EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда газ қувурига ноқонуний уланиб олганлар фош эшитилди

Андижон вилояти Асака шаҳрининг Амир Темур МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларни ҳамда ижтимоий объектларни иссиқлик энергияси билан таъминловчи марказий қозонхона учун тортилган юқори босимлик газ қувурига ноқонуний уланиб олиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Асака туманининг “Дориломон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмига ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳамда нотурар бинода савдо шуғулланувчи тадбиркор резина шланглари орқали ноқонуний равишда улаб олган.

Ҳолат тезкор равишда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилиб, мутахассисилар томонидан тармоқдан узилди. Чора кўриш юзасидан тегишли органларга маълумотлар тақдим этилди”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода кунига 500 минг куб метр газ қазиб олинадиган янги қудуқ очилди

Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳудудида жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Тегирмон” газконденсат конидаги 7-сонли қидирув қудуғи 2428 метр чуқурликкача бурғиланди.

Ўтказилган синаш ишлари натижасида юқори юра даври карбонат ётқизиқларининг маҳсулдор қатламидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими
олинди.

Қудуқнинг бошланғич кунлик дебити 500 минг куб метрни ташкил этмоқда. Ҳозирги вақтда ушбу қудуқнинг маҳсулдор қатлами босими, ҳарорати ва кон-геологик параметрларини аниқлаш ҳамда унинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш мақсадида, геологик-тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍13👎1
Қирғизистон парламенти давлат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

👉 https://effect.uz/4970

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2👎2
⚡️Президент бугун долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги IT-парк фаолияти ва ахборот технологиялари соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишади ҳамда IT соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍122👎5
❗️Бугундан қишки ўқишни кўчириш учун аризалар қабули бошланди

♻️ Давлат ОТМлариаро фақат 2 та узрли сабабга асосан қишда ўқишни кўчирса бўлади.

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга;

давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

🗓 Ҳудудий ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатлар 20 январгача тақдим этилади:

📋 ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);

📊 талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари
(биттаси бўлса етарли);

🪪 паспорт нусхаси;

📁 юқорида қайд этилган узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1
⚡️Самарқандда халқнинг газини ўғирлаган мансабдорлар қўлга олинди

Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган.

👉 https://effect.uz/4971

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиротехника воситалари саломатлик ва ҳаёт учун хавфли

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1
631 млн сўмни «1ХВЕТ»га тикиб юборган банк ходими 5 йилга «кесилди»

Самарқанд вилоятида банкда чакана савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Ш.Ю жуда ҳам кўп миқдордаги пулларни қиморга тикиб юборгани аниқланди.

Маълум қилинишича, акциядорлик тижорат “Халқ банки” Самарқанд филиалида чакана савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Ш.Ю. ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда ўзининг номидаги банк пластик картасига ноқонуний равишда 631 млн. сўм кирим қилиб, ушбу маблағнинг барчасини “1 ХВЕТ” қимор ўйинига тикиб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 2 йил банк соҳаларида моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎1
Қувайтнинг янги амири қасамёд қабул қилди

👉 https://effect.uz/4972

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎2
⚡️Бош вазир давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга топшириқ берди

Бош вазир Абдулла Арипов топшириғи билан барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан (ходимлар ўз ойликлари ёки рағбат пулларидан ташкил этиши бундан мустасно) Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш ҳамда байрам дастурхонини ёзиш тақиқланди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍18👎7
Самарқандда марказ директори ва ҳисобчиси 1,3 млрд сўмни «туя» қилди

Самарқанд вилояти “Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази” директори С.Г. ҳамда марказ бош ҳисобчиси А.Ж.лар ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда марказ маблағларини талон-торож қилиб қилгани аниқланди.

“Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази”нинг 2016-2023 йиллардаги фаолияти ўрганилганда, марказ мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда, жамиятнинг 1,3 млрд сўмлик маблағларини ўзлаштириб юборгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган. Бу иккала шахсга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9
«Ахсикент халқаро тадбирлар қабул қиладиган манзилга айланади» — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳузурида Ахсикент ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ва бунёдкорликнинг янги босқич лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.

Мажмуа бош меъмори, туркиялик Гурай Каймак билан мулоқотда ҳар бир объект бўйича амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

— Ахсикент тез орада дунё миқёсидаги катта тадбирларни қабул қиладиган манзилга айланади. Мажмуанинг тарихий қисмида музейлар қурилиши ва унга ёндош ҳудудда барпо этилажак сайёҳлик инфратузилма объектлари шунга мос бўлиши керак. Катта лойиҳага ҳам янги йилдан киришамиз. Унга қадар Ахсикентдан топилган ашёларни ташриф буюрувчи-сайёҳларга намойиш этишимиз зарур. Бу бўйича тайёрланган лойиҳа ижросига ҳам киришиш лозим, — деди вилоят раҳбари.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8
Хонадонингиз хавфсизлигини таъминламоқчи бўлсангиз, "Қўриқлаш" бош бошқармаси томонидан яратилган "Ақлли уй" тизимидан кенг фойдаланинг

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
«Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар - коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар» — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда.

Давлат раҳбари жаҳон иқтисодиёти шиддат билан ўзгариб бораётган шароитда ҳеч бир соҳани рақамли технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмаслигини таъкидлади.

Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар - коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар, - деди Президент.


Жорий йилнинг ўзида Ўзбекистонда:

- таълим, банк, молия, божхона, қишлоқ хўжалиги, геология, кадастр каби соҳаларни рақамли трансформация қилиш доирасида 100 та дастурий лойиҳа ишлаб чиқилди;

- 500 дан зиёд янги IT компаниялари ташкил этилиб, соҳага 475 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция кириб келди;

- йил якуни билан IT хизматлари ҳажми 10 триллион сўмга етиши, экспорти эса 300 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍174👎1
Қорақалпоғистонда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этгани тасдиқланди

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ушбу хонадонда яшаган 1957 йилда туғилган М.Б., 1961 йилда туғилган З.М., 1986 йилда туғилган С.Б., 2008 йилда туғилган А.А. ва 2011 йилда туғилган М.А. вафот этгани аниқланган.

Шунингдек, 1995 йилда ва 2000 йилда туғилган оиланинг икки нафар аъзоси бўлган йигитлар оғир аҳволда ҳушсиз ётгани аниқланиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Заҳарланишга уйнинг иситувчи қозонхонаси уй ичида ёниб тургани сабаб бўлган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5😢2👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Рақамлаштиришдан бош тортаётган раҳбар - коррупцияни йўқ қилишга интилмаган раҳбар» — Президент Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда. Давлат раҳбари…
Ўзбекистонда илк бор Халқаро информатика олимпиадаси ўтказилади — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилишини маълум қилди.

Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ИТ соҳасини ривожлантириш ва давлат бошқарувини рақамлаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Унда Президент 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор Ўзбекистонда ўтказилишини маълум қилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга “мактаб – туман – вилоят – республика” босқичида танловлар ўтказиб, 5-8 синф ўқувчилари орасидан энг салоҳиятли 100 нафарини танлаб олиш топширилди.

IT яхши ривожланган давлатлардан малакали экспертлар жалб қилинган ҳолда ўқувчилар бўлажак халқаро олимпиадага чуқур тайёрланади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍318👎1
Президент йиғилишда ҳудудларда юқори тезликдаги интернет кераклиги таъкидланди

Бу IT хизматларини ривожлантириш учун зарурлиги қайд этилди.

Ўтказилган сўровларда IT парк резидентларининг 33 фоизи ҳудудларда интернет тезлиги пастлигини айтган.

Халқаро магистрал йўлларнинг муайян қисмлари мобиль интернет билан қамраб олинмагани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис Рақамли технологиялар вазирлигига хорижий инвестициялар жалб қилиш топширилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍335👎1
Тошкентда оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб, терговдан қочган 3 нафар шахс қидирилмоқда

1. 1990 йилда туғилган Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович;
2. 1995 йилда туғилган Паттаев Тохиржон Хакимбой ўғли;
3. 1982 йилда туғилган Умаров Рустамжон Тўланбоевич;

Ушбу шахслар ҳақида маълумотга эга бўлганлар зудлик билан ИИББга мурожаат қилишлари сўралмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎2