This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Чиркин йўлдаги "қотиллар", нафсига қул "шайтонлар"
Шаҳар биз учун дарвозасиз, хоҳласак бузамиз, хоҳласак тузамиз, наздида иш кўраётган Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокимлиги Келес йўлида жойлашган фуқарога тегишли 25 йиллик савдо дўконини ноқонуний буздиргани адашмасак, бутун Ўзбекистон билди чамаси.
Ижтимоий тармоқлар, инсоннинг ҳуқуқлари бу қадар поймол қилиниши, одамзотнинг беаёв таҳқирланиши ёзилган видеотасмалар билан тўлди.
Дилбар Умартўраева ўзига тегишли мулк бузиб, юборилганидан ва унинг ўрнига на компенсация на ўринга ўрин берилмаётгандан норози кайфиятда Effect.uzʼга мурожаат қилишга мажбур бўлди.
Умартўраевнинг айтишига кўра, туманнинг Янги Тошкент маҳалласи, Келес йўли ёқасидаги 125.0 кв.м ер майдонида жойлашган нотураржой Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 30 июндаги 772-сонли қарори рўкач қилинган ҳолда сўроқсиз, розилик олинмасдан бузиб юборилган.
Ноқонуний топшириқ ижрочилари Олмазор ҳокимлиги, Ички ишлар ва бошқа хизмат ходимлари саналади. Гап 772-сонли қарор ҳақида кетаркан, унда ҳар бир мулк фуқаро рози қилинганидан сўнг бузилиши кераклиги айтилган. Бироқ, ҳар доимгидек шошма- шошарликни, қонунга эмас балки оғзаки буйруқларга сўзсиз итоат қилишни хуш кўрувчи мансабдорлар бу сафар ҳам қовуннинг каттасини туширишади.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram | Facebook | YouTube | Sport

👍22👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Фермерлар эркин ҳолда пахта етиштириш имкониятига эга бўлди» — Сулаймонов
Самарқанд вилоят уруғчиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Сулаймонов Президентнинг “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳақида қўшимча маълумот берди:
“Фармонга кўра, фермер хўжаликлари кластерларни эркин танлаган ҳолда, фьючерс шартномалари асосида пахта етиштириш имкониятига эга бўлди.
Бугунгача пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари ўзининг туманида фаолият юритаётган кластер билан шартнома тузишга мажбур эди, бошқа танлов имконияти йўқ эди.
Янги тартибга кўра, масалан, вилоятда 11 та кластер фаолият юритаётган бўлса, энг яхши таклиф билдирган кластер билан эркин шартнома тузиш имконияти туғиллди.
Эркинлик, рақобат бор жойда ривожланиш бўлади. Фермер ўзи етиштирган ҳосилига ўзи эгалик қилганидан кейин юқори ҳосил ва юқори даромад олишга аввало ўзида қизиқиш, интилиш пайдо бўлади”, — деди Сулаймонов.

👍5😢3👎2
Фарғонада бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан вафот этди
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этди.
Ушбу воқеа туманнинг "Обод" МФЙ ҳудудида жорий йилнинг 15 декабрь санасига ўтар кечаси содир бўлганлиги айтилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, оила вакиллари уй ичига ўрнатилган печка дудбуронига красканинг банкасини ёпиб қўйган ва оқибатда шундай кўнгилсиз ҳолат содир бўлган.
“Қадрли фуқаролар! Хавфсизлик қоидаларига амал қилинг. Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг!”, — дейилади хабарда.

😢8👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Телефон рақамим ўзгармаган» — Макрон Путин билан мулоқот қилишга тайёрлигини айтди
Франция президенти Эммануэл Макрон телефон рақами ўзгармаганини ва у Россия етакчиси Владимир Путин билан мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини айтди.
Макроннинг қайд этишича, агар ҳамкасбида Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилишга эришиш мумкин бўлган таклифлар бўлса, у ҳолда Франция уларни қўллаб-қувватлайди.
“Франция ҳар доим қўллаб-қувватловчи ва натижага эришиш учун ўз кучини аямайдиган куч бўлиб қолади.
Мени телефон рақамим ўзгаргани йўқ, агар Париж манфаатдор бўлса, Россия Франция билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр”, - деди Макрон.

👎23👍8
⚡️Президентга ёшлар билан ишлаш тизими бўйича ахборот берилди
Мирзиёев 15 декабрь куни ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот билан танишди.
👉 https://effect.uz/4930
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Мирзиёев 15 декабрь куни ёшлар сиёсатида амалга оширилган ишлар ва келгуси йилдаги устувор вазифалар бўйича ҳисобот билан танишди.
👉 https://effect.uz/4930
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍283👎1
Декабрь ойининг совуқ кунларида маҳаллий қозонхоналар эҳтиёжлари учун 31 та генератор ўрнатилди — Veolia Energy
Veolia Energy Tashkent компанияси бош муҳандис ўринбосари Икром Исоқов АОКАда бўлиб ўтган брифингда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.
Бугун Veolia Energy Tashkent компанияси томонидан электр таъминотида узилиш юз берган Олмазор туманидаги 1 ва 111-мактабларни иссиқлик билан таъминловчи маҳаллий қозонхоналарга умумий қуввати 210 кВт бўлган 2 та генератор ўрнатилди.
Ҳар бир компаниянинг туман бўлимида электр таъминоти узилиб қолганда тезкор ҳаракат қилиш учун захира генератори хам мавжуд.
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва аҳолини мурожатларини тезкорлик билан бартараф қилиш учун хар бир туманда Veolia Energy Tashkent диспетчерлик таъминоти ва созлаш бошқармаси (ДТСБ) хам фаолият юритмоқда.
Авария холатларини тезкорлик билан бартараф қилиш учун 264 ҳодимдан иборат 22 авария тиклов гурухлари ва 74 махсус техника фаолият олиб боришмоқда.

👍4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЦАХАЛ аскарлари гаровга олинган уч нафар исроилликларни отиб ўлдиришди
Исроил қуролли кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо шаҳрининг Шежая ҳудудидаги отишмада ҲАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинган уч нафар исроилликларни отиб ўлдирди.
“Шежая ҳудудидаги жанг чоғида ЦАХАЛ аскарлари гаровга олинган уч нафар исроилликни, душман деб ўйлашган.
Натижада ҳарбийлар асирларга қарата ўт очган ва улар ҳалок бўлишган”, — дейилади армиянинг Телеграм-каналида.
Армия қурбонларнинг жасадлари экспертиза учун Исроил ҳудудига олиб келинганини таъкидлади. Эскпертизадан сўнг, ҳалок бўлганларнинг барчаси 7 октябр куни ҲАМАС томонидан гаровга олингани тасдиқланди.
ЦАХАЛ фожиа учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олди.

👍38👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
⚡️«Tahoe-2» ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Мазкур ЙТҲ натижасида “Тiсo” автомашина ҳайдовчиси С.Т. ва йўловчиси А.Қ. тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага мурожаат қилган.
👉 https://effect.uz/4931
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Мазкур ЙТҲ натижасида “Тiсo” автомашина ҳайдовчиси С.Т. ва йўловчиси А.Қ. тан жароҳати олиб, даволаниш учун шифохонага мурожаат қилган.
👉 https://effect.uz/4931
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10
⚡️Фарғонада бир нечта «кўча боллари» ҳибсга олинди. Улар орасида 19-20 ёшли йигитлар ҳам бор
Қўлга олинганлар ичида “Шедевр” чойхонасида содир этилган жиноятга алоқадор шахс ҳам бор.
👉 https://effect.uz/4932
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Қўлга олинганлар ичида “Шедевр” чойхонасида содир этилган жиноятга алоқадор шахс ҳам бор.
👉 https://effect.uz/4932
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7
Италияда Плетневнинг ноёб пианиноси ўғирлаб кетилди
Италиянинг Палермо шаҳрига яқин ҳудудда Михаил Плетневнинг пианиноси ўғирлаб кетилди.
Маълум қилинишича, “Shigeru Kawai” қироллик юк машинаси чолғу асбобини Плетнев концерти бўлиб ўтадиган Палермо шаҳрига олиб кетаётган вақтда ўғирлатиб қўйган.
Мазкур воқеадан сўнг, маҳаллий полиция воқеа жойидан бир ярим километр узоқликда бўш микроавтобусни топган ва бир неча соатдан сўнг пианино ҳам топилган.
Ҳозирда компания мутахассислари пианинога келтирилган зарар миқдорини аниқлашмоқда.
Қайд этиш керак, пианино Японияда Плетнев учун қўлда ишланган иккита пианинодан биридир. Ҳозиргача у бутун дунё бўйлаб пианиночи учун саёҳат қилган.

👍7👎2
⚡️Путин сайловда мустақил номзод сифатида иштирок этади
👉 https://effect.uz/4933
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👉 https://effect.uz/4933
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎3
⚡️Мол-мулк солиғи тўловлари оширилди
2024 йилнинг 1 январидан бошлаб, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинмоқда. Бу ҳақда ЎзА Иқтисодиёт ва молия вазирлигига таяниб, маълум қилди.
Қайд этилишича, янги тартибга кўра, мол-мулк солиғи Тошкент шаҳри учун – 3 млн сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 2 млн сўм (амалда 1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1,2 млн сўм (амалда 1 млн сўм)ни ташкил этади.

👎27👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистонликлар Литвага юк автомобили ҳайдовчилигига ишга таклиф этилади! Иш тури: «CE» тоифали гувоҳномага эга юк автомобили ҳайдовчиси. Иш ҳақи: ойига 2000 евродан бошланади (нетто - солиқлар ушлангандан кейин). ✔️ Суғурта иш берувчи томонидан қоплаб…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Литвада ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун қандай таклиф ва талаблар мавжуд?
©️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
©️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4
⚡️Кувайт амири 86 ёшида вафот этди
Кувайт амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этди, дея маълум қилди давлат телевидениеси орқали амирал ишлар вазири Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Муборак ас-Сабоҳ.
“Биз шанба куни вафот этган амир Наваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ учун мотам тутамиз”, — деди вазир.
Ноябрь ойи охирида амир соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли касалхонага ётқизилгани хабар қилинган эди.
Қайд этиш керак, Наваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ Қувайт тахтини 2020 йил сентябр ойидан буён эгаллаб келаётган эди.
Унинг ўлимидан сўнг, укаси, 83 ёшли валиаҳд шаҳзода Мишаал ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабаҳ тахтни эгаллаши кутилмоқда.

👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада 80 ортиқ мигрант полициячиларга ҳужум қилди
Shot” Telegram-каналининг маълум қилишича, полиция Верхние Поля кўчасида машинани тўхтатмоқчи бўлган, бироқ машина ҳайдовчиси нафақат офицерларга бўйсунмаган, балки улардан бирини бир неча метрга судраб кетган. Бир неча дақиқадан сўнг ҳуқуқбузар полициячини калтаклаган.
Ҳибсга олиш вақтида эркак эпилептик тутқаноқ тутган ва полиция унга ёрдам беришга ҳаракат қилган.
Бироқ шу пайт 80 дан ортиқ одам уларга яқинлашиб, полициячиларни итариб юбора бошлаган. Охир-оқибат, улар ҳавога иккита ўқ отиб, оломонни тинчлантиришга мажбур бўлдилар.
Мазкур воқеа ортида 82 киши ҳибсга олиниб, уларга нисбатан “Кичик безорилик” ва “Миграция тартибини бузиш” моддалари бўйича баённомалар тузилган.
Асосий жиноятчи 21 ёшли Тожикистон фуқаросига нисбатан “Ҳокимият вакилига нисбатан куч ишлатиш” ва “Ҳокимият вакилини ҳақорат қилиш” моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган. Унга 10 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

👍19👎10
Исроил ҳарбийлари Ғазодаги мактабларда рейд ўтказмоқда — BBC
Исроил қуролли кучлари Ғазонинг Римал ҳудудида жойлашган иккита мактабга рейд ўтказмоқда, дея хабар бермоқда BBC нашри.
Маълум қилинишича, Исроил ҳарбийлари ушбу ҳудудда бир нечта ҲАМАС жангарисини йўқ қилганини айтиб, ушбу муассасаларда ҲАМАС базалари жойлашган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Бироқ БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Исроил томони тақдим қилган маълумотни рад этмоқда:
“15 декабрь куни анклавнинг жанубий қисмидаги Хон Юнис шаҳрида уй-жойидан айрилган фаластинликлар бошпана олаётган бошқа мактабга ҳаво ҳужуми уюштирилди. Ҳаво ҳужуми оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди” - дея хабар берди бошқарма.

👍10👎5
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Кувайт амири 86 ёшида вафот этди Кувайт амири Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этди, дея маълум қилди давлат телевидениеси орқали амирал ишлар вазири Муҳаммад Абдуллоҳ ал-Муборак ас-Сабоҳ. “Биз шанба куни вафот этган амир Наваф ал-Аҳмед…
Қувайтда амир вафотидан кейин 40 кунлик мотам эълон қилинди
Қувайт амири Наваф ал-Жобир ал-Аҳмад ас-Сабоҳнинг ўлими муносабати билан мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинди.
“Амир Наваф ал-Жобир ал-Аҳмад ас-Сабоҳ учун 40 кунлик мотам эълон қилинди. Ҳукумат муассасалари 3 кунга ёпилади”, - дейилади хабарда.
Қайд этиш керак, Наваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ Қувайт тахтини 2020 йил сентябр ойидан буён эгаллаб келаётган эди.
Унинг ўлимидан сўнг, укаси, 83 ёшли валиаҳд шаҳзода Мишаал ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ тахтни эгаллаши кутилмоқда.

👍6👎4