EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Қамчиқ» довони ва Хоразмда қор ёғмоқда

Айни вақтда “Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда, дея хабар бермоқда ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қор ёғишига қарамасдан транспорт воситаларининг ҳаракати ҳар икки томонлама давом этмоқда.

Барча ҳайдовчилардан тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Хоразм вилоятида ҳам қор ёғди.

"Музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида йўлларга қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда", - деб қўшимча қилинади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎2
Отабек Сатторий манзил-колонияга ўтказилди

Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4897

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2😢2
Исроилнинг Ғазодаги йўқотишлари сони очиқланди

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий операцияси бошланганидан бери 100 дан ортиқ исроиллик аскар ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ЦАХАЛ матбуот хизмати.

Душанба куни эрталаб яна тўрт нафар исроиллик аскар ўлдирилгани эълон қилинди.

Исроил мудофаа кучларига кўра, улардан уч нафари Ғазо сектори жанубидаги жангларда, тўртинчиси эса ҳарбий йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.

Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3😢2
«Аҳоли байрам шукуҳини арзонлаштирилган савдо ярмаркаларидаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотларидан сезиши керак» — Қосимов

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати» ўтказилди.

👉 https://effect.uz/4898

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомиладор аёлларда ЎРВИ аниқланса, қандай йўл тутиш лозим?

Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди, шифокор Фотима Абдурахмонова жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1👎1
«Тошкент-Самарқанд» пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди

Йўлнинг умумий узунлиги 305 километрни ташкил қилмоқда. Автомобиль йўли 6 тасмали “Автомагистрал” талаблари асосида қурилади.

Шунингдек, ҳамма туташма ва иншоотлар устидан янги кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳамда интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш кўзда тутилган.

“Тошкент-Самарқанд” пуллик автомобиль йўли қурилиши натижасида ҳаракат жадаллиги тақсимланишига олиб келади.

Йўл қопламасининг юк кўтариш қобилияти халқаро стандартлар бўйича 13 тонна ҳисобида амалга оширилади ҳамда автомобиль йўлининг хизмат қилиш муддати 25 йил этиб белгиланган
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎5
Прокуратура департаменти ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарларни қўлга олди

Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, дея хабар бермоқда Прокуратура Департамени матбуот хизмати.

Тезкор тадбирда фуқаро А.Т. фуқаро Д.Е.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қорақалпоқ давлат университетига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, эвазига 20 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Э. (муқаддам судланган) фуқаро С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 1 200 АҚШ доллари эвазига “E.E.” хорижий корхонасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, шундан 3,6 млн сўмини қўлга киритиб, 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Алифбо масаласига нуқта қўйишимиз керак» — Саида Мирзиёева

Бугун, 11 декабрь куни Президент маслаҳатчиси “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро илмий конференция очилишида нутқ сўзлади.

Маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний айтганларидек, “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган ойнаи ҳаёти – тил ва адабиётидир.

"Миллий тилни йўқотмоқ миллатнинг руҳини йўқотмоқдир”.

Тўғри, алифбо ислоҳоти янги баҳслар, тортишувлар, кўзда тутилмаган молиявий харажатларни келтириб чиқариши мумкин.

Лекин яна бир бор таъкидлайман, гап Ватан ва Миллат номини тўғри ёзиш ҳақида кетар экан, бундай баҳс ва тортишувларни бас қилишимиз, алифбодаги айрим ўзгаришларни жорий этишимиз ва шу билан алифбо масаласига қатъий нуқта қўйишимиз зарур, деб ҳисоблайман!
”, — деб ёзди у.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍40🔥22👎1
Маъмурий судларда давлат божи айбдор тарафдан ундириладиПрезидент фармони

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 55-моддасида белгиланган ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш мақсадида:

2024 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍128👎1
3 йил олдин 5 йилга қамалган Рамзес Шакуров яна қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 1971 йилда туғилган Рамзес Шакуров жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш бўйича айбланиб қўлга олинди.

У 2020 йилда 15 кишидан иборат жиноий гуруҳ тузиб камерунлик шахсни тутқунликда сақлаб турган ҳолда унинг яқинларидан 60 минг доллар талаб қилган. Шундан сўнг у ва унинг шериклари ушланиб, 5 йил муддатга озоздликдан маҳрум этилганди.

Рамзес Шакуров бугунгача қандай қилиб муддатидан илгари озодликка чиққани ҳақида маълумотлар йўқ.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14
Тошкентда яна криминал бандалар қўлга олинди. Улар орасида Рамзес Шакуров ҳам бор

Жиноят содир этган қуйидаги шахслар ушланди, дея хабар бермоқда Пойтахт ИИБ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Тергов бошқармаси томонидан жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 168-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қуйидаги шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.

1. 1980 й.т. Нармирзаев Бунёд Тахирович (ЖК165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

2. 1991 й.т. Хатамов Санжар Равшан ўғли (ЖК 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);

3. 1964 й.т. Қурбанов Шукурали
Хайдаралиевич (ЖК 168-моддаси 4-қисми, жуда кўп миқдорда фирибгарлик);

4. 1971 й.т. Шукуров Рамзес Фикрат ўғли (ЖК 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш).

Қайд этиш керак, Рамзес Шакуров бундан уч йил олдин 5 йилга қамалган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10
Бугундан АИ-80 ва АИ-92 бензинларини ишлаб чиқариш икки баравар оширилмоқда

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 11 декабрдан бошлаб АИ-80 ва АИ-92 бензинларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 1000 тоннагача оширади.

Автомобиль двигателлари юқори сифатли ва совуққа чидамли ёқилғи талаб қиладиган палла - қиш мавсумида ёқилғига талаб тобора ортиб боришига жавобан ана шундай стратегик қарор қабул қилди. Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши ёқилғи бозорида барқарор таклифни таъминлаб, заводга қиш мавсумида истеъмолчилар талабини самарали қондириш имконини беради.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uzbekistan Airways самолёти ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Нью Йоркдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.

Ҳодиса 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Нью Йорк – Тошкент рейсида содир бўлди. Боэинг 787 ҳаво кемаси сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилди. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан ечилди.

Керакли процедуралар амалга оширилгач, ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради.


HY102 рейсининг Тошкентга етиб келиши Тошкент вақти билан 13:00 га белгиланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10
“Фуқаролар эҳтиёжига қаратилган давлат хизматлари “Бир қадам” тамойили асосида халқаро ва миллий тажриба" халқаро конференцияси бўлиб ўтди 

Халқаро конференциянинг мақсади мутахассислар, раҳбарлар, фаоллар, сиёсатчилар ва ҳамкорларни бир жойга йиғиш, мулоқот, ҳамкорлик ва барча тоифалар, хусусан, аёллар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар каби заиф гуруҳлар учун давлат хизматлари сифати ва қулайлигини янада оширишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш учун платформа яратишдан иборат.

👉
https://www.effect.uz/4899

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1