EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Суд ишларига аралашиш, ундирилган зарарлар, тикланган инсон ҳуқуқлари, прокурор назорати: Бош прокуратура жамоатчиликка ҳисобот берди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, прокуратура органларининг барча тезкор ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этган.

👉 https://effect.uz/4846

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Салимбойвачча», «Бахти Ташкентский», «Саидазиз Медгородок»: Ўзбекистонда криминал авторитетларнинг даври тугамоқда…

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганини эълон қилганидан сўнг, криминал оламдаги бир қатор таниқли шахслар қўлга олингани маълум бўлди.

Хусусан, Салимбойвачча номи билан оммага танилган Салим Абдувалиев (хабар расман тасдиқланмаган, аммо инкор ҳам этилмаган), Бахти Ташкентский, Саидазиз Медгородок каби шахслар ҳибсхонада сақланмоқда. Бундан ташқари, Фарғонада қўлга олинган бир қатор криминал авторитетлар орасида ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов номи ҳам бор.

Криминал оламга ўзини яқин деб билган бир қатор шахсларнинг сўнгги кунларда қамоққа олиниши «Ҳумо Арена»да қўшиқчи Jah Khalib’нинг концертида сотилган сохта чипталарга боғлиқ эмас, фақат ҳуқуқ-тартибот идоралари арқонни узун ташлаб қўйишган эди, дейди Effect.uz билан гаплашган манба.

Куни-кеча интернетда Салим Абдувалиевнинг қанотига яқин ука сифатида кираётган «Сайидазиз Медгородок» Тошкентга «положенец» сифатида тайинланиши мумкинлиги ҳақида гап сўзлар тарқалган эди. Аммо, махсус идоралар Ўзбекистонда кўча қўли эмас балки қонунлар устуворлигини яна бир бор кўпларга эслатишни лозим топишди.

Шунингдек, Салимбой Абдувалиев тўғрисидаги хабарлар фонида криминал оламда таниқлилардан бўлган яна бир шахс Ғофур Раҳимовга қидирув эълон қилинганига оид маълумотлар тарқалди. Effect.uz манбасига кўра, Раҳимов айни кунларда қамоқда ёки қидирувда ҳам эмас.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍64🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда уруғлик дон тайёрлаш цехлари томонидан 251 минг, 600 тонна ёки 97,4 фоиз уруғлик дон қайта ишланиб, экишга тайёр ҳолатга келтирилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзагроинспекция» ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева маълум қилди:

🌱2024 йил ҳосили учун экишга режалаштирилган уруғлик дон тўдаларининг 274 минг, 400 тоннасидан экинбоплик сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун намуналар танлаб олиниб, 272 минг тоннасида сертификатлаштириш ишлари амалга оширилган.

🌱Мамлакатимизга импорт қилинган 1 млн 98 минг, 400 минг тонна, бошқа турдаги дон маҳсулотларидан намуналар олиниб, таҳлил қилинди ва 2 минг 354 та сертификатлар расмийлаштирилиб берилди.

🌱2023 йилнинг ўтган даврида жами 354 минг 537 тонна уруғлар ва 164 минг дона кўчатлар сертификатлаштирилган, шунингдек, 5 минг 918 тонна уруғлик донларнинг сақлаш давридаги экинбоплик сифат кўрсаткичлари бўйича синовлардан ўтказилиб хулосалар берилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида «Долзарб қирқ кунлик» тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда – ИИВ

Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбирлар давомида криминал оламнинг бир қатор таниқли шахслари қўлга олинган. Жумладан, Бахти Ташкентский, Сайидазиз Медгородок ва 200 нафардан ортиқ вакиллар турли жиноятларда гумонланиб, ичкарига олиб кирилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Деновда икки чорвадор ўртасида қонли можаро содир бўлди

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида икки чорвадор фермерлар ўртасида ер талашиш оқибатида қонли можаро содир бўлган.

Effect.uz’га маълум бўлишича, «Мулла Сафар Турсунов» фермер хўжалиги раҳбари Улуғбек Сафаров ҳудудида бегона қўйлар киритилганидан норози бўлиб, чорва эгаларига ер майдонидан чиқишни сўраган.

Аммо 4 нафар чўпон фермер хўжалиги раҳбарига пичоқ ўқталиб, ўлдириш билан таҳдид қилган ҳолда унинг бошини уриб, ёришган.

Эслатиб ўтамиз, куни-кеча Effect.uz мазкур масала бўйича Деновдан видеорепортаж тайёрлагандан сўнг, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Иқболжон Эргашев яйлов ер майдонлари юзасидан айнан ушбу чорвадорлар билан гаплашиб, уларнинг муаммосига тез орада ечим топилиши ҳақида айтган эди.

Аммо яйлов ерларини бошқа бегона шахсларга ноқонуний ижара шартнома билан «пуллаётган» кластернинг танобини тортадиган идора топилмаяпти. Чорвадорлар ўртасидаги можаролар сабабчиси сифатида айни вақтда кластер тушунилади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14👎3😢1
⚡️«Салимбойвачча» ҳибсга олингани тасдиқланди, Ғофур Раҳимовга эса қидирув эълон қилинмаган — Манба

👉 https://effect.uz/4848

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎2
Ўзбекистон аҳолисининг ярми оғир вазнга эга — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 18-64 ёшдаги аҳолиси ўртасида тадқиқот ўтказди.

Тадқиқот натижаларига кўра, ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва мевалар истеъмол қилади;

аҳолининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семиз;

46 фоизининг қонида холестерин миқдори ошган;

аҳолининг ўртача туз истеъмоли кунига 14,9 граммни ташкил этади.

Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган миқдордан 3 баравар кўп (кунига 5 граммдан ошмаслиги лозим) деганидир.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎4👍3😢2
Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида автомобил йўллари узунлиги бўйича 4-ўринда

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.

👉 https://effect.uz/4849

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎7👍6
«Бахти Ташкентский» дастлаб 15 сутка қамоққа олингани маълум бўлди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 3 декабрь куни «Бахти Ташкентский»нинг қамоққа олинганини расман эълон қилди.

Аммо бунгача бўлган вақтда Бахтиёр Қудратуллаев Яккасарой туман судининг қарори билан МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаларда назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.

Суд қарори 29 ноябрь куни қабул қилинган. Қарордан тушуниш мумкинки, Б.Қудратуллаев 28 ноябрь куни тунда туманнинг Кохинур кўчасидаги яшаш уйи атрофида ИИО ходимларига бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг тинчлигини бузган. У ИИО ходимларининг ИИБ биносига бориб шахсига аниқлик киритиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Тошкент ИИББ Б.Қудратуллаевни ЖКнинг 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик, 276-модда 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш каби жиноятларни амалга оширганликда гумонланиб қўлга олинганини маълум қилди.

У билан бирга Дилшод Шарипов, Анвар Мирзахонов каби шахслар ҳам 165-моддада кўрсатилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, ушланган.

«Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга ҳилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган», дейилади ИИББ хабарида.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍22👎3🔥1
Сергелидаги мактабдан 44 ёшли аёлнинг мурдаси топилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/4850

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢5👍2
Беларусь Бош вазири Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг 4-5 декабрь кунлари Бош вазир Роман Головченко бошчилигидаги Беларусь Республикаси ҳукумати делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ташриф доирасида икки мамлакат Бош вазирлари Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида, шунингдек, Ўзбекистон-Беларусь бизнес-форумида иштирок этишлари кўзда тутилган.

Қайд этилишича, ташрифнинг асосий воқеалари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МИБнинг 18 мағлубияти! Аукцион ғолибига нотурар жой нега топширилмаяпти?

Тошкент вилояти Зангиота туманида тадбиркор аукцион орқали ютиб олган нотурар биносини қарийб икки йилдан бери ололмаяпти.

Мурожаатчининг таъкидлашича, суднинг қарорлари тадбиркор фойдасига чиққан бўлишига қарамасдан, МИБ ходимлари ҳанузгача бинони олиб бериш учун етарли даражада ҳаракат қилмаган.


👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11
Замон ўзгармоқда, «жвачкалар» ҳам

Тошкентда туя тухуми шаклидаги сақичлар сотувга чиқарилмоқда.

👉 https://effect.uz/4851

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10👎9😢2🔥1
Ўзбекистонлик «Даниэл» қўлга тушди

239 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи ушланди.

👉 https://effect.uz/4852

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини тасвирга олиш тақиқландими? Ўзи нима гап?

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар ходимларини “обрўсизлантириш” мақсадида ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик белгиланиши кенг муҳокамаларга сабаб бўляпти.

Ўзи нима гап? Қонун лойиҳасини қанчалик тушуна оляпмиз?

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍21👎17🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда табиатга зарар етказган 3 киши қарийб 30 млн сўм жаримага тортилди

Экология бошқармаси ва Миллий гвардия ходимлари ўтказган рейдда Қорадарё дарёси ўзанидан 3 киши қум-шағал қазиб олаётгани аниқланган.

Улар қочишга уринганида ушланган ва ҳар бири 9,9 млн сўмдан (ноябрь ҳолатига БҲМнинг 30 баравари) жаримага тортилган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎3