EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида қор ёғиши мумкин

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

Баъзи жойларда туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда.
Ҳарорат 3-8° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади. Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди.

Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Зеленский Аргентинага жўнаб кетди

Украина Владимир Зеленский Аргентинага ташриф буюрди ва у ерда мамлакатнинг яқинда сайланган президенти Хавер Майлининг инаугурациясида иштирок этади, дея хабар беради Украина президенти девонининг расмий сайти.

Хабарда айтилишича, Зеленский Аргентинага йўлда Кабо Верде бош вазири Хосе Улиссес Коррейя ва Силва билан учрашган.

Бу икки давлат муносабатлари тарихидаги биринчи олий даражадаги учрашувдир, дея хабар беради Президент девони.


Майлининг инаугурацияси Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда 10 декабрь куни бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎5
No comment. Орамиздаги қаҳрамонлар...

Фото: "Ўзсувтаъминот"

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍54🔥4👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга чора кўрилди

Бухоро шаҳар кўчалари бўйлаб гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан қонуний тартибда чоралар кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 129-моддаси 1-қисми тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍14👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Депутат сув тежовчи технологияларни мажбурлаб ўтказилаётганига кескин қаршилик билдирди

- Жойларда бориб ўрганганимизда тадбиркорларга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш ҳам, фойдаланиш ҳам қимматга тушаётганлиги сабабли ўз ташаббуслари билан жорий этишмаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Фермерларга мажбурлаб ўтказиляпти.

Бундай технологиялардан фойдаланганлик учун берилаётган имтиёзни ҳам етарли деб бўлмайди.


Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Агзамова

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍57
Пластик=заҳар?

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍15
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Хоразмда шоли майдонлари “йўқ” қилиняпти, прокурор вазиятга изоҳ билдиришдан бош тортди… Айни пайтда Effect.uz ходимлари Хоразмнинг Гурлан туманида бўлиб туришибди. Бунинг сабаби, туман прокурори Қудрат Раҳмонов шоличилик билан шуғулланадиган 50 нафарга…
⚡️Президент Хоразмда нима бўлаётганини билмаяпти: Гурланда норози фермерлар масаласи…

Effect.uz ходимлари Хоразм вилоятининг Гурлан туманида бўлиб туришибди. Кеча ва бугун олиб борилган журналистик суриштирувлар давомида айрим маълумотларга ойдинлик киритилди.

Қуйидаги видеорепортажда шоли ер майдонлари олиниш арафасидаги фермерларнинг мурожаати акс этган.

👉 https://youtu.be/GZxdyz3pyqE
👍25😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғи амалда

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан ҳудудларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда. Қуйи Чирчиқ тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган “Кўксарой” маҳалласида ушбу мезонларни жорий этиш белгиланган бўлиб, илк босқичда жами 641 та хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Бундан ташқари, Кўксарой маҳалласида “Кўксарой сити” МЧЖ билан ҳамкорликда 2 миллиард сўм миқдорида банк кредити 900 миллион ўз маблағлари ҳисобига текстиль корхонаси иш бошлади. Лойиҳанинг 1-босқичида 85 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилади.

2024 йил февраль ойида лойиҳанинг 2-босқичида 105 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида ушбу бунёдкорлик ишлари тугалланиб, Кўксарой маҳалласи аҳолиси ихтиёрига топширилди
.

👉 Тўлиқ репортаж

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍53👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электр энергиясини беҳуда сарфлаш жавобгарликка сабаб бўлади

▶️ Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:

мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 650 минг сўмдан 4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎4😢2