EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Афросиёб» 7 миллион йўловчи ташиш даражасига етди — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

2011 йил Ўзбекистонга илк бора Испания давлатида ишлаб чиқарилган юқори тезликда ҳаракатланувчи 2 та “Афросиёб” замонавий поездлари олиб келинган эди. Ўтган ўн икки йил мобайнида бундай поездлар сони 6 тага етди.

👉 https://effect.uz/4905

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бразилияда футболчи чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди

Бразилиялик футболчи Санто-Антониода-Платинадаги ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Globo нашри.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу фожиа ҳаваскорлар кубоги ўйинида содир бўлди.

Ҳалок бўлган футболчидан ташқари табиий офатдан яна 5 киши жабрланди, улардан бирининг аҳволи оғир.


Telegram | Instagram | YouТube
👍11😢3👎1
No comment. Ўз касбининг фидойилари

Фото: "Ўзсувтаъминот"

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍35👎2🔥2😢1
Президент Тошкент шаҳридаги маҳаллаларга ташриф буюрди

Ташрифдан мақсад — аҳоли яшаш шароитлари, қишга тайёргарлик ва ободончилик ишларини кўриш.

👉 https://effect.uz/4907

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍68👎5
Президент узоқ кутилган фармонни имзолади

“Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони имзоланди.

Эндиликда:

— чигит экилишидан аввал 1 ноябргача (кейинги йил ҳосили учун 2024 йил 1 февралгача), фермер хўжаликлари ва вилоят ичидаги кластер ўртасида тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида фьючерс шартномалари Товар-хом ашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да бир ҳудуд учун ўтказиладиган савдолар орқали тузилади;

— олди-сотди жараёнларини маҳаллий ва бошқа ҳокимият вакиллари аралашувисиз амалга оширилади;

— бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади;

— барча пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликларга бир ой муддатда биржада иштирок этиш тартиби юзасидан ўқув семинар ташкил этади ҳамда уларни рўйхатдан ўтказади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍83👎1
Зеленский АҚШ Сенатида нутқ сўзлади

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга Сенатида нутқ сўзлади.

Мазкур учрашувда Украинанинг келажаги ва унга Россияга қарши урушда молиявий ёрдам бериш масаласи кўтарилган.

Сенатда ўтказилган дўстона, самимий учрашув Украина мустақиллик, эркинлик ва демократия учун курашда қўллаб-қувватланишининг муҳим тасдиғидир.

Ушбу учрашув сенаторларга Украинадаги мавжуд хавфсизлик ва иқтисодий вазият,
Американинг ҳаётий ёрдамини
сақлаб қолиш муҳимлиги ҳақида гапириб берди.

Сенатдаги Демократик партия етакчиси Чак Шумер ва Сенатдаги Республикачилар етакчиси Митч Макконнелга давлатимиз ва халқимиз учун икки партиявий ёрдамни бирлаштиргани учун ташакку
р”, — деб ёзди Зеленский ўзининг Telegram каналида.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎24👍15
Тошкентда «Зардексчилар» қўлга олинди

Юнусобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум қилинишича, ушбу фуқаро М.Н. фуқаро А.А.га 15 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси ҳамда Чилонзор туманидаги хонадонидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган жами 2 317 дона “Зардекс” ва 35 дона “Карбамазепин”, шунингдек фуқаро А.А.нинг ёнидан яна 29 дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍18👎2
⚡️Абдураҳмонов Андижондаги электр таъминоти тизимини назоратга олганини маълум қилди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов электр таъминотини барқарорлаштиришни назоратга олганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, барча шаҳар ва туманлар ҳокимларига, Андижондаги ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбарига маҳаллаларда электр таъминоти барқарор бўлишини таъминлаш бўйича қатъи кўрсатмалар берилган.

Носозлик рўй берган тақдирда тезкор бартараф этиш ишларини ташкил этиш, вилоят ҳокими ўринбосарларига электр масаласи билан бирга ҳудудларда табиий газ, суюлтирилган газ, ичимлик суви таъминотлари ҳамда кўмир етказиш ишларини соҳанинг вилоятдаги раҳбарлари иштирокида ҳар соатда яқиндан ўрганиб бориш бўйича топшириқ берилди.

Бу борада олиб борилаётган ҳаракатларга қўшимча сифатида эртанги кундан бир қанча қўшимча ишлар ташкил этилиши белгиланди
”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎19👍14
Президент Ягона тезкор бошқарув марказини бориб кўрди

Яқинда қисқа муддатли таътилдан қайтган Шавкат Мирзиёев марказда яратилган шароитларни кўздан кечирган.

👉 https://effect.uz/4908

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍213👎9