«Ўзбекистон ҳукумати Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқлим масаласини устувор вазифа сифатида белгилаган» – Азиз Абдуҳакимов
БААда бўлиб ўтаётган халқаро иқлим форуми доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БАА Халқаро био-тузли қишлоқ хўжалиги маркази (ICBA) бош директори Др. Тарифа Ал Зааби билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, «Dubai Expo»даги «Ўзбекистон» павильонида бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.
👉 https://effect.uz/4859
Telegram | Facebook | YouTube | Sport

«Ўзбекистон ҳукумати Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқлим масаласини устувор вазифа сифатида белгилаган. Экологик муаммоларнинг илмий, инновацион, «яшил» ечимларини топишга катта аҳамият қаратганмиз. Оролбўйи халқаро инновацион маркази ташкил этилгани фикримизнинг ёрқин исботидир. БАА Халқаро био-шўр қишлоқ хўжалиги маркази билан ҳамкорлик эса ўзаро тажриба алмашиш, экологик муаммоларни ҳал қилишда инновацион усулларни самарали қўллаш ва биргаликда турли истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга имконият яратади», — деди Азиз Абдуҳакимов.
👉 https://effect.uz/4859
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
🔥90👍70👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайдаги таълим марказида 14 ёшли болани урган педагог ишдан бўшатилди, ИИБ ҳолат бўйича текширув бошлаган
Тармоқларда Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган «Лого билим» таълим марказида, педагог 2009 йилда туғилган тарбияланувчи М.Б ни урган ҳолда олиб машғулот олиб бораётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Шундан сўнг боланинг онаси Х.Д Болалар омбудсманига мурожаат қилган.
Бугун, 5 декабрь мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан куни терговга қадар текширув ишлари бошланган. Ўзига хос хусусиятларга эга бўлган болага нисбатан бундай педагогика зид ҳаракатларга йўл қўйган мутахассис ҳозирда ишдан бўшатилган бўлиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.

«Таълим муассасаларида болаларга нисбатан бундай номақбул муомалада бўлиш ҳолатлари Болалар омбудсмани назоратида ва улар юзасидан қонуний тартибда чора кўриш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда тизимли равишда иш олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади», дейилади омбудсман хабарида.
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎13👍5😢1
Исроил Бош вазири Нетаняҳу устидан суд жараёни қайта бошланди
Нетаняҳу порахўрлик учун 10 йилгача, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилганлик учун эса 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
👉 https://effect.uz/4861
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Нетаняҳу порахўрлик учун 10 йилгача, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилганлик учун эса 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
👉 https://effect.uz/4861
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍35👎1
Ўзбекистон–Беларусь ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичи 500 миллион доллардан ошган
Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш, мамлакат иқтисодиётига 100 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этиш режалаштирилган.
Маълумки, бу борада Ўзбекистонда саноат, энергетика, транспорт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароит яратилган.
👉 https://effect.uz/4862

👍76🔥60👎2
«Янги конституция – улкан масъулият демакдир» – Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев
Мустақил Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги ҳар йилгидан кўра ўзгача шукуҳ билан нишонланиши табиийдир. Зеро, жорий йилда тубдан янгиланган Асосий қонун умумхалқ референдуми натижасида қабул қилинди ва миллий давлатчилигимиз тарихида илк бор барча устувор қоидалари тўғридан-тўғри қўлланадиган мукаммал Конституцияга эга бўлдик.
Қайд этиш ўринлики, конституциявий ислоҳот ҳар қандай давлатдан қатъий сиёсий ирода, жасорат ва энг муҳими, етилган шароитни тақозо этади. Конституцияни, қолаверса, унинг биронта қоидасини замон ва маконнинг хусусияти талабларига зид равишда ўзгартириб бўлмайди.
Ўзбекистонда эса, Давлат раҳбари ташаббуслари асосида кейинги 7 йилда амалга оширилган тарихий ўзгаришлар Асосий қонунимизни такомиллаштириш заруратини юзага келтирди.
Бу даврда ислоҳотлар шу қадар кенг кўлам ва шиддат касб этдики, Конституция ва қонунлардан иборат ҳуқуқий макон уларнинг залворли юкини кўтаролмай қолди.
Шу боис, муҳтарам Президентимиз томонидан Конституцияни тубдан ислоҳ қилиш ташаббуси илгари сурилди. Умумхалқ референдумида халқимиз Конституциямиз лойиҳасига овоз бериш баробарида Янги Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар натижаларига ҳам ўзининг ҳаққоний баҳосини берди.
Зотан, овоз беришда иштирок этган қарийб 17 миллион нафар юртдошимизнинг 90 фоиздан зиёди референдумга қўйилган саволга ижобий жавоб берди.
👉 https://effect.uz/4863

👎21👍10
⚡️Кўча йигитларига қарши рейд: Бузрук Бузруков ушланди
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан “Долзарб қирқ кунлик” доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир нечта шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган.
Хусусан, 1985 йилда туғилган Бузруков Бузрук Акмалович Жиноят кодекси 277-моддаси 2-қисми бир гуруҳ шахслар томонидан безорилик моддаси билан гумонланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Айни кунларда тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

👍12
Бир неча ой аввал аҳоли ёмғирли ва қорли кунларни эсласа, кўнглига ғулғула тушар эди – “Ижодкор” маҳалласида қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилгани эълон қилинди
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан жойларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли амалий ишларга киришилган эди.
Жумладан, икки ярим ой аввал Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар вакилларидан тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишларда Тошкент шаҳрининг 5 та туманида ижтимоий ҳолати “оғир” маҳаллалар танлаб олиниб, бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш илшлари бошланган.
Натижа ўлароқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида ана шундай маҳаллардан бири Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманига қўшилган “Ижодкор” маҳалласида қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилган.
👉 https://effect.uz/4866

👍5👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ОИВга қарши қандай курашилмоқда?
Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш кунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
👉 БАТАФСИЛ
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш кунига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
👉 БАТАФСИЛ
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон 2000 йилдан бери Ипак йўли сайёҳлари учун севимли масканга айланган, биз меҳмондўстлик борасида ҳеч кимдан кам эмасмиз» – Азиз Абдуҳакимов
Ўзбекистон томони Дубайда бўлиб ўтаётган COP28 халқаро иқлим конференцияси доирасида Яқин Шарқ билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида янги келишувга эришилгани эълон қилди.
Форумда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини («UZstainable tourism») янада ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
Вазир барқарор яшил туризмга эришиш учун Яқин Шарқ давлатларининг тажрибаси жуда муҳим эканлигини қайд этган. У Ўзбекистон Яқин Шарқдаги дўстлик ва шериклик муносабатларини юксак қадрлашини, тарихимиз, маданий меросимиз, қадриятларимизда умумий алоқалар мавжудлигини таъкидлаган.
👉 https://effect.uz/4865

«Ўзбекистонда «UZstainable tourism» ривожланишининг бир қисми сифатида углерод таъсирини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2022–2030 йилларда Яшил иқтисодиётга ўтиш стратегиясининг бир қисми сифатида биз умумий ишлаб чиқариш қуввати 7000 мегаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол станцияларига сармоя киритдик. Охирги беш йилда чиқиндиларни қайта ишлаш қувватини 20 фоизга оширдик. 2030 йилгача қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва утилизация қилиш даражасини 100 фоизга етказишни мақсад қилганмиз, — деди Абдуҳакимов.
Вазир барқарор яшил туризмга эришиш учун Яқин Шарқ давлатларининг тажрибаси жуда муҳим эканлигини қайд этган. У Ўзбекистон Яқин Шарқдаги дўстлик ва шериклик муносабатларини юксак қадрлашини, тарихимиз, маданий меросимиз, қадриятларимизда умумий алоқалар мавжудлигини таъкидлаган.
«Ўзбекистон 2000 йилдан бери Ипак йўли сайёҳлари учун севимли масканга айланиб келмоқда, биз меҳмондўстлик борасида ҳеч кимдан кам эмасмиз. Қолаверса, бизда 8000 дан ортиқ маданий мерос обидалари мавжуд бўлиб, уларни ЮНEСКО билан яқин ҳамкорликда асраб-авайлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳамкорлик 2025 йилда Самарқанд ЮНEСКО Бош Ассамблеясига мезбонлик қилганида янада ривожланади. Мазкур тадбир 40 йил ичида биринчи марта Париждан ташқарида ўтказилади, — деди Азиз Абдуҳакимов.
👉 https://effect.uz/4865
Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎4
Орол денгизи астротуризм учун дунёдаги энг яхши жойлар қаторида
Британиянинг TimeOut нашри Орол денгизи ҳудудини астротуризм учун дунёдаги энг яхши жойлар рўйхатига киритди.
Портал Самарқанддаги Улуғбек расадхонасига ташриф буюришни, кейин эса Орол денгизига боришни ва юлдузларни томоша қилишдан завқланиш учун ўтов лагерида қолишни тавсия қилмоқда.

👎8👍4