EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Фарғона вилояти прокуратураси ОАВ учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил қилди

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур матбуот анжуманида
Effect.uz’нинг ҳудудий мухбири Ҳамид Аҳмедов қатнашиб, масъулларга саволлар билан юзланди.

Анжуманда прокуратура органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар самадорлиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш аҳволи тўғрисида маълумот берилди.

Шундан сўнг, матбуот анжуманига ташриф буюрганларни прокурорлар секторларига амалга оширилаётган ишлаш билан таништириш мақсадида Қува туманига пресс-тур ташкил этилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎5👍3
Самарқандда давлатга 2 млрдга яқин зарар етказган фермер хўжалиги раҳбари қўлга олинди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди, дея хабар бермоқда Прокуратура департаменти.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида, Пастдарғом туманида фаолият юритувчи “X.I.” фермер хўжалиги раҳбари Э.Т. “Хончарбоғ” маҳалласидаги насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, жами 2 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎2🔥2
Ҳутийлар Исроилга дронлар ёрдамида ҳужум қилди

Яман шимолидаги ҳукмрон Ансор Аллоҳ (ҳутийлар) ҳаракати Исроилнинг Эйлат ҳудудидаги нишонларга дронлар ёрдамида ҳужум қилди. Бу ҳақда Хутий қуролли кучлари вакили Яҳё Сария Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Яман Қуролли Кучлари босиб олинган Фаластин жанубидаги Умм эр-Рашраш (Эйлат - таҳр.) ҳудудидаги муҳим нишонларга дронлар ёрдамида ҳужум қилди”, - деди у.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍27👎2
Швеция эвазига F-16 самолётлари — Эрдоған АҚШдан жавоб кутмоқда

👉 https://effect.uz/4934

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎7👍1
«Америкага ўлим, Исроилга ўлим» — Кобулда Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойиш бўлиб ўтди

Кеча, 15 декабрь куни Афғонистон пойтахти Кобулда Фаластинни қўллаб-қувватловчи, “Америкага ўлим, Исроилга ўлим” шиорлари остида намойиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар бермоқда.

Намойиш иштирокчилари АҚШ ва Исроил байроқларини ёқиб, оёқ ости қилишди, мусулмон давлатларининг ҳаракатсизлигини қоралашди ва фаластинликларнинг геноцидини тўхтатишни талаб қилишди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍42👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аралашиш у қадар тўғри эмас — Сирдарё ҳокими фермер ва кластер ўртасидаги муносабат ҳақида

@effectuz
👎4👍1🔥1
2023 йил туризм соҳасида нималар бўлди?

Маълумки, сўнгги йилларда туризм соҳаси Ўзбекистон иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган ва истиқболли тармоқларидан бирига айланди.

👉 https://effect.uz/4935

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎2
Адлия вазири фаол ёшлар билан учрашди

Жорий йил 15 декабрь куни Адлия вазири А. Тошқулов ҳудудий адлия органларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фаол ёш мутахассислар билан учрашув ўтказди.

👉 https://effect.uz/4936

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎7👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Фарзандларингиз учун яшашингиз керак» — Нормат Турсунов саратонга чалинган аёлга ёрдам қўлини чўзди

Навбаҳор туманида истиқомат қиладиган Феруза Муртазоева 4 йилдан бери саратон хасталигидан азият чекади ва ҳозирда ўзи мустақил ҳаракатлана олмайди.

Тўшакка михланиб қолган онанинг икки нафар фарзанди бор ва айни вақтда уни парвариш қилиш 10 ёшли Тимурнинг зиммасига тушган.

Оғир аҳволдаги онасини ёлғиз қолдиришни истамаган, Тимур мактабга ҳам бормай қўйган эди.

Навоий вилояти Нормат Турсунов жонлантириш бўлимидан уйига чиққан Ферузанинг ҳолидан хабар олиш учун улар яшаётган ижара уйга бориб, вазиятни ўз назоратига олди.

Унинг кўрсатмасига кўра, она-бола зудлик билан ижтимоий уйга кўчирилди. Ферузага махсус қаровчи ёлланди, Тимур мактабга қайта тикланди.

Ферузанинг даво муолажалари Тошкентда давом эттириладиган бўлди.

Таҳририятимиз номидан уларга комилу шифо тилаймиз.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍41👎1
Сурхондарё ҳокими ярим тунда Термиз шаҳрида «рейд» ўтказди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри “Шодлик” маҳалласида бўлиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллани “Хавфсиз ҳудуд”га айлантириш бўйича маҳалла “еттилиги” томонидан амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Қосимов маҳаллада ободонлаштириш, чиқиндиларни тозалаш, йўл бўйида мавсумга мос дарахт кўчатлари экиш ишларининг бориши юзасидан масъулларнинг ахборотлари тинглаган ва маҳалладаги йўлни асфальтлаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экишни буюрган.

Шунингдек, ҳоким бошчилигидаги “команда” шаҳарнинг бошқа марказий кўчаларида ҳам амалга оширилган ишлар кўздан кечирди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍20👎8