EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Пластик=заҳар?

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍15
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Хоразмда шоли майдонлари “йўқ” қилиняпти, прокурор вазиятга изоҳ билдиришдан бош тортди… Айни пайтда Effect.uz ходимлари Хоразмнинг Гурлан туманида бўлиб туришибди. Бунинг сабаби, туман прокурори Қудрат Раҳмонов шоличилик билан шуғулланадиган 50 нафарга…
⚡️Президент Хоразмда нима бўлаётганини билмаяпти: Гурланда норози фермерлар масаласи…

Effect.uz ходимлари Хоразм вилоятининг Гурлан туманида бўлиб туришибди. Кеча ва бугун олиб борилган журналистик суриштирувлар давомида айрим маълумотларга ойдинлик киритилди.

Қуйидаги видеорепортажда шоли ер майдонлари олиниш арафасидаги фермерларнинг мурожаати акс этган.

👉 https://youtu.be/GZxdyz3pyqE
👍25😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғи амалда

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан ҳудудларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда. Қуйи Чирчиқ тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган “Кўксарой” маҳалласида ушбу мезонларни жорий этиш белгиланган бўлиб, илк босқичда жами 641 та хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Бундан ташқари, Кўксарой маҳалласида “Кўксарой сити” МЧЖ билан ҳамкорликда 2 миллиард сўм миқдорида банк кредити 900 миллион ўз маблағлари ҳисобига текстиль корхонаси иш бошлади. Лойиҳанинг 1-босқичида 85 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилади.

2024 йил февраль ойида лойиҳанинг 2-босқичида 105 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида ушбу бунёдкорлик ишлари тугалланиб, Кўксарой маҳалласи аҳолиси ихтиёрига топширилди
.

👉 Тўлиқ репортаж

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍53👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электр энергиясини беҳуда сарфлаш жавобгарликка сабаб бўлади

▶️ Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:

мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎4😢2
«Долзарб 40 кунлик».Фарғонада «кўча болалар» қўлга олинди

Ушбу тадбирда жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 50 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

👉 https://effect.uz/4896

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Тожикистонда 32 ёшли эркак ўз онасини ваҳшийларча ўлдирди

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида даҳшатли қотиллик содир этилди.

Маълум бўлишича қотил аввалига онаси унга пичоқ билан ташланганини ва шундан сўнг ундан пичоқни олиб қўйиб онасини пичоқлаганини айтган.

Қайд этиш керак, 32 ёшли эркак ўзининг 65 ёшли онасига 136 марта пичоқ билан зарба берган.

65 ёшли аёл 30 йилдан бери ҳудуддаги руҳий касалликлар шифохонаси рўйхатида турган бўлган. Ҳозирда қотилнинг ҳам руҳий ҳолати текширилмоқда”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢16👍8👎4
Асал Шодиева оғир жудоликка учради

Актриса Асал Шодиеванинг падари бузруквори вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги маълумот берди.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги таниқли киноактриса Асал Шодиевага падари бузруквори Омон отанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Марҳумнинг охиратлари обод бўлсин, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Санкт-Петербургдаги «Абадий аланга»ни ўчиришди

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Санкт-Петербургдаги “абадий аланга” ёдгорлигини қор билан ўчиришди. Бу ҳақда Россиянинг “Baza” нашри хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу воқеа жорий йилнинг 10 декабрь куни Красное Селода содир бўлган.

Ўзбекистонлик ўспирин йигитларнинг “абадий аланга”га қор ёғдираётгани кузатув камераларига тушиб қолган.

Маҳаллий полиция кузатув камералари орқали икки йигитнинг шахсини аниқлаб, уларни қўлга олган ва улар билан профилактик суҳбат ўтказган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍17👎1
«Қамчиқ» довони ва Хоразмда қор ёғмоқда

Айни вақтда “Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда, дея хабар бермоқда ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қор ёғишига қарамасдан транспорт воситаларининг ҳаракати ҳар икки томонлама давом этмоқда.

Барча ҳайдовчилардан тезликни меъёридан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Хоразм вилоятида ҳам қор ёғди.

"Музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш мақсадида йўлларга қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда", - деб қўшимча қилинади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎2
Отабек Сатторий манзил-колонияга ўтказилди

Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4897

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2😢2
Исроилнинг Ғазодаги йўқотишлари сони очиқланди

Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий операцияси бошланганидан бери 100 дан ортиқ исроиллик аскар ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ЦАХАЛ матбуот хизмати.

Душанба куни эрталаб яна тўрт нафар исроиллик аскар ўлдирилгани эълон қилинди.

Исроил мудофаа кучларига кўра, улардан уч нафари Ғазо сектори жанубидаги жангларда, тўртинчиси эса ҳарбий йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди.

Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.

Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3😢2
«Аҳоли байрам шукуҳини арзонлаштирилган савдо ярмаркаларидаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотларидан сезиши керак» — Қосимов

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати» ўтказилди.

👉 https://effect.uz/4898

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомиладор аёлларда ЎРВИ аниқланса, қандай йўл тутиш лозим?

Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди, шифокор Фотима Абдурахмонова жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1👎1
«Тошкент-Самарқанд» пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди

Йўлнинг умумий узунлиги 305 километрни ташкил қилмоқда. Автомобиль йўли 6 тасмали “Автомагистрал” талаблари асосида қурилади.

Шунингдек, ҳамма туташма ва иншоотлар устидан янги кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳамда интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш кўзда тутилган.

“Тошкент-Самарқанд” пуллик автомобиль йўли қурилиши натижасида ҳаракат жадаллиги тақсимланишига олиб келади.

Йўл қопламасининг юк кўтариш қобилияти халқаро стандартлар бўйича 13 тонна ҳисобида амалга оширилади ҳамда автомобиль йўлининг хизмат қилиш муддати 25 йил этиб белгиланган
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11👎5