EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Фарғонада бир нечта «кўча боллари» ҳибсга олинди. Улар орасида 19-20 ёшли йигитлар ҳам бор

Қўлга олинганлар ичида “Шедевр” чойхонасида содир этилган жиноятга алоқадор шахс ҳам бор.

👉 https://effect.uz/4932

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7
Италияда Плетневнинг ноёб пианиноси ўғирлаб кетилди

Италиянинг Палермо шаҳрига яқин ҳудудда Михаил Плетневнинг пианиноси ўғирлаб кетилди.

Маълум қилинишича, “Shigeru Kawai” қироллик юк машинаси чолғу асбобини Плетнев концерти бўлиб ўтадиган Палермо шаҳрига олиб кетаётган вақтда ўғирлатиб қўйган.

Мазкур воқеадан сўнг, маҳаллий полиция воқеа жойидан бир ярим километр узоқликда бўш микроавтобусни топган ва бир неча соатдан сўнг пианино ҳам топилган.

Ҳозирда компания мутахассислари пианинога келтирилган зарар миқдорини аниқлашмоқда.

Қайд этиш керак, пианино Японияда Плетнев учун қўлда ишланган иккита пианинодан биридир. Ҳозиргача у бутун дунё бўйлаб пианиночи учун саёҳат қилган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎2
⚡️Путин сайловда мустақил номзод сифатида иштирок этади

👉 https://effect.uz/4933

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎3
⚡️Мол-мулк солиғи тўловлари оширилди

2024 йилнинг 1 январидан бошлаб, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинмоқда. Бу ҳақда ЎзА Иқтисодиёт ва молия вазирлигига таяниб, маълум қилди.

Қайд этилишича, янги тартибга кўра, мол-мулк солиғи Тошкент шаҳри учун – 3 млн сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 2 млн сўм (амалда 1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1,2 млн сўм (амалда 1 млн сўм)ни ташкил этади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎27👍3
⚡️Кувайт амири 86 ёшида вафот этди

Кувайт амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этди, дея маълум қилди давлат телевидениеси орқали амирал ишлар вазири Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Муборак ас-Сабоҳ.

Биз шанба куни вафот этган амир Наваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ учун мотам тутамиз”, — деди вазир.

Ноябрь ойи охирида амир соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли касалхонага ётқизилгани хабар қилинган эди.

Қайд этиш керак, Наваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ Қувайт тахтини 2020 йил сентябр ойидан буён эгаллаб келаётган эди.

Унинг ўлимидан сўнг, укаси, 83 ёшли валиаҳд шаҳзода Мишаал ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабаҳ тахтни эгаллаши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада 80 ортиқ мигрант полициячиларга ҳужум қилди

Shot” Telegram-каналининг маълум қилишича, полиция Верхние Поля кўчасида машинани тўхтатмоқчи бўлган, бироқ машина ҳайдовчиси нафақат офицерларга бўйсунмаган, балки улардан бирини бир неча метрга судраб кетган. Бир неча дақиқадан сўнг ҳуқуқбузар полициячини калтаклаган.

Ҳибсга олиш вақтида эркак эпилептик тутқаноқ тутган ва полиция унга ёрдам беришга ҳаракат қилган.

Бироқ шу пайт 80 дан ортиқ одам уларга яқинлашиб, полициячиларни итариб юбора бошлаган. Охир-оқибат, улар ҳавога иккита ўқ отиб, оломонни тинчлантиришга мажбур бўлдилар.

Мазкур воқеа ортида 82 киши ҳибсга олиниб, уларга нисбатан “Кичик безорилик” ва “Миграция тартибини бузиш” моддалари бўйича баённомалар тузилган.

Асосий жиноятчи 21 ёшли Тожикистон фуқаросига нисбатан “Ҳокимият вакилига нисбатан куч ишлатиш” ва “Ҳокимият вакилини ҳақорат қилиш” моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Унга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍19👎10
Исроил ҳарбийлари Ғазодаги мактабларда рейд ўтказмоқда — BBC

Исроил қуролли кучлари Ғазонинг Римал ҳудудида жойлашган иккита мактабга рейд ўтказмоқда, дея хабар бермоқда BBC нашри.

Маълум қилинишича, Исроил ҳарбийлари ушбу ҳудудда бир нечта ҲАМАС жангарисини йўқ қилганини айтиб, ушбу муассасаларда ҲАМАС базалари жойлашган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Бироқ БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Исроил томони тақдим қилган маълумотни рад этмоқда:

“15 декабрь куни анклавнинг жанубий қисмидаги Хон Юнис шаҳрида уй-жойидан айрилган фаластинликлар бошпана олаётган бошқа мактабга ҳаво ҳужуми уюштирилди. Ҳаво ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди” - дея хабар берди бошқарма.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10👎5
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Кувайт амири 86 ёшида вафот этди Кувайт амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этди, дея маълум қилди давлат телевидениеси орқали амирал ишлар вазири Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Муборак ас-Сабоҳ. “Биз шанба куни вафот этган амир Наваф ал-Аҳмед…
Қувайтда амир вафотидан кейин 40 кунлик мотам эълон қилинди

Қувайт амири Наваф ал-Жобир ал-Аҳмад ас-Сабоҳнинг ўлими муносабати билан мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинди.

Амир Наваф ал-Жобир ал-Аҳмад ас-Сабоҳ учун 40 кунлик мотам эълон қилинди. Ҳукумат муассасалари 3 кунга ёпилади”, - дейилади хабарда.

Қайд этиш керак, Наваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ Қувайт тахтини 2020 йил сентябр ойидан буён эгаллаб келаётган эди.

Унинг ўлимидан сўнг, укаси, 83 ёшли валиаҳд шаҳзода Мишаал ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ тахтни эгаллаши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎4
Фарғона вилояти прокуратураси ОАВ учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил қилди

Фарғона вилояти прокуратураси томонидан оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур матбуот анжуманида
Effect.uz’нинг ҳудудий мухбири Ҳамид Аҳмедов қатнашиб, масъулларга саволлар билан юзланди.

Анжуманда прокуратура органлари томонидан жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар самадорлиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш аҳволи тўғрисида маълумот берилди.

Шундан сўнг, матбуот анжуманига ташриф буюрганларни прокурорлар секторларига амалга оширилаётган ишлаш билан таништириш мақсадида Қува туманига пресс-тур ташкил этилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎5👍3
Самарқандда давлатга 2 млрдга яқин зарар етказган фермер хўжалиги раҳбари қўлга олинди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 1,8 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди, дея хабар бермоқда Прокуратура департаменти.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш давомида, Пастдарғом туманида фаолият юритувчи “X.I.” фермер хўжалиги раҳбари Э.Т. “Хончарбоғ” маҳалласидаги насос станциясининг электр ҳисоблагичи схемасини бузиб, жами 2 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎2🔥2
Ҳутийлар Исроилга дронлар ёрдамида ҳужум қилди

Яман шимолидаги ҳукмрон Ансор Аллоҳ (ҳутийлар) ҳаракати Исроилнинг Эйлат ҳудудидаги нишонларга дронлар ёрдамида ҳужум қилди. Бу ҳақда Хутий қуролли кучлари вакили Яҳё Сария Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Яман Қуролли Кучлари босиб олинган Фаластин жанубидаги Умм эр-Рашраш (Эйлат - таҳр.) ҳудудидаги муҳим нишонларга дронлар ёрдамида ҳужум қилди”, - деди у.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍27👎2
Швеция эвазига F-16 самолётлари — Эрдоған АҚШдан жавоб кутмоқда

👉 https://effect.uz/4934

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎7👍1
«Америкага ўлим, Исроилга ўлим» — Кобулда Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойиш бўлиб ўтди

Кеча, 15 декабрь куни Афғонистон пойтахти Кобулда Фаластинни қўллаб-қувватловчи, “Америкага ўлим, Исроилга ўлим” шиорлари остида намойиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар бермоқда.

Намойиш иштирокчилари АҚШ ва Исроил байроқларини ёқиб, оёқ ости қилишди, мусулмон давлатларининг ҳаракатсизлигини қоралашди ва фаластинликларнинг геноцидини тўхтатишни талаб қилишди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍42👎4