EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Афғонистонда бўлиб қайтди

Мозори Шарифда Ўзбекистон – Афғонистон ишчи комиссиясининг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси қатнашди.

Мажлисда савдо, транспорт, темир йўл ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, геология йўналишида кооперация алоқаларини ўрнатиш, табиий пардозбоп тошлар хомашёсини ҳамкорликда қайта ишлаш, қумли чанг шамолларининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида Амударё бўйига туташ ҳудудларда “Яшил белбоғ” ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон-Афғонистон ўртасида савдо, транспорт, темир йўл ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳар икки томон учун ҳам ўзаро манфаатли бўлади” — деди Қосимов “Толибон” расмийлари билан учрашувда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍16👎2🔥1
Фарғонада қарама-қарши йўлда ҳаракатланган «Таhое» «Tico»га бориб урилди

Қарама-қаршига чиқиб ҳаракатланган “Таhое” автомобили “Tico” билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, кеча, 14 декабр куни тахминан 13:00 лар чамасида 2003 йилда туғилган Ю.М “Таhое” русумли автомобилни бошқариб Марғилон шаҳар “А.Яссавий” ва “Тинчлик” кўчалари кесишган чорраҳага яқинлашиб келаётган вақтида, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб ҳаракатланиши оқибатида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1992 йилда туғилган Т.С бошқарувидаги “Тicо” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Тicо” русумли автомобил ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎3
Исроил Ғазодаги ҲАМАС батальонининг қўмондонлик маркази йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил қуролли кучлари (ЦАХАЛ) ўзининг Telegram-каналида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги Шужайя баталони қўмондонлик маркази йўқ қилинганини маълум қилди.

ЦАХАЛ қўшинлари Шужайя баталони қўмондонлик ва назорат марказини назоратга олди. Амалиёт давомида қўшинлар террорчиларни йўқ қилди ва ҲАМАС террорчиларидан бири фойдаланаётган туннелнинг кириш қисмини вайрон қилди”, - дейилади армия баёнотида.

Марказни йўқ қилиш учун ҳаво кучлари, танклар ва муҳандислик қўшинлари ишлатилган.

Бундан ташқари, исроиллик ҳарбийлар операция давомида биринчи марта нишонни топиш ва йўқ қилиш учун Maoz дронидан фойдаланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎22👍8
Тошкенда иккита янги метро бекатлари ишга туширилди

Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичи доирасидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесига қадар қурилаётган 2 та янги метро бекатларда (“Турон” ва “Қипчоқ”) қурилиш ишлари ўз якунига етказилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, метрополитен қурилиш қоидалари ва меъёрларига кўра, Ер усти ҳалқа йўлининг “Турон” (13-бекат) ва “Қипчоқ” (14-бекат) бекатларида жорий йилнинг 15 декабрь кунидан бошлаб синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.

“Синов муддати якуни ва янги бекатларнинг йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошланиш муддати тўғрисидаги маълумотлар синов натижалари асосида қўшимча равишда тақдим этилади”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1
«Мактаб директорларини тайинлашда шаффоф тизим жорий этилади» — Ҳилола Умарова

Бу
ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири “Директорлар кенгаши” аъзолари учун бўлиб ўтаётган семинар-тренингда маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4925

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎12👍7🔥1
Севикли цементчилар учун солиқ 4 баробарга камайтириладими?

Экологиямиз, еримиз, сувимиз, ҳавомизни булғаётган цемент ишлаб чиқарувчиларни ҳукуматимиз жудаям яхши кўради...

👉 https://effect.uz/4927

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
Орбан ЕИга аъзо давлатларни огоҳликка чақирди

👉 https://effect.uz/4926

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юлдуз Усмонова санъатни қачон тарк этишини маълум қилди

Ижтимоий тармоқларда хонанда Юлдуз Усмоновани архив видеоси тарқалмоқда. Ўшбу видеода Унда Ўрта Осиё Примадоннаси санъатни қачон тарк этишини маълум қилган.

Юлдуз қаримайди деб ўйламанг. Мен олдин ҳам айтганман: 70 ёшга киришим билан саҳнани шогирдларим ва ёш иқдидорли хонандалар учун бўшатиб бераман — деган Юлдуз Усмонова.


Маълумот ўрнида, Юлдуз Усмонова — 1963 йил 12 декабрда Марғилонда туғилган.

Эстрада хонандаси, Ўзбекистон (1995) ва Қорақалпоғистон халқ артисти (2000), Тожикистон, Туркманистон ва Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎18👍12😢3
Япония тарихида биринчи марта аёл киши адмирал унвонини олди

👉 https://effect.uz/4928

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5🔥4
Ўзбекистонликлар Литвага юк автомобили ҳайдовчилигига ишга таклиф этилади!

Иш тури: «CE» тоифали гувоҳномага эга юк автомобили ҳайдовчиси.

Иш ҳақи: ойига 2000 евродан бошланади (нетто - солиқлар ушлангандан кейин).

✔️ Суғурта иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

Номзодлар учун талаблар:

27-45 ёшдаги эркаклар;

рус тилини билиши;

«CE» ҳайдовчилик гувоҳномаси;

судланмаганлик;

камида 1 йиллик тажриба;

Ўзбекистондан чиқишга таъқиқ бўлмаслиги;

ҳайдовчилик картаси;

КОД-95 сертификати бўлиши шарт.

👉 Рўйхатдан ўтиш

☎️ Мурожаат учун: 71 202-33-55 (ички рақам 17) ёки (1282 қисқа рақами).

©️ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14
Алла Пугачева Россия чегарасида сўроққа тутилди

Россиялик хонанда Алла Пугачева 2 ноябрь куни Россияга қисқа муддатга қайтганида чегарачилар томонидан тахминан бир соат давомида сўроққа тутилган.

Mash Telegram-каналининг маълум
қилишича, Алла Борисовна Россиянинг Псков вилоятидаги чегара назорати пунктида тўхтатилиб, ёпиқ суҳбат учун махсус хонага олиб борилган.

Чегарачилар билан суҳбатда Примадонна, у чет элда руҳий ва моддий жиҳатдан ҳаёт қийин эканлигини айтган.

Шундан сўнг, сумкадан бир нечта портретларни олиб, чегарачиларга эсдалик совға сифатида топширган.

Эртаси куни Пугачева кўчмас мулк билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ва севги ҳақида қўшиқ куйлаш учун Грязь қишлоғидаги уйига борган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14👎4🔥3
⚡️Қирғизистонда ўзини «янги Худо» ва «халоскор» деб эълон қилган эркак қўлга олинди

У бошқа динлар, эътиқод ва қарашларни паст, заиф ва нотўғри хаёлпарастлик деб билиб, жамоатчиликни ёлғон сўзларига ишонтириб келган.

👉 https://effect.uz/4929

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎14👍9