EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Enter Engineering» компанияси минглаб ишчиларга маош бермаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Enter Engineering” компаниясининг минглаб ишчилари маош талаб қилиб, бош офис биносига боришгани тўғрисида видео тарқалди.

Видеони тарқатган манбанинг маълум қилишича, компания ишчиларга бугунгача ўз вақтида маош бермай келмоқда.

Энг қизиғи, компания масъуллари маошини талаб қилиб борган ишчиларга чора кўриб, уни ишдан бўшатмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎13👍4
⚡️ОАВни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати қисқартирилади

Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлисида навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилиши режалаштирилган қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Оммавий ахборот воситаси (ОАВ)ни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
⚡️Ўзбекистонда Гонконг гриппи қайд этилгани расман тасдиқланди

Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.

👉 https://effect.uz/4911

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8🔥1
Вазир Ботир Зокировга парламент сўрови юборилди

Парламент қуйи палатасининг куни кеча бўлиб ўтган мажлисида “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокировга парламент сўрови юборилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍19👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ўзбекистонда Гонконг гриппи қайд этилгани расман тасдиқланди Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди. 👉 https://effect.uz/4911 Telegram | Facebook…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳонгконг вируси» қайтяпти, деган ваҳимани ясаб олишимизга ҳеч қанақа асос йўқ» — Нурмат Отабеков

Ўзбекистонда тарқалаётган гриппнинг H3N2 штамми оддий, мавсумий касаллик экани маълум қилинди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига кўра, ҳозирги ЎРВИ мавсумида Ўзбекистон ҳудудида гриппнинг H3N2 штамми тарқалмоқда.

“Ҳонгконг гриппи” деб ҳам аталадиган бу штамм 1960-йилларда пандемияга сабаб бўлган бўлса-да, ҳозир у оддий, мавсумий грипп ҳисобланади.

Ҳонгконг вируси қайтяпти, деган ваҳимани ясаб олишимизга ҳеч қанақа асос йўқ,
– деди Нурмат Отабеков.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎2
Ғазода ҳалок бўлганлар сони 18 минг нафардан ошди

Исроилнинг Ғазо секторига зарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 18 608 минг кишига, жароҳатланганлар сони эса 50 594 минг кишига етди, деб хабар қилди Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ашраф ал-Қудра.

Ғазо секторида уруш бошланганидан бери 18 608 киши ҳалок бўлди, 50 594 киши яраланди”, — дейилади ал-Қудранинг Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Телеграм каналида берган баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.

Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.
Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Косонсойда «Долзарб 40 кун»лик ўтказилди

Косонсой туман ИИБ томонидан тезкор профилактик тадбирларнинг «Долзарб 40 кун»лиги доирасида хавфсиз тун тадбири ўтказилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎1
Блогер Эмине-Лемара Мирзааҳмедова узоқ муддатга «кесилди»

👉 https://effect.uz/4912

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎19👍14
«Cobalt», «Damas» ва «Labo» учун шартномалар очилиши кутилмоқда

“UzAuto Motors” 18 декабрдан бошлаб бирданига бир нечта моделларга шартнома қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда “Burgut” ўзининг манбасига таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бу сафар “Cobalt”, “Damas” ва “Labo” автомобилларининг 2024 йилда ишлаб чиқариладиган моделларига шартнома олиш мумкин бўлади.

Шартномалар фақат онлайн шаклда “UzAuto” мобил иловаси ва Telegram-бот орқали тақдим этилади.

Қайд этиш керак, оммабоп ҳисобланган моделлардан бири “Cobalt” нархи оширилган (ҳар бир комплектацияси тахминан 5 млн сўмга қимматлаган).


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎10👍7
EFFECT.UZ | Расмий канал
Президент узоқ кутилган фармонни имзолади “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони имзоланди. Эндиликда: — чигит экилишидан аввал 1 ноябргача (кейинги йил ҳосили учун…
⚡️Ўзбекистондаги пахта толасининг нархи энди Нью-Йорк биржасидаги нархга қараб белгиланади

Янги фармонга кўра, фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс шартномасини тузади. Бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7😢4👎2
Ноқулай об-ҳаво Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди — Uzbekistan Airports

Кўришнинг ёмонлиги (250 метр) “Red Wings” авиакомпанияси рейсини Фарғонадаги муқобил аэродромга йўналтиришга сабаб бўлди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Россиянинг “Red Wings” авиакомпаниясининг Махачкала — Наманган йўналиши бўйича парвоз қилаётган РА1123 рейси кутиш ҳудудида бўлганидан сўнг Фарғона халқаро аэропортига йўналтирилди.

Бортида 76 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 10:21 да Фарғона аэропортига қўнди.

Яқин соатларда йўловчилар Наманган аэропортига ер усти транспорти орқали етказилади.

“Red Wings” авиакомпаниясининг Наманган — Махачқалъа йўналиши бўйича РА1124 рейси Фарғона аэропортидан амалга оширилади.

Шунингдек, йўловчилар Наманган шаҳридан белгиланган аэропортга ер усти транспортида етказилади
”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Шахсий автомобилдан фойдаланиш қиммат бўлиши керак» — Алишер Қодиров

Йўллардаги тирбандликларни бартараф этиш, атмосфера ҳавосини ифлосланишини олдини олиш, экологияни асраш учун жамоат транспортидан фойдаланишни қулай, тартибли ва арзон қилиб, хусусий транспортларга айрим хизматларни қимматроқ қилиш керак.


•Алишер Қодиров
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎74👍6
Қашқадарёда «Тез ёрдам» ҳайдовчиси калтакланди

👉 https://effect.uz/4913

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Чиркин йўлдаги "қотиллар", нафсига қул "шайтонлар"

Шаҳар биз учун дарвозасиз, хоҳласак бузамиз, хоҳласак тузамиз, наздида иш кўраётган Тошкент шаҳар Олмазор туман ҳокимлиги Келес йўлида жойлашган фуқарога тегишли 25 йиллик савдо дўконини ноқонуний буздиргани адашмасак, бутун Ўзбекистон билди чамаси.

Ижтимоий тармоқлар, инсоннинг ҳуқуқлари бу қадар поймол қилиниши, одамзотнинг беаёв таҳқирланиши ёзилган видеотасмалар билан тўлди.

Дилбар Умартўраева ўзига тегишли мулк бузиб, юборилганидан ва унинг ўрнига на компенсация на ўринга ўрин берилмаётгандан норози кайфиятда Effect.uzʼга мурожаат қилишга мажбур бўлди.

Умартўраевнинг айтишига кўра, туманнинг Янги Тошкент маҳалласи, Келес йўли ёқасидаги 125.0 кв.м ер майдонида жойлашган нотураржой Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 30 июндаги 772-сонли қарори рўкач қилинган ҳолда сўроқсиз, розилик олинмасдан бузиб юборилган.

Ноқонуний топшириқ ижрочилари Олмазор ҳокимлиги, Ички ишлар ва бошқа хизмат ходимлари саналади. Гап 772-сонли қарор ҳақида кетаркан, унда ҳар бир мулк фуқаро рози қилинганидан сўнг бузилиши кераклиги айтилган. Бироқ, ҳар доимгидек шошма- шошарликни, қонунга эмас балки оғзаки буйруқларга сўзсиз итоат қилишни хуш кўрувчи мансабдорлар бу сафар ҳам қовуннинг каттасини туширишади.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍20👎4😢2
Мудофаа вазирлиги қанча мурожаатни ҳал қилди?

Мудофаа вазирлиги қўшинларининг доимий жанговар шайлигини сақлаш мақсадида жойларда 1000 дан ортиқ тўсатдан текширувлар реал жанговар вазиятларга яқинлаштирилган шароитда ўтказилди.

👉 https://effect.uz/4914

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍363👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдураҳмонов оддий ишчиларга 4 миллион сўмдан пул тарқатди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ичимлик суви таъминотидаги носозликларни бартараф этаётган ишчиларга 4 миллион сўмдан пул тарқатди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍47👎6😢2
⚡️Тошкентда мактаб «замдиректори» қамоққа олинди

👉 https://effect.uz/4915

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎4
Фарғона водийсига бериладиган бензин ҳажми оширилади — «Ўзбекнефтгаз»

Баёнотда айтилишича, ўтган 2022-2023 йилги аномал совуқ давридаги талаблардан келиб чиқиб, Фарғона водийсидаги АЁҚШларга етказиб бериладиган кунлик автобензин ҳажми 400 тоннадан ўртача 800 тоннага оширилган.

👉 https://effect.uz/4916

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ЙПХ ходимини обрўсизлантирган фуқаролар жаримага тортилди

Бухорода йўл-патрул хизмати ходимини обрўсизлантирган фуқаролар салкам 7 миллион сўм (БҲМнинг 20 баравари) миқдорда жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу фуқаролар ўз машинасида ҳаракатланиб жарима ёзаётган ЙПХ ходимини тўхтатиб, уни йўл ҳаракати қоидаларини бузганликда айблаган ва жараённи видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍17👎15