EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Йўлларимиз равон, вилоят ҳокими келди, Президентга раҳмат айтамиз» – Андижонда давлат аҳамиятидаги йўллар таъмирланмоқда

Андижон вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлиги таъминланмоқда.

Бугунги кунда Хонобод шаҳрида элтувчи давлат аҳамиятидаги 4Р-136 "Кўтарма-Қорасув-Тополино" автомобиль йўлининг 42-46 км қисмида автомобиль йўлларидаги мавжуд нотекисликлар махсус техникалар ёрдамида бартараф этилиш баробарида кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари амалга ошириляпти. Фуқаролар бундан мамнун эканлигини билдиришган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
Тошкентда қалбаки долларларни сотаётган эркаклар қўлга олинди

Чилонзор туманида қалбаки 20 000 АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди, дея хабар бермоқда Прокуратура департаменти матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан тезкор тадбир ўтказилган.

Мазкур тадбирда муқаддам судланган Ж.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Чилонзор тумани, 6 мавзесида жами 400 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки 20 000 АҚШ долларини фуқаро К.Н.га 10 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
Угандалик аёл 70 ёшда эгизак фарзандларни дунёга келтирди

Угандалик Сафина Намуквая 70 ёшида ЭКУ (экстракорпорал уруғлантириш) ёрдамида эгизаклар - бир ўғил ва бир қизни дунёга келтирди.

Намуквайнинг рекорд даражадаги муваффақиятига қарамай, эгизакларнинг отаси баъзи ошкор қилинмаган сабаблар туфайли уни ташлаб кетган.

Афсуски айрим эркаклар бундай хуш хабарларни кўтара олишмайди. Мен клиникада ётганимдан бери турмуш ўртоғим бирор маротаба мендан хабар олишга келмади, - деди угандалик аёл.


Қайд этиш керак, Сафина бундан олдин ҳам ЭКУ ёрдамида қиз фарзанд кўрган.

ЭКУ – сунъий уруғлантириш, бу замонавий тиббиётда ёрдамчи репродуктив технология бўлиб, бепуштликни даволаш натижа бермаганда қўлланилади. Бу усулда лаборатория шароитида уруғлантирилган тухумҳужайра аёл бачадонига юборилади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Конституция ғамими ёки популизм авжими? Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда давлат органларининг у ёки бу қарори ёхуд ҳаракатига нисбатан Конституцияни рўкач қилиб, ўз фикрини асосли ёки асоссиз эканлигини ўйламасдан бонг уриш, тушуниб-тушунмай популистик…
«Агар журъатингиз етса очиқ дебатга чиқинг «ҳурматли» профессор!» — Кушербаев

Олий мажлис қонунчилик палатаси собиқ депутати Конституциявий ҳуқуқ кафедраси профессори Эшмуҳаммад Қодировнинг мақоласига муносабат билдирди.

👉 https://effect.uz/4858

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍28😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎРВИ ва грипп касаллиги билан уй шароитида даволаниш тавсия этиладими?

▫️Мазкур саволга Санепидқўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков батафсил
тўхталиб ўтди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎4
Uzbekistan Airways талабалар учун чегирма эълон қилди

Қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳалий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50% чегирма эълон қилинди.

Чегирма 2023 йил 23 декабрдан бошлаб 2024 йил 7 январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Балиқ берма, қармоқ бер» — Бир камбағал инсоннинг тақдири мутлақо ўзгариб кетганини кўринг!

Президентнинг "муҳтож одамга балиқ берма, унга қармоқ бериб, балиқ тутишни ўргат, ўзи истаган пайти тутиб, еяверади" деганлари нақадар асослигини Бўка тумани "Жўробод" маҳалласидаги Бахтиёр Қобилов оиласи мисолида кўриш мумкин, яьни олдин эҳсонталаб ушбу оила, икки йилдан сўнг муҳтожларга ҳадя-ёрдам берадиган даражага етди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍28👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Фарғонада битта болалар ўйингоҳи учун 150 млн сарфлангани ростми? Фарғона шаҳрининг бир қатор ҳудудларида болалар ўйингоҳлари қурилмоқда. Албатта, бу яхши лекин, ўйингоҳ қурилишида смета лойиҳасида кўрсатилган режадан ташқарига чиқиш ҳолатлари кузатилаётганини…
Фарғонада болалар ўйингоҳларига оид масала вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди

Effect.uz мухбири Ҳамид Аҳмедов бир неча кун аввал Фарғона шаҳрининг бир қатор ҳудудларида болалар ўйингоҳлари қурилишига сарфланган маблағларнинг мақсадлилигини ўрганиш юзасидан репортаж тайёрлаган эди.

Ҳозирда мазкур репортаж ортидан Фарғона вилоят прокуратураси шаҳарда ўрганиш ишларини бошлаган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
Исроил ҲАМАСнинг 500 та туннелини вайрон қилди

Исроил армияси ҲАМАС ташкилотининг 500 та туннелини вайрон қилди, дея хабар берди ЦАХАЛ матбуот котиби подполковник Ричард Хет.

Бизнинг мақсадимиз жангариларнинг инфратузилмаси, асосан туннеллар тармоғи. Ҳозиргача биз 800 дан ортиқ туннель шафталарини топдик ва улардан 500 тасини йўқ қилдик деди Хетт.


Ричард ҲАМАС туннеларининг сон-саноғи йўқлигини маълум қилди:

Биз операцияни амалга оширар эканмиз, биз тинч аҳолига минимал зарар етказилишини таъминлашга интиламиз, ердаги аскарларимиз бинодан бинога ўтади - дея қўшимча қилди ЦАХАЛ вакили.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎4😢3
«Ўзбекистон ҳукумати Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқлим масаласини устувор вазифа сифатида белгилаган» – Азиз Абдуҳакимов

БААда бўлиб ўтаётган халқаро иқлим форуми доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов БАА Халқаро био-тузли қишлоқ хўжалиги маркази (ICBA) бош директори Др. Тарифа Ал Зааби билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, «Dubai Expo»даги «Ўзбекистон» павильонида бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.

«Ўзбекистон ҳукумати Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқлим масаласини устувор вазифа сифатида белгилаган. Экологик муаммоларнинг илмий, инновацион, «яшил» ечимларини топишга катта аҳамият қаратганмиз. Оролбўйи халқаро инновацион маркази ташкил этилгани фикримизнинг ёрқин исботидир. БАА Халқаро био-шўр қишлоқ хўжалиги маркази билан ҳамкорлик эса ўзаро тажриба алмашиш, экологик муаммоларни ҳал қилишда инновацион усулларни самарали қўллаш ва биргаликда турли истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга имконият яратади», — деди Азиз Абдуҳакимов.


👉 https://effect.uz/4859

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
🔥90👍70👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайдаги таълим марказида 14 ёшли болани урган педагог ишдан бўшатилди, ИИБ ҳолат бўйича текширув бошлаган

Тармоқларда Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган «Лого билим» таълим марказида, педагог 2009 йилда туғилган тарбияланувчи М.Б ни урган ҳолда олиб машғулот олиб бораётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Шундан сўнг боланинг онаси Х.Д Болалар омбудсманига мурожаат қилган.

Бугун, 5 декабрь мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан куни терговга қадар текширув ишлари бошланган. Ўзига хос хусусиятларга эга бўлган болага нисбатан бундай педагогика зид ҳаракатларга йўл қўйган мутахассис ҳозирда ишдан бўшатилган бўлиб, унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бормоқда.

«Таълим муассасаларида болаларга нисбатан бундай номақбул муомалада бўлиш ҳолатлари Болалар омбудсмани назоратида ва улар юзасидан қонуний тартибда чора кўриш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда тизимли равишда иш олиб борилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча равишда маълумот берилади», дейилади омбудсман хабарида.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎13👍5😢1
Исроил Бош вазири Нетаняҳу устидан суд жараёни қайта бошланди

Нетаняҳу порахўрлик учун 10 йилгача, фирибгарлик ва ишончни суиистеъмол қилганлик учун эса 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

👉 https://effect.uz/4861

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍35👎1
Ўзбекистон–Беларусь ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичи 500 миллион доллардан ошган

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халқ хизматидаги адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш, мамлакат иқтисодиётига 100 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб этиш режалаштирилган.

Маълумки, бу борада Ўзбекистонда саноат, энергетика, транспорт, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай шароит яратилган.

👉 https://effect.uz/4862

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍76🔥60👎2