EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Катталарга савол: Хоразмда шоли экиш керакми ўзи? – Гурланда 40 дан ортиқ фермерлар Президентга мурожаат йўллашди Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги 40 дан ортиқ фермер хўжалиги раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевга ўзларига нисбатан қилинаётган ноҳақликлар…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онангни қози хафа қилса, дардингни кимга айтасан?

Вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Машарипов бизга қаршилик кўрсатяпти – Гурланлик фермерлар адолат истаб, Президентга мурожаат йўллашмоқда


Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги 40 дан ортиқ фермер хўжалиги раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевга ўзларига нисбатан қилинаётган ноҳақликлар бўйича мурожаат йўллашди.

Айни пайтда фермерларнинг бундан 5 йил аввал ҳоким қарори орқали танловда қўлга киритган ер майдонлари туман прокурорининг даъво аризасига кўра суд орқали захирага қайтарилмоқда. Судлар ҳам бу борада жуда фаол равишда ишлаб, фермерлар манфаатига зид бўлган қарорларни қабул қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Қорақалпоғистон республикасининг айрим туманларида катта-катта шоли майдонлари бузиб юборилди, бу ҳолат кескин эътирозларга сабаб бўлиши ортидан айрим юқори лавозимдаги шахслар Тошкентда терговга жавоб беришига тўғри келди.
Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Машарипов «мен ишлаб турсам, Гурланда шоли бўлмайди» деб бежизга айтмаган эди. У ўз сўзининг устидан чиқиш ишларини бошлаб юборган, демак, Машарипов ишлаётган экан эндиликда дўконларнинг пештахтасида Хоразмнинг мазали гурунчларини кўрмаймиз.

Вазиятдан хабардор вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳам ҳозирча бу масала борасида муносабат билдиргани йўқ. Билдирган бўлса ҳам жамоатчиликнинг бундан хабари йўқ.

Effect.uz тез орада юқоридаги воқеалар бўйича катта журналистик репортажни эълон қилади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍31👎2
Бурҳон Қулдашев Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Қулдашев Бурҳон Худойбердиевич Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бугун бўлиб ўтган вилоят ҳокимлиги ижроия аппарати йиғилишида Бурҳон Қулдашев вилоят жамоатчилигига таништирилди.

Бурҳон Қулдашев 1988 йилда Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида туғилган, юриспруденция йўналишида олий маълумотли. 2010 йилдан тайинловга қадар ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

2019 йилдан бери вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Жамшед Хатамов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍19👎3
Бозорлар туристлар учун ташриф қоғозига айлантирилади

Йиғилишда бозорларнинг сотувчи ва харидорлар, туристлар учун қулайлигини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Бозорларда сайёҳлар узоқ ушланиб қолмаётгани, айрим бозорлардаги кириб-чиқишдаги ноқулайликлар, тирбандлик аҳоли ва сайёҳлар эътирозига сабаб бўлаётгани таъкидланди.

Шу муносабат билан бозорларни туристлар кунлаб вақтини ўтказиши мумкин бўлган мажмуаларга, мамлакатнинг "ташриф қоғози"га айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Миллий маданиятни акс эттирган янги замонавий бозор комплекслари лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.


Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍171😢3👎1
Ўзбекистонда Трамвай ва троллейбус транспорти ривожлантирилади

Транспорт вазирлигига электр транспортни ривожлантириш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади: 

жамоат транспортида электр транспорти улушини оширган ҳолда, аҳоли учун қулай бўлган янги йўналишлар тармоғини ишлаб чиқиш; 

жамоат транспортида электр транспорти инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш; 

электр транспортида тариф сиёсати, ставкалар ва йиғимлар масалаларини тартибга солишда иштирок этиш.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎24👍17
Залужнийнинг хонасидан яширин овоз эшитиш қурилмалари топилди

Мазкур воқеа юзасидан СБУ томонидан жиноят иши қўзғатилган.

👉 https://effect.uz/4951

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8
Ғазода журналист ва унинг оиласи ҳалок бўлди

Ғазо секторидаги Фаластин ҳукумати Исроил ҳужумлари чоғида яна бир журналист ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Ҳукумат баёнотида айтилишича, фаластинлик журналист Ҳанин ал-Каштан ва унинг оила аъзолари блокададаги анклавнинг марказий қисмидаги Нусайрат қочқинлар лагери бомбардимон қилиниши оқибатида ҳалок бўлган.

Исроил армиясининг Ғазо секторига берган зарбалари натижасида 95 нафар журналист ҳалок бўлди”, дейилади ҳисоботда.

Матбуот хизмати аввалроқ исроиллик ҳарбийлар Фаластиндаги воқеаларнинг талқин қилинишига йўл қўймаслик ва фактларни яшириш мақсадида Ғазода оммавий ахборот воситалари ходимларини қасддан ўлдираётганини маълум қилган эди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢11👍8
⚡️Рим папаси руҳонийларга бир жинсли жуфтликларни никоҳдан ўтказишга рухсат берди

Ватикан бундан икки йил олдин ғайриоддий никоҳларни қайд этишни тақиқлаган эди, аммо бугунга келиб...

👉 https://effect.uz/4952

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎88👍7😢5🔥1
Исроил Ғазодаги хунрезликни зудлик билан тўхтатиши керак — Тобиас Мензис

Британиялик машҳур актёр Фаластин халқини қўллаб-қувватлашини айтди.

👉 https://effect.uz/4953

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍25👎2
«Айрим педагогларда ишга бўлган иштиёқ кам» — вазир ўринбосари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Кирилл Альтманга берган интервьюсида педагогларнинг ҳозирги даражаси олдингига қараганда анча пасттлиги ва бунинг ўзига яраша сабаблари борлигини маълум қилди.

Менга қўнғироқ қилиб, ўқувчининг баҳосини ўзгартириб беришни сўрашади. Педагогларни олдига бориб, буни айтишдан бошқа мени қиладиган ишим йўқми?”, — дейди Усмон Шарифхўжаев.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, таълимда ҳаммаси яхши бўлиши учун нима қилиш кераклиги чиройли ва тўғри ёзиб қўйилган.

Аммо буларни ҳаётга тадбиқ қилиш доим ҳам осон кечмаяпди. Бир хил жойларда молиявий, яна бир хил жойларда эса ходимларнинг салоҳияти етишмаётган бўлса, бошқа жойларда ишга бўлган иштиёқ кам”, — дейди у.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍27👎10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онангни қози хафа қилса, дардингни кимга айтасан?

Вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Машарипов бизга қаршилик кўрсатяпти – Гурланлик фермерлар адолат истаб, Президентга мурожаат йўллашмоқда


Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги 40 дан ортиқ фермер хўжалиги раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевга ўзларига нисбатан қилинаётган ноҳақликлар бўйича мурожаат йўллашди.

Айни пайтда фермерларнинг бундан 5 йил аввал ҳоким қарори орқали танловда қўлга киритган ер майдонлари туман прокурорининг даъво аризасига кўра суд орқали захирага қайтарилмоқда. Судлар ҳам бу борада жуда фаол равишда ишлаб, фермерлар манфаатига зид бўлган қарорларни қабул қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Қорақалпоғистон республикасининг айрим туманларида катта-катта шоли майдонлари бузиб юборилди, бу ҳолат кескин эътирозларга сабаб бўлиши ортидан айрим юқори лавозимдаги шахслар Тошкентда терговга жавоб беришига тўғри келди.
Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Машарипов «мен ишлаб турсам, Гурланда шоли бўлмайди» деб бежизга айтмаган эди. У ўз сўзининг устидан чиқиш ишларини бошлаб юборган, демак, Машарипов ишлаётган экан эндиликда дўконларнинг пештахтасида Хоразмнинг мазали гурунчларини кўрмаймиз.

Вазиятдан хабардор вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳам ҳозирча бу масала борасида муносабат билдиргани йўқ. Билдирган бўлса ҳам жамоатчиликнинг бундан хабари йўқ.

Effect.uz тез орада юқоридаги воқеалар бўйича катта журналистик репортажни эълон қилади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎1
Хитойда зилзила қурбонлари сони 118 нафарга етди

Табиий офат ҳудудида сув таъминоти, электр энергияси, транспорт, алоқа ва бошқа инфратузилма объектларининг бир қисми зарар кўрган.

👉 https://effect.uz/4954

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Хитойда зилзила қурбонлари сони 118 нафарга етди Табиий офат ҳудудида сув таъминоти, электр энергияси, транспорт, алоқа ва бошқа инфратузилма объектларининг бир қисми зарар кўрган. 👉 https://effect.uz/4954 Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади

Хитойнинг Ганьсу ва Цинхай музофотларида зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍29👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда

Айни вақтларда “Қамчиқ” довонида туман тушиб, майдалаб қор ёғмоқда.

Ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик билан, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1
Тошкeнт туманида элeктр подстанцияси қурилади

Тошкент тумани “Тутзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги давлат захирасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 979-контурда жойлашган 1 гектар ер майдонида Электр подстанцияси қурилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли қарори имзоланди.

Шунингдек, подстанция қуриладиган мазкур ер майдони Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎1
Ғазода 131 нафар Исроил аскари жон берди — Times of Israel

Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига қарши қуруқликдаги операция бошланганидан бери ҳалок бўлган исроиллик аскарлар сони 131 нафарга етди, деб хабар бермоқда Times of Israel газетаси Исроил қуролли кучларига таяниб.

Исроил қуролли кучлари Ғазода ҳалок бўлган икки аскарнинг ҳалок бўлганини эълон қилиб, Ғазода қуруқликдаги операция бошланганидан бери ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар сони 131 нафарга етганини маълум қилди”, — дейилади нашр хабарида.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍20👎1
⚡️Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинди

Унга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

👉 https://effect.uz/4955

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍15🔥3😢1
⚡️Андижон давлат университетида 40 млрд сўм «туя» қилингани аниқланди

Бу ҳақда Ҳисоб палатаси хабар бермоқда.

👉 https://effect.uz/4956

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢9👍7👎1
⚡️Бухоро тумани собиқ ҳокими ҳибсга олинди

Хайрулло Жўраев ЖКнинг бир нечта моддалари бўйича гумонланмоқда.

👉 https://effect.uz/4957

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍13
⚡️Беруний туманига ҳоким тайинланди

Жорий йилнинг 19 декабрь куни халқ депутатлари Беруний туман Кенгашининг 77 сессияси бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, сессияда Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Оринбаев иштирок этган. Сессияда Хидиров Икром Тўребаевич Беруний тумани ҳокими этиб тайинланди.

Таъкидлаш жоизки, Хидиров ўз фаолияти давомида бир қанча масъул лавозимларда ишлаган.

Жумладан, шу кунга қадар у “Қорақалпоғистон агрокластер” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб келаётганди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎5👍3😢1