EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги «Мени эшитинг» PR-кампаниясини ишга туширди

Оилада фарзандни тарбиялаш, унга асосий эътиборни қаратиш ва эшита олиш — боланинг келажакда камол топиши ва ривожланишидаги муҳим омил.

Болага бепарволик, унинг қадр-қимматини оёқости қилиш, салбий муомала ва жазо унга нисбатан зўравонликдир. Бугун болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига кўз юмишни тўхтатиш ҳар қачонгидан муҳим аҳамиятга эга.

Азиз ота-оналар, ҳаётий турмуш ва руҳий ҳолатингиздаги салбий жараёнлар сабаб ўз фарзандингизни умид овозларини эшитишни унутманг, мурғак қалбини синдиришга йўл қўйманг.

Мени эшитинг” PR-кампаниясининг ишга туширилишида зўравонликка учраган ва ундан азият чекаётган болаларнинг баралла янграйдиган овозига айланишига катта умид боғладик.

Бу орқали бола ҳаётида ижобий ўзгаришлар юз беришига, улар учун хавфсиз муҳит яратишга сезиларли даражада ҳисса қўшишига ишонамиз
”, — дейилади агентлик хабарида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎2
Сардор Умрзоқов узоқ вақтдан сўнг илк марта жамоатчиликка кўриниш берди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакраборти ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Сардор Умрзоқов билан тушган расмни жойлаштирди:

Ўтган ҳафта Тошкентда яқин дўстим, Президент маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов билан жуда яхши суҳбатлар бўлди.

Президентни кўргани бирга бориб, 2024 йилга мўлжалланган иш дастуримизни келишиб олдик. Тошкентга январда қайтаман
- деб ёзган Чакраборти сурат изоҳига.

Блогер Дима Қаюмнинг маълум қилишича, Умрзоқов айни вақтда Президент топшириғи билан Нукусда бўлиб турибди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27👎4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Киевдан кейин навбат Тошкентга — Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилди Россиялик сиёсатчи, ёзувчи ва "Путин жамоаси" аъзоси Захар Прилепин Россияга келаётган мигрантлар мамлакатини босиб олишни таклиф қилди. Мисол тариқасида, у Ўзбекистонни…
«Пошёл на х...» — Кушербаев Прилепинга жавоб қайтарди

Эковазир маслаҳатчиси Расул Кушербаев россиялик сиёсатчи Захар Прилепинга жавоб қайтарди.

Жаноб Прилепин ва Ўзбекистонни босиб олмоқчи бўлаётган бошқаларга биринчидан, ўз тилида "пошёл на х...".

Афсуски Россия сиёсатчилари томонидан бу каби баёнотлар берилиши кўпайса кўпаймоқдаки, асло камаймаяпти. Бу эса хавотирли.

Иккинчидан, ўзбекистонликлар бошқа мақсад йўлида бирлашмаса-да, мамлакат мустақиллигини сақлаб қолиш йўлида бирлаша оладилар.

Расмий Кремл мамлакат ва халқлар ўртасида уруш ва адоватни қўзғаётган бу каби шовинистларга нисбатан қонуний чоралар кўриши керак. Акс ҳолда Ўзбекистонни босиб олиш бу кўпчилик томонидан Кремлнинг келажакдаги стратегик режаси сифатида қабул қилинади.

Дарвоқе, Шимолий Кореани ракета учирганидан ташвишга тушадиган Ташқи ишлар вазирлигимиз ҳеч бўлмаса ҳозир уйғониб, бу бўйича расмий Нота юбориши керак”, – деб ёзди собиқ депутат.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍51🔥21👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент Кимё халқаро университети ректори вафот этди

👉 https://effect.uz/4976

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доғистонда 16 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Доғистоннинг Кавказ федерал магистралида ўн олтита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “РИА НОВОСТИ” Республика ИИВ матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

“Бугун, 2023 йил 21 декабрь, тахминан соат 8:30 (Тошкент вақти билан — 10:30 ) Қумторқалъа ҳудудидаги Кавказ FAD’нинг 781-километрида 16 та автомобиль тўқнашуви содир бўлди... Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ”, — дейилади хабарда.


Қайд этилишича, ҳодисанинг дастлабки сабаблари ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликка риоя қилмаслиги бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎1
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
❗️«Қизил китоб»га киритилган ўсимликларга шикаст етказганлик ва браконерлик учун жарима миқдори оширилди

▫️Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган ўсимликларга зарар етказганлик учун жарима миқдори 5 баробарга, ҳайвонларга зарар келтирганлик учун жарима миқдори эса 10 баробарга оширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қрим кейинги йилга озод қилинади» — Украина Мудофаа вазири

Украина Мудофаа вазири Рустам Умеров Bild нашрига берган интервьюсида Россия томонидан аннекция қилинган Қрим 2024 йилда озод қилинишини маълум қилди.

“Қрим кейинги йилга озод қилинишига 100 фоиз ишонаман. Бу бизнинг стратегик мақсадимиз”, — деди Умеров.


Шунингдек, сентябрь ойида вазир этиб тайинланган, Самарқандда туғилган қрим-татар Умеров 25 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларни Россияга қарши урушга жалб қилинишини айтди:

25 ёшдан 60 ёшгача бўлган ҳарбий ёшдаги барча украиналик эркаклар чақирув қоғозини олишлари керак. Агар улар ўз ихтиёри билан келмаса, нима бўлишини ҳали ҳам муҳокама қилмоқдамиз
, — деб қўшимча қилди Умеров.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎13👍9🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пискентдаги паррандачилик фермасида катта ёнғин содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Пискент туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 21 декабрь куни соат 15:20 да Тошкент вилояти, Пискент тумани, “Култепа” МФЙда жойлашган паррандачилик фермаларининг бирида ёнғин содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:33 да етиб борган, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ёнғин натижасида фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушмади”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Киевдан кейин навбат Тошкентга — Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилди Россиялик сиёсатчи, ёзувчи ва "Путин жамоаси" аъзоси Захар Прилепин Россияга келаётган мигрантлар мамлакатини босиб олишни таклиф қилди. Мисол тариқасида, у Ўзбекистонни…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Прилепиннинг бундай қарашлари иллюзиядан бошқа нарса эмас» — «Юксалиш» ҳаракати раиси

“Юксалиш” ҳаракати раиси Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов:

Прилепиннинг Ўзбекистонни босиб олиш таҳдиди мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат.

Рус сиёсатчилари агрессив кайфият ва сўзлар билан дўст орттириб бўлмаслигини англаб етиши зарур, уларнинг агрессив ҳаракатлари дўстона муносабатнинг ёмонлашишига сабаб бўлмоқда.

Иккинчидан, Прилепинни бундай ҳаракат ЖКнинг 159 моддасида назарда тутилган жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида қатъий огоҳлантирамиз.

Учинчидан, Прилепин ва рус сиёсатчилари илгари сураётган бундай қарашлари иллюзиядан бошқа нарса эмас. Кимгадир ёқадими, ёқмайдими, Ўзбекистон мустақил, мустаҳкам суверенитетга эга мамлакатдир.

Қолаверса, қарийб 60 минг аъзога эга бўлган Ҳаракат номидан Россия расмийларини иттифоқчи мамлакатга нисбатан бундай агрессив баёнотларга эътибор қаратишга ва батамом чек қўйишга чақираман
- деб ёзди Бекмуродов


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍15👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хусийлар Исроилга қарши умумхалқ сафарбарлигини эълон қилди

Хусийлар ҳукмронлик қиладиган шимолий Яман ҳукумати Исроилга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун умумий халқ сафарбарлигини эълон қилди. Бу ҳақда “Ансор Аллоҳ” сиёсий бюроси Хузам Ал-Асад маълум қилди.

“Ғазо секторидаги аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича умумхалқ сафарбарлиги барча вилоятларда бошланди, ўқув лагерлари очилди, ўн минглаб ёшлар кўнгилли равишда ҳарбий билимларни ўрганишга киришди, турли губернаторликларда бир неча гуруҳлар аллақачон махсус лагерларни битириб чиқди", — деди Хузам Ал-Асад.

Xусийлар раҳбарияти вакилининг айтишича, бу халқ армияси. Улар АҚШ кўмагидаги Исроил босқинчи армияси томонидан геноцидга дучор бўлаётган Ғазодаги одамларни қўллаб-қувватлашга чақирилади.

Бу халқ армияси, АҚШ кўмагида Исроил босқинчи армияси томонидан геноцидга дучор бўлаётган Ғазодаги халқимизни қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилди”, — деб қўшимча қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍43👎4
Гидрометеорология хизмати агентлиги директорига матбуот котиби тайинланди

Нигора Ташходжаева Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Гидрометеорология хизмати агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Нигора Ташходжаева — 1993 йил 19 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У бунга қадар “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг Медиа-марказида, Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш марказининг Аудит ва ахборот ресурсларининг ҳуқуқий экспертизаси хизматларини кўрсатиш бўлимида фаолият юритган.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎3
Электр ҳисоблагичлар истеъмолчилар ҳисобидан ўрнатилади

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, электр тармқоларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (EHNAT) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Амалдаги тартибга кўра, бу ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан амалга ошириб келинар эди.

Энергетика вазирлиги "буни энергияга сарфига оид маълумотларнинг қалбакилаштирилиши, “Ҳудудий электр тармоқлар” АЖнинг молиявий имкониятлари ҳамда янги истеъмолчилар сони кескин ўсиб бораётгани" билан изоҳлаган.

2024 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ (асосан улгуржи истеъмолчилар) учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎26👍11
Украина Беларусь билан чегарада истеҳкомлар қуришни бошлади

Украина ҳарбийлари Белерус билан чегарада истеҳкомлар қуришни бошлади, дея хабар бермоқда Украина Қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони Сергей Наев.

Маълум қилинишича, ҳозир у ерда муҳандислик ускуналари ёрдамида хандаклар қазилиб дала истеҳкомлари ўрнатилмоқда.

Ҳар бир позиция олдида танкга қарши тўсиқлар ва ариқлар, тиканли симлар бор.

Сарненский тумани ҳарбий бошқармаси бошлиғи Александр Коханнинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳолининг вазифаси ишнинг моддий томонини, зарур бўлганда ёғоч ва бошқа қурилиш материалларидан бошлаб, зарур мутахассислар ва тегишли техникани ёқилғи билан таъминлашдан иборат.

Нашр этилган фотосуратлардан бирида муҳандислик конлари кўрсатилган. Суратга кўра, кончилар истеҳкомларни яратишда қатнашмоқда
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎3
⚡️Избоскан туманининг собиқ ҳокими ҳибсга олингани айтилмоқда

Туманни беш йил давомида бошқарган Серобиддин Исмоилов жорий йилнинг 10 декабрь куни лавозимидан озод этилган эди.

👉 https://effect.uz/4977

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг октябридан 2023 йилнинг октябригача АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 13 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қўлга олинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«У суғурта компанияси билан тил бириктирган» — Божхона ходимининг ҳибсга олиниши бўйича расмий ахборот берилди

Божхона қўмитаси ходими суғурта компанияси билан тил бириктирганликда гумонланиб ҳибсга олинган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжмунида Божхона қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Илхом Мухторов маълум қилди.

Божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш йўналишидаги бир амалиёт — суғурта компанияларидан тақдим қилинган суғурта полиси асосида маълум муддатга божхона тўловларини кечиктириш учун рухсат бериш ҳақида гап кетяпти.

Рухсат беришда ўша ходим суғурта компанияси билан тил бириктирган.

Жойлардан олинган маълумотлар асосида текширув натижасида 145 миллиардга яқин маблағ суғурталаш орқали ўзлаштиришга эришмоқчи бўлишганини аниқладик.

Хизмат текшируви асосида ходим 23 ноябрь куни ишдан бўшатилганди. Бўшатилгандан кейин унинг ҳаракатда жиноят элементлари бўлгани учун ходим бугунги кунда ҳибсга олинган
”, — деди қўмита раиси биринчи ўринбосари.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎2