EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг ҳимоясини таъминлаш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш, ҳуқуқ ва манфаатларини бузиш билан боғлиқ 260 та жиноятга чек қўйилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати раҳбари Нурбек Ҳалимов маълум қилди:

Қонунчиликда тақиқланмаган фаолият билан яширинча шуғулланган 212 нафар шахсга сўнгги йилларда тадбиркорлик учун яратилган янги имкониятлар ҳамда имтиёзларни тушунтириш ва амалий ёрдам кўрсатиш орқали уларнинг фаолиятига қонуний тус берилди.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси бўйича 487 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, қарийб 14 ярим млрд сўмлик 505,4 минг дона қалбаки акциз маркали алкоголли ичимликлар, шунингдек ушбу ичимликларни тайёрлаш учун сақлаб келинган 23 минг дона қалбаки акциз маркалар, 4,9 млрд сўмлик тамаки ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

25 та ноқонуний майнинг крипто-активлари фермалари фаолиятига чек қўйилиб, улар томонидан 31,3 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликлари аниқланган.

Куз-қиш мавсумида кўмир ёқилғисини аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига имтиёзли нархларда манзилли етказилишини таъминлаш борасида кунлик назорат тадбирлари янада кучайтирилиб, мазкур соҳада қўзғатилган 89 та жиноят иши доирасида 43 минг 203 тонна кўмир талон-торож қилинганлиги фош этилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10👎2
Мактабларда таътил 28 декабрдан бошланади

Мактабларда ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

🗓 I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Сирдарёда «кўча» борми? Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев жавоб берди

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан медиа-тур ташкил этилди. Бир кун давомида ўтказилган медиа-турда ОАВ ходимлари бир қатор объектлар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан таништирилди.

Ундан сўнг вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев билан очиқ мулоқот ўтказилиб, мазкур мулоқот саволларга бой бўлиб, қарийб 3 соат давом этди. Ҳоким ОАВ ходимларининг барча савол ва таклифларига батафсил жавоб беришга урунди.

Effect.uz журналисти Акмал Эшонхонов ҳокимдан Ўзбекистон ҳудудларида бўлиб ўтаётган «Долзарб 40 кунлик» профилактик тадбирлар доирасида вилоятдаги криминоген вазият тўғрисида маълумот беришни сўради.

«Очиқчасига айтаман, бизда бировнинг муаммосини турли пул эвазига ҳал қилиб берадиган кўча йигитлари йўқ, лекин вилоятда фирибгарлик жинояти авж олган. Бунга барҳам бериш учун аввало фарзандлар тарбиясига жуда жиддий қарашимиз керак. Эътиборсиз бўлмаслигимиз шарт», деган Маҳмудалиев.
Шунингдек, Акмалжон Маҳмудалиев мулоқотда боқимандалик иллатини камайтириш борасида, фермер ва кластер ўртасидаги муносабатлар, хусусан Президентнинг тегишли қарорига кўра Республиканинг 25 та тумани жумладан Сирдарёнинг Сардоба туманида чорвачилик кластери ташкил этилаётгани ҳақида маълумот берган.

👉 Тўлиқ видео

Effect.uz жамоаси ҳоким Акмалжон Маҳмудалиев раҳбарлигидаги Сирдарё вилояти ҳокимлиги ходимларига очиқ мулоқот ва қизиқарли медиа-тур учун ўз миннатдорлигини билдиради.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9🔥2👎1
Инвестиция вазирлигининг ҳозирги тизими қайта кўриб чиқилади. Вазирликнинг вилоят ва туман бўлимлари тугатилмоқда

Президент раислигида ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда жаҳонда рўй бераётган ўзгаришлар ҳисобига иқтисодиёт учун зарур бўлган хом ашё ва маҳсулотлар нархи, уларни етказиб бериш харажатлари беқарорлиги таъкидланган.

«Маҳсулотларимиз нарх жиҳатдан рақобатбардош бўлишини истасак, энг аввало, ўзимиздаги хом ашёни чуқур қайта ишлаб, тайёр сифатли маҳсулотларни кўпайтиришимиз шарт ва зарур», деди давлат раҳбари.


Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизимини қайта кўриб чиқиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини Савдо-саноат палатасига ўтказилади.

Бу орқали лойиҳа қилиш ва экспорт тизими давлатдан тадбиркорлар ўзини-ўзи бошқарадиган ташкилотга ўтказилади. Бу тадбиркорларнинг талаб ва истакларига қулоқ солиш, улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, муаммоларини ҳал қилиш мақсадида қилинмоқда.

Шунингдек, Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.

Экспорт агентлиги ва жамғармаси, “Ўзбекэкспертиза” ташкилоти ҳам Савдо-саноат палатаси тизимига ўтади.

Ишлаб чиқариш, экспорт ва брендларга бериладиган грант, субсидия ва бошқа имтиёзлар палата орқали эгасига очиқ-ошкора ва шаффоф бериладиган тизим жорий қилинади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍93👎1
Ўзбекистонда яна бир ҳоким ҳибсга олинди

👉 https://effect.uz/4944

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
“Наполи” “Барса”га, “Интер” “Атлетико”га қарши…

Бироз аввал Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташланди. Гранд жамоалар плей-оффдаги ўз рақибларини билиб олди.

👉 https://effect.uz/4945

Telegram | Instagram | YouТube
👍1
“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган”!

Президент бугунги йиғилишда маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқишга алоҳида тўхталган.

Машҳур брендлар ўзи ишлаб чиқариш қилмай, балки аниқ талабларни белгилаб, буюртмаларини бунга жавоб берадиган ишлаб чиқарувчиларга жойлаштиради. “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи бор маҳсулотларимиз ташқи бозорларда брендга айланмагани учун арзон сотилмоқда.

Энди маҳсулотларни фақат ўзимиздан чиқиб кетгунича эмас, балки уларни ташқи бозорларда бренд сифатида танитиш учун шароит яратиб бериш зарурлиги таъкидланган.

Савдо саноат палатаси мато, уй текстили, ички кийимлар, гилам, пойабзал, чарм аксессуарлар, қуритилган ва консерваланган мева-сабзавот, қандолат, лак-бўёқ, мармар, чинни, кафель, идиш ва сантехникалар бўйича машҳур брендлар буюртмаларини жойлаштирувчи 30 та “сорсинг” компанияси билан келишувга эришиб, маҳаллий корхоналаримиз билан боғлаши зарурлиги айтилган.

Шунингдек, келгуси йилда Ханой (Вьетнам), Лоц (Польша), Иваново (Россия), Прата (Италия) шаҳарларида тўқимачилик савдо уйларини очишга топшириқ берилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍124👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил байрам тадбирларида ўртача 1 млн фуқароларнинг иштироки кутилмоқда – Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилда жами 250 та объектларда Янги йил байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилиб, мазкур тадбирларда тахминан 1 млн нафар фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди:

Байрам тадбирларида хавфсизликни таъминлаш бўйича 16 934 нафар куч-воситалар:

🔵11 401 нафар ИИВ, 3 698 нафар Миллий гвардия ва 1 835 нафар ФВВ ходими ва ҳарбий хизматчилари сафарбар этилиб, уларга 5 994 та алоқа ва 1 645 та автотранспорт воситалари, 2 284 та металлодетекторлар ҳамда 276 та бош хизмат итлари ажратилган.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектлар атрофига видеокамералар ўрнатилиб, мониторинг марказларига интеграция ишлари амалга оширилган.

Байрам тадбири ўтказиладиган жойларда адашиб қолган ёш болаларни вақтинча сақлаш учун алоҳида хоналар ташкил этилиб, уларга инспектор-психологлар бириктирилиши белгиланган.

Муайаян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни “Меҳр-саҳоват уйи” ва Реабилитация марказига жойлаштириш чораларининг кўрилиши белгиланган.

Спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи дўконларда алкоголь ичимликларнинг қуйиб сотилиши алоҳида назорат олиниб, ҳамда истеъмолга яроқсиз, қўлбола тайёрланган алкоголь маҳсулотларини ноқонуний сотилишини олдини олиш чоралари кучайтирилган.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектлар атрофидаги йўл-инфратузилмаси тартибга келтирилиши, тадбирлар ўтказиладиган жойлар атрофида транспорт воситалари учун етарли сиғимдаги автотурагоҳлар ташкил этилиши зарур чоралар кўрилиши белгиланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎2🔥1
Тошкентда яна бир қатор шахслар фирибгарликда гумонланиб, қўлга олинди

Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган шахслар ушланди. Ушбу шахслар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича гумонланувчи тарзида жалб этилган:

1. 1988 й.т. Исламов Отабек Шухратович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси товламачилик; 168-моддаси фирибгарлик);
2. 1988 й.т. Салимбеков Азамат Авазжонович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
3. 1988 й.т. Миноваров Шухрат Акбарович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик, 168-модда фирибгарлик);
4. 1992 й.т. Миноваров Шовкат Акбарович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);
5. 1977 й.т. Уразов Марат Пулатович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми, кўп миқдорда фирибгарлик);
6. 1992 й.т. Исахунов Абдуқодир Тохир ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик, 168-моддаси фирибгарлик).

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎2🔥1
⚡️Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари – Саидаҳмад Султонов қамоққа олинди

Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ўринбосари Саидаҳмад Султанов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ иш доирасида қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Наманган вилояти ҳокимлигида ўтказилган навбатдан ташқари сессияла Наманган шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Ғофир Жамолов вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Айнан ушбу лавозимда бунгача Саидаҳмад Султонов фаолият олиб бораётган эди.

Маълумот учун, аввалроқ собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов коррупциявий жиноят содир этганликда гумонланиб, Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда гумонланиб, қўлга олингани хабар қилинган эди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍24👎1
Исроил ва ҲАМАС янги вақтинчалик сулҳни муҳокама қилмоқда

Reuters манбалариниг айтишича, Исроил разведкаси раҳбари жума куни Қатар бош вазири билан гаплашган.

👉 https://effect.uz/4947

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎1
Жорий йилда молиявий хизматлар ҳажми 20 фоизга ўсиши кутилмоқда

Келгуси йилда халқаро капитал бозорларида 500 миллион долларлик “евробонд” жойлаштиришга кўрсатма берилди.

👉 https://effect.uz/4949

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍106👎2
💥Чўғ қизиғида босиляпти!

Президент олиб бораётган ва олиб бориши керак бўлган сиёсатга бундан 6-7 йил аввал ишонганман. Президентлик илк кунларида Шавкат Мирзиёевнинг кўзидаги ирода, олов мени шахсан хавфли соҳалардан бири бўлган – Оммавий ахборот воситаси соҳасида ишлашимга туртки бўлган.

Ҳеч ёдимдан чиқмайди, Портал 1000 га қўнғироқ қилишим биланоқ шу куннинг ўзида менга Бизнесни ривожлантиришим учун Микрокредитбанкдан (6 млн) кредит ажратиб берилган. Ривожлангач, албатта бу кредит аллақачон ёпилган. У вақтда ОАВ ходими бўлмаганман. Effect.uz шунчаки келажакдаги режалар учун бандланганди холос. Бу кун келиб катта лойиҳага айланиши ўша вақтда чинакам орзу эди.

Нима демоқчиман? Давлатнинг фуқароларига ишончи ва эзгу ишлари ҳозиргача бардавом. Бироқ, орамизда ишончни оқламаётганлар ҳам кўп. Улар албаттта, қонун устуворлигидан қочиб қутула олмайди. Қарс икки қўлдан чиқади. Емоқни қусмоғи бор.

Мен ва жамоам Президентнинг кучли сиёсий иродасига таянишда давом этамиз. ОАВга эътибор сўнгги кунларда янада кучайган, ҳимоя кучи ортгани сезилди. Кўча йигитлари ҳақида чиқишларимизда "нима бўларкин" қабилидаги ҳаяжонларимиз, унутиляпти, таваккал қилдик, аммо бизни ҳимояловчи орқамизда – Давлат борлигини янада яқинроқ ҳис қиляпмиз.

Ўрта тизим умуман олганда, ҳоким, вазирларнинг Президент билмайди, барибир етиб бормайди деган калтақарашлари учун кун келганда жазоланишига гувоҳ бўляпмиз. Узун ташланган арқон вақти келганда тортилади. Бу кўпчиликка огоҳлик дарси бўлиши керак.

Айрим мансабдорлар нафсни ўйлаб шу кунгача истаган ишларини қилишди, қонунларни оёқ-ости, инсон қадрини эса бир чақага ҳам олишмади. Мана бугунги 3 та хабар (зеро бу хабарлар уларнинг оила аъзолари учун оғир бўлсада) очиғи сиёсатга ишончни ортириши табиий.

Кадрлар борасида дарҳақиқат камчиликлар кўп эди, баъзан ғалати тайинловлар амалга оширилса энса қотарди, аммо бунинг ҳам тагида бир ҳикмат бор ва мана шу ҳикмат шу кунларга келиб, янги 2024 йилга ўтмасдан, амалда.

Хуллас, чўғ қизиғида босиляпти...

Effect.uz директори Акмал Эшонхонов
👍29👎9🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болгарияда депутатлар ўртасида муштлашув содир бўлди

Болгария Халқ Ассамблеяси депутатлари навбатдан ташқари сессияда муштлашиб кетди. Сессияда бошқа масалалар қатори Бургасдаги "LUKOIL Neftochim" нефтни қайта ишлаш заводи учун чекловлар ва Россия газининг транзити учун оширилган тўловларни бекор қилиш масалалари муҳокама қилинди.

"Ҳуқуқ ва эркинлик" ҳамда "Тикланиш" партияси аъзолари паламент ишига тўсқинлик қилишга уринганидан кейин депутатлар ўртасида туқнашув юз берди. Жанжалга қарамай, парламент аъзолари 2024 йил 1 январдан бошлаб “LUKOIL Neftochim Burgas” нефтни қайта ишлаш заводига Россия нефтини етказиб беришни, шунингдек, 1 мартдан заводда нефтни қайта ишлашни тақиқлашни маъқуллашди.

Қолаверса, депутатлар Россия газининг мамлакат орқали транзитига оширилган солиқни бекор қилиш учун овоз берди. Бож Болгариянинг Шенгенга киришига вето қўйиш билан таҳдид қилган Венгриянинг ултиматуми туфайли бекор қилинди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍13👎1
Тошкентда уй-жой ижараси нархи пасайди

Ижара учун энг қиммат ҳудудлар Шайхонтоҳур (квадрат метр 11,6 доллар), Яккасарой (10,9 доллар) ва Миробод (11,5 доллар) туманлари бўлди.

👉 https://effect.uz/4950

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎2
Заргарлик ускуналари 7 йилга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади

Хориж тажрибасида туристларни жалб қилиш учун тилла буюмлар савдоси кенг йўлга қўйилган.

Мамлакатимизда бунинг учун етарли шароит яратилган бўлса ҳам, ўтган икки йилда жуда кам тилла буюмлар сотилгани қайд этилди.

Шу боис келгуси йилда замонавий заргарлик комплексларини ҳар бир ҳудудда ташкил қилиш муҳимлиги таъкидланди. Улардаги дўкон ва расталар, заргарлик ускуналари 7 йилга бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎1