EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Ягона тезкор бошқарув марказини бориб кўрди

Яқинда қисқа муддатли таътилдан қайтган Шавкат Мирзиёев марказда яратилган шароитларни кўздан кечирган.

👉 https://effect.uz/4908

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍213👎9
Россия қуролли кучлари Киевга ракета ҳужумини уюштирди

Россия қуролли кучлари бугун, тонгда Украина пойтахти Киевга ракета ҳужумларини уюштирди. Бу ҳақда Киев мери Виталий Кличко маълум қилди.

Кличконинг айтишича, учиб келган ракеталарнинг барчаси уриб туширилган, аммо ракеталар қолдиқлари қулаши оқибатида 34 киши жароҳат олган.

Днепр туманида ҳозир 34 киши жароҳатланган. Уларнинг ўн беш нафари касалхонага ётқизилди, 19 нафарига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди”, — деб ёзди Кличко ўзининг Telegram каналида.

Бундан ташқари, ҳужум ортидан Днепр туманидаги болалар шифохонасининг ойналари синган ва кириш жойи шикастланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, шифохонада жабрланганлар йўқ.
Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг хабар беришича, ракета парчалари қулаган турар-жой биноси ҳовлисида тўртта машина ёниб кетган.

Уйнинг балконида ёнғин содир бўлган ва 15 киши эвакуация қилинган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍23👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Аҳоли хавфсиз ва тинч бўлиб, иссиқ уйларида яшашини таъминлаш учун биз масъулмиз» — Улуғбек Қосимов

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10👎10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги метан «заправкалар» уч кунга ёпилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги АГТКШлар қатъий белгиланган режим бўйича ишламаётгани тўғрисида видеомурожаат тарқалди.

Видеода айтилишича, соат 6:00дан 12:00гача ишлаши керак бўлган АГТКШ очилмаган. Кўп жойларда “заправка”лар уч кунгача ишламаслиги мумкин.

Қайд этиш керак, “Ҳудудгазтаъминот” айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилаётгани боис АГТКШлар соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгилангани ҳақида маълум қилганди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎16👍9🔥2
Ҳуқуқ тартибот органлари ва ижтимоий инфратузилма хизматлари 24 соатлик иш тартибига ўтказилади — Президент

Мирзиёев раислигида қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

👉 https://effect.uz/4909

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍129👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥Фарзандлар диққатига: Ота-онангизни Сангардакка олиб боринг!

Effect.uz мухбирлари ноябрьда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Сангардак сиҳатгоҳи ва Тўпаланг сув омборига боришган эди. Ана ўшанда Сангардак шаршарасига яқин ҳудудда қурилган Сангардак санаториясининг имкониятлари билан танишган эдик.

Тоғлар орасидаги ушбу сиҳатгоҳ ҳақида очиғи ижобий фикр билдирмасдан бўлмайди, 3 йилда қурилиши якунланган ушбу санаторияга яқинларингиз асосан ота-онангиз билан келишингиз керак деб ўйлаймиз.

Дам олиш ёки даволаниш учун энди Ўзбекистондан ташқарига чиқишга ҳожат топилмайди, чипталарни расмийлаштирингда, Сурхондарёга учинг.

Effect.uz жамоаси Сангардакдаги хизмат сафарида амалий ёрдам берган Туризм қўмитасига миннатдорлик билдиради.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎5
Туризмдаги оғриқли нуқта ёҳуд масъуллар лоқайдлиги

👉 https://effect.uz/4910

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎3
⚡️Бир нечта вилоятда метан «заправка»лар фаолиятига қўшимча чекловлар киритилди

Аҳоли истеъмолчиларида узилишларни олдини олиш мақсадида, бугун пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШларнинг фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда белгиланган график бўйича 1 179 та АГТКШдан 547 таси иш фаолиятида.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ фуқаролардан газ жиҳозларидан фақат бирламчи заруриятлар учун фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни сўрайди”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎11👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бундайларнинг тилини кесиб олиш керак» — Зойир Мирзаев

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мутасаддилар билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “ваҳимачи” раҳбарларни танқид остига олди.

Кўпинча раҳбарларнинг ўзи ваҳима қилади. Аҳвол жиддий, аҳвол оғирлашибди деб.

Бундайларнинг тилини кесиб олиш керак. Аҳвол Ғазо сектори билан Украинада жиддий.

Қолгани бартараф қилса бўладиган нарса. Кейин шахсан ўзим боряпман деган гапни ҳокимлар йиғиштириб қўйинглар. Кўп пашшадан фил ясама баринг.

Бўладиган нарса. Ўша ўзларинг биладиган халқ, еб қўймайди, хомлай емайди, есаям пиширгунча етиб борамиз
”, - деди Мирзаев.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍21👎2
«Украинани ЕИга қўшилишига рухсат бермаймиз» — Виктор Орбан

Будапешт Европа Иттифоқига Украинанинг қўшилиши бўйича музокараларни бошлашга рухсат бермайди, ҳатто Венгрия иттифоқдаги бундай позицияга эга ягона давлат бўлса ҳам, деди бош вазир Виктор Орбан Mandiner порталига берган интервьюсида.

Европа Иттифоқи даҳшатли хатога йўл қўймоқчи. Ҳаттоки 26 та давлат буни қилишни хоҳласа ҳам фақат биз бунга қарши бўламиз”, — деди у.

Сиёсатчининг таъкидлашича, Украинанинг ҳақиқий аҳволи иттифоқга аъзо бўлиш шартларига тўғри келмайди.

Уруш туфайли, геостратегик, таъбир жоиз бўлса, сиёсий сабабларга кўра, Украина билан музокараларни бошлаш бу хато”, - деди Орбан.

8 ноябрь куни Еврокомиссия Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилди.
Жараённи бошлаш бўйича расмий қарор 14-15 декабрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида иштирокчилар томонидан муҳокама қилинади. У фақат бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍15👎2
«Enter Engineering» компанияси минглаб ишчиларга маош бермаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда “Enter Engineering” компаниясининг минглаб ишчилари маош талаб қилиб, бош офис биносига боришгани тўғрисида видео тарқалди.

Видеони тарқатган манбанинг маълум қилишича, компания ишчиларга бугунгача ўз вақтида маош бермай келмоқда.

Энг қизиғи, компания масъуллари маошини талаб қилиб борган ишчиларга чора кўриб, уни ишдан бўшатмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎13👍4
⚡️ОАВни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати қисқартирилади

Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлисида навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилиши режалаштирилган қонунлар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Оммавий ахборот воситаси (ОАВ)ни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
⚡️Ўзбекистонда Гонконг гриппи қайд этилгани расман тасдиқланди

Бу ҳақда АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.

👉 https://effect.uz/4911

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8🔥1