EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ҳайдовчиларни огоҳликка чақирди “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, йўлларда кўриш даражаси…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқ» довонида вазият қандай?

"Қамчиқ" довонида ЙҲХХ ходимлари томонидан транспорт воситаларининг тўхтовсиз ҳаракатини таъминлаш чоралари кўрилмоқда

"Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари томонидан махсус техникалар ёрдамида йўлларни қордан тозалаш ва музламаларни бартараф этиш учун қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳайдовчилардан ўта эҳтиёткорлик билан, қоидаларга риоя этган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎1
Бугун кундузи 10-15 даража совуқ бўлади, қор ёғади

Бугун кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қор ёғади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат 6-11° совуқ, шимолда 10-15° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11° совуқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° совуқ бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍10👎1
Талабалар учун поездларга чегирмалар эълон қилинди

Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун 50 фоиз чегирмалар эълон қилинди.

Чегирмалар SV/VIP класс вагонлари ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларига нисбатан қўлланилмайди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎1
⚡️Кадастр агентлигининг Мўйноқ туман бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди

👉 https://effect.uz/4902

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11
Бугундан метан «заправкалар» фақат соат 06:00 дан 12:00 гача ишлайди

"Ҳудудгазтаъминот"нинг расмий хабарига кўра, айрим жойларда истеъмол ортгани сабабли газ босими пасайиши кузатилаётгани, шунинг учун бугундан АГТКШлар иш вақтига ўзгартиришлар киритилиб, соат 06:00 дан 12:00 гача этиб белгилангани ҳақида маълум қилди.

Ушбу чоралар вақтинчалик бўлиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган вақтда қўлланади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎15🔥2👍1
COP28: Иқлим ўзгариши ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларига салбий таъсир кўрсатмоқда

Дубайдаги COP28 — БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/4903

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Талабалар учун поездларга чегирмалар эълон қилинди Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун 50 фоиз чегирмалар эълон қилинди. Чегирмалар SV/VIP класс…
Чегирмали чипталар учун поездларга қўшимча вагонлар уланади – «Ўзтемирйўлйўловчи»

“Тошкент — Урганч”, “Тошкент — Нукус”, “Тошкент — Самарқанд”, “Тошкент — Қарши” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар қатнови жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қўшимча йўловчи поездларга қўшимча вагонлар ҳам уланади. Талабалар қишки таътил учун чегирмали чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин.

СУ “Экспресc” тизимида профилактика ишлари олиб борилиши сабабли 2023 йилнинг 12 декабрь куни соат 12:00 дан 13:00 гача
eticket.railway.uz сайти ва барча чиптахоналарида техник танаффус эълон қилинади.

Тизим 13:00 дан кейин яна ишлашда давом этади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Даъвогар прокуратура, жавобгар ҳокимият – Ўртада фермер сарсон. Муродхон Аҳмедов Гурланга ишчи гуруҳ юборган

Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги шоли етиштирувчи фермерлар прокурор Қудрат Раҳмоновнинг судга киритган даъво аризаси сабаб 11 декабрь куни бир гуруҳ бўлиб, Урганч туманлараро судига боришди.

Белгиланган вақтга кўра шу куни иш ҳужжатларида жавобгар сифатида кўрсатилган ҳокимият беш йил яъни 2019 йил қабул қилинган қарор сабаб судда жавоб бериши, фермерлардан бири эса айнан ҳокимият «мардларча» тан олаётган хато касрига сарсончиликни бошдан ўтказиш эҳтимоли бор эди.

Аммо ишни кўрадиган судья С.Аллабергановнинг иш жойи ўзгаргани сабаб, ишни Урганч туманлараро маъмурий судининг раиси Дилмурод Очилов зиммасига юклатилгани маълум бўлди. Шу сабабдан суд 22 декабрь кунига вақтинча қолдирилган. Фермерлар эса ҳамкасби ҳимояси учун барча судларда кузатувчи сифатида иштирок этишларини таъкидлашган.

Effect.uz’га маълум бўлишича, эълон қилинган репортажлардан сўнг Гурлан прокурорининг шоли ер майдонларини ажратиб берилгани нотўғри дея судга киритган даъво аризасининг қонунийлигини текшириш мақсадида вилоят прокурори Муродхон Аҳмедов топшириғига кўра ишчи гуруҳ шакллантирилган.

«Ҳолат бўйича ишчи гуруҳ хулосасини кутишимиз керак», дейди Effect.uz билан гаплашган прокуратура ходими.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎1
Саида Мирзиёева Қозоғистон президентининг ёрдамчиси билан учрашди

Бугун, 12 декабрь куни Президент маслаҳатчиси Саида Мирзиёева “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро илмий конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга келган Қозоғистон Президентининг ички сиёсат ва коммуникациялар бўйича ёрдамчиси Руслан Желдибай билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувда Марказий Осиё жадидларининг халқларни жипслаштиришдаги ўрни, уларнинг ижоди ва минтақамиз тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатларни томонларни қизиқтирган барча йўналишларда янада мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилдик, — деб ёзди Мирзиёева.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍150🔥10👎5
БМТ 2023 йилда энг кўп опиум ишлаб чиқарган давлат номини эълон қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC) сешанба куни эълон қилинган йиллик ҳисоботига кўра, Мянма 2023 йилда 20 йилдан ортиқ вақт ичида рекорд миқдорда (1000 тоннадан ортиқ) афюн ишлаб чиқариб, Афғонистонни ортда қолдирди.

2023 йилда (Мянмада – таҳр.) афюн ишлаб чиқариш 1080 тоннага баҳоланмоқда, бу 2022 йилга нисбатан 36 фоизга кўп ва ҳозирда 2001 йилдан бери энг юқори даражага етди”, — дейилади UNODC’нинг Жанубий Африкадаги минтақавий идораси ҳисоботида.

Таъкидланишича, йил давомида Мянмада опиум етиштириладиган майдонлар 18 фоизга ошиб, 47,1 минг гектарга етган. Асосий ўсадиган ҳудуд шимолий Шан штати бўлиб, 88 фоизни ташкил этди.

Мянма Афғонистонда афюн ишлаб чиқаришнинг қисқариши фонида (2021 йилда у ерда деярли 7 минг тонна ҳосил олинди) 2022 йил апрель ойида “Толибон” ҳукумати етиштиришни тақиқлаганидан кейин етакчига айланди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍16
Доғистонда ўғил ўз отасини ўлдириб омборхонага яшириб қўйди

36 ёшли эркак аввалига отаси йўқолиб қолганини айтган.

👉 https://effect.uz/4904

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тергов “монополияси” ёҳуд “таниш-билишчилик” қурбонига айланган аёл!

Таҳририятимизга Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи аёл мурожаат қилиб, уни ҳомиладор ҳолатида ноқонуний тарзда қамаб қўйишганини иддао қилмоқда.

Мурожаатчининг таъкидлашича, терговдаги “таниш-билишчилик” ва асоссиз 28 кунлик қамоқ фарзандининг эрта туғилишига сабаб бўлган.

Аёл бўлиб ўтган воқеалар фарзандининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатгани учун Бош прокуратурадан тергов жараёнидан иштирок этган шахсларга қатъий чора кўришини сўрамоқда.


👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍16👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мария Захарова Зеленскийнинг АҚШга ташрифини кескин қоралади

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Украина президенти Владимир Зеленскийни АҚШга ташрифини изоҳлади.

Зеленский яна бир бор ўз хўжайинларидан, яъни даҳшатли “шоу” продюсерларидан Киев режимига ҳомийлик қилишни тўхтатмасликларини илтимос қилади.

Аслида Оқ уй америкаликларга қараганда Украина ҳақида кўпроқ қайғурмоқда
”, деди Россия ТИВ расмий вакили.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қўлга олинган шахслар ойлар ва йиллар давомида кузатувда бўлган» — Дониёр Тошхўжаев

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев қўлга олинган шахслар кеча ёки бугун эмас, балки ойлар ва йиллар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кузатувда бўлганини билдирди.

Брифингда Дониёр Тошхўжаев ижтимоий тармоқларда ўзига қанақадир обрў ясаб олган, атрофига “спортсмен”ларни йиғиб олиб, ҳар хил чиройли машиналарда юрган, аммо ҳаётда бошқаларни қийноққа солиб, товламачилик йўли билан, пул ундириш йўллари билан кун кўраётган шахсларга эргашаётган ёшлар масаласи ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда ўтказилаётган “Долзарб 40 кунлик” доирасида 103 киши ушланиб, улар устидан 38 та жиноят ишлари қўзғатилгани ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди. Қўлга олинган шахслардан 52 нафарига нисбатан суд ажрими билан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍24👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах ИИБ бошлиғи ҳибсхоналарнинг шароити билан танишди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов томонидан берилган вазифа ва топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Қодиров Фориш туман ички ишлар органларида вақтинча сақлаш ҳибсхоналарининг шароитлари билан танишиб, сақланаётган шахслар билан мулоқот қилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Навалний Владимир вилоятидаги колониядан ғойиб бўлди Мухолифатчи тарафдорлари олти кундан бери маҳкум билан боғлана олмаётганликларини даъво қилмоқда. 👉 https://effect.uz/4900 Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Навалний Москвадаги ҳибсхонада сақланмоқда — Baza

Россиялик мухолифатчи Алексей Навалний Владимир вилоятининг Мелехово шаҳридаги 6-сонли ахлоқ тузатиш колониясидан олиб кетилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, у янги жиноий иш бўйича тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Москвада ушлаб турилибди. Бу ҳақда “Baza” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Навалний суд мажлисларини уч марта ўтказиб юборган, яъни у видео алоқа орқали йиғилишларга киритилмаган.

Навалнийнинг матбуот котиби Кира Ярмишнинг сўзларига кўра, аввалига ИК-6 ходимлари сиёсатчининг йўқлигини электр энергияси билан боғлиқ муаммолар билан изоҳлаган, бироқ кейинчалик адвокатга Навалний энди ахлоқ тузатиш муассасаси рўйхатида йўқлигини тушунтирган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов: Ижтимоий тармоқларда Солиқ Кодексининг 227 прим 1-моддаси бўйича адолатли солиқ нуқтаи назаридан қатор таклифлар бўлаяпти. Шуни партиямиз билан биргаликда кўриб чиқсак. Бу борада Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ишни ташкил қилсак мақсадга мувофиқ бўлади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎2