EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 2023 йил 1 декабрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм этиб белгиланди

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎6👍1
Шавкат Мирзиёев Иброҳим Тиав билан учрашув ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 декабрь куни Иқлим ўзгариши бўйича саммит доирасида БМТ Бош котибининг ўринбосари, Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Иброҳим Тиав билан учрашув ўтказди.

Ўтган ойда Самарқанд шаҳрида дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатлари делегациялари ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган БМТнинг Чўлланиш бўйича конвенциясини амалга ошириш қўмитасининг 21-сессияси сермаҳсул бўлгани катта мамнуният билан қайд этилди.

2024 йилда Саудия Арабистонида бўлажак конференция давомида Чанг ва қум бўронлари бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилиш масаласини биргаликда илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳридаги Марказий Осиё иқлим ўзгариши университети негизида илмий ҳамкорлик ва тадқиқотлар ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍73👎2
Конституциянинг Брайл алифбосидаги шакли тайёрланди

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан янги таҳрирдаги Конституциянинг Брайл алифбосидаги шакли тайёрланди ва нашр қилинди.

Ушбу нашрлар Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ва бошқа ташкилотлар орқали ногиронлиги бўлган шахсларга мақсадли етказилади.

Бундан ташқари, барча аҳолининг Конституция нормалари билан қулай шаклда танишиши учун Конституция нормаларининг аудио формати ҳам тайёрланди.

Конституция нормаларини аудио шаклда
бу ерда тинглашингиз мумкин.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳукуматни обрўсизлантиришда айбланган Абдулла Қодирий 100 йилдан сўнг оқланди

Олий судда атоқли ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий 1926 йил 16 июнда Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 73-моддасидаги жиноятни содир этганликда айбли деб топилгани юзасидан аппеляция шикояти кўриб чиқилди.

Судда адибга нисбатан бундан салкам 100 йил илгари чиқарилган ҳукм бекор қилинди.

Ҳаракатларида жиноий ҳодиса юз бермагани сабабли Абдулла Қодирий айбсиз деб топилиб, оқланган.
Олий мажлис қонунчилик палатаси собиқ депутати, Эковазир маслаҳатчиси Расул Кушербаев мазкур воқеага шундай изоҳ қолдирди:

Афсуски Абдулла Қодирий бугун орамизда йўқ. Ўз даврида уни айбдор деб топган суд, салкам 100 йил ўтиб уни оқламоқда.

Қизиқ: бундан юз йил ўтиб ҳам судимиз бугун ҳукм қилинаётган кимларнидир оқлармикан?”
, — деб ёзди собиқ депутат.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎13👍9
ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилишдан бош тортди — Нетаняху маслаҳатчиси

Нетаняху маслаҳатчиси Регев сулҳни узайтиришнинг иложи бўлмагани сабабини тушунтирди.

ҲАМАС яна гаровга олинганларни озод қилса, жанговар ҳаракатлардаги паузани давом эттириш имкониятига эга эди.

Мавжуд келишувга кўра, уларда 20 га яқин аёл (алмаштирилиши керак), аммо улар буни қилмасликни афзал кўришди
”, деди Регев.

Бу аёллар ҳарбий хизматчиларми ёки йўқми, деган саволга Регев аёлларнинг баъзилари 20-30 ёшлар орасида бўлган ва ҳарбий хизматни ўтаган деб жавоб берди.

ҲАМАС, ўз навбатида, гаровга олинганларни озод қилиш бўйича бир қанча таклифлар илгари сурганини, бироқ уларнинг барчаси Исроил томонидан рад этилганини айтди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ер ҳокимнинг “подаркаси”ми?: Самарқанддаги тор кўчада, катта жанг! Судлар адолатли ҳакамликни эплолмаяптими?

Effect.uz’га бир неча ой аввал Самарқанд шаҳри “Профессорлар” маҳалласида фаолият олиб борувчи тадбиркор мурожаат қилиб, қарийб 3 йилдан бери икки бино ўртасидаги йўл билан боғлиқ муаммо сабаб судларда сарсон бўлаётганини таъкидлаган эди.

Ҳозирда ушбу масала Олий судда кассация тартибида кўриб чиқилиш арафасида. Бунгача бўлган барча судларда Акмал Соатов иш юритувида бўлган “AKVA TEXNOLOG” МЧЖга қарши бўлган яъни барча ҳолатларни инкор этадиган суд ҳужжатлари қабул қилинган.

А.Соатовга кўра, унинг тадбиркорлик билан шуғулланадиган биносига кириб-чиқиш йўли қўшни тадбиркор томонидан ноқонуний равишда қисқартириб, эгаллаб олинган. Бу эса тадбиркорнинг ишига буткул халақит бермоқда.

Effect.uz журналистик суриштирувидан маълум бўлишича, қўшни бинонинг ер майдони қайсидир қўли узун “ҳоким” томонидан “AKVA TEXNOLOG” МЧЖ билан судлашаётган томонга беминнат совға қилинган. Ушбу фикрлар айнан жавобгар шахс томонидан айтилган.

“Самарқандда судьялар айрим ШНҚ ва ҚНҚ қоидалари қандай бўлиши ҳақида етарли маълумотга эга эмасликларига гувоҳ бўлдим. Жавобгар томоннинг жазаваси, босими судьяларнинг ҳукм чиқаришига таъсир кўрсатишидан ҳайратда қоляпман. Неча йиллардан бери адолатсизлик қурбонига айланганим етар, бу иш масаласида охиригача бормоқчиман. Йўл ноқонуний равишда эгалланган, аслида икки бино орасидаги йўл 12 метргача бўлиши керак, аммо масаланинг ечимини профессор “математик”лар ҳам негадир топа олишмаяпти. Ахир давлат ери шунчалар қадрсиз бўлдими, истаган киши эгаллаб олаверса”, дейди МЧЖ таъсисчиси А.Соатов.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👉 БАТАФСИЛ

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📸"А" ҳарфи чизилган тасмалар бўйича ўрнатилган махсус камералар қоидабузарликларни қайд этишни бошлади

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎7
Тошкентда кўча болларига қарши рейд: “Сайидазиз медгородок” қамоққа олинган

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) билан билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.

Тошкент шаҳрида “Сайидазиз медгородок” лақаби билан танилган 1987 йилда туғилган Саидалиев Саидазиз Саидагламович спорт билан шуғулланган жисмонан бақувват бўлган бир нечта шахсларни ўз атрофига жалб қилиб бир нечта жиноятларни содир этган.

Хусусан, қарздорлик ва бошқа муаммолари бўлган шахсларни муаммоларини қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш эвазига моддий жиҳатдан манфаатдор бўлиш, таҳдидлар йўли билан пул маблағларини ноқонуний қўлга киритиш, безорилик ва тамагирлик ҳолатлари шулар жумласидандир.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍33🔥3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дорихоналар шифокорларнинг бизнеси ва даромад манбайига айланди – Самарқанд вилоят ҳокими Эркин Турдимов

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍45👎5🔥1
⚡️Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳибсхонасида 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

👉 https://effect.uz/4841

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11👎10😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ерфурушлик авжига чиққанми?

Булунғур туманидан тайёрланган навбатдаги репортажда қишлоқ хўжалиги ерларининг пулланиши тўғрисида айрим фактлар ҳақида сўз боради.

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайёр суд 15 нафар зоминлик маҳкумларга инсонпарварлик тамойилини қўллади

Мазкур суд мажлиси туман ички ишлар бошқармаси пробация гуруҳининг тақдимномаси асосида ўтказилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎5👍3
Еuro-2024 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди:

➡️Яна учта иштирокчи март ойидаги плей-офф ўйинларидан кейин маълум бўлади.

⚡️Маълумот учун, мусобақа 2024 йилнинг 14 июнидан 14 июлига қадар Германияда бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | You Тube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎРВИга чалинган ва касалликдан уй шароитида даволанаётган болаларга қандай ёрдам кўрсатилади?

Ушбу саволларга тиббиёт фанлари номзоди, шифокор Динора Дўстмуҳаммедова жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
Бектемир ва Юқори Чирчиқдаги АГТКШ қарийб 35 млрдга яқин табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 3 та АГТКШ 34 млрд 640 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, жорий йил 1 декабрь куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) да ўтказилган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Хусусан:

Тошкент шаҳриниг Бектемир туманида жойлашган «Т.В.Г.» МЧЖ, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «О.Э.Г.» МЧЖ ва «П.О.» МЧЖларга қарашли АГТКШлар томонидан газнинг ҳақиқий сарфини камайтириб кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ҳамда схемалари ўзгартирилганилиги маълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур 3 та шохобча томонидан давлат манфаатларига жами 34 млрд 640 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган. Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍11🔥1