EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Гибрид шаклида ишлаётган «Чилонзор» 5-сонли иссиқлик маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди

Мазкур энергообъект Давлат раҳбарининг бевосита кўрсатмасига асосан “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ бош пудратчилигида қисқа фурсатларда мукаммал таъмирланиб, иссиқлик энергиясини гибрид тизимида ишлаб чиқаришга мослаштирилди.

👉 https://effect.uz/4917

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда бир нечта фестиваллар бўлиб ўтди

Бўстонлиқда “Opening ceremony of winter season”, “Sky Camp Bustonlyk”, “Chimgan chellenge – 2023” ҳамда Гастрономик фестиваллар бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎4👍1
⚡️Мозори Шарифда Ўзбекистон – Афғонистон ишчи комиссиясининг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтмоқда

👉 https://effect.uz/4918

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎6
Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 15 декабрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путиннинг қиёфадоши борми?

Россия президенти Владимир Путин жонли эфирда йил якунларини сарҳисоб қилмоқда ва журналистлар ва мамлакат аҳолисининг саволларига жавоб бермоқда.

Ушбу тадбирда қизиқ ҳолат рўй берди, яъни Санкт-Петербург давлат институтида таҳсил оладиган талаба сунъий интеллект ёрдамида яратилган Путин қиёфасида, ҳақиқий Владимир Путинга савол берди:

— Сизда қиёфадошларингиз кўп эканлиги ростми?

— Кўряпман, сиз менга ўхшайсиз ва овозимиз ҳам ўхшаш. Мен шундай қарорга келдим! Менга ўхшаган ва мени овозимда гапирадиган инсон битта бўлиши керак, у ҳам бўлса ўзим.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍30👎4🔥1
Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2023 йил якунлари бўйича натижалари муҳокама қилинди

Жорий йил 14 декабрь куни Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/4919

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎5😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
No comment. Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри...

Манба

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍21👎5
2024 йил Ўзбекистонда 10 минг электромобиль чиқарадиган завод ишга тушади

Кеча, 14 декабрь куни президент автомобилсозлик бўйича таклифлар билан танишди.

Ўзбекистон енгил автомобиль ишлаб чиқаришни 2030 йилгача 1 млн донага етказмоқчи.

Бу йил ушбу кўрсаткич 415 минг донага етиши кутилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍188👎28
Қашқадарёда сув нархи бир йилда 2-марта оширилди

Вилоят Халқ депутатлари кенгаши қарори билан 29 декабрдан нархлар қуйидагича бўлади:

Ичимлик суви (1 м куб):

аҳоли учун – 2 500 сўм;
бюджет ташкилотлари учун – 6 000 сўм;
улгуржи истеъмолчилар учун – 10 000 сўм;

Оқова сув хизмати (1 м куб):

аҳоли учун – 1 500 сўм;
бюджет ташкилотлари учун – 2 500 сўм;
улгуржи истеъмолчилар учун – 5 000 сўм.

Қашқадарёда шу йилнинг июль ойида ҳам ичимлик ва оқова сув учун тарифлар оширилганди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎19👍9
⚡️«Ўзбекистон темирйўллари» тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Компаниянинг собиқ раиси Ҳусниддин Ҳосилов яна тизимга қайтди.

👉 https://effect.uz/4920

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎13👍2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тожикистон ва Қирғизистондан келтирилган гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди — ДХХ

ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда йўли билан келтирилган гиёҳвандлик воситаларини аниқлаб, ноқонуний савдони амалга ошираётганларни қўлга олди.

👉 https://effect.uz/4921

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам қўлга олинган

ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов қўлга олингани айтилмоқда. Маълум қилинишича, Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, Тўхтамуродов гуруҳбозликка интилиб, атрофига турли шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган ва тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ва унинг шериклари қандай қўлга олинган?

Хабарингиз бор, “Зарбдор 40 кунлик” доирасида ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳамда унинг шериклари қўлга олинган эди.

Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, Тўҳтамуродов гуруҳбозликка интилиб, атрофига турли хил тезкор вазиятга салбий таъсир қилувчи шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган вақтда, тезкор ходимлар томонидан ушланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
Исроил ҲАМАС етакчиларининг боши учун мукофот эълон қилди

Исроил қуролли кучлари (ЦАХАЛ) Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати етакчилари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди. Бу ҳақда Times of Israel нашри хабар бермоқда.

Эълонда айтилишича, Ғазодаги ХАМАС етакчиси Яҳё Синвар ҳақидаги маълумот учун 400 минг доллар, жанубий бўлинмани бошқараётган Муҳаммад Синвар учун 300 минг доллар.

Хон-Юнисдаги ҲАМАС батальони қўмондони Рафай Саламе ҳақида маълумотга 200 минг доллар.
ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти қўмондони Муҳаммад Деиф ҳақидаги маълумот учун 100 минг доллар мукофот пули эълон қилинган
”, — деб ёзади нашр армия томонидан чоп этилган флаер суратини эълон қилиб.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎7👍5
Ўзбекистонга 17 декабрь куни илиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда

16 декабрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик бўлади.

17 декабрдан бошлаб эса республика ҳудудига Туркманистон орқали илиқ ва қуруқ ҳаво оқими кириб кела бошлайди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍18