EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бир неча ой аввал аҳоли ёмғирли ва қорли кунларни эсласа, кўнглига ғулғула тушар эди – “Ижодкор” маҳалласида қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилгани эълон қилинди

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан жойларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли амалий ишларга киришилган эди.
Жумладан, икки ярим ой аввал Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар вакилларидан тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишларда Тошкент шаҳрининг 5 та туманида ижтимоий ҳолати “оғир” маҳаллалар танлаб олиниб, бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш илшлари бошланган.

Натижа ўлароқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида ана шундай маҳаллардан бири Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманига қўшилган “Ижодкор” маҳалласида қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилган.

👉 https://effect.uz/4866

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ОИВга қарши қандай курашилмоқда?

Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш кунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👉 БАТАФСИЛ

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон 2000 йилдан бери Ипак йўли сайёҳлари учун севимли масканга айланган, биз меҳмондўстлик борасида ҳеч кимдан кам эмасмиз» – Азиз Абдуҳакимов

Ўзбекистон томони Дубайда бўлиб ўтаётган COP28 халқаро иқлим конференцияси доирасида Яқин Шарқ билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида янги келишувга эришилгани эълон қилди.

Форумда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини («UZstainable tourism») янада ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

«Ўзбекистонда «UZstainable tourism» ривожланишининг бир қисми сифатида углерод таъсирини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2022–2030 йилларда Яшил иқтисодиётга ўтиш стратегиясининг бир қисми сифатида биз умумий ишлаб чиқариш қуввати 7000 мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол станцияларига сармоя киритдик. Охирги беш йилда чиқиндиларни қайта ишлаш қувватини 20 фоизга оширдик. 2030 йилгача қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва утилизация қилиш даражасини 100 фоизга етказишни мақсад қилганмиз, — деди Абдуҳакимов.


Вазир барқарор яшил туризмга эришиш учун Яқин Шарқ давлатларининг тажрибаси жуда муҳим эканлигини қайд этган. У Ўзбекистон Яқин Шарқдаги дўстлик ва шериклик муносабатларини юксак қадрлашини, тарихимиз, маданий меросимиз, қадриятларимизда умумий алоқалар мавжудлигини таъкидлаган.

«Ўзбекистон 2000 йилдан бери Ипак йўли сайёҳлари учун севимли масканга айланиб келмоқда, биз меҳмондўстлик борасида ҳеч кимдан кам эмасмиз. Қолаверса, бизда 8000 дан ортиқ маданий мерос обидалари мавжуд бўлиб, уларни ЮНEСКО билан яқин ҳамкорликда асраб-авайлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳамкорлик 2025 йилда Самарқанд ЮНEСКО Бош Ассамблеясига мезбонлик қилганида янада ривожланади. Мазкур тадбир 40 йил ичида биринчи марта Париждан ташқарида ўтказилади, — деди Азиз Абдуҳакимов.


👉 https://effect.uz/4865

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎4
Орол денгизи астротуризм учун дунёдаги энг яхши жойлар қаторида

Британиянинг TimeOut нашри Орол денгизи ҳудудини астротуризм учун дунёдаги энг яхши жойлар рўйхатига киритди.

Портал Самарқанддаги Улуғбек расадхонасига ташриф буюришни, кейин эса Орол денгизига боришни ва юлдузларни томоша қилишдан завқланиш учун ўтов лагерида қолишни тавсия қилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎8👍4
Косонсойда иккита йирик лойиҳага старт берилди. Вилоят ҳокими лойиҳалар билан яқиндан танишган

Наманган вилоятининг Косонсой туманида иккита йирик лойиҳа ишга туширилди. Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдурраззоқов янги лойиҳаларни ишга тушириш маросимларида иштирок этган.

Қайд этилишича, вилоят раҳбари «Баркас текс» МЧЖ корхонаси фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирган.

Қиймати 180 млрд. сўм бўлган текстил ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида сочиқларни бўяшни ташкил этиш лойиҳаси билан ҳам кўздан кечирилган.

Шунингдек, ҳоким «Косонсой томат пастаси» МЧЖ заводининг очилиш тадбирида қатнашган.

Маълумот учун, лойиҳа қиймати 20 млрд. сўм бўлган томат пастаси ишлаб чиқариш заводини ишга тушиши натижасида 30 та иш ўрни яратилди. Корхона йилига 500 минг долларлик маҳсулот экспорт қилади.

«Йирик маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналаримиз бирин-кетин дунё миқёсига чиқишмоқда. Уларнинг ортидан янги авлод тадбиркорлар шаклланмоқда. Саноатда янги инновацияларни амалга ошириш даври келди», – деган Шавкатжон Абдурраззоқов.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1
Фарғона халқаро аэропорти ёпилмаган

Ўзбекистон аэропортлари матбуот хизмати «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси рейсларининг Фарғона аэропортидан Наманган ва Тошкент аэропортларига ўтказилиши ҳақидаги маълумотлар бўйича, қўшимча маълумот берди.

Таъкидланишича, Фарғона халқаро аэропортида Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзаэронавигация» ДУК томонидан замонавий ускуналар (узоқ масофали DME/NL2700 радиомаёқ ва SP-200 радионавигация ускунаси) ўрнатилмоқда, бу эса аэропортнинг аэронавигация тизимлари фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.

Бироқ, ушбу ишлар аэропорт фаолиятини тўхтатиш ва уни вақтинча ёпиш учун асос бўлмайди. Фарғона халқаро аэропорти одатий режимда ишламоқда.

Фарғонага миллий авиаташувчидан ташқари «“Turkish Airlines”, “Aeroflot”, “Azimut”, “Qanot Sharq”, “Centrum Air”, “Utair”, “Ural Airlines”, “S7”, “Silk Avia” каби авиакомпаниялар ҳам парвозларни амалга оширяпти. Авиакомпаниялар рейсларни кўчириш ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎2
Ўзбекистонда бу йилги куз кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди — «Узгидромет»

👉 https://effect.uz/4860

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
🔥4👍2👎1
Совринли викторина, “Конституция тарихи” бурчаги ва фотокўргазмаси, “Конституция кўчаси” да байрам қандай ўтди?

Конституция байрами муносабати билан ташкил қилинадиган тадбирлар давом этмоқда.

👉 https://effect.uz/4868

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5😢2👎1
⚡️«Салимбойвачча» ҳибсга олингани расман тасдиқланди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирда “Салимбойвачча” номи билан оммага танилган Салим Абдувалиев қўлга олинганини расман эълон қилди.

Маълум қилинишича, Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар агар Сиз жиноий гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади, — дейилади хабарда.


Қайд этиш керак, “Салимбойвачча”дан ташқари, “Бахти Ташкентский”, “Саидазиз Медгородок” каби шахслар ҳибсхонада сақланмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍13👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Криминал авторитетларнинг қора куни: Салимбойвачча расман қамоқда, Бузрук, Ҳусан Эпчил ва бошқалар қўлга олинган, Бахти Ташкентский дастлаб 15 суткаликка олиб кирилган

Ўзбекистон бўйлаб «Долзарб 40 кунлик» профилактик тадбирлар давом этмоқда. Effect.uz бундан аввалги чиқишида Салимбойвачча номи билан танилган Салим Абдувалиевга нисбатан тергов бошлангани, Ғофир Раҳимовнинг қидирувда эмаслиги, Водийда Бахти Ташкентскийга алоқаси бўлган Достон Халиловнинг ушлангани, шунингдек Андижон ва Тошкентда бир нечта жиноят олами вакиллари қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.

Бугун олинган сўнгги маълумотларга кўра, Салим Абдувалиевга нисбатан тергов ҳаракатлари ўтказилиб, терговдан сўнг у Тошкентдаги уйига кўчага чиқмаслик шарти билан қўйиб юборилган.

Шундан сўнг Effect.uz, криминал оламда машҳур бўлган яна бир шахс Бахти Ташкентский дастлаб 15 сутка қамоққа олинганини аниқлади. Таҳририятга Бахтиёр Қудратуллаев қамоққа олинганидан сўнг, Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 29 ноябрь куни чиқарган дастлабки суд қарори етиб келди. Ҳужжатда Бахтиёр Қудратуллаевнинг шу куни 15 суткалик маъмурий қамоққа олингани ва унга нисбатан бир баробар жарима қўлланилгани қайд этилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍30👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Олий суднинг катта консультанти, Сурхондарёда эса судья катта ёрдамчиси қўлга олинди — ДХХ

👉 https://effect.uz/4869

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10