EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ҳуқуқ тартибот органлари ва ижтимоий инфратузилма хизматлари 24 соатлик иш тартибига ўтказилади — Президент

Мирзиёев раислигида қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

👉 https://effect.uz/4909

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍129👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥Фарзандлар диққатига: Ота-онангизни Сангардакка олиб боринг!

Effect.uz мухбирлари ноябрьда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Сангардак сиҳатгоҳи ва Тўпаланг сув омборига боришган эди. Ана ўшанда Сангардак шаршарасига яқин ҳудудда қурилган Сангардак санаториясининг имкониятлари билан танишган эдик.

Тоғлар орасидаги ушбу сиҳатгоҳ ҳақида очиғи ижобий фикр билдирмасдан бўлмайди, 3 йилда қурилиши якунланган ушбу санаторияга яқинларингиз асосан ота-онангиз билан келишингиз керак деб ўйлаймиз.

Дам олиш ёки даволаниш учун энди Ўзбекистондан ташқарига чиқишга ҳожат топилмайди, чипталарни расмийлаштирингда, Сурхондарёга учинг.

Effect.uz жамоаси Сангардакдаги хизмат сафарида амалий ёрдам берган Туризм қўмитасига миннатдорлик билдиради.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎5
Туризмдаги оғриқли нуқта ёҳуд масъуллар лоқайдлиги

👉 https://effect.uz/4910

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎3
⚡️Бир нечта вилоятда метан «заправка»лар фаолиятига қўшимча чекловлар киритилди

Аҳоли истеъмолчиларида узилишларни олдини олиш мақсадида, бугун пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШларнинг фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда белгиланган график бўйича 1 179 та АГТКШдан 547 таси иш фаолиятида.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ фуқаролардан газ жиҳозларидан фақат бирламчи заруриятлар учун фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни сўрайди”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎11👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бундайларнинг тилини кесиб олиш керак» — Зойир Мирзаев

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мутасаддилар билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “ваҳимачи” раҳбарларни танқид остига олди.

Кўпинча раҳбарларнинг ўзи ваҳима қилади. Аҳвол жиддий, аҳвол оғирлашибди деб.

Бундайларнинг тилини кесиб олиш керак. Аҳвол Ғазо сектори билан Украинада жиддий.

Қолгани бартараф қилса бўладиган нарса. Кейин шахсан ўзим боряпман деган гапни ҳокимлар йиғиштириб қўйинглар. Кўп пашшадан фил ясама баринг.

Бўладиган нарса. Ўша ўзларинг биладиган халқ, еб қўймайди, хомлай емайди, есаям пиширгунча етиб борамиз
”, - деди Мирзаев.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍21👎2
«Украинани ЕИга қўшилишига рухсат бермаймиз» — Виктор Орбан

Будапешт Европа Иттифоқига Украинанинг қўшилиши бўйича музокараларни бошлашга рухсат бермайди, ҳатто Венгрия иттифоқдаги бундай позицияга эга ягона давлат бўлса ҳам, деди бош вазир Виктор Орбан Mandiner порталига берган интервьюсида.

Европа Иттифоқи даҳшатли хатога йўл қўймоқчи. Ҳаттоки 26 та давлат буни қилишни хоҳласа ҳам фақат биз бунга қарши бўламиз”, — деди у.

Сиёсатчининг таъкидлашича, Украинанинг ҳақиқий аҳволи иттифоқга аъзо бўлиш шартларига тўғри келмайди.

Уруш туфайли, геостратегик, таъбир жоиз бўлса, сиёсий сабабларга кўра, Украина билан музокараларни бошлаш бу хато”, - деди Орбан.

8 ноябрь куни Еврокомиссия Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилди.
Жараённи бошлаш бўйича расмий қарор 14-15 декабрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида иштирокчилар томонидан муҳокама қилинади. У фақат бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍15👎2
«Enter Engineering» компанияси минглаб ишчиларга маош бермаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Enter Engineering” компаниясининг минглаб ишчилари маош талаб қилиб, бош офис биносига боришгани тўғрисида видео тарқалди.

Видеони тарқатган манбанинг маълум қилишича, компания ишчиларга бугунгача ўз вақтида маош бермай келмоқда.

Энг қизиғи, компания масъуллари маошини талаб қилиб борган ишчиларга чора кўриб, уни ишдан бўшатмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎13👍4
⚡️ОАВни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати қисқартирилади

Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлисида навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилиши режалаштирилган қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Оммавий ахборот воситаси (ОАВ)ни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
⚡️Ўзбекистонда Гонконг гриппи қайд этилгани расман тасдиқланди

Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.

👉 https://effect.uz/4911

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8🔥1
Вазир Ботир Зокировга парламент сўрови юборилди

Парламент қуйи палатасининг куни кеча бўлиб ўтган мажлисида “Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги масала бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ботир Зокировга парламент сўрови юборилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍19👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ўзбекистонда Гонконг гриппи қайд этилгани расман тасдиқланди Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди. 👉 https://effect.uz/4911 Telegram | Facebook…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳонгконг вируси» қайтяпти, деган ваҳимани ясаб олишимизга ҳеч қанақа асос йўқ» — Нурмат Отабеков

Ўзбекистонда тарқалаётган гриппнинг H3N2 штамми оддий, мавсумий касаллик экани маълум қилинди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига кўра, ҳозирги ЎРВИ мавсумида Ўзбекистон ҳудудида гриппнинг H3N2 штамми тарқалмоқда.

“Ҳонгконг гриппи” деб ҳам аталадиган бу штамм 1960-йилларда пандемияга сабаб бўлган бўлса-да, ҳозир у оддий, мавсумий грипп ҳисобланади.

Ҳонгконг вируси қайтяпти, деган ваҳимани ясаб олишимизга ҳеч қанақа асос йўқ,
– деди Нурмат Отабеков.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎2
Ғазода ҳалок бўлганлар сони 18 минг нафардан ошди

Исроилнинг Ғазо секторига зарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 18 608 минг кишига, жароҳатланганлар сони эса 50 594 минг кишига етди, деб хабар қилди Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ашраф ал-Қудра.

Ғазо секторида уруш бошланганидан бери 18 608 киши ҳалок бўлди, 50 594 киши яраланди”, — дейилади ал-Қудранинг Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Телеграм каналида берган баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.

Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.
Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Косонсойда «Долзарб 40 кун»лик ўтказилди

Косонсой туман ИИБ томонидан тезкор профилактик тадбирларнинг «Долзарб 40 кун»лиги доирасида хавфсиз тун тадбири ўтказилди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎1
Блогер Эмине-Лемара Мирзааҳмедова узоқ муддатга «кесилди»

👉 https://effect.uz/4912

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎19👍14
«Cobalt», «Damas» ва «Labo» учун шартномалар очилиши кутилмоқда

“UzAuto Motors” 18 декабрдан бошлаб бирданига бир нечта моделларга шартнома қабул қилишни бошлайди. Бу ҳақда “Burgut” ўзининг манбасига таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бу сафар “Cobalt”, “Damas” ва “Labo” автомобилларининг 2024 йилда ишлаб чиқариладиган моделларига шартнома олиш мумкин бўлади.

Шартномалар фақат онлайн шаклда “UzAuto” мобил иловаси ва Telegram-бот орқали тақдим этилади.

Қайд этиш керак, оммабоп ҳисобланган моделлардан бири “Cobalt” нархи оширилган (ҳар бир комплектацияси тахминан 5 млн сўмга қимматлаган).


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎10👍7