Зеленский АҚШ Сенатида нутқ сўзлади
Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга Сенатида нутқ сўзлади.
Мазкур учрашувда Украинанинг келажаги ва унга Россияга қарши урушда молиявий ёрдам бериш масаласи кўтарилган.
“Сенатда ўтказилган дўстона, самимий учрашув Украина мустақиллик, эркинлик ва демократия учун курашда қўллаб-қувватланишининг муҳим тасдиғидир.
Ушбу учрашув сенаторларга Украинадаги мавжуд хавфсизлик ва иқтисодий вазият,
Американинг ҳаётий ёрдамини
сақлаб қолиш муҳимлиги ҳақида гапириб берди.
Сенатдаги Демократик партия етакчиси Чак Шумер ва Сенатдаги Республикачилар етакчиси Митч Макконнелга давлатимиз ва халқимиз учун икки партиявий ёрдамни бирлаштиргани учун ташаккур”, — деб ёзди Зеленский ўзининг Telegram каналида.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport

👎24👍15
Тошкентда «Зардексчилар» қўлга олинди
Юнусобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда Прокуратура департаменти.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Маълум қилинишича, ушбу фуқаро М.Н. фуқаро А.А.га 15 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси ҳамда Чилонзор туманидаги хонадонидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган жами 2 317 дона “Зардекс” ва 35 дона “Карбамазепин”, шунингдек фуқаро А.А.нинг ёнидан яна 29 дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👍18👎2
⚡️Абдураҳмонов Андижондаги электр таъминоти тизимини назоратга олганини маълум қилди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов электр таъминотини барқарорлаштиришни назоратга олганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, барча шаҳар ва туманлар ҳокимларига, Андижондаги ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарига маҳаллаларда электр таъминоти барқарор бўлишини таъминлаш бўйича қатъи кўрсатмалар берилган.
“Носозлик рўй берган тақдирда тезкор бартараф этиш ишларини ташкил этиш, вилоят ҳокими ўринбосарларига электр масаласи билан бирга ҳудудларда табиий газ, суюлтирилган газ, ичимлик суви таъминотлари ҳамда кўмир етказиш ишларини соҳанинг вилоятдаги раҳбарлари иштирокида ҳар соатда яқиндан ўрганиб бориш бўйича топшириқ берилди.
Бу борада олиб борилаётган ҳаракатларга қўшимча сифатида эртанги кундан бир қанча қўшимча ишлар ташкил этилиши белгиланди”, — дейилади хабарда.

👎19👍14
Президент Ягона тезкор бошқарув марказини бориб кўрди
Яқинда қисқа муддатли таътилдан қайтган Шавкат Мирзиёев марказда яратилган шароитларни кўздан кечирган.
👉 https://effect.uz/4908
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Яқинда қисқа муддатли таътилдан қайтган Шавкат Мирзиёев марказда яратилган шароитларни кўздан кечирган.
👉 https://effect.uz/4908
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍213👎9
Россия қуролли кучлари Киевга ракета ҳужумини уюштирди
Россия қуролли кучлари бугун, тонгда Украина пойтахти Киевга ракета ҳужумларини уюштирди. Бу ҳақда Киев мери Виталий Кличко маълум қилди.
Кличконинг айтишича, учиб келган ракеталарнинг барчаси уриб туширилган, аммо ракеталар қолдиқлари қулаши оқибатида 34 киши жароҳат олган.
“Днепр туманида ҳозир 34 киши жароҳатланган. Уларнинг ўн беш нафари касалхонага ётқизилди, 19 нафарига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди”, — деб ёзди Кличко ўзининг Telegram каналида.
Бундан ташқари, ҳужум ортидан Днепр туманидаги болалар шифохонасининг ойналари синган ва кириш жойи шикастланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, шифохонада жабрланганлар йўқ.
Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попконинг хабар беришича, ракета парчалари қулаган турар-жой биноси ҳовлисида тўртта машина ёниб кетган.
Уйнинг балконида ёнғин содир бўлган ва 15 киши эвакуация қилинган.

👍23👎5
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Қамчиқ» довонида вазият қандай? "Қамчиқ" довонида ЙҲХХ ходимлари томонидан транспорт воситаларининг тўхтовсиз ҳаракатини таъминлаш чоралари кўрилмоқда "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари томонидан махсус техникалар ёрдамида йўлларни қордан тозалаш ва музламаларни…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонида ёғингарчилик йўқ. Об-ҳаво ва йўлнинг ҳолати яхши
Ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик билан, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик билан, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Аҳоли хавфсиз ва тинч бўлиб, иссиқ уйларида яшашини таъминлаш учун биз масъулмиз» — Улуғбек Қосимов
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10👎10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги метан «заправкалар» уч кунга ёпилгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги АГТКШлар қатъий белгиланган режим бўйича ишламаётгани тўғрисида видеомурожаат тарқалди.
Видеода айтилишича, соат 6:00дан 12:00гача ишлаши керак бўлган АГТКШ очилмаган. Кўп жойларда “заправка”лар уч кунгача ишламаслиги мумкин.
Қайд этиш керак, “Ҳудудгазтаъминот” айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилаётгани боис АГТКШлар соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгилангани ҳақида маълум қилганди.

👎16👍9🔥2
Ҳуқуқ тартибот органлари ва ижтимоий инфратузилма хизматлари 24 соатлик иш тартибига ўтказилади — Президент
Мирзиёев раислигида қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
👉 https://effect.uz/4909
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Мирзиёев раислигида қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифаларнинг бажарилиш ҳолати муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
👉 https://effect.uz/4909
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍129👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥Фарзандлар диққатига: Ота-онангизни Сангардакка олиб боринг!
Effect.uz мухбирлари ноябрьда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги Сангардак сиҳатгоҳи ва Тўпаланг сув омборига боришган эди. Ана ўшанда Сангардак шаршарасига яқин ҳудудда қурилган Сангардак санаториясининг имкониятлари билан танишган эдик.
Тоғлар орасидаги ушбу сиҳатгоҳ ҳақида очиғи ижобий фикр билдирмасдан бўлмайди, 3 йилда қурилиши якунланган ушбу санаторияга яқинларингиз асосан ота-онангиз билан келишингиз керак деб ўйлаймиз.
Дам олиш ёки даволаниш учун энди Ўзбекистондан ташқарига чиқишга ҳожат топилмайди, чипталарни расмийлаштирингда, Сурхондарёга учинг.

Effect.uz жамоаси Сангардакдаги хизмат сафарида амалий ёрдам берган Туризм қўмитасига миннатдорлик билдиради.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎5
Туризмдаги оғриқли нуқта ёҳуд масъуллар лоқайдлиги
👉 https://effect.uz/4910
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👉 https://effect.uz/4910
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎3
⚡️Бир нечта вилоятда метан «заправка»лар фаолиятига қўшимча чекловлар киритилди
Аҳоли истеъмолчиларида узилишларни олдини олиш мақсадида, бугун пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШларнинг фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди.
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда белгиланган график бўйича 1 179 та АГТКШдан 547 таси иш фаолиятида.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ фуқаролардан газ жиҳозларидан фақат бирламчи заруриятлар учун фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни сўрайди”, — дейилади хабарда.

👎11👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бундайларнинг тилини кесиб олиш керак» — Зойир Мирзаев
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мутасаддилар билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “ваҳимачи” раҳбарларни танқид остига олди.
“Кўпинча раҳбарларнинг ўзи ваҳима қилади. Аҳвол жиддий, аҳвол оғирлашибди деб.
Бундайларнинг тилини кесиб олиш керак. Аҳвол Ғазо сектори билан Украинада жиддий.
Қолгани бартараф қилса бўладиган нарса. Кейин шахсан ўзим боряпман деган гапни ҳокимлар йиғиштириб қўйинглар. Кўп пашшадан фил ясама баринг.
Бўладиган нарса. Ўша ўзларинг биладиган халқ, еб қўймайди, хомлай емайди, есаям пиширгунча етиб борамиз”, - деди Мирзаев.

👍21👎2
«Украинани ЕИга қўшилишига рухсат бермаймиз» — Виктор Орбан
Будапешт Европа Иттифоқига Украинанинг қўшилиши бўйича музокараларни бошлашга рухсат бермайди, ҳатто Венгрия иттифоқдаги бундай позицияга эга ягона давлат бўлса ҳам, деди бош вазир Виктор Орбан Mandiner порталига берган интервьюсида.
“Европа Иттифоқи даҳшатли хатога йўл қўймоқчи. Ҳаттоки 26 та давлат буни қилишни хоҳласа ҳам фақат биз бунга қарши бўламиз”, — деди у.
Сиёсатчининг таъкидлашича, Украинанинг ҳақиқий аҳволи иттифоқга аъзо бўлиш шартларига тўғри келмайди.
“Уруш туфайли, геостратегик, таъбир жоиз бўлса, сиёсий сабабларга кўра, Украина билан музокараларни бошлаш бу хато”, - деди Орбан.
8 ноябрь куни Еврокомиссия Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилди.
Жараённи бошлаш бўйича расмий қарор 14-15 декабрь кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида иштирокчилар томонидан муҳокама қилинади. У фақат бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

👍15👎2
«Enter Engineering» компанияси минглаб ишчиларга маош бермаётгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда “Enter Engineering” компаниясининг минглаб ишчилари маош талаб қилиб, бош офис биносига боришгани тўғрисида видео тарқалди.
Видеони тарқатган манбанинг маълум қилишича, компания ишчиларга бугунгача ўз вақтида маош бермай келмоқда.
Энг қизиғи, компания масъуллари маошини талаб қилиб борган ишчиларга чора кўриб, уни ишдан бўшатмоқда.

👎13👍4