EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Исроил Ғазодаги хунрезликни зудлик билан тўхтатиши керак — Тобиас Мензис

Британиялик машҳур актёр Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини айтди.

👉 https://effect.uz/4953

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍25👎2
«Айрим педагогларда ишга бўлган иштиёқ кам» — вазир ўринбосари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Кирилл Альтманга берган интервьюсида педагогларнинг ҳозирги даражаси олдингига қараганда анча пасттлиги ва бунинг ўзига яраша сабаблари борлигини маълум қилди.

Менга қўнғироқ қилиб, ўқувчининг баҳосини ўзгартириб беришни сўрашади. Педагогларни олдига бориб, буни айтишдан бошқа мени қиладиган ишим йўқми?”, — дейди Усмон Шарифхўжаев.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, таълимда ҳаммаси яхши бўлиши учун нима қилиш кераклиги чиройли ва тўғри ёзиб қўйилган.

Аммо буларни ҳаётга тадбиқ қилиш доим ҳам осон кечмаяпди. Бир хил жойларда молиявий, яна бир хил жойларда эса ходимларнинг салоҳияти етишмаётган бўлса, бошқа жойларда ишга бўлган иштиёқ кам”, — дейди у.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍27👎10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онангни қози хафа қилса, дардингни кимга айтасан?

Вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Машарипов бизга қаршилик кўрсатяпти – Гурланлик фермерлар адолат истаб, Президентга мурожаат йўллашмоқда


Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги 40 дан ортиқ фермер хўжалиги раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевга ўзларига нисбатан қилинаётган ноҳақликлар бўйича мурожаат йўллашди.

Айни пайтда фермерларнинг бундан 5 йил аввал ҳоким қарори орқали танловда қўлга киритган ер майдонлари туман прокурорининг даъво аризасига кўра суд орқали захирага қайтарилмоқда. Судлар ҳам бу борада жуда фаол равишда ишлаб, фермерлар манфаатига зид бўлган қарорларни қабул қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Қорақалпоғистон республикасининг айрим туманларида катта-катта шоли майдонлари бузиб юборилди, бу ҳолат кескин эътирозларга сабаб бўлиши ортидан айрим юқори лавозимдаги шахслар Тошкентда терговга жавоб беришига тўғри келди.
Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Машарипов «мен ишлаб турсам, Гурланда шоли бўлмайди» деб бежизга айтмаган эди. У ўз сўзининг устидан чиқиш ишларини бошлаб юборган, демак, Машарипов ишлаётган экан эндиликда дўконларнинг пештахтасида Хоразмнинг мазали гурунчларини кўрмаймиз.

Вазиятдан хабардор вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳам ҳозирча бу масала борасида муносабат билдиргани йўқ. Билдирган бўлса ҳам жамоатчиликнинг бундан хабари йўқ.

Effect.uz тез орада юқоридаги воқеалар бўйича катта журналистик репортажни эълон қилади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎1
Хитойда зилзила қурбонлари сони 118 нафарга етди

Табиий офат ҳудудида сув таъминоти, электр энергияси, транспорт, алоқа ва бошқа инфратузилма объектларининг бир қисми зарар кўрган.

👉 https://effect.uz/4954

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Хитойда зилзила қурбонлари сони 118 нафарга етди Табиий офат ҳудудида сув таъминоти, электр энергияси, транспорт, алоқа ва бошқа инфратузилма объектларининг бир қисми зарар кўрган. 👉 https://effect.uz/4954 Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади

Хитойнинг Ганьсу ва Цинхай музофотларида зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍29👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда

Айни вақтларда “Қамчиқ” довонида туман тушиб, майдалаб қор ёғмоқда.

Ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик билан, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1
Тошкeнт туманида элeктр подстанцияси қурилади

Тошкент тумани “Тутзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги давлат захирасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 979-контурда жойлашган 1 гектар ер майдонида Электр подстанцияси қурилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли қарори имзоланди.

Шунингдек, подстанция қуриладиган мазкур ер майдони Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎1
Ғазода 131 нафар Исроил аскари жон берди — Times of Israel

Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қарши қуруқликдаги операция бошланганидан бери ҳалок бўлган исроиллик аскарлар сони 131 нафарга етди, деб хабар бермоқда Times of Israel газетаси Исроил қуролли кучларига таяниб.

Исроил қуролли кучлари Ғазода ҳалок бўлган икки аскарнинг ҳалок бўлганини эълон қилиб, Ғазода қуруқликдаги операция бошланганидан бери ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар сони 131 нафарга етганини маълум қилди”, — дейилади нашр хабарида.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍20👎1
⚡️Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинди

Унга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

👉 https://effect.uz/4955

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍15🔥3😢1
⚡️Андижон давлат университетида 40 млрд сўм «туя» қилингани аниқланди

Бу ҳақда Ҳисоб палатаси хабар бермоқда.

👉 https://effect.uz/4956

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢9👍7👎1
⚡️Бухоро тумани собиқ ҳокими ҳибсга олинди

Хайрулло Жўраев ЖКнинг бир нечта моддалари бўйича гумонланмоқда.

👉 https://effect.uz/4957

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍13
⚡️Беруний туманига ҳоким тайинланди

Жорий йилнинг 19 декабрь куни халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг 77 сессияси бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, сессияда Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Оринбаев иштирок этган. Сессияда Хидиров Икром Тўребаевич Беруний тумани ҳокими этиб тайинланди.

Таъкидлаш жоизки, Хидиров ўз фаолияти давомида бир қанча масъул лавозимларда ишлаган.

Жумладан, шу кунга қадар у “Қорақалпоғистон агрокластер” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб келаётганди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎5👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монумент очилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Тошкентда коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монументни очилиш маросимида иштирок этди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍270👎2
⚡️Солиқ идораларининг бир нечта мансабдор шахслари қамоққа олинди

👉 https://effect.uz/4958

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍19
⚡️Кадастр агентлиги бош мутахассиси ҳибсга олингани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бош мутахассиси Элёр Сафаров фирибгарлик ҳамда пора беришда гумонланиб ҳибсга олинганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабар юзасидан Кадастр агентлиги расмий муносабат берди:

Бош мутахассис Э.Сафаров ҳозирда иш фаолиятини идорада давом эттиряпти.

Шу ўринда эслатма: Ўзбекистон Республикасининг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги
Қонунининг 6-моддасида Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланиши белгилаб қўйилган”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10😢2👎1
Исроил армияси болалар билан тўлган касалхонага 24 соат ичида икки марта зарба берди — БМТ вакили

Исроил армияси Хон Юнисдаги болалар билан тўлган касалхонага 24 соат ичида икки марта зарба берди, деди БМТ Болалар жамғармаси вакили Жеймс Элдер Женевада бўлиб ўтган брифингда.

Ғазо сектори болалар учун дунёдаги энг хавфли жой бўлиб қолмоқда ва вазият кундан-кунга ёмонлашмоқда.

Сўнгги 24 соат ичида Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнисдаги энг йирик касалхонага икки марта зарба берди. Бу. Касалхона ёлғиз болалар ва болали аёллар билан тўлган
”, — деди у.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎17👍5😢2
Ўзбекистонда коррупцион суриштирув институти жорий этилади

Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимида нутқ сўзлади.

Хабарда айтилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон “Transparency International” индексида 42 поғонага кўтарилди ва бу борада минтақамизда энг юқори ўринни эгалламоқда.

2030 йилга қадар мазкур рейтингдаги ўрнимизни яна 50 поғонага яхшилаш мақсадини кўзланган.

Президентга кўра, коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегия ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилади.

Давлат идоралари фаолиятининг янада шаффофлигини таъминлаш ва ҳисобдорлигини ошириш, очиқ маълумотлар тизимини такомиллаштириш, соҳанинг ҳуқуқий асослари ва институционал механизмларини мустаҳкамлашга алоҳида урғу берилади.

Энг илғор халқаро тажрибага асосланган янги механизмлар татбиқ қилинади, жумладан, коррупция ҳолатлари бўйича “дастлабки ўрганиш” – коррупцион суриштирув институти жорий этилади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍81👎4
Қамаши туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори 51 ёшида вафот этди

Таълим тизимида фаолият олиб борган педагогика фанлари номзоди, доцент Нодира Анварова 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қамаши туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Нодира Анварова — 1972 йилда туғилган. Қарши давлат университетини тамомлаган.

Фаолиятини 1998 йил Қамаши қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида кимё фани ўқитувчиси сифатида бошлаган.

2011–2020 йилларда Қамаши туман Ёртепа қурилиш-саноат касб-ҳунар коллежи директори лавозимида меҳнат қилган.

2020 йилдан ҳозирга қадар Қамаши туман 2-сон касб-ҳунар мактаби директори бўлиб ишлаб келаётган эди.

"Туман ҳокимлиги жамоаси умрини таълимга бахшида этган фидойи ўқитувчи Анварова Нодира Алиевна вафоти муносабати билан марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9😢5