«Биз келажагимизга сармоя киритишимиз лозим!» — Саида Мирзиёева
Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал олимпиадасининг республика босқичи якунланиб, ғолиблар ўз мукофотларини қўлга киритди.
Президент маслаҳатчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистонда “Заковат” каби интеллектуал лойиҳалар кўпроқ бўлиши лозимлигини таъкидлади.
“Биз Президентимизнинг илм-фан, таълим, интеллектуал салоҳият – мамлакатимиз тараққиётининг зарур шарти экани ҳақидаги сиёсатига хайрихоҳ бўлган минглаб инсонларни бирлаштира олдик.
Мамлакатимизга “Заковат” каби ташаббуслар кўпроқ керак. Биз келажагимизга сармоя киритишимиз лозим!”, — деди Мирзиёева.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍152👎4😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Шахсий адоватми ёки ватанпарварлик? Хоразмда шоликорларнинг ерлари тортиб олиняпти. Фермерлар адолат истаб, Президентдан ёрдам сўрашган Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Машариповга тегишли аудио ижтимоий…
⚡️Ҳаммаси назорат остида: Гурландаги фермерлар масаласида ўрганиш ишлари бошланди
Effect.uz орқали оммага эълон қилинган Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги шоли етиштирувчи фермер хўжаликларининг ер участкаларини ижарага олиш шартномасини тўғрисидаги ҳоким қарорини бекор қилиш ҳақида судларга киритилган Прокуратура даъво аризаси жамоатчилик томонидан кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кеча, 20 декабрь куни мазкур мурожаат бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг малакали мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи Гурлан туманида ўрганиш ишларини ўтказган, фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашган.
Бундан ташқари, ҳолатга ЎзЛиДеП ҳам муносабат билдирган:
Маълумот ўрнида, Фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шу жумладан мулк ҳуқуқи, ер ижара ҳуқуқининг дахлсизлиги “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонун, Ер кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари билан билан кафолатланган.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport

«Учрашув ва ўрганиш натижаларига кўра масалани адолатли ва ҳуқуқий ечими бўйича амалий чоралар кўрилмоқда. Ҳаракатларимиз фермерлар манфаатини қонуний жиҳатдан ҳимоя қилишга қаратилган. Барча ҳолат назоратга олинган, биз фермерларга аввало ерлар тортиб олинмаслигини тушунтирдик», дейди Effect.uz билан гаплашган ишчи гуруҳ аъзосидан бири.
Бундан ташқари, ҳолатга ЎзЛиДеП ҳам муносабат билдирган:
«Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси шуни алоҳида таъкидлайдики, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шу жумладан мулк ҳуқуқи, ер ижара ҳуқуқининг дахлсизлиги “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонун, Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан кафолатланган.
Партиямиз барча баҳсли вазиятларда, шу жумладан ушбу масалада ҳам қонун устуворлигининг таъминланишига эришиш муаммонинг бирдан бир адолатли ечими бўлиши ҳақидаги ўз қатъий позициясини маълум қилади», дейилади партия муносабатида.
Маълумот ўрнида, Фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шу жумладан мулк ҳуқуқи, ер ижара ҳуқуқининг дахлсизлиги “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонун, Ер кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари билан билан кафолатланган.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14😢3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар масаласига оид ишларни намунали ташкил этиш мақсадида 21 та вазирлик ва идоранинг қуйи тузилмалари вакилларидан иборат ҳар бир маҳалла учун алоҳида кичик ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби белгиланди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди:
🖊Хотин-қизлар фаолининг қуйидаги асосий 7 та вазифаси аниқлаштирилди:
✅Хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, таълим олиш ва ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни ташкил қилиш;
✅Хотин-қизлар ўртасида репродуктив саломатлик қоидаларини, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва спортни оммалаштириш;
✅Хотин-қизларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, оилавий ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш ҳамда ҳунармандлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;
✅Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
✅Хотин-қизлар масалалалари бўйича маҳалладаги “еттилик” билан иш олиб бориш, мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

👍11👎5😢1
ҲАМАС Исроилнинг маҳбусларни алмашиш таклифини рад этди
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроилнинг гаровга олинганларни алмашиш бўйича янги келишув бўйича таклифини рад этди, деб хабар бермоқда Исроилнинг “Макан 33” телеканали.
Телеканал маълумотларига кўра, Исроилнинг янги алмашинув шартномаси бўйича таклифи қотилликда айбланган фаластинлик маҳбусларни озод этишни ўз ичига олган.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.
Бунга жавобан Исроил қуролли кучлари Ғазо секторида ҲАМАСга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

👍17👎1
⚡️Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
Сенаторлар қирқ саккизинчи ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқдилар.
👉 https://effect.uz/4974
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Сенаторлар қирқ саккизинчи ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни кўриб чиқдилар.
👉 https://effect.uz/4974
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Киевдан кейин навбат Тошкентга —
Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилди
Россиялик сиёсатчи, ёзувчи ва "Путин жамоаси" аъзоси Захар Прилепин Россияга келаётган мигрантлар мамлакатини босиб олишни таклиф қилди.
Мисол тариқасида, у Ўзбекистонни босиб олиб, у ерда рус тилини ўргатиш зарурлигини айтди.
Прилепиннинг фикрича, Россия бунга ҳақли, чунки унинг ҳудудида собиқ СССР давлатларидан бўлган кўплаб мигрантлар яшайди.
Россия расмийсига кўра, Киевдаги ғалаба парадидан кейин, агар ҳеч ким қаршилик кўрсата олмаса, руслар Ўзбекистонга осонлик билан бостириб кириши мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилди
Россиялик сиёсатчи, ёзувчи ва "Путин жамоаси" аъзоси Захар Прилепин Россияга келаётган мигрантлар мамлакатини босиб олишни таклиф қилди.
Мисол тариқасида, у Ўзбекистонни босиб олиб, у ерда рус тилини ўргатиш зарурлигини айтди.
“Мен юртимизга келаётган меҳнат муҳожирларини юртини тўлиқ қўшиб олиш ва рус тилини жойида ўргатиш керак деган фикрни чин дилдан қўллаб-қувватлайман. Мисол учун Ўзбекистонни”, - деди Прилепин.
Прилепиннинг фикрича, Россия бунга ҳақли, чунки унинг ҳудудида собиқ СССР давлатларидан бўлган кўплаб мигрантлар яшайди.
“Биз исталган вақтда: “Бизнинг икки миллион фуқароларимиз сизнинг ҳудудингизда экан, биз сизнинг ҳудудингизга даъво қиламиз” дея оламиз”, - дея қўшимча қилди у.
Россия расмийсига кўра, Киевдаги ғалаба парадидан кейин, агар ҳеч ким қаршилик кўрсата олмаса, руслар Ўзбекистонга осонлик билан бостириб кириши мумкин.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎43👍13
EFFECT.UZ | Расмий канал
Киевдан кейин навбат Тошкентга — Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилди Россиялик сиёсатчи, ёзувчи ва "Путин жамоаси" аъзоси Захар Прилепин Россияга келаётган мигрантлар мамлакатини босиб олишни таклиф қилди. Мисол тариқасида, у Ўзбекистонни…
«Ўзбекистонни босиб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ» — депутат
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистоннинг босиб олиниши ҳақидаги бемаъни гапларига изоҳ берди.
“Жаноб Прилепин шуни яхшилаб ўқиб олинг! Ўзбекистон мустақил, суверен давлат . Уни босиб олишга, унда ўз ҳукмини ўтказишга, хорижий тил ўргатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва бундай сурбетлик билан эълон қилинган фикрлар на халқаро ҳуқуққа, на соғлом ақлга тўғри келмайди.
Аксинча, урушни тарғиб қилиш – бу жиноятдир. Бизнинг улуғ халқимиз муқаддас ҳуқуқимиз –
мустақиллигимизни ҳеч кимга, ҳеч қачон бериб қўймайди!
Мустақиллигимизни, суверенитетимизни, давлат чегараларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилишга куч-қудратимиз ҳам, журъатимиз ҳам етарли”, — дейди Қудратов

👍65👎7😢3🔥1
«Коррупцияга қарши курашиш фақатгина давлат органларининг иши эмас» — Жаҳонгир Ширинов
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг
Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ
масалалари қўмитаси раиси Ўзбекистонда коррупцион иллатларга қарши қандай курашиш кераклиги ҳақида тавсия берди.
👉 https://effect.uz/4975
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг
Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ
масалалари қўмитаси раиси Ўзбекистонда коррупцион иллатларга қарши қандай курашиш кераклиги ҳақида тавсия берди.
👉 https://effect.uz/4975
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎2
Ёшлар ишлари агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Дилнозахон Каттаханова Собир қизи Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Феруз Каримович Аблаяров — Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

👍4👎3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги «Мени эшитинг» PR-кампаниясини ишга туширди
Оилада фарзандни тарбиялаш, унга асосий эътиборни қаратиш ва эшита олиш — боланинг келажакда камол топиши ва ривожланишидаги муҳим омил.
Болага бепарволик, унинг қадр-қимматини оёқости қилиш, салбий муомала ва жазо унга нисбатан зўравонликдир. Бугун болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига кўз юмишни тўхтатиш ҳар қачонгидан муҳим аҳамиятга эга.
Азиз ота-оналар, ҳаётий турмуш ва руҳий ҳолатингиздаги салбий жараёнлар сабаб ўз фарзандингизни умид овозларини эшитишни унутманг, мурғак қалбини синдиришга йўл қўйманг.
“Мени эшитинг” PR-кампаниясининг ишга туширилишида зўравонликка учраган ва ундан азият чекаётган болаларнинг баралла янграйдиган овозига айланишига катта умид боғладик.
Бу орқали бола ҳаётида ижобий ўзгаришлар юз беришига, улар учун хавфсиз муҳит яратишга сезиларли даражада ҳисса қўшишига ишонамиз”, — дейилади агентлик хабарида.

👍4👎2
Сардор Умрзоқов узоқ вақтдан сўнг илк марта жамоатчиликка кўриниш берди
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакраборти ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Сардор Умрзоқов билан тушган расмни жойлаштирди:
Блогер Дима Қаюмнинг маълум қилишича, Умрзоқов айни вақтда Президент топшириғи билан Нукусда бўлиб турибди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакраборти ижтимоий тармоқдаги саҳифасига Сардор Умрзоқов билан тушган расмни жойлаштирди:
Ўтган ҳафта Тошкентда яқин дўстим, Президент маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов билан жуда яхши суҳбатлар бўлди.- деб ёзган Чакраборти сурат изоҳига.
Президентни кўргани бирга бориб, 2024 йилга мўлжалланган иш дастуримизни келишиб олдик. Тошкентга январда қайтаман
Блогер Дима Қаюмнинг маълум қилишича, Умрзоқов айни вақтда Президент топшириғи билан Нукусда бўлиб турибди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍27👎4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Киевдан кейин навбат Тошкентга — Россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилди Россиялик сиёсатчи, ёзувчи ва "Путин жамоаси" аъзоси Захар Прилепин Россияга келаётган мигрантлар мамлакатини босиб олишни таклиф қилди. Мисол тариқасида, у Ўзбекистонни…
«Пошёл на х...» — Кушербаев Прилепинга жавоб қайтарди
Эковазир маслаҳатчиси Расул Кушербаев россиялик сиёсатчи Захар Прилепинга жавоб қайтарди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Эковазир маслаҳатчиси Расул Кушербаев россиялик сиёсатчи Захар Прилепинга жавоб қайтарди.
Жаноб Прилепин ва Ўзбекистонни босиб олмоқчи бўлаётган бошқаларга биринчидан, ўз тилида "пошёл на х...".
Афсуски Россия сиёсатчилари томонидан бу каби баёнотлар берилиши кўпайса кўпаймоқдаки, асло камаймаяпти. Бу эса хавотирли.
Иккинчидан, ўзбекистонликлар бошқа мақсад йўлида бирлашмаса-да, мамлакат мустақиллигини сақлаб қолиш йўлида бирлаша оладилар.
Расмий Кремл мамлакат ва халқлар ўртасида уруш ва адоватни қўзғаётган бу каби шовинистларга нисбатан қонуний чоралар кўриши керак. Акс ҳолда Ўзбекистонни босиб олиш бу кўпчилик томонидан Кремлнинг келажакдаги стратегик режаси сифатида қабул қилинади.
Дарвоқе, Шимолий Кореани ракета учирганидан ташвишга тушадиган Ташқи ишлар вазирлигимиз ҳеч бўлмаса ҳозир уйғониб, бу бўйича расмий Нота юбориши керак”, – деб ёзди собиқ депутат.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍51🔥21👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент Кимё халқаро университети ректори вафот этди
👉 https://effect.uz/4976
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👉 https://effect.uz/4976
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доғистонда 16 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Доғистоннинг Кавказ федерал магистралида ўн олтита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “РИА НОВОСТИ” Республика ИИВ матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳодисанинг дастлабки сабаблари ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликка риоя қилмаслиги бўлган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Доғистоннинг Кавказ федерал магистралида ўн олтита автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “РИА НОВОСТИ” Республика ИИВ матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
“Бугун, 2023 йил 21 декабрь, тахминан соат 8:30 (Тошкент вақти билан — 10:30 ) Қумторқалъа ҳудудидаги Кавказ FAD’нинг 781-километрида 16 та автомобиль тўқнашуви содир бўлди... Ҳодиса натижасида жабрланганлар йўқ”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳодисанинг дастлабки сабаблари ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликка риоя қилмаслиги бўлган.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5👎1
❗️«Қизил китоб»га киритилган ўсимликларга шикаст етказганлик ва браконерлик учун жарима миқдори оширилди
▫️Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган ўсимликларга зарар етказганлик учун жарима миқдори 5 баробарга, ҳайвонларга зарар келтирганлик учун жарима миқдори эса 10 баробарга оширилди.

👎2