EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
«Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар - коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

Давлат раҳбари жаҳон иқтисодиёти шиддат билан ўзгариб бораётган шароитда ҳеч бир соҳани рақамли технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар - коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар, - деди Президент.


Жорий йилнинг ўзида Ўзбекистонда:

- таълим, банк, молия, божхона, қишлоқ хўжалиги, геология, кадастр каби соҳаларни рақамли трансформация қилиш доирасида 100 та дастурий лойиҳа ишлаб чиқилди;

- 500 дан зиёд янги IT компаниялари ташкил этилиб, соҳага 475 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди;

- йил якуни билан IT хизматлари ҳажми 10 триллион сўмга етиши, экспорти эса 300 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍174👎1
Қорақалпоғистонда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этгани тасдиқланди

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ушбу хонадонда яшаган 1957 йилда туғилган М.Б., 1961 йилда туғилган З.М., 1986 йилда туғилган С.Б., 2008 йилда туғилган А.А. ва 2011 йилда туғилган М.А. вафот этгани аниқланган.

Шунингдек, 1995 йилда ва 2000 йилда туғилган оиланинг икки нафар аъзоси бўлган йигитлар оғир аҳволда ҳушсиз ётгани аниқланиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Заҳарланишга уйнинг иситувчи қозонхонаси уй ичида ёниб тургани сабаб бўлган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5😢2👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар - коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар» — Президент Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда. Давлат раҳбари…
Ўзбекистонда илк бор Халқаро информатика олимпиадаси ўтказилади — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилишини маълум қилди.

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ИТ соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда Президент 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилишини маълум қилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга “мактаб – туман – вилоят – республика” босқичида танловлар ўтказиб, 5-8 синф ўқувчилари орасидан энг салоҳиятли 100 нафарини танлаб олиш топширилди.

IT яхши ривожланган давлатлардан малакали экспертлар жалб қилинган ҳолда ўқувчилар бўлажак халқаро олимпиадага чуқур тайёрланади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍318👎1
Президент йиғилишда ҳудудларда юқори тезликдаги интернет кераклиги таъкидланди

Бу IT хизматларини ривожлантириш учун зарурлиги қайд этилди.

Ўтказилган сўровларда IT парк резидентларининг 33 фоизи ҳудудларда интернет тезлиги пастлигини айтган.

Халқаро магистрал йўлларнинг муайян қисмлари мобиль интернет билан қамраб олинмагани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис Рақамли технологиялар вазирлигига хорижий инвестициялар жалб қилиш топширилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍335👎1
Тошкентда оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб, терговдан қочган 3 нафар шахс қидирилмоқда

1. 1990 йилда туғилган Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович;
2. 1995 йилда туғилган Паттаев Тохиржон Хакимбой ўғли;
3. 1982 йилда туғилган Умаров Рустамжон Тўланбоевич;

Ушбу шахслар ҳақида маълумотга эга бўлганлар зудлик билан ИИББга мурожаат қилишлари сўралмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик иқтидор Қрим озодлигига бағишланган қўшиқни куйлаб X-Factor супер финалига йўлланма олди

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган қўшиқ танловида Хайринисо Акбарова украиналик Жамала томонидан куйланган «1944» қўшиғини ижро этди. Россия 2014 йилда Қримни босиб олганидан сўнг ёзилган ушбу қўшиқни Жамала 2016 йилда ижро этиб «Евровидение» танловида бош совринни қўлга киритганди.

Қўшиқ Қрим озодлигига бағишланган бўлиб, «1944» деб номланишига, айнан ўша йилда яримролни немис фашистлари босиб олиб, қримтатарларини Марказий Осиёга сургун қилиши сабаб сифатида кўрсатилган.

Мутахассислар Евровидение танловида ҳеч қандай сиёсий мавзуларни олиб чиқиш мумкин эмаслиги сабабли, Жамала қўшиққа тарихий ном бериб, қоидаларни шу орқали четлаб ўтган дейишади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎5
Кибержиноятларнинг 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарликдир

Президент йиғилишида айтилишича, ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган.

Мамлакатдаги 50 га яқин тўлов тизимларининг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермайди.

Ноябрда президент бундай ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича қарори имзолади.

Барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш топширилди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍180👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Савдогар аёлга зўравонлик қилган эркак 7 суткага «кесилди»

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида номаълум эркак томонидан аёлнинг ҳақоратланганлиги акс этган видео тарқалди.

Ушбу воқеа жорий йилнинг сентябр ойида вилоятнинг Фарғона шаҳри Паҳлавон Маҳмуд ва Бозор йўли кўчаларининг кесишган чорраҳасида содир бўлган ҳамда аёл ва 29 ёшли эркак ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган.

Bugun.uz’нинг маълум қилишича, аёл савдо қилаётганида, таксичи киши келиб, унга қўл кўтарган.

Эркакнинг айтишига кўра, улар орасида ўзаро келишмовчилик бўлганлиги туфайли у аёлни ҳақоратлаган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида юқоридаги хатти-ҳаракатларни 1994 йилда Фарғона шаҳрида туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган ва унга нисбатан етти сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4
⚡️Фаластин мустақил давлат сифатида сайлов ўтказмоқчи

Фаластин ҳукумати можаронинг сиёсий ечими сифатида мустақил давлатда янги сайловлар ўтказишни хоҳлайди, деди Фаластиннинг Венадаги элчиси Салоҳ Абдел Шафи РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.

Бу сафар биз сайловлар сиёсий қарор ва мустақил давлат доирасида ўтказилишини истаймиз”, - деди элчи.

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторидаги уруш тугаганидан кейин сайловлар ўтказилса, сайловларда қатнашиши мумкинлигига ишонасизми, деган саволга элчи шундай жавоб берди:

“Ҳа, нега йўқ. Улар 2006 йилги сайловларда қатнашган ва ўшанда ғалаба қозонган эди”, - дея тушунтирди дипломат.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍23👎1🔥1
Ироқдаги АҚШ ҳарбий базасига ҳужум қилинди

Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятидаги Американинг Айн ал-Асад базасига яна ҳужум уюштирилди, жабрланганлар йўқ, деб хабар берди АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM).

20 декабрь куни Ироқдаги Айн ал-Асад авиабазасига 122 миллиметрли ракета ёрдамида ҳужум қилинди, натижада ҳеч қандай жароҳат ва вайронагарчиликлар кузатилмади”, — дейилади баёнотда.

АҚШ қўмондонлигининг аниқлик киритишича, ҳарбийлар базага ракета учирган юк машинасини қўлга олган.

Қайд этиш керак, Фаластин-Исроил можароси авж олгандан бери Ироқ ва Суриядаги Америка базаларига ракеталар ва дронлар томонидан мунтазам равишда ҳужумга учрамоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍24🔥3👎1
⚡️Ким Чен Ин провокацияларга жавобан ядровий зарба бериш билан таҳдид қилди

Диктатор 2024 йил учун кўплаб сюрпризлар тайёрлаб қўйган кўринади.

👉 https://effect.uz/4973

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎4
«Биз келажагимизга сармоя киритишимиз лозим!» — Саида Мирзиёева

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал олимпиадасининг республика босқичи якунланиб, ғолиблар ўз мукофотларини қўлга киритди.

Президент маслаҳатчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистонда “Заковат” каби интеллектуал лойиҳалар кўпроқ бўлиши лозимлигини таъкидлади.

“Биз Президентимизнинг илм-фан, таълим, интеллектуал салоҳият – мамлакатимиз тараққиётининг зарур шарти экани ҳақидаги сиёсатига хайрихоҳ бўлган минглаб инсонларни бирлаштира олдик.

Мамлакатимизга “Заковат” каби ташаббуслар кўпроқ керак. Биз келажагимизга сармоя киритишимиз лозим
!”, — деди Мирзиёева.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍152👎4😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Шахсий адоватми ёки ватанпарварлик? Хоразмда шоликорларнинг ерлари тортиб олиняпти. Фермерлар адолат истаб, Президентдан ёрдам сўрашган Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Машариповга тегишли аудио ижтимоий…
⚡️Ҳаммаси назорат остида: Гурландаги фермерлар масаласида ўрганиш ишлари бошланди

Effect.uz орқали оммага эълон қилинган Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги шоли етиштирувчи фермер хўжаликларининг ер участкаларини ижарага олиш шартномасини тўғрисидаги ҳоким қарорини бекор қилиш ҳақида судларга киритилган Прокуратура даъво аризаси жамоатчилик томонидан кескин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Кеча, 20 декабрь куни мазкур мурожаат бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг малакали мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи Гурлан туманида ўрганиш ишларини ўтказган, фермер хўжалиги раҳбарлари билан учрашган.

«Учрашув ва ўрганиш натижаларига кўра масалани адолатли ва ҳуқуқий ечими бўйича амалий чоралар кўрилмоқда. Ҳаракатларимиз фермерлар манфаатини қонуний жиҳатдан ҳимоя қилишга қаратилган. Барча ҳолат назоратга олинган, биз фермерларга аввало ерлар тортиб олинмаслигини тушунтирдик», дейди Effect.uz билан гаплашган ишчи гуруҳ аъзосидан бири.


Бундан ташқари, ҳолатга ЎзЛиДеП ҳам муносабат билдирган:

«Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси шуни алоҳида таъкидлайдики, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шу жумладан мулк ҳуқуқи, ер ижара ҳуқуқининг дахлсизлиги “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонун, Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан кафолатланган.

Партиямиз барча баҳсли вазиятларда, шу жумладан ушбу масалада ҳам қонун устуворлигининг таъминланишига эришиш муаммонинг бирдан бир адолатли ечими бўлиши ҳақидаги ўз қатъий позициясини маълум қилади», дейилади партия муносабатида.


Маълумот ўрнида, Фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шу жумладан мулк ҳуқуқи, ер ижара ҳуқуқининг дахлсизлиги “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонун, Ер кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари билан билан кафолатланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14😢3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар масаласига оид ишларни намунали ташкил этиш мақсадида 21 та вазирлик ва идоранинг қуйи тузилмалари вакилларидан иборат ҳар бир маҳалла учун алоҳида кичик ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби белгиланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди:

🖊Хотин-қизлар фаолининг қуйидаги асосий 7 та вазифаси аниқлаштирилди:

Хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, таълим олиш ва ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни ташкил қилиш;

Хотин-қизлар ўртасида репродуктив саломатлик қоидаларини, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва спортни оммалаштириш;

Хотин-қизларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, оилавий ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш ҳамда ҳунармандлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;

Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

Хотин-қизлар масалалалари бўйича маҳалладаги “еттилик” билан иш олиб бориш, мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
👍11👎5😢1
ҲАМАС Исроилнинг маҳбусларни алмашиш таклифини рад этди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроилнинг гаровга олинганларни алмашиш бўйича янги келишув бўйича таклифини рад этди, деб хабар бермоқда Исроилнинг “Макан 33” телеканали.

Телеканал маълумотларига кўра, Исроилнинг янги алмашинув шартномаси бўйича таклифи қотилликда айбланган фаластинлик маҳбусларни озод этишни ўз ичига олган.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.

Бунга жавобан Исроил қуролли кучлари Ғазо секторида ҲАМАСга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍17👎1