EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
No comment. Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри...

Манба

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍21👎5
2024 йил Ўзбекистонда 10 минг электромобиль чиқарадиган завод ишга тушади

Кеча, 14 декабрь куни президент автомобилсозлик бўйича таклифлар билан танишди.

Ўзбекистон енгил автомобиль ишлаб чиқаришни 2030 йилгача 1 млн донага етказмоқчи.

Бу йил ушбу кўрсаткич 415 минг донага етиши кутилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍188👎28
Қашқадарёда сув нархи бир йилда 2-марта оширилди

Вилоят Халқ депутатлари кенгаши қарори билан 29 декабрдан нархлар қуйидагича бўлади:

Ичимлик суви (1 м куб):

аҳоли учун – 2 500 сўм;
бюджет ташкилотлари учун – 6 000 сўм;
улгуржи истеъмолчилар учун – 10 000 сўм;

Оқова сув хизмати (1 м куб):

аҳоли учун – 1 500 сўм;
бюджет ташкилотлари учун – 2 500 сўм;
улгуржи истеъмолчилар учун – 5 000 сўм.

Қашқадарёда шу йилнинг июль ойида ҳам ичимлик ва оқова сув учун тарифлар оширилганди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎19👍9
⚡️«Ўзбекистон темирйўллари» тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Компаниянинг собиқ раиси Ҳусниддин Ҳосилов яна тизимга қайтди.

👉 https://effect.uz/4920

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎13👍2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди — ДХХ

ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган гиёҳвандлик воситаларини аниқлаб, ноқонуний савдони амалга ошираётганларни қўлга олди.

👉 https://effect.uz/4921

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам қўлга олинган

ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов қўлга олингани айтилмоқда. Маълум қилинишича, Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, Тўхтамуродов гуруҳбозликка интилиб, атрофига турли шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган ва тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ва унинг шериклари қандай қўлга олинган?

Хабарингиз бор, “Зарбдор 40 кунлик” доирасида ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳамда унинг шериклари қўлга олинган эди.

Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, Тўҳтамуродов гуруҳбозликка интилиб, атрофига турли хил тезкор вазиятга салбий таъсир қилувчи шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтда, тезкор ходимлар томонидан ушланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
Исроил ҲАМАС етакчиларининг боши учун мукофот эълон қилди

Исроил қуролли кучлари (ЦАХАЛ) Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати етакчилари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди. Бу ҳақда Times of Israel нашри хабар бермоқда.

Эълонда айтилишича, Ғазодаги ХАМАС етакчиси Яҳё Синвар ҳақидаги маълумот учун 400 минг доллар, жанубий бўлинмани бошқараётган Муҳаммад Синвар учун 300 минг доллар.

Хон-Юнисдаги ҲАМАС батальони қўмондони Рафай Саламе ҳақида маълумотга 200 минг доллар.
ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад Деиф ҳақидаги маълумот учун 100 минг доллар мукофот пули эълон қилинган
”, — деб ёзади нашр армия томонидан чоп этилган флаер суратини эълон қилиб.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎7👍5
Ўзбекистонга 17 декабрь куни илиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда

16 декабрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади.

17 декабрдан бошлаб эса республика ҳудудига Туркманистон орқали илиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб кела бошлайди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍18
⚡️Қувасой ТТБ бошлиғи пичоқланди

Мазкур
ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

👉 https://effect.uz/4922

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9
«Сизиб чиққан сув — сизот сувлар» — «Ўзбеккосмос» Қўштепа каналида авария юз берганини рад этди

Агентлик тармоқда тарқалаётган хабарлар юзасидан мультиспектрал космик суратларнинг ретроспектив таҳлили асосида ўрганиб чиқди.

👉 https://effect.uz/4923

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎26👍2😢1
АҚШда апокалипсисдан сақловчи улкан ер ости шаҳри қурилди

Ер
ости "дунёси" жанубий Дакота тоғларида АҚШ армиясининг собиқ базаси ўрнида қурилган бўлиб, ҳар бири тахминан 200 квадрат метр бўлган 575 та бункерни ўз ичига олади.

👉 https://effect.uz/4924

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда мактаб ўқувчиси тутунли граната ишлатди

Юнусобод туманидаги 97-сонли мактабнинг ошхонасида 11 синф ўқувчиси танаффус вақтида «Дымовая шашка» номли қўлбола ясалган кучли тутун чиқарувчи моддани тутатиб юборган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9
Метан «заправкалар»га киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди

Тошкент шаҳар, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятини тиклаш мақсадида тайёргарлик ишлари амалга оширилди, дея хабар бермоқда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, айни вақтда мазкур ҳудудлардаги АГТКШлар фаолиятига киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди ва улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради.

Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан ҳозирги вақтда табиий газни тенг тақсимлаш ва истеъмолчиларга бир маромда етказиб бериш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

2023 йилнинг 14 декабрь куни газ таъминоти ташкилотлари томонидан аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга 110,8 миллион куб метр табиий газ етказиб берилди. Бундан ташқари суюлтирилган газ истеъмолчиларига 2193 тонна ёқилғи етказилган”
, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғбек Қосимов бошчилигидаги делегация Афғонистонда бўлиб қайтди

Мозори Шарифда Ўзбекистон – Афғонистон ишчи комиссиясининг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси қатнашди.

Мажлисда савдо, транспорт, темир йўл ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, геология йўналишида кооперация алоқаларини ўрнатиш, табиий пардозбоп тошлар хомашёсини ҳамкорликда қайта ишлаш, қумли чанг шамолларининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида Амударё бўйига туташ ҳудудларда “Яшил белбоғ” ҳимоя ўрмонзорлари барпо қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Ўзбекистон-Афғонистон ўртасида савдо, транспорт, темир йўл ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳар икки томон учун ҳам ўзаро манфаатли бўлади” — деди Қосимов “Толибон” расмийлари билан учрашувда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍16👎2🔥1
Фарғонада қарама-қарши йўлда ҳаракатланган «Таhое» «Tico»га бориб урилди

Қарама-қаршига чиқиб ҳаракатланган “Таhое” автомобили “Tico” билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, кеча, 14 декабр куни тахминан 13:00 лар чамасида 2003 йилда туғилган Ю.М “Таhое” русумли автомобилни бошқариб Марғилон шаҳар “А.Яссавий” ва “Тинчлик” кўчалари кесишган чорраҳага яқинлашиб келаётган вақтида, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб ҳаракатланиши оқибатида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган 1992 йилда туғилган Т.С бошқарувидаги “Тicо” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “Тicо” русумли автомобил ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎3
Исроил Ғазодаги ҲАМАС батальонининг қўмондонлик маркази йўқ қилинганини эълон қилди

Исроил қуролли кучлари (ЦАХАЛ) ўзининг Telegram-каналида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги Шужайя баталони қўмондонлик маркази йўқ қилинганини маълум қилди.

ЦАХАЛ қўшинлари Шужайя баталони қўмондонлик ва назорат марказини назоратга олди. Амалиёт давомида қўшинлар террорчиларни йўқ қилди ва ҲАМАС террорчиларидан бири фойдаланаётган туннелнинг кириш қисмини вайрон қилди”, - дейилади армия баёнотида.

Марказни йўқ қилиш учун ҳаво кучлари, танклар ва муҳандислик қўшинлари ишлатилган.

Бундан ташқари, исроиллик ҳарбийлар операция давомида биринчи марта нишонни топиш ва йўқ қилиш учун Maoz дронидан фойдаланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎22👍8
Тошкенда иккита янги метро бекатлари ишга туширилди

Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўлининг II босқичи доирасидаги Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесига қадар қурилаётган 2 та янги метро бекатларда (“Турон” ва “Қипчоқ”) қурилиш ишлари ўз якунига етказилди. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, метрополитен қурилиш қоидалари ва меъёрларига кўра, Ер усти ҳалқа йўлининг “Турон” (13-бекат) ва “Қипчоқ” (14-бекат) бекатларида жорий йилнинг 15 декабрь кунидан бошлаб синов тариқасида (йўловчиларсиз) поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.

“Синов муддати якуни ва янги бекатларнинг йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошланиш муддати тўғрисидаги маълумотлар синов натижалари асосида қўшимча равишда тақдим этилади”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1