EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилдан бошлаб «права»сиз скутер ҳайдаш мумкин эмас!

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, мотоцикллар билан бир қаторда мопедлар ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари (квадроцикл, трицикл, скутер)ни бошқариш учун ҳайдовчида "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шарт.

Лекин Президент қарорига асосан ушбу ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январга қадар тўхтатилганди.

Янги йилдан бошлаб "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлар мопедлар ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари (квадроцикл, трицикл, скутер)да ҳаракатланиши ноқонуний ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎11😢3
⚡️Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совуши кутилмоқда

👉 https://effect.uz/4893

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8😢4👎1
⚡️БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси қабул қилинмади — АҚШ яна вето қўйди

Кеча, 8 декабрь куни АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюциясига вето қўйди.

Қўшма Штатлар Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси томонидан овозга қўйилган резолюцияга қарши овоз берган Хавфсизлик Кенгашининг ягона аъзоси бўлди.

Яна 13 давлат, жумладан, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари Россия, Хитой ва Франция ҳам резолюцияни ёқлаб овоз берди. Буюк Британия эса бетараф қолди.

АҚШ расмийсининг айтишича, резолюцияда Вашингтоннинг таклифлари, жумладан, ХАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумини қоралаш ҳисобга олинмаган.

Афсуски, деярли барча тавсияларимиз эътиборга олинмади. Бу шошқалоқ жараённинг натижаси воқелик билан алоқада бўлмаган мувозанатсиз қарордир.

Қўшма Штатлар янги урушни уруғини сепадиган, қобилиятсиз сулҳни қўллаб-қувватлай олмайди
”, — деди дипломат.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎28👍8
«Иккиюзламачиларни асл юзи фош бўлди» — Фаластин маъмурияти АҚШ ветосини қоралади

Фаластин маъмуриятининг БМТдаги вакили Риёд Мансур АҚШнинг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирувчи Хавфсизлик кенгаши резолюцияси лойиҳасига вето қўйишини қайғули деб атади.

Биз БМТ тизимидан ғазабланган ва ҳафсаласи пир бўлган халқимиз каби хафамиз. Исроилнинг бу улкан уруш машинаси минглаб гуноҳсиз одамларни ўлдираётган бир пайтда, БМТ ташкилоти ҳаммасини кўриб туриб, ҳеч қандай чора қўлламаслиги фаластинликларни ғазабини олиб келди, — деди у.

Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штайе ҳам худди шундай баёнот билан чиқди:

Хавфсизлик Кенгашининг тажовузни тўхтата олмаслиги бу — шармандалик ва хунрезликни давом эттириш учун янги лицензия беришдир.

Ветодан фойдаланиш фуқаролар ҳаёти ҳақида қайғураман деганларнинг иккиюзламачилигини фош қилди, - дейди у.


Штайе резолюция учун овоз берган мамлакатларга миннатдорчилик билдирди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14👎1
«Бу аср фалокати» — Ғазода шифокорлар одамларни ерда операция қилмоқда

“Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти шифокори Муҳаммад Абу Муғайзеб BBC билан суҳбатда Ғазодаги тиббий ёрдам билан боғлиқ вазиятни фалокат деб атади.

Ташкилотимиз хавфсизлик нуқтаи назаридан Ғазода, жумладан жанубдаги деярли барча ишларни тўхтатди. Шимолдаги шифохоналар бутунлай ишламай қолди.

Жанубда айрим тиббиёт муассасалари ҳамон ишламоқда, бироқ улар нафақат беморлар билан гавжум, кўпчилик улардан бошпана сифатида фойдаланади — деди Муғайзеб.


Унинг сўзларига кўра, шифокорлар беморларни ерда операция қилишмоқда.

“Бу аср фалокати”, - деди шифокор.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢16👍4
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн доллар ажратди

Операция доирасида банк ҳукуматга махсус имтиёзли шартлар асосида 800 млн доллар миқдорида кредитлар шаклида молиявий ёрдам беради.

Маълум қилинишича, Жаҳон банкининг янги операцияси ҳукумат кун тартибидаги асосий устувор вазифалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги, темир йўл, кимё саноати ва энергетика каби муҳим тармоқларда давлат назоратини камайтиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Кўриладиган чора-тадбирлар хусусий секторнинг ушбу тармоқларни ривожлантиришда янада фаол иштирок этиши учун имконият яратади.

Шунингдек, ушбу операция аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиришга ҳамда иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муаммоларга ечим топишга ёрдам беради.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎19👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда ногиронлардан пул ундирган тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси ходимлари қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси ходимларини қўлга олди. Бу ҳақда “kaktus.media” қўмита матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, ногиронлиги бўлган шахслардан мунтазам равишда пул ундириб келган МСEК раиси А.А.М. ҳамда комиссия аъзолари Ч.Э.А. ва Ж.М.З.лар қўлга олиниб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан Аравон туманида комиссия аъзолари томонидан товламачилик ва пул олиш билан боғлиқ 22 та ҳолат қайд этилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, комиссия аъзоларини бир қабул куни учун олинган умумий маблағлари тахминан 60-70 минг сўмни ташкил қилади.

“Мазкур жиноятга алоқадор бошқа мансабдор шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
«Адолатли дунё бўлиши мумкин, аммо Америка билан эмас» — Эрдоған

Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған АҚШ билан адолатли тинчлик ўрнатишнинг иложи йўқлигини айтди.

Фақат АҚШ ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги резалюцияни рад этиш учун овоз берди. Бундай адолат бўладими? Адолатли дунё бўлиши мумкин, аммо Америка билан эмас.

Қўшма Штатлар Исроил томонида. Оҳ, Қўшма Штатлар, сиз бу учун қандай жавоб берасиз?
” - деди Туркия раҳбари.

Аввалроқ АҚШ Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюция лойиҳасига вето қўйган эди. Бунда Буюк Британия овоз беришда бетараф қолди.

Хавфсизлик Кенгашининг қолган 13 аъзоси эса лойиҳани ёқлаб овоз берди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍31🔥3👎1
«Фидокорона меҳнат ва улкан натижалар учун сизларга эл-юртимиз номидан ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак арзийди» – Президент қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

👉 https://effect.uz/4894

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍124👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жойларда қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбарининг раҳбари қачондан бошлаб, прокурор бўлган. EFFECT.UZ Хоразм вилоятининг Гурлан туманида!

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари Р.Маткаримов хизмат хонасида ўтирган туман прокурори Қудрат Раҳмоновни фермерлар билан очиқ мулоқот қилишига қарши чиққанлардан бири бўлди. У Effect.uz журналистларини "Ички ишлар ходимларини чақираман" дея қўрқитмоқчи ҳам бўлган.

Тез орада батафсил репортаж эълон қилинади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍32👎4🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Жойларда қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбарининг раҳбари қачондан бошлаб, прокурор бўлган. EFFECT.UZ Хоразм вилоятининг Гурлан туманида! Туман қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари Р.Маткаримов хизмат хонасида ўтирган туман прокурори Қудрат Раҳмоновни фермерлар билан…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хоразмда шоли майдонлари “йўқ” қилиняпти, прокурор вазиятга изоҳ билдиришдан бош тортди…

Айни пайтда Effect.uz ходимлари Хоразмнинг Гурлан туманида бўлиб туришибди. Бунинг сабаби, туман прокурори Қудрат Раҳмонов шоличилик билан шуғулланадиган 50 нафарга яқин фермер хўжаликларининг ер майдонларини туман захирасига қайтармоқчи.

Фермерларга ер майдонлари 2019 йил туман ҳокими Алишер Салаев томонидан қўшимча сифатида ажратиб берилган, орадан 5 йил ўтиб эса прокурор гўёки давлат ва жамият манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳокимнинг фермерларга ер ажратиш тўғрисидаги қарорларини бирма-бир бекор қилиш бўйича судга даъво ариза киритган. Айрим фермерлар судда аллақачон мағлуб этилган, бошқалариники эса эндиликда содир бўлиши кутилмоқда.

Бугун Гурланда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Машарипов раислигида фермерлар билан йиғилиш ўтказилиши керак эди, аммо номаълум сабабларга кўра, йиғилиш ўтказилмай қолди. Унинг ўрнига прокурор қишлоқ хўжалиги бўлими биносида фермерлар билан гаплашиб олмоқчи бўлган.

Effect.uz ходими Акмал Эшонхонов прокурордан нега бу ишларна аввалроқ ҳаракат қилинмагани тўғрисида сўраган. Ваҳоланки, Қудрат Раҳмонов туманда камида 2 йилдан бери ишлайди. Прокурор журналист саволига жавоб беролмаслигини билдириб, фермерлар иши фақат судда кўрилаётганини айтиш билан чекланган ва қишлоқ хўжалиги биносига бошқа топшириқ билан келганини билдирган.

Камера билан гаплашишдан эса умуман бош тортган, қўшимчасига
Effect.uz ходимларига Қишлоқ хўжалиги бўлими раҳбари ҳам қаршилик билдирган. Фермерлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш вазифаси бўлган Фермер кенгашидан эса бугунги ҳодисаларда ҳеч ким иштирок этмаган. Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍31👎4
«Арсенал» тахтдан «қулади», «Ливерпуль»дан яна кэмбек, «Юнайтед» ўз майдонида шарманда бўлди

Англия премьер-лигасининг 16 тури сенсацион ва кутилмаган натижаларга бой ўтди.

👉 https://effect.uz/4895

Telegram | Instagram | YouТube
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 декабрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси 1992 йил 10 декабрь куни қабул қилинган. Мадҳия Мутал Бурхонов мусиқаси, Абдулла Орипов шеъри асосида яратилган.

Юқоридаги видеолавҳада Мутал Бурҳонов ва Абдулла Орипов мадҳия яратилиш жараёнида.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎2
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида қор ёғиши мумкин

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар бермоқда.

Баъзи жойларда туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда.
Ҳарорат 3-8° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади. Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди.

Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
Зеленский Аргентинага жўнаб кетди

Украина Владимир Зеленский Аргентинага ташриф буюрди ва у ерда мамлакатнинг яқинда сайланган президенти Хавер Майлининг инаугурациясида иштирок этади, дея хабар беради Украина президенти девонининг расмий сайти.

Хабарда айтилишича, Зеленский Аргентинага йўлда Кабо Верде бош вазири Хосе Улиссес Коррейя ва Силва билан учрашган.

Бу икки давлат муносабатлари тарихидаги биринчи олий даражадаги учрашувдир, дея хабар беради Президент девони.


Майлининг инаугурацияси Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда 10 декабрь куни бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎5
No comment. Орамиздаги қаҳрамонлар...

Фото: "Ўзсувтаъминот"

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍54🔥4👎1😢1