари ёрдамида хандаклар қазилиб дала истеҳкомлари ўрнатилмоқда.

Ҳар бир позиция олдида танкга қарши тўсиқлар ва ариқлар, тиканли симлар бор.

Сарненский тумани ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Коханнинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳолининг вазифаси ишнинг моддий томонини, зарур бўлганда ёғоч ва бошқа қурилиш материалларидан бошлаб, зарур мутахассислар ва тегишли техникани ёқилғи билан таъминлашдан иборат.

Нашр этилган фотосуратлардан бирида муҳандислик конлари кўрсатилган. Суратга кўра, кончилар истеҳкомларни яратишда қатнашмоқда
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎3
⚡️Избоскан туманининг собиқ ҳокими ҳибсга олингани айтилмоқда

Туманни беш йил давомида бошқарган Серобиддин Исмоилов жорий йилнинг 10 декабрь куни лавозимидан озод этилган эди.

👉 https://effect.uz/4977

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг октябридан 2023 йилнинг октябригача АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 13 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қўлга олинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«У суғурта компанияси билан тил бириктирган» — Божхона ходимининг ҳибсга олиниши бўйича расмий ахборот берилди

Божхона қўмитаси ходими суғурта компанияси билан тил бириктирганликда гумонланиб ҳибсга олинган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжмунида Божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Илхом Мухторов маълум қилди.

Божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш йўналишидаги бир амалиёт — суғурта компанияларидан тақдим қилинган суғурта полиси асосида маълум муддатга божхона тўловларини кечиктириш учун рухсат бериш ҳақида гап кетяпти.

Рухсат беришда ўша ходим суғурта компанияси билан тил бириктирган.

Жойлардан олинган маълумотлар асосида текширув натижасида 145 миллиардга яқин маблағ суғурталаш орқали ўзлаштиришга эришмоқчи бўлишганини аниқладик.

Хизмат текшируви асосида ходим 23 ноябрь куни ишдан бўшатилганди. Бўшатилгандан кейин унинг ҳаракатда жиноят элементлари бўлгани учун ходим бугунги кунда ҳибсга олинган
”, — деди қўмита раиси биринчи ўринбосари.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Киевдан кейин навбат Тошкентга — Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилди Россиялик сиёсатчи, ёзувчи ва "Путин жамоаси" аъзоси Захар Прилепин Россияга келаётган мигрантлар мамлакатини босиб олишни таклиф қилди. Мисол тариқасида, у Ўзбекистонни…
⚡️Прилепиннинг баёноти ортидан Россия элчиси ТИВ биносига чақирилди

Вазирликнинг маълум қилишича, Россия вакилига “Россия сегодня” матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда “Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистонда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани етказилган.

👉 https://effect.uz/4978

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍22👎2
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥊 Баҳодир Жалоловнинг никоҳ кечаси бошланди!

Telegram | Instagram | YouТube
👍14🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Америка ва Европа давлатлари Россияни аҳмоқ қилишни бас қилишлари керак» — Путин

Россия президенти Владимир Путин Стратегик ривожланиш кенгаши йиғилишида Шимолий Америка ва Европа давлатларига мурожаат қилди.

Биз Америка қитъасидан, Шимолий Америкадан - АҚШ ва Канададан, Европа давлатларидан ҳам ўзимизни ёпаётганимиз йўқ.
Умуман олганда, улар синишимизни кутмасдан, аҳмоқ қилишни бас қилиб,
Россия билан ҳамкорликдан манфаат кўрмоқчи бўлсалар, буни қилишлари керак
”, — деди Путин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍35👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада тўйда «қутурган» 3 киши 5 суткага кесилди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида жамоат тартибини бузган 3 нафар шахсларга 5 суткадан мамурий қамоқ жазоси тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4🔥2👎1
Мудофаа вазири матбуот котиби Прилепиннинг баёнотига муносабат билдирди

“Россия сегодня” матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда “Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи ижтимоий тармоқларни жумбушга келтирди.

Хусусан, Ташқи ишлар вазирлиги биносига Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси О.Малгинов таклиф қилиниб, сиёсатчининг кутилмаган баёноти муҳокама қилинди.

Учрашувда О.Малгинов Прилепиннинг баёнотлари Россия раҳбариятининг Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини айтган.

Энг қизиғи, Захар Прилепиннинг шов-шувли интервьюсидан кейин Мудофаа вазирининг матбуот котиби Отабек Юлдашев рус сиёсатчисига Конституциянинг 153-моддасини эслатиб қўйди:

Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга”.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍188👎3😢2
Президент Қирғизистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

👉 https://effect.uz/4980

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍270👎2
⚡️Прагадаги университетда отишма содир бўлди

Праганинг Карлов ҳудудида жойлашган университетда отишма содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар ва ўнлаб ярадорлар бор. Полиция университетга ҳужум қилган шахс йўқ қилинганини айтди.

Қайд этилишича, воқеа Прагадаги Ян Палач майдонида жойлашган университетнинг санъат факультети ҳудудида содир бўлган.

Полиция маҳаллий аҳолини воқеа жойига яқинлашмаслик ва ташқарига чиқмасликка чақирмоқда.

Чарлз университети 1348 йилда Чехия Люксембург қироли Карл IV томонидан асос солинган. Университетда 50 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Киевдан кейин навбат Тошкентга — Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилди Россиялик сиёсатчи, ёзувчи ва "Путин жамоаси" аъзоси Захар Прилепин Россияга келаётган мигрантлар мамлакатини босиб олишни таклиф қилди. Мисол тариқасида, у Ўзбекистонни…
«Прилепиннинг баёноти Москванинг расмий позициясини акс эттирмайди» — Мария Захарова

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Справедливая Россия – за правду” партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.

Захар Прилепиннинг Россия меҳнат миграцияси ва Ўзбекистон ҳудудининг Россияга қўшилиши ҳақидаги баёнотлари унинг шахсий фикри ва Москванинг расмий позициясини акс эттирмайди”, — деди Заҳарова.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎5
Хоналар абгор, «душ» ва вентилация тизими ишламайди — Самарқанддаги ҳушёрхоналарда ҳолат қандай?

👉 https://effect.uz/4979

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎3👍2
Туркиянинг анъанавий зайтун етиштириш саноати ЮНEСКО рўйхатига киритилди

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Туркиянинг анъанавий зайтун етиштириш саноати ЮНEСКО рўйхатига киритилганини маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4981

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎1
Аргентинада «тентак» президентдан норози халқ намойишга чиқди

Аргентинанинг янги президенти Хавьер Милей ҳали парламент томонидан тасдиқланмаган 300 дан ортиқ иқтисодий ислоҳотларни қамраб олувчи фармонни имзолади.

Сиёсатчининг ўзи баъзи ислоҳотларни “шок янгиликлар” деб атайди, яъни фармонда барча соҳаларда харажатларни кескин қисқартириш билан боғлиқ.

Шундан сўнг, намойишчилар Буэнос-Айрес кўчаларига чиқишди.

Намойишчилар орасида юзлаб одамлар, жумладан, кичкина болали оилалар ҳам бор.

Оломон хавфсизлик кучлари ва махсус техника ҳамроҳлигида президент саройи томон ҳаракатланмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍16👎2