EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Бирлашган Араб Амирликлари aдлия вазири ўринбосари билан учрашди

Томонлар фуқароларга хуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича давлатлараро битим лойиҳаси бўйича ўзаро фикр алмашдилар ва унинг имзоланишини тезлаштиришга келишиб олдилар.

👉 https://effect.uz/4891

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎3
Билль Гейтс дарахтларни «қириш» учун 7 млн доллар ажратди

Microsoft асосчиси Билл Гейтс гўёки “глобал исиш”га қарши курашиш мақсадида 70 миллион акр дарахтни кесиш бўйича янги ташаббусни молиялаштиришни бошлади.

Гейтснинг “Breakthrough Energy” ташкилоти Kodama Systems бошчилигидаги лойиҳага 6,6 миллион доллар сармоя киритди.

Лойиҳага кўра, Гейтс томонидан молиялаштирилган ташкилот АҚШнинг ғарбий қисмидаги ўрмонлардан 70 миллионта акр дарахтини кесиб, уни ерга кўмиб юборади.

Лойиҳа ташкилотчиларининг сўзларига кўра, дарахтларни ерга кўмиш глобал исиш даражасини пасайтириши мумкин.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎22👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
No comment. Навоийда биринчи қор...

Видео: (Навоий вилояти Томди тумани, Узунқудуқ кишлоғи)

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
No comment. ҲАМАС ва Исроил ҳарбийлари ўртасидаги отишма кадрлари эълон қилинди

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👎16👍4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент топшириғи амалда

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан ҳудудларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда. Қуйи Чирчиқ тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган “Кўксарой” маҳалласида ушбу мезонларни жорий этиш белгиланган бўлиб, илк босқичда жами 641 та хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилди.

Бундан ташқари, Кўксарой маҳалласида “Кўксарой сити” МЧЖ билан ҳамкорликда 2 миллиард сўм миқдорида банк кредити 900 миллион ўз маблағлари ҳисобига текстиль корхонаси иш бошлади. Лойиҳанинг 1-босқичида 85 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилади.

2024 йил февраль ойида лойиҳанинг 2-босқичида 105 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида ушбу бунёдкорлик ишлари тугалланиб, Кўксарой маҳалласи аҳолиси ихтиёрига топширилди
.

👉 Тўлиқ репортаж

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍61👎9
«Азимут» авиакомпаниясининг самолёти фавқулодда Намангандаги муқобил аэродромга қўнди

“Фарғона” аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Азимут” авиакомпаниясининг Москва – Фарғона рейси Намангандаги муқобил аэродромга йўл олди. Бу ҳақда UZAIRPORTS матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бортида 100 нафар йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 06:09 да Наманганга келиб қўнди.

А9170 Фарғона – Москва рейси йўловчилари ер усти транспортида Наманган аэропортига етказилади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9
«Қамчиқ» довонининг барча қисмида қор ёғмоқда

“Қамчиқ” довонидан кесиб ўтган автомобил йўлининг тоғли ҳудуддан ўтган барча қисмида қор ёғмоқда.

Ҳозирда довонда ҳаво ҳарорати -4°С совуқ, кўриниш масофаси 300 метргача чекланган. 10-15 м/с тезликда эсмоқда.

Қамчиқавтойўл”” ИЙФУК техникалари йўлларда икки томонлама хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш мақсадида туну-кун асфальт устида қор уюмлари тўпланиб, музлама ҳосил бўлиши олдини олмоқда.

Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

“Қамчиқавтойўл” ИЙФУК “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади
”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎1
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура билан ҳамкорликда БМТнинг Иқлим ўзгариши буйича конференциясида тақдимот ўтказди

Тадбир давомида Бош прокуратура томонидан экологик ҳуқуқ бузарликларга қарши курашиш борасида амалга оширалаётган ишлар юзасидан тайёрланган видеоролик иштирокчиларга намойиш этилди.

👉 https://effect.uz/4892

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎2
Қувасойда 2 туп толни кесишга рухсат берган маҳалла раиси жаримага тортилди

Фарғона вилоят прокуратураси, вилоят Экология бошқармаси Қувасой шаҳар бўлими ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда рейд тадбирлари олиб борилди.

Мазкур рейд давомида, Қувасой шаҳар “Чўлпон” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Д.нинг уйи олдидан ўтувчи газ трубаларига халал бераётган 2 туп тол дарахтини кесишга ўзбошимчалик билан рухсат берган маҳалла раиси С.Қ. нинг хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо берилди.

Ҳолат бўйича маҳалла раиси С.Қ.га нисбатан МЖтКнинг 79-модда 1-қисми билан БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима ҳамда ўсимлик дунёсига етказилган 11055000 сўм зарар ҳисобланди.

Маълумот ўрнида, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддасида дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш учун жавобгарлик белгиланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чойхонада қимор ўйини ташкил қилган эркак озодликдан маҳрум этилди

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган чойхонада бир гуруҳ шахслар қимор ўйнаётганликлари маълум бўлди.

Чойхонани кўздан кечириш жараёнида қимор ўйинларида фойдаланиладиган ошиқ суяклар, ўйин карталари, пластик чашкалар, сочилган ҳолда ётган 1800 АҚШ доллари ва 755 минг сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Тадбир давомида қимор ўйини ташкилотчиси, Чилонзор туманида яшовчи шахс қўлга олиниб, у доимий тарзда бу каби ўйинларни ташкил қилиб келгани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан бу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
2023 йилнинг октябрь ойида жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан мазкур фуқарога 4 йил-у 11 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда улоқ-кўпкари ва хосил байрами

10 декабрь - якшанба куни Давлатободдаги отчопарда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни кенг нишонланади.

Халқ сайллари, Республикамизнинг барча вилоятлари ва қўшни Республикадан чавандозлар ташриф буюрадиган улоқ-кўпкари, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасида 50 турдан ортиқ кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, полиз экинлари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилади.


Тадбирда хушовоз хонандалар иштирок этишади.

Беллашувлар соат 11:00 да бошланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилдан бошлаб «права»сиз скутер ҳайдаш мумкин эмас!

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, мотоцикллар билан бир қаторда мопедлар ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари (квадроцикл, трицикл, скутер)ни бошқариш учун ҳайдовчида "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шарт.

Лекин Президент қарорига асосан ушбу ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши тўғрисидаги талаб 2024 йил 1 январга қадар тўхтатилганди.

Янги йилдан бошлаб "А" тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлар мопедлар ва уларга тенглаштирилган мототранспорт воситалари (квадроцикл, трицикл, скутер)да ҳаракатланиши ноқонуний ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍19👎11😢3
⚡️Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин совуши кутилмоқда

👉 https://effect.uz/4893

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8😢4👎1
⚡️БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси қабул қилинмади — АҚШ яна вето қўйди

Кеча, 8 декабрь куни АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюциясига вето қўйди.

Қўшма Штатлар Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси томонидан овозга қўйилган резолюцияга қарши овоз берган Хавфсизлик Кенгашининг ягона аъзоси бўлди.

Яна 13 давлат, жумладан, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари Россия, Хитой ва Франция ҳам резолюцияни ёқлаб овоз берди. Буюк Британия эса бетараф қолди.

АҚШ расмийсининг айтишича, резолюцияда Вашингтоннинг таклифлари, жумладан, ХАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумини қоралаш ҳисобга олинмаган.

Афсуски, деярли барча тавсияларимиз эътиборга олинмади. Бу шошқалоқ жараённинг натижаси воқелик билан алоқада бўлмаган мувозанатсиз қарордир.

Қўшма Штатлар янги урушни уруғини сепадиган, қобилиятсиз сулҳни қўллаб-қувватлай олмайди
”, — деди дипломат.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎28👍8