Тошкентда яна бир қатор шахслар фирибгарликда гумонланиб, қўлга олинди
Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган шахслар ушланди. Ушбу шахслар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича гумонланувчи тарзида жалб этилган:
1. 1988 й.т. Исламов Отабек Шухратович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси товламачилик; 168-моддаси фирибгарлик);
2. 1988 й.т. Салимбеков Азамат Авазжонович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
3. 1988 й.т. Миноваров Шухрат Акбарович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик, 168-модда фирибгарлик);
4. 1992 й.т. Миноваров Шовкат Акбарович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);
5. 1977 й.т. Уразов Марат Пулатович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми, кўп миқдорда фирибгарлик);
6. 1992 й.т. Исахунов Абдуқодир Тохир ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик, 168-моддаси фирибгарлик).
Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport

👍12👎2🔥1
⚡️Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари – Саидаҳмад Султонов қамоққа олинди
Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ўринбосари Саидаҳмад Султанов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ иш доирасида қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Наманган вилояти ҳокимлигида ўтказилган навбатдан ташқари сессияла Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Ғофир Жамолов вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Айнан ушбу лавозимда бунгача Саидаҳмад Султонов фаолият олиб бораётган эди.
Маълумот учун, аввалроқ собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов коррупциявий жиноят содир этганликда гумонланиб, Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда гумонланиб, қўлга олингани хабар қилинган эди.

👍24👎1
Исроил ва ҲАМАС янги вақтинчалик сулҳни муҳокама қилмоқда
Reuters манбалариниг айтишича, Исроил разведкаси раҳбари жума куни Қатар бош вазири билан гаплашган.
👉 https://effect.uz/4947
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Reuters манбалариниг айтишича, Исроил разведкаси раҳбари жума куни Қатар бош вазири билан гаплашган.
👉 https://effect.uz/4947
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎1
Жорий йилда молиявий хизматлар ҳажми 20 фоизга ўсиши кутилмоқда
Келгуси йилда халқаро капитал бозорларида 500 миллион долларлик “евробонд” жойлаштиришга кўрсатма берилди.
👉 https://effect.uz/4949
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Келгуси йилда халқаро капитал бозорларида 500 миллион долларлик “евробонд” жойлаштиришга кўрсатма берилди.
👉 https://effect.uz/4949
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍106👎2
💥Чўғ қизиғида босиляпти!
Президент олиб бораётган ва олиб бориши керак бўлган сиёсатга бундан 6-7 йил аввал ишонганман. Президентлик илк кунларида Шавкат Мирзиёевнинг кўзидаги ирода, олов мени шахсан хавфли соҳалардан бири бўлган – Оммавий ахборот воситаси соҳасида ишлашимга туртки бўлган.
Ҳеч ёдимдан чиқмайди, Портал 1000 га қўнғироқ қилишим биланоқ шу куннинг ўзида менга Бизнесни ривожлантиришим учун Микрокредитбанкдан (6 млн) кредит ажратиб берилган. Ривожлангач, албатта бу кредит аллақачон ёпилган. У вақтда ОАВ ходими бўлмаганман. Effect.uz шунчаки келажакдаги режалар учун бандланганди холос. Бу кун келиб катта лойиҳага айланиши ўша вақтда чинакам орзу эди.
Нима демоқчиман? Давлатнинг фуқароларига ишончи ва эзгу ишлари ҳозиргача бардавом. Бироқ, орамизда ишончни оқламаётганлар ҳам кўп. Улар албаттта, қонун устуворлигидан қочиб қутула олмайди. Қарс икки қўлдан чиқади. Емоқни қусмоғи бор.
Мен ва жамоам Президентнинг кучли сиёсий иродасига таянишда давом этамиз. ОАВга эътибор сўнгги кунларда янада кучайган, ҳимоя кучи ортгани сезилди. Кўча йигитлари ҳақида чиқишларимизда "нима бўларкин" қабилидаги ҳаяжонларимиз, унутиляпти, таваккал қилдик, аммо бизни ҳимояловчи орқамизда – Давлат борлигини янада яқинроқ ҳис қиляпмиз.
Ўрта тизим умуман олганда, ҳоким, вазирларнинг Президент билмайди, барибир етиб бормайди деган калтақарашлари учун кун келганда жазоланишига гувоҳ бўляпмиз. Узун ташланган арқон вақти келганда тортилади. Бу кўпчиликка огоҳлик дарси бўлиши керак.
Айрим мансабдорлар нафсни ўйлаб шу кунгача истаган ишларини қилишди, қонунларни оёқ-ости, инсон қадрини эса бир чақага ҳам олишмади. Мана бугунги 3 та хабар (зеро бу хабарлар уларнинг оила аъзолари учун оғир бўлсада) очиғи сиёсатга ишончни ортириши табиий.
Кадрлар борасида дарҳақиқат камчиликлар кўп эди, баъзан ғалати тайинловлар амалга оширилса энса қотарди, аммо бунинг ҳам тагида бир ҳикмат бор ва мана шу ҳикмат шу кунларга келиб, янги 2024 йилга ўтмасдан, амалда.
Хуллас, чўғ қизиғида босиляпти...

Effect.uz директори Акмал Эшонхонов👍29👎9🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болгарияда депутатлар ўртасида муштлашув содир бўлди
Болгария Халқ Ассамблеяси депутатлари навбатдан ташқари сессияда муштлашиб кетди. Сессияда бошқа масалалар қатори Бургасдаги "LUKOIL Neftochim" нефтни қайта ишлаш заводи учун чекловлар ва Россия газининг транзити учун оширилган тўловларни бекор қилиш масалалари муҳокама қилинди.
"Ҳуқуқ ва эркинлик" ҳамда "Тикланиш" партияси аъзолари паламент ишига тўсқинлик қилишга уринганидан кейин депутатлар ўртасида туқнашув юз берди. Жанжалга қарамай, парламент аъзолари 2024 йил 1 январдан бошлаб “LUKOIL Neftochim Burgas” нефтни қайта ишлаш заводига Россия нефтини етказиб беришни, шунингдек, 1 мартдан заводда нефтни қайта ишлашни тақиқлашни маъқуллашди.
Қолаверса, депутатлар Россия газининг мамлакат орқали транзитига оширилган солиқни бекор қилиш учун овоз берди. Бож Болгариянинг Шенгенга киришига вето қўйиш билан таҳдид қилган Венгриянинг ултиматуми туфайли бекор қилинди.

👍13👎1
Тошкентда уй-жой ижараси нархи пасайди
Ижара учун энг қиммат ҳудудлар Шайхонтоҳур (квадрат метр 11,6 доллар), Яккасарой (10,9 доллар) ва Миробод (11,5 доллар) туманлари бўлди.
👉 https://effect.uz/4950
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Ижара учун энг қиммат ҳудудлар Шайхонтоҳур (квадрат метр 11,6 доллар), Яккасарой (10,9 доллар) ва Миробод (11,5 доллар) туманлари бўлди.
👉 https://effect.uz/4950
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎2
Заргарлик ускуналари 7 йилга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади
Хориж тажрибасида туристларни жалб қилиш учун тилла буюмлар савдоси кенг йўлга қўйилган.
Мамлакатимизда бунинг учун етарли шароит яратилган бўлса ҳам, ўтган икки йилда жуда кам тилла буюмлар сотилгани қайд этилди.
Шу боис келгуси йилда замонавий заргарлик комплексларини ҳар бир ҳудудда ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди. Улардаги дўкон ва расталар, заргарлик ускуналари 7 йилга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Хориж тажрибасида туристларни жалб қилиш учун тилла буюмлар савдоси кенг йўлга қўйилган.
Мамлакатимизда бунинг учун етарли шароит яратилган бўлса ҳам, ўтган икки йилда жуда кам тилла буюмлар сотилгани қайд этилди.
Шу боис келгуси йилда замонавий заргарлик комплексларини ҳар бир ҳудудда ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди. Улардаги дўкон ва расталар, заргарлик ускуналари 7 йилга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбeкистонда кўзи ожиз инсонларга ечим топилдими?
Доктор Максудова клиникаси инновацион йўналишда фаолият олиб бораётган саноқли тиббиёт муассасаларидандир. Айни вақтда уни кенгайтириш борасида жадал ишлар олиб бормоқда
Клиниканинг янги филиали ҳамда Ўзбекистондаги илк инновацион линзалар ишлаб чиқариш лабораторияси ,Шаҳар марказида жойлашган тиббий марказ асосан ёш авлод саломатлигини тиклашга қаратилган.
Ўзбекистондаги илк инновацион линзалар ишлаб чиқариш лабораторияси Буюк Британия, Испания, Швейцария давлатлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистонда бу каби линзалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган.
Шунга қарамай DMC тунги линзаларни ишлатишни бошлаган. Ушбу линза 2018 йилдан ҳозирги кунгача 2.000 га яқин беморда қўлланилган. Келгусида эса лабораторияда 10.000 га яқин ишлаб чиқариш режалаштирилган
👉 Тўлиқ репортаж

👍10👎1
Олий суд Азиз Воитов иши бўйича маълумот берди. Собиқ вазир икки модда билан айбланмоқда
Олий суд матбуот Собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган Азиз Воитов иши бўйича, тафсилотларни очиқлади.
Таъкидланишича, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Бош прокурор ўринбосарининг Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган Азиз Воитовга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқилган.
Таъкидланишича, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 14 декабрдаги ажрими билан Бош прокурор ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи Азиз Воитовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.

👍13👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тез кунда хотира турнирига старт берилади
27 декабрь куни “Юнусобод” спорт мажмуасида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда ўз вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар хотирасига бағишланган қўл жанги бўйича “Хотира турнири” бўлиб ўтади.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
27 декабрь куни “Юнусобод” спорт мажмуасида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда ўз вазифасини бажариш чоғида қаҳрамонлик ва жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар хотирасига бағишланган қўл жанги бўйича “Хотира турнири” бўлиб ўтади.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Катталарга савол: Хоразмда шоли экиш керакми ўзи? – Гурланда 40 дан ортиқ фермерлар Президентга мурожаат йўллашди Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги 40 дан ортиқ фермер хўжалиги раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевга ўзларига нисбатан қилинаётган ноҳақликлар…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онангни қози хафа қилса, дардингни кимга айтасан?
Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги 40 дан ортиқ фермер хўжалиги раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевга ўзларига нисбатан қилинаётган ноҳақликлар бўйича мурожаат йўллашди.
Айни пайтда фермерларнинг бундан 5 йил аввал ҳоким қарори орқали танловда қўлга киритган ер майдонлари туман прокурорининг даъво аризасига кўра суд орқали захирага қайтарилмоқда. Судлар ҳам бу борада жуда фаол равишда ишлаб, фермерлар манфаатига зид бўлган қарорларни қабул қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Қорақалпоғистон республикасининг айрим туманларида катта-катта шоли майдонлари бузиб юборилди, бу ҳолат кескин эътирозларга сабаб бўлиши ортидан айрим юқори лавозимдаги шахслар Тошкентда терговга жавоб беришига тўғри келди.
Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Машарипов «мен ишлаб турсам, Гурланда шоли бўлмайди» деб бежизга айтмаган эди. У ўз сўзининг устидан чиқиш ишларини бошлаб юборган, демак, Машарипов ишлаётган экан эндиликда дўконларнинг пештахтасида Хоразмнинг мазали гурунчларини кўрмаймиз.
Вазиятдан хабардор вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳам ҳозирча бу масала борасида муносабат билдиргани йўқ. Билдирган бўлса ҳам жамоатчиликнинг бундан хабари йўқ.
Effect.uz тез орада юқоридаги воқеалар бўйича катта журналистик репортажни эълон қилади.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Машарипов бизга қаршилик кўрсатяпти – Гурланлик фермерлар адолат истаб, Президентга мурожаат йўллашмоқда
Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги 40 дан ортиқ фермер хўжалиги раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевга ўзларига нисбатан қилинаётган ноҳақликлар бўйича мурожаат йўллашди.
Айни пайтда фермерларнинг бундан 5 йил аввал ҳоким қарори орқали танловда қўлга киритган ер майдонлари туман прокурорининг даъво аризасига кўра суд орқали захирага қайтарилмоқда. Судлар ҳам бу борада жуда фаол равишда ишлаб, фермерлар манфаатига зид бўлган қарорларни қабул қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Қорақалпоғистон республикасининг айрим туманларида катта-катта шоли майдонлари бузиб юборилди, бу ҳолат кескин эътирозларга сабаб бўлиши ортидан айрим юқори лавозимдаги шахслар Тошкентда терговга жавоб беришига тўғри келди.
Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Машарипов «мен ишлаб турсам, Гурланда шоли бўлмайди» деб бежизга айтмаган эди. У ўз сўзининг устидан чиқиш ишларини бошлаб юборган, демак, Машарипов ишлаётган экан эндиликда дўконларнинг пештахтасида Хоразмнинг мазали гурунчларини кўрмаймиз.
Вазиятдан хабардор вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳам ҳозирча бу масала борасида муносабат билдиргани йўқ. Билдирган бўлса ҳам жамоатчиликнинг бундан хабари йўқ.
Effect.uz тез орада юқоридаги воқеалар бўйича катта журналистик репортажни эълон қилади.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍31👎2
Бурҳон Қулдашев Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Қулдашев Бурҳон Худойбердиевич Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бугун бўлиб ўтган вилоят ҳокимлиги ижроия аппарати йиғилишида Бурҳон Қулдашев вилоят жамоатчилигига таништирилди.
Бурҳон Қулдашев 1988 йилда Наманган вилояти, Мингбулоқ туманида туғилган, юриспруденция йўналишида олий маълумотли. 2010 йилдан тайинловга қадар ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.
2019 йилдан бери вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келган Жамшед Хатамов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

👍19👎3
Бозорлар туристлар учун ташриф қоғозига айлантирилади
Йиғилишда бозорларнинг сотувчи ва харидорлар, туристлар учун қулайлигини ошириш лозимлиги қайд этилди.
Бозорларда сайёҳлар узоқ ушланиб қолмаётгани, айрим бозорлардаги кириб-чиқишдаги ноқулайликлар, тирбандлик аҳоли ва сайёҳлар эътирозига сабаб бўлаётгани таъкидланди.
Шу муносабат билан бозорларни туристлар кунлаб вақтини ўтказиши мумкин бўлган мажмуаларга, мамлакатнинг "ташриф қоғози"га айлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Миллий маданиятни акс эттирган янги замонавий бозор комплекслари лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

👍171😢3👎1
Ўзбекистонда Трамвай ва троллейбус транспорти ривожлантирилади
Транспорт вазирлигига электр транспортни ривожлантириш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:
жамоат транспортида электр транспорти улушини оширган ҳолда, аҳоли учун қулай бўлган янги йўналишлар тармоғини ишлаб чиқиш;
жамоат транспортида электр транспорти инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш;
электр транспортида тариф сиёсати, ставкалар ва йиғимлар масалаларини тартибга солишда иштирок этиш.

👎24👍17
Залужнийнинг хонасидан яширин овоз эшитиш қурилмалари топилди
Мазкур воқеа юзасидан СБУ томонидан жиноят иши қўзғатилган.
👉 https://effect.uz/4951

👍8