EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ходимларига 3 млндан мукофот пуллари тарқатилди

Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон ҳудудий филиалида носозликларни бартараф этиш жараёнларида туну кун меҳнат қилаётган 420 нафар ишчи ходимларнинг ҳар бири 3 миллион сўм мукофот пуллари билан рағбатлантирилган.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун соҳага 90 нафар мавсумий ишчи ходимлар жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокими ичимлик суви таъминотидаги носозликларни бартараф этаётган ишчи ходимларга 4 млн сўмдан мукофот пуллари топширган эди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍16👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ фуқароларни ис газидан эҳтиёт бўлишга чақирди

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Санжар Зупаров АОКАда ташкил этилган брифингда фуқароларни ис газидан эҳтиёт бўлишга чорлади.

Ёнғин, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга риоя қилишингизни сўраб қоламиз:

1. Газ ва муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя қилинг;

2. Ностандарт ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланманг;

3. Иситиш печларининг дудбуронларини тўғри ўрнатинг ҳамда созлигига эътибор беринг;

4. Газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печларини дам олиш хоналарига олиб кирманг;

5. Ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ оловдан фойдаланманг;

6. Ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб қўйманг;

7. Иситиш печларининг дудбўронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилинг.
👍5👎5
⚡️Иложсиз таклиф: Олмазор ҳокими снос ишида жавобгарликдан қутулиб қолмоқчи…ми?

Куни кеча Effect.uz орқали Олмазор тумани ҳокимияти ходимлари томонидан фуқаро Дилбар Умартўраевага тегишли бўлган савдо дўкони ноқонуний равишда бузиб ташлангани ҳақида видео лавҳа ёритилган эди. Мазкур видеорепортаж ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг кескин эътирозларига сабаб бўлиб, Ўзбекистонда инсон қадри снос масаласига келганда унутилиши ҳақида кўп фикрлар таъкидланган.

Мазкур вазият бўйича Дилбар Умартўраеванинг ўғли ва келини Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳамедова қабулида бўлиб, сенатор билан масалани муҳокама қилишганди. Шундан сўнг фуқаролар ўзларига нисбатан қилинаётган ноҳақликлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатов қабулига ҳам боришган.

Юқори лавозимдаги шахслар қабулига кирилгач, ишлар бироз олдинга силжиб, сенатор Дилором Тошмуҳамедова аралашуви билан фуқаролар Олмазор туман ҳокими Азизхон Умархонов билан норасмий учрашув ўтказишган ва келажакда қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида гаплашиб олишган.

Ҳоким фуқаролар билан музокара учрашувида бузилган дўкон учун компенцасия бериш масаласи қайтадан кўриб чиқилишини, дўкон майдони эса корректировка қилинган тақдирда кўп қаватли уйлар эгалари яъни 100 дан ортиқ бўлажак қўшниларнинг розилиги кераклиги ҳақида тушунтирган. Деярли иложсиз масалани ўртага ташлаган туман ҳокими барча масъулиятни мулк эгаси Дилбар Умартўраеванинг ўғлига ва бошқа мутассадиларга юклаган. Хуллас ҳоким, кўп масалаларда ваколати йўқлигини таъкидлаб, масъулиятни ўзидан соқит қилишга ҳаракат қилган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👉 МАҚОЛА

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍15👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда кузатув камералари ўрнатилмоқда

Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳитга жиддий муносабатни шакллантириш масалаларига Ўзбекистонда катта эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилоятида экология душманларига қарши кузатув камералари ўрнатилмоқда.

Жорий тартиб-қоидаларга риоя қилмаган фуқароларга нисбатан қатъий чоралар кўриш ҳам каррасига кучайтирилаяпти.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ноқонуний майнинг ферма давлатга қарийб 10 млрд сўм зарар келтирди

Аниқланишича, шаҳарда мебел цехи сифатида рўйхатдан ўтказилган МЧЖда 47 та майнинг қурилмаси ишлатилаётгани аниқланган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ давлат манфаатларига 9 млрд 852 млн сўмлик зарар етказган.

Уларга чора кўриш учун ҳужжатлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎1
Тошкентдан Самарқанд ва Қаршига қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилди

Самарқандга қўшимча рейслар 29–31 декабрь кунларига, Қаршига 25–28 декабрь кунларига қўйилган.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 11:05 — Тошкент 13:20

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши
Тошкент 6:59 — Қарши 10:33

761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши
Қарши 16:44 — Тошкент 20:20.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Мексикада жиноий тўда аъзолари Рождество байрамини нишонлаётганларга ҳужум қилди

Фожеа меҳмонхонада юз берган. Тўда аъзолари байрам учун йиғилганларни ўққа тутган, парковкада машиналарни ёқиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетишга ҳам улгурган.

Натижада камида 12 киши ҳалок бўлгани ва ўндан ортиқ оғир жароҳатланганлар бор эканлиги айтилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎2😢2
Наманган шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Анваржон Отахўжаев Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Чортоқ тумани ҳокими  лавозимида ишлаб келаётганди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7👎3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COP28: БААдаги иқлим конференцияси доирасида Ўзбекистон бир қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлади

10 декабрь куни БААда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича энг йирик конференцияси (COP28) якунланди. Тадбирда 180 нафар давлат раҳбари, 97 минг делегат, экспертлар, кузатувчилар ва иқлим фаоллари иштирок этган.

1 декабрь куни «World Climate Action Summit» (WCAS) тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, йиғилганлар эътиборини Орол фожиаси фонида Марказий Осиё ва унга туташ ҳудудлардаги иқлим ўзгаришига қаратган.

Юқоридагилар натижасида Президент долзарб экологик муаммолар, жумладан, Марказий Осиёда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, музликларнинг эриши, қум ва чанг бўронларининг кучайиши, сув танқислиги, ҳавонинг ифлосланиши, биохилма-хилликнинг қисқариши ва ҳоказоларни келтириб ўтди.

Давлат раҳбари иқлим ўзгаришига қарши курашда муаммоларнинг умумий ечимига эришиш учун келаси йили Самарқанд халқаро иқлим форумини ўтказиш ва БМТ Бош Ассамблеясининг умумий ёндашувларини акс эттирувчи махсус резолюцияни қабул қилишни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Анжуманда вазир Азиз Абдуҳакимов (делегация раҳбари) ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг COP28 кўргазмасидаги иштироки доирасида Expo 2020 Dubai кўргазма марказининг яшил ва кўк зоналарида илк бор Миллий павильонлар ташкил этилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Президент Хоразмда нима бўлаётганини билмаяпти: Гурланда норози фермерлар масаласи… Effect.uz ходимлари Хоразм вилоятининг Гурлан туманида бўлиб туришибди. Кеча ва бугун олиб борилган журналистик суриштирувлар давомида айрим маълумотларга ойдинлик киритилди.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Катталарга савол: Хоразмда шоли экиш керакми ўзи? – Гурланда 40 дан ортиқ фермерлар Президентга мурожаат йўллашди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги 40 дан ортиқ фермер хўжалиги раҳбарлари Президент Шавкат Мирзиёевга ўзларига нисбатан қилинаётган ноҳақликлар бўйича мурожаат йўллашди.

Айни пайтда фермерларнинг бундан 5 йил аввал ҳоким қарори орқали аукционда қўлга киритган ер майдонлари туман прокурорининг даъво аризасига кўра суд орқали захирага қайтарилмоқда. Судлар ҳам бу борада жуда фаол равишда ишлаб, фермерлар манфаатига зид бўлган қарорларни қабул қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Қорақалпоғистон республикасининг айрим туманларида катта-катта шоли майдонлари бузиб юборилди, бу ҳолат кескин эътирозларга сабаб бўлиши ортидан айрим юқори лавозимдаги шахслар Тошкентда терговга жавоб беришига тўғри келди.

Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Машарипов «мен ишлаб турсам, Гурланда шоли бўлмайди» деб бежизга айтмаган эди. У ўз сўзининг устидан чиқиш ишларини бошлаб юборган, демак, Машарипов ишлаётган экан эндиликда дўконларнинг пештахтасида Хоразмнинг мазали гурунчларини кўрмаймиз.

Вазиятдан хабардор вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳам ҳозирча бу масала борасида муносабат билдиргани йўқ. Билдирган бўлса ҳам жамоатчиликнинг бундан хабари йўқ.

Effect.uz тез орада юқоридаги воқеалар бўйича катта журналистик репортажни эълон қилади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14👎6
EFFECT.UZ | Расмий канал
Умрзоқов жамоасидан деярли ҳеч ким қолмади, Воитов сўнггилардан бири эди... Сардор Умрзоқов Президент Администрациясининг раҳбари лавозимидан озод этилгач, унинг жамоаси ҳам бирин-кетин ишдан олинмоқда. Жумладан, Суннатилла Бекенов — Президент Администрация…
⚡️Собиқ вазир Азиз Воитов ҳибсга олинди – Манба

Ўзбекистон собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинган. Effect.uz манбасининг хабарига кўра, Воитов иш фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда коррупциявий жиноят содир этганликда айбланмоқда. Жиноят иши доирасида у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум эмас.

Қайд этиш керак, собиқ вазир Воитов илк бор 2022 йил 22 август куни Президент фармони билан Жамшид Хўжаевнинг ўрнига Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланганди. Жорий йилнинг 25 октябрь куни эса у лавозимидан олиниб, ўрнини Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаган Иброҳим Абдураҳмоновга бўшатиб берган эди.

Воитов бунгача Инвестиция ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси лавозимларида ҳам ишлаган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍13👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг ҳимоясини таъминлаш, уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш, ҳуқуқ ва манфаатларини бузиш билан боғлиқ 260 та жиноятга чек қўйилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати раҳбари Нурбек Ҳалимов маълум қилди:

Қонунчиликда тақиқланмаган фаолият билан яширинча шуғулланган 212 нафар шахсга сўнгги йилларда тадбиркорлик учун яратилган янги имкониятлар ҳамда имтиёзларни тушунтириш ва амалий ёрдам кўрсатиш орқали уларнинг фаолиятига қонуний тус берилди.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси бўйича 487 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, қарийб 14 ярим млрд сўмлик 505,4 минг дона қалбаки акциз маркали алкоголли ичимликлар, шунингдек ушбу ичимликларни тайёрлаш учун сақлаб келинган 23 минг дона қалбаки акциз маркалар, 4,9 млрд сўмлик тамаки ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

25 та ноқонуний майнинг крипто-активлари фермалари фаолиятига чек қўйилиб, улар томонидан 31,3 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликлари аниқланган.

Куз-қиш мавсумида кўмир ёқилғисини аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига имтиёзли нархларда манзилли етказилишини таъминлаш борасида кунлик назорат тадбирлари янада кучайтирилиб, мазкур соҳада қўзғатилган 89 та жиноят иши доирасида 43 минг 203 тонна кўмир талон-торож қилинганлиги фош этилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10👎2
Мактабларда таътил 28 декабрдан бошланади

Мактабларда ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:

кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

🗓 I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Сирдарёда «кўча» борми? Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев жавоб берди

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан медиа-тур ташкил этилди. Бир кун давомида ўтказилган медиа-турда ОАВ ходимлари бир қатор объектлар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан таништирилди.

Ундан сўнг вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев билан очиқ мулоқот ўтказилиб, мазкур мулоқот саволларга бой бўлиб, қарийб 3 соат давом этди. Ҳоким ОАВ ходимларининг барча савол ва таклифларига батафсил жавоб беришга урунди.

Effect.uz журналисти Акмал Эшонхонов ҳокимдан Ўзбекистон ҳудудларида бўлиб ўтаётган «Долзарб 40 кунлик» профилактик тадбирлар доирасида вилоятдаги криминоген вазият тўғрисида маълумот беришни сўради.

«Очиқчасига айтаман, бизда бировнинг муаммосини турли пул эвазига ҳал қилиб берадиган кўча йигитлари йўқ, лекин вилоятда фирибгарлик жинояти авж олган. Бунга барҳам бериш учун аввало фарзандлар тарбиясига жуда жиддий қарашимиз керак. Эътиборсиз бўлмаслигимиз шарт», деган Маҳмудалиев.
Шунингдек, Акмалжон Маҳмудалиев мулоқотда боқимандалик иллатини камайтириш борасида, фермер ва кластер ўртасидаги муносабатлар, хусусан Президентнинг тегишли қарорига кўра Республиканинг 25 та тумани жумладан Сирдарёнинг Сардоба туманида чорвачилик кластери ташкил этилаётгани ҳақида маълумот берган.

👉 Тўлиқ видео

Effect.uz жамоаси ҳоким Акмалжон Маҳмудалиев раҳбарлигидаги Сирдарё вилояти ҳокимлиги ходимларига очиқ мулоқот ва қизиқарли медиа-тур учун ўз миннатдорлигини билдиради.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9🔥2👎1
Инвестиция вазирлигининг ҳозирги тизими қайта кўриб чиқилади. Вазирликнинг вилоят ва туман бўлимлари тугатилмоқда

Президент раислигида ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилишда жаҳонда рўй бераётган ўзгаришлар ҳисобига иқтисодиёт учун зарур бўлган хом ашё ва маҳсулотлар нархи, уларни етказиб бериш харажатлари беқарорлиги таъкидланган.

«Маҳсулотларимиз нарх жиҳатдан рақобатбардош бўлишини истасак, энг аввало, ўзимиздаги хом ашёни чуқур қайта ишлаб, тайёр сифатли маҳсулотларни кўпайтиришимиз шарт ва зарур», деди давлат раҳбари.


Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизимини қайта кўриб чиқиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини Савдо-саноат палатасига ўтказилади.

Бу орқали лойиҳа қилиш ва экспорт тизими давлатдан тадбиркорлар ўзини-ўзи бошқарадиган ташкилотга ўтказилади. Бу тадбиркорларнинг талаб ва истакларига қулоқ солиш, улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, муаммоларини ҳал қилиш мақсадида қилинмоқда.

Шунингдек, Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.

Экспорт агентлиги ва жамғармаси, “Ўзбекэкспертиза” ташкилоти ҳам Савдо-саноат палатаси тизимига ўтади.

Ишлаб чиқариш, экспорт ва брендларга бериладиган грант, субсидия ва бошқа имтиёзлар палата орқали эгасига очиқ-ошкора ва шаффоф бериладиган тизим жорий қилинади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍93👎1
Ўзбекистонда яна бир ҳоким ҳибсга олинди

👉 https://effect.uz/4944

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
“Наполи” “Барса”га, “Интер” “Атлетико”га қарши…

Бироз аввал Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташланди. Гранд жамоалар плей-оффдаги ўз рақибларини билиб олди.

👉 https://effect.uz/4945

Telegram | Instagram | YouТube
👍1
“Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган”!

Президент бугунги йиғилишда маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқишга алоҳида тўхталган.

Машҳур брендлар ўзи ишлаб чиқариш қилмай, балки аниқ талабларни белгилаб, буюртмаларини бунга жавоб берадиган ишлаб чиқарувчиларга жойлаштиради. “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи бор маҳсулотларимиз ташқи бозорларда брендга айланмагани учун арзон сотилмоқда.

Энди маҳсулотларни фақат ўзимиздан чиқиб кетгунича эмас, балки уларни ташқи бозорларда бренд сифатида танитиш учун шароит яратиб бериш зарурлиги таъкидланган.

Савдо саноат палатаси мато, уй текстили, ички кийимлар, гилам, пойабзал, чарм аксессуарлар, қуритилган ва консерваланган мева-сабзавот, қандолат, лак-бўёқ, мармар, чинни, кафель, идиш ва сантехникалар бўйича машҳур брендлар буюртмаларини жойлаштирувчи 30 та “сорсинг” компанияси билан келишувга эришиб, маҳаллий корхоналаримиз билан боғлаши зарурлиги айтилган.

Шунингдек, келгуси йилда Ханой (Вьетнам), Лоц (Польша), Иваново (Россия), Прата (Италия) шаҳарларида тўқимачилик савдо уйларини очишга топшириқ берилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍124👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил байрам тадбирларида ўртача 1 млн фуқароларнинг иштироки кутилмоқда – Ички ишлар вазирлиги

Жорий йилда жами 250 та объектларда Янги йил байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилиб, мазкур тадбирларда тахминан 1 млн нафар фуқаролар иштирок этиши кутилмоқда.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари Музифа Султонова маълум қилди:

Байрам тадбирларида хавфсизликни таъминлаш бўйича 16 934 нафар куч-воситалар:

🔵11 401 нафар ИИВ, 3 698 нафар Миллий гвардия ва 1 835 нафар ФВВ ходими ва ҳарбий хизматчилари сафарбар этилиб, уларга 5 994 та алоқа ва 1 645 та автотранспорт воситалари, 2 284 та металлодетекторлар ҳамда 276 та бош хизмат итлари ажратилган.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектлар атрофига видеокамералар ўрнатилиб, мониторинг марказларига интеграция ишлари амалга оширилган.

Байрам тадбири ўтказиладиган жойларда адашиб қолган ёш болаларни вақтинча сақлаш учун алоҳида хоналар ташкил этилиб, уларга инспектор-психологлар бириктирилиши белгиланган.

Муайаян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни “Меҳр-саҳоват уйи” ва Реабилитация марказига жойлаштириш чораларининг кўрилиши белгиланган.

Спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи дўконларда алкоголь ичимликларнинг қуйиб сотилиши алоҳида назорат олиниб, ҳамда истеъмолга яроқсиз, қўлбола тайёрланган алкоголь маҳсулотларини ноқонуний сотилишини олдини олиш чоралари кучайтирилган.

Байрам тадбирлари ўтказиладиган объектлар атрофидаги йўл-инфратузилмаси тартибга келтирилиши, тадбирлар ўтказиладиган жойлар атрофида транспорт воситалари учун етарли сиғимдаги автотурагоҳлар ташкил этилиши зарур чоралар кўрилиши белгиланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎2🔥1
Тошкентда яна бир қатор шахслар фирибгарликда гумонланиб, қўлга олинди

Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган шахслар ушланди. Ушбу шахслар Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши бўйича гумонланувчи тарзида жалб этилган:

1. 1988 й.т. Исламов Отабек Шухратович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси товламачилик; 168-моддаси фирибгарлик);
2. 1988 й.т. Салимбеков Азамат Авазжонович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
3. 1988 й.т. Миноваров Шухрат Акбарович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик, 168-модда фирибгарлик);
4. 1992 й.т. Миноваров Шовкат Акбарович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);
5. 1977 й.т. Уразов Марат Пулатович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 3-қисми, кўп миқдорда фирибгарлик);
6. 1992 й.т. Исахунов Абдуқодир Тохир ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 277-моддаси 3-қисми, безорилик, 168-моддаси фирибгарлик).

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎2🔥1