EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Фарзандларингиз учун яшашингиз керак» — Нормат Турсунов саратонга чалинган аёлга ёрдам қўлини чўзди

Навбаҳор туманида истиқомат қиладиган Феруза Муртазоева 4 йилдан бери саратон хасталигидан азият чекади ва ҳозирда ўзи мустақил ҳаракатлана олмайди. 

Тўшакка михланиб қолган онанинг икки нафар фарзанди бор ва айни вақтда уни парвариш қилиш 10 ёшли Тимурнинг зиммасига тушган.

Оғир аҳволдаги онасини ёлғиз қолдиришни истамаган, Тимур мактабга ҳам бормай қўйган эди.

Навоий вилояти Нормат Турсунов жонлантириш бўлимидан уйига чиққан Ферузанинг ҳолидан хабар олиш учун улар яшаётган ижара уйга бориб,  вазиятни ўз назоратига олди.

Унинг кўрсатмасига кўра, она-бола зудлик билан ижтимоий уйга кўчирилди. Ферузага махсус қаровчи ёлланди, Тимур мактабга қайта тикланди.

Ферузанинг даво муолажалари Тошкентда давом эттириладиган бўлди.

Таҳририятимиз номидан уларга комилу шифо тилаймиз.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍34😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда йўқолган қиз Хоразмдан топилди

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Гулистон шаҳар, "Маънавият" МФЙ, Сувчилар кўчаси, 97-уйда яшаган 20.07.2004 йилда туғилган, миллати ўзбек, Абдуллаева Турсуной Рустам қизи 2023 йил 15 ноябрь куни яшаш хонадонидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган. Орадан вақт ўтиб, у Хоразм ҳудудидан топилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14👎8😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона-Андижонда Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди – ДХХ

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мени “ҳаммаси яхши” деб кетказманг, камчиликлар бор, буларга кўз юммаслигимиз керак!» – Андижон ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Шаҳрихон ШТЁБдаги муаммоларни яқиндан ўрганди

Андижон вилояти ҳокимлигининг қайд этишича, кеча ўрганиш олиб борилган мазкур шифохонада муаммоларни бартараф этиш учун бир қанча амалий ҳаракатлар ташкил этилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11
Бразилиялик қўшиқчи саҳнада вафот этди

Бразилия штатларидан бирида 30 ёшли қўшиқчи Педро Энрике тўсатдан саҳнада жон берди.

👉 https://effect.uz/4938

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6😢2
Мол-мулк солиғи тўловлари оширилмоқда

2024 йилнинг 1 январдан бошлаб, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинмоқда.

Тошкент шаҳри учун – 3 млн сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 2 млн сўм (амалда 1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1,2 млн сўм (амалда 1 млн сўм).

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда фоҳишаликка мажбурланган ўзбекистонликлар қутқарилди

Денизли шаҳридаги рейд давомида, фоҳишаликка мажбурланган беш нафар Ўзбекистон фуқароси қутқариб олинган. Аёлларни мажбурлаган туркиялик қўшмачилар ҳам қўлга олинган.

Улар ўзбек аёллари билан
интернет орқали танишиб, яхши маош ва турмуш қуриш ваъдалари билан Туркияга жалб қилишган. Қутқариб олинган беш нафар аёл эса Ўзбекистонга қайтарилади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎРВИ билан касалланган бола тузалгандан кейин қандай парвариш қилинади?

Ушбу саволга тиббиёт фанлари номзоди, шифокор Динора Дўстмуҳаммедова жавоб беради.

©️Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎1
Ўзбекистонда аномал совуқ бўлиши кутиляптими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда яқин кунларда ҳаво ҳароратининг -10 даражагача совиб кетиши ҳақида хабарлар тарқалди. “Ўзгидромет” бунга расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳароратнинг-10 даражагача совиши фақат тоғ ва шимол ҳудудларига тааллуқли. Бошқа ҳудудларда ушбу кун учун ўртача суткалик ҳаво ҳарорати шу кун учун хос иқлимий меъёрларга яқин қийматни беради.

17 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда 4-5 кунларча ўрнашган совуқ антициклон чекка қисми чекинади ва ҳаво ҳарорати аста кўтарилиб боради.

Бу шу кунлар учун совуқлик дегани эмас.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
Дунёнинг энг бой 10 кишиси маълум қилинди

Forbes дунё миллиардерларининг декабрь ойи ҳолатига кўра рейтингини эълон қилди.

👉 https://effect.uz/4939

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5
Тошкент метрополитенида свет ўчиб қолди

Бугун, 17 декабрь куни Тошкент метрополитенида электр узилиши содир бўлди.

👉 https://effect.uz/4940

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11😢6👎1
Исроил «қутурди». Авиабомбалар «бўрони» оқибатида Ғазода тинч аҳоли қурбон бўлди

Исроил Ғазо секторида кенг кўламли ҳаво ҳужумларини амалга оширмоқда, дея хабар бермоқда BBC нашри.

Маълум қилинишича, анклав ҳудудида кетма-кет тўртинчи кун телефон ва интернет алоқалари узилган.

Ғазонинг ҲАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, марказий анклавдаги Дайр ал-Бала шаҳрига авиазарбалар натижасида бир неча киши ҳалок бўлган.

Times of Israel газетасига кўра, Исроил Ғазо секторидаги иккинчи йирик шаҳар, ХАМАСнинг асосий таянчи ҳисобланган Хон Юниснинг шарқидаги жанубий Бани Суҳайла муниципалитетига ҳаво ва артиллерия зарбаларини берган.

Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги Ғазо шимолидаги қочқинлар шаҳарчаси Жабалиядаги бир неча биноларга уюштирилган ҳужумларда 35 киши ҳалок бўлганини даъво қилмоқда.

Маҳаллий манбаларнинг билдиришича, фуқаро мудофааси ва тез ёрдам гуруҳлари 24 кишининг жасади ва камида 90 киши яраланганини аниқлади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢12👍7👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мақтов эмас, муаммони эшитгани келдим» — Нормат Турсунов Конимехда сайёр қабул ўтказди

Бугун, 17 декабрь куни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Конимех туманида бўлиб, “Бирлик” маҳалласида аҳоли билан учрашди.

Ташрифдан мақсад — аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ободонлаштириш ишлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар ҳолати билан танишишдан иборат.

Сайёр қабулда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ва ўринбосарлари ва масъул ташкилотлар иштирок етишди.
Қабулда маҳалла фуқаролари ўзларининг муаммо ва таклифлари юзасидан мурожаат қилишди.

Йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ўз ечимини топган бўлса, қолган вақт талаб етувчи мурожаатларни бартараф етиш юзасидан муддат белгиланиб, тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Россия, баъзи давлатлар сингари, колбаса эвазига ўз суверенитетидан воз кечмайди — Путин

Россия президенти Владимир Путин “Ягона Россия” конгрессида рус мамлакати суверен, ўзини ўзи таъминлайдиган давлат бўлишини ёки умуман давлат бўлмаслигини таъкидлади:

Иккинчи даражали, ортиқча, бизни ажратиб турадиган барча нарсаларни четга суриб қўйиш керак.

Ва, албатта, биз барча қарорларни фақат ўзимиз, чет элдан бошқа одамларнинг маслаҳатисиз қабул қилишимиз керак ва қабул қиламиз.

Россия, баъзи давлатлар сингари, колбаса эвазига ўз суверенитетидан воз кечиб, кимгадир қарам бўлмайди
”, — деди Путин.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍33👎4🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ис гази — инсон соғлиғи ва ҳаёти учун жиддий хавф!

Хонадонингиздаги газ жиҳозлари соз ҳолатда эканига доим эътиборли бўлинг. Газ ҳидини сезсангиз дарҳол 104 рақами орқали газ хизматига қўнғироқ қилинг.

©️"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда АИ-80 бензинни 92 ёки 95 бензин деб сотган АЁҚШлар аниқланди

Андижон вилоятида АЁҚШларнинг 7 тасида АИ-80 бензини 92 ёки 95 маркали бензин сифатида сотилаётгани аниқланди.

Маълум қилинишича, вилоят ҳудудида 500 тонна АИ-80 бензини олиб келинган.

Лекин шунга қарамасдан аҳоли ушбу маркали бензин йўқлигидан шикоят қилган.

Натижада, Андижонда ташкил этилган куз-қиш штаби томонидан АЁҚШларни текшириш бошланган.

Текширишлар натижасида, АЁҚШларнинг 7 тасида АИ-80 бензини 92 ёки 95 маркали бензин сифатида сотилаётгани аниқланди.

Қонуний чоралар кўрилиши бошланди, штаб фаолияти давом этади. АЁҚШлар фаолияти кузатилмоқда”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍20👎5
Пентагон Хусийларга қарши махсус операция бошлайди — The War Zone

Исроилга ўзининг кўплаб ҳужумлари билан талофат етказётган хусийлар, эндиликда икки томонлама жанг қилишларига тўғри келади.

👉 https://effect.uz/4941

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎21👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хонадонингизда қарздорлик сабаб бемаҳал чироқ ўчиб қолмаслиги учун қандай йўл тутиш керак?

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) афзалликлари ҳамда сиз яшаётган хонадонда сарф қилинаётган электр энергияси баланси ва қолдиқ ҳақида қандай тезкор маълумот олиш мумкин?

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАМАС Исроил танкини йўқ қилди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил қуролли кучларига (ЦАХАЛ) тегишли “Merkava” танкига ҳужум қилингани акс этган видео тарқалди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍35👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўйда «тўйгунча» дрифт қилган бир гуруҳ ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

Хоразм вилоятида йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилар учун хавфли тарзда автомобиль бошқарган бир гуруҳ ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чора кўрилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍15👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Энди фермер ҳам кўпроқ ҳаракатга тушади, сабаби манфаат бор» – Сирдарё ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев

«Шунақа тизим бўладики, ҳаракат кўпаяди, манфаатдорлик ортади, сабаби фермер ўзи етиштирган ҳосилни ҳақиқий бозор тамойили асосида сота олади», дейди Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев «Севимли ТВ» журналисти Элёр Гўрўғлиевнинг берган саволига жавобан.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎3😢3