Прокуратура департаменти ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарларни қўлга олди
Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, дея хабар бермоқда Прокуратура Департамени матбуот хизмати.
Тезкор тадбирда фуқаро А.Т. фуқаро Д.Е.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қорақалпоқ давлат университетига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, эвазига 20 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Э. (муқаддам судланган) фуқаро С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 1 200 АҚШ доллари эвазига “E.E.” хорижий корхонасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, шундан 3,6 млн сўмини қўлга киритиб, 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport

👍7
🔥6👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Алифбо масаласига нуқта қўйишимиз керак» — Саида Мирзиёева
Бугун, 11 декабрь куни Президент маслаҳатчиси “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро илмий конференция очилишида нутқ сўзлади.
“Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний айтганларидек, “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган ойнаи ҳаёти – тил ва адабиётидир.
"Миллий тилни йўқотмоқ миллатнинг руҳини йўқотмоқдир”.
Тўғри, алифбо ислоҳоти янги баҳслар, тортишувлар, кўзда тутилмаган молиявий харажатларни келтириб чиқариши мумкин.
Лекин яна бир бор таъкидлайман, гап Ватан ва Миллат номини тўғри ёзиш ҳақида кетар экан, бундай баҳс ва тортишувларни бас қилишимиз, алифбодаги айрим ўзгаришларни жорий этишимиз ва шу билан алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур, деб ҳисоблайман!”, — деб ёзди у.

👍40🔥22👎1
Маъмурий судларда давлат божи айбдор тарафдан ундирилади — Президент фармони
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 55-моддасида белгиланган ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш мақсадида:
2024 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.

👍128👎1
3 йил олдин 5 йилга қамалган Рамзес Шакуров яна қўлга олинди
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 1971 йилда туғилган Рамзес Шакуров жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш бўйича айбланиб қўлга олинди.
У 2020 йилда 15 кишидан иборат жиноий гуруҳ тузиб камерунлик шахсни тутқунликда сақлаб турган ҳолда унинг яқинларидан 60 минг доллар талаб қилган. Шундан сўнг у ва унинг шериклари ушланиб, 5 йил муддатга озоздликдан маҳрум этилганди.
Рамзес Шакуров бугунгача қандай қилиб муддатидан илгари озодликка чиққани ҳақида маълумотлар йўқ.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport

👍14
Тошкентда яна криминал бандалар қўлга олинди. Улар орасида Рамзес Шакуров ҳам бор
Жиноят содир этган қуйидаги шахслар ушланди, дея хабар бермоқда Пойтахт ИИБ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Тергов бошқармаси томонидан жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 168-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қуйидаги шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.
1. 1980 й.т. Нармирзаев Бунёд Тахирович (ЖК165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);
2. 1991 й.т. Хатамов Санжар Равшан ўғли (ЖК 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);
3. 1964 й.т. Қурбанов Шукурали
Хайдаралиевич (ЖК 168-моддаси 4-қисми, жуда кўп миқдорда фирибгарлик);
4. 1971 й.т. Шукуров Рамзес Фикрат ўғли (ЖК 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш).
Қайд этиш керак, Рамзес Шакуров бундан уч йил олдин 5 йилга қамалган.

👍10
Бугундан АИ-80 ва АИ-92 бензинларини ишлаб чиқариш икки баравар оширилмоқда
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 11 декабрдан бошлаб АИ-80 ва АИ-92 бензинларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 1000 тоннагача оширади.
Автомобиль двигателлари юқори сифатли ва совуққа чидамли ёқилғи талаб қиладиган палла - қиш мавсумида ёқилғига талаб тобора ортиб боришига жавобан ана шундай стратегик қарор қабул қилди. Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши ёқилғи бозорида барқарор таклифни таъминлаб, заводга қиш мавсумида истеъмолчилар талабини самарали қондириш имконини беради.

👍11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uzbekistan Airways самолёти ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди
Нью Йоркдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Ҳодиса 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Нью Йорк – Тошкент рейсида содир бўлди. Боэинг 787 ҳаво кемаси сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилди. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан ечилди.
Керакли процедуралар амалга оширилгач, ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради.
HY102 рейсининг Тошкентга етиб келиши Тошкент вақти билан 13:00 га белгиланган.

“Фуқаролар эҳтиёжига қаратилган давлат хизматлари “Бир қадам” тамойили асосида халқаро ва миллий тажриба" халқаро конференцияси бўлиб ўтди
Халқаро конференциянинг мақсади мутахассислар, раҳбарлар, фаоллар, сиёсатчилар ва ҳамкорларни бир жойга йиғиш, мулоқот, ҳамкорлик ва барча тоифалар, хусусан, аёллар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар каби заиф гуруҳлар учун давлат хизматлари сифати ва қулайлигини янада оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш учун платформа яратишдан иборат.
👉 https://www.effect.uz/4899

👍5👎1
«Сионистларга жавоб қайтарилди» — ҲАМАС Тел-Авивга ракета ҳужумини уюштирди
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти “Ал-Қассам” бригадаси Ғазо секторида тинч аҳолининг ўлимига жавобан Тел-Авивга ракета ҳужумларини уюштирди.
“Ал-Қассам” бригадалари сионистлар (Исроил - таҳр.) тинч аҳолини қирғин қилишига жавобан Тел-Авивга ракета ҳужумларини уюштирмоқда”, — дейилади ҳарбий қанотнинг
Telegram-каналида эълон
қилинган баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.
Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.
Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.

👍23👎2🔥1
Россияда ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси мактаб ўқувчисига тегажоғлиқ қилди
Россияда ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда “Газета.ру” хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ушбу воқеа
Россиянинг Ленинград вилоятида содир бўлган.
Жабрланувчининг отаси полицияга келиб, қизи такси ҳайдовчиси томонидан таҳкирланганини маълум қилган.
Шундан сўнг, маҳаллий полиция ходимлари Ленин шоҳ кўчасидаги уйлардан бирининг ёнида 31 ёшли ўзбекистонликни қўлга олиниб, маъмурий жавобгарликка тортилган.
“Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеа тафсилотларини аниқламоқда”, — дейилади хабарда.

👍13
⚡️Навалний Владимир вилоятидаги колониядан ғойиб бўлди
Мухолифатчи тарафдорлари олти кундан бери маҳкум билан боғлана олмаётганликларини даъво қилмоқда.
👉 https://effect.uz/4900
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Мухолифатчи тарафдорлари олти кундан бери маҳкум билан боғлана олмаётганликларини даъво қилмоқда.
👉 https://effect.uz/4900
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️"Қамчиқ" довонида қор ёғишда давом этмоқда
🌨Айни вақтда "Қамчиқ" довонида қор ёғишда давом этмоқда. ФВВ, ЙПХ ва "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлга қум-туз аралашмасини сепиш ва йўлни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Довондаги вазият тўлиқ назорат остида, икки томонлама автомобилларнинг хавфсиз ҳаракати давом этмоқда.
"Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади", - дейилади хабарда.

👍8👎1
⚡️ОТБ Ўзбекистонда 700 км қишлоқ йўлларини таъмирлаш учун 240 млн доллар ажратди
Лойиҳа Ўзбекистон ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида илғор ташаббус бўлиб, қишлоқ аҳоли пунктлари ва фермерларга бозорлар, мактаблар, соғлиқни сақлаш хизматлари ва туман марказларига ҳар қандай об-ҳаво шароитида бориш имконини беради.
👉 https://effect.uz/4901
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Лойиҳа Ўзбекистон ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида илғор ташаббус бўлиб, қишлоқ аҳоли пунктлари ва фермерларга бозорлар, мактаблар, соғлиқни сақлаш хизматлари ва туман марказларига ҳар қандай об-ҳаво шароитида бориш имконини беради.
👉 https://effect.uz/4901
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14👎14🔥1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
❄️"Қамчиқ" довонида қор ёғишда давом этмоқда 🌨Айни вақтда "Қамчиқ" довонида қор ёғишда давом этмоқда. ФВВ, ЙПХ ва "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлга қум-туз аралашмасини сепиш ва йўлни қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Довондаги вазият…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ҳайдовчиларни огоҳликка чақирди
“Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, йўлларда кўриш даражаси 300 метрни, шамол 4-9 м/с ни, ҳаво ҳарорати -4 даражани, намлик 78 фоизни ташкил этмоқда.
Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учун туну-кун машина-механизмлар ёрдамида йўл қопламасини қордан тозалаш ва қум-туз аралашмаси сепиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Қамчиқавтойўл” ИЙФУК “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади”, — дейилади хабарда.

👍13👎1