EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бектемир ва Юқори Чирчиқдаги АГТКШ қарийб 35 млрдга яқин табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 3 та АГТКШ 34 млрд 640 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, жорий йил 1 декабрь куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) да ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Хусусан:

Тошкент шаҳриниг Бектемир туманида жойлашган «Т.В.Г.» МЧЖ, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «О.Э.Г.» МЧЖ ва «П.О.» МЧЖларга қарашли АГТКШлар томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемалари ўзгартирилганилиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур 3 та шохобча томонидан давлат манфаатларига жами 34 млрд 640 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11🔥1
⚡️Тошкентда мансабдорлар экскаватори «Инсон қадри»ни эзиб, яксон қилди

Видеолавҳадаги ҳолат Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Янги Тошкент (Келес йўли) кўчасида содир бўлган. Туман ҳокимлиги мансабдорлари мулк эгасини рози қилмасдан аввал келиб, унинг дўконини бузиб ташлаган.

Дўкон эгасига ҳатто айрим маҳалладошлари ҳам қарши бўлган, гувоҳномасини кўрсатган ходимга эса бироз овозини кўтарган мулкдор, 15 суткага қамалган, суд ҳукми кечаси соат 22:00 дан кейин ўтказилган.

Ҳукмни ўқиган судья шу вақтда шахсий машинасида онлайн равишда масалани ҳал этган.

Хуллас, Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бу каби снос масалалари ортидан келиб чиқаётган ҳолатлар жуда ҳам кўп, аммо адолат ҳақида юқори минбарлардан гапирилаётган мамлакат марказида бу каби адолатсизлик, разолат ботқоғига ботиш ҳолатлари кескин кўпайган.

Ахир шу юртнинг юртбоши «одамларни рози қилиш энг олий неъмат» деб айтганини, нафсига қул кимсалар унутиб қўйгандек гўё.

Диққат учун, EFFECT.UZ ходимлари мазкур вазият бўйича журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.

👉 ЮТУБДА КЎРИШ

Telegram
| Facebook | YouTube | Sport
👍31👎7
⚡️«Бахти Ташкентский» ва унинг шериклари қамоққа олингани тасдиқланди

Бахтиёр Қудратуллаев ва унинг дўстлари таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга ҳилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.

👉 https://effect.uz/4842

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍20🔥2
⚡️«Зарбдор 40 кунлик». Фарғонада ҳам «криминал авторитетлар» қўлга олинди

Фарғонада криминоген муҳитда мавқега эга бўлган 248 нафар шахсларнинг яшаш ва бошқа манзилларида комплекс тезкор қидирув тадбирлари ўтказилган.

👉 https://effect.uz/4843

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍19🔥1
ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам қўлга олинган

ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродов қўлга олингани айтилмоқда. Маълум қилинишича, Фарғонада ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, Тўхтамуродов гуруҳбозликка интилиб, атрофига турли шахсларни йиғиб, Қўқон шаҳрида икки нафар шахсларга тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинган ва тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган.

Telegram | Instagram | You Тube
👍23🔥3👎2
АПЛда ёнган оқшом, ёки голларга бой тур якуни

“Ливерпул”дан камбэк, “Сити” ва “Тоттенхем” “Этиҳад”да жанг қилди.

👉 https://effect.uz/4844

Telegram | Instagram | You Тube
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Бахти Ташкентский» ва унинг шериклари қамоққа олингани тасдиқланди Бахтиёр Қудратуллаев ва унинг дўстлари таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга ҳилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган. 👉 https://effect.uz/4842 Telegram | Facebook…
⚡️«Салимбойвачча» уйидан ҳибсга олиб кетилган — Манба

Ҳозирча расмий ташкилотлар мазкур хабарни тасдиқлагани йўқ. Бироқ, Тошкент шаҳар ИИБ "Салимбойвачча"га яқин бўлган “Бахти Ташкентский” (Бахтиёр Қудратуллаев) ва ““Сайидазиз медгородок” (Саидазиз Саидалиев — таҳр) ҳибсга олинганини тасдиқлади.

👉 https://effect.uz/4845

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍23
Суд ишларига аралашиш, ундирилган зарарлар, тикланган инсон ҳуқуқлари, прокурор назорати: Бош прокуратура жамоатчиликка ҳисобот берди

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев раислигида кенгайтирилган ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, прокуратура органларининг барча тезкор ходимлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирок этган.

👉 https://effect.uz/4846

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎5