EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан амалий ташриф билан Дубай шаҳрига келди

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍175🔥40👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулла Арипов Томдида қурилаётган шамол электр станциясини кўздан кечирди

Бош вазир Абдулла Арипов “Masdar” компаниясининг бош операцион директори Абдулазиз Ал Обайдли билан Томди туманида қурилаётган шамол электр станциясини бориб кўрди.

2025 йилда тўлиқ ишга тушиши кутилаётган, қуввати 500 МW бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси 500 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди ва 1,1 млн тонна углеводородли ёнилғиларнинг тежалишига олиб келади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо секторидан учирилган ракета тутиб олинди — ЦАХАЛ

Ғазо секторидан учирилган ракета Исроил ҳаво мудофаа тизими томонидан тутиб олинди. Бу ҳақда Исроил қуролли кучлари (ЦАХАЛ) матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ракета учирилишидан олдин Исроил жанубида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш сиреналари янграган. Ҳозирча ЦАХАЛ ракета ким томонидан учирилгани ва ракета қандай бартараф этилгани тўғрисида тўлиқ маълумот бермаган.

Қайд этиш керак, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ расман бир соатдан кейин, маҳаллий вақт билан эрталаб соат еттида тугайди. Сулҳнинг узайтирилгани тўғрисида ҳозирча расман эълон қилинмади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4😢2
Навоий вилояти ҳокимига янги матбуот котиби тайинланди

Навоий вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Раубаева Шоҳира Ҳамраевна (Шоҳира Ҳамро) тайинланди.

Тайинловга қадар, “Кино санъати таҳририяти” МЧЖ бош муҳаррири лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, 1990-2021 йиллар давомида ЎзМТРКнинг “O‘zbekiston”, “Madaniyat va ma’rifat”, “O‘zbekiston tarixi” телеканалларида муҳаррир, катта муҳаррир, Бош муҳаррир ўринбосари сифатида самарали меҳнат қилган. Шоҳира Раубаева Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍6👎3🔥1
⚡️⚡️⚡️Сулҳ тугади. Исроил армияси Ғазодаги хунрезликни давом эттиради

Исроил армияси Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланганини расман эълон қилди.

Исроил қуролли кучлари (ЦАХАЛ) ҲАМАСни жангларда ва Исроил ҳудудини ўққа тутишда “гуманитар пауза” шартларини бузганликда айблади.

Исроил қуролли кучлари Ғазо секторида ҲАМАС террор ташкилотига қарши жанговар операцияларни қайта бошлади”, — дейилади хабарда.

AFP’нинг маълум қилишича, исроилликлар Ғазога авиазарба беришни бошлаган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢12👍9👎8🔥2
Исроил бутун дунё бўйлаб ҲАМАС етакчиларини йўқ қилишга ҳозирлик кўрмоқда — WSJ

Исроил разведка хизматлари Ғазодаги уруш тугаганидан сўнг бутун дунё бўйлаб Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати етакчиларини йўқ қилишга тайёрланмоқда, деб ёзмоқда Wall Street Journal Исроил расмийларига таяниб.

Ўтган ҳафта Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху Моссад ташқи разведка хизматига бутун дунё бўйлаб ҲАМАС етакчиларига қарши ҳаракат қилишни буюрганини айтди.

Исроил разведка хизматлари Ғазо секторидаги уруш тугагач, бутун дунё бўйлаб ҲАМАС етакчиларини ўлдиришга ҳозирлик кўрмоқда, бу 7 октябрь қирғини учун масъул жангариларни топиш бўйича бир йиллик кампанияга замин яратмоқда.

Хусусан, Ливан, Туркия ва Қатарда яшовчи ҲАМАС етакчиларини қидириш бўйича режалар ишлаб чиқилмоқда. Ҳозир Исроил Ғазодаги ҳаракат етакчиларини қўлга олиш ва йўқ қилиш устида ишламоқда”
, - деб ёзади газета.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎14👍8😢1
⚡️Шавкат Мирзиёев БМТ конференциясида 140 нафар давлат раҳбарлари орасида биринчилардан бўлиб нутқ сўзлайди

Бугун Шавкат Мирзиёев Дубай шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида нутқ сўзлайди.

140 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этаётган конференциянинг кун тартибига кўра, Ўзбекистон Президенти катта тадбирнинг кириш қисмида, аниқроғи БАА, Саудия Арабистони, Миср, Қатар каби давлат раҳбарларидан кейин ўнинчи тартиб рақами остида чиқиш қилади. Ўзбекистонга Марказий Осиё давлатлари ичидан биринчи бўлиб сўз берилган.

Президент ўз нутқида жуда муҳим ва долзарб масалаларга тўхтатилиши кутилмоқда!

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍442👎9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥Туронбанк ва “Jetour” бренди чегирмали акцияга старт берди!

🔹Шу йилнинг 31 декабр санасига қадар Туронбанк автокредити орқали “Hongi”, “Bestune”, “Jetour” ва "Fengon" каби автомобилларни харид қилган мижозларга 5 фоиздан 10 фоизгача чегирма тақдим этилади.

🔹Тошкент шаҳридаги Jetour Rohat автосалонидан ўзингизга қулай бўлган моделни танланг, шартнома билан Туронбанкка ташриф буюринг ва чегирмали нархда элегант автомобил эгасига айланинг!

Автомобил нархлари ва чегирмалар бўйича маълумот:
(99) 268 07 00, (95) 153 70 07


Туронбанкнинг автокредит шартлари: www.turonbank.uz

Банк билан боғланиш: 1220
👎7👍2
COP28 саммити ўтаётган "Экспо Сити Дубай" мажмуасида Президент Шавкат Мирзиёевни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш қутлади

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍267👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️⚡️⚡️Сулҳ тугади. Исроил армияси Ғазодаги хунрезликни давом эттиради Исроил армияси Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланганини расман эълон қилди. Исроил қуролли кучлари (ЦАХАЛ) ҲАМАСни жангларда ва Исроил ҳудудини ўққа тутишда “гуманитар пауза”…
Исроил Ғазода яна хунрезликни бошлади

Исроил билан сулҳ тугагандан сўнг, дастлабки уч соат ичида 32 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Бугун, 1 декабр куни Исроил томони ҲАМАС сулҳ шартларини бузганлигини иддао қилиб, Ғазодаги ҳарбий операцияни давом эттиришини маълум қилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотида айтилишича, дастлабки уч соатдан кейин Ғазода 32 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб кишилар жароҳатланган
.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎11👍4😢1
«Док-1 Макс» иши бўйича жиноят ишини кўриш вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳар судида биринчи инстанцияда кўрилаётган “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан жиноят ишига алоқадор янги шахслар тергов органи томонидан айбланганлиги сабабли ва бошқа асосларга кўра, суд томонидан 1 декабрь куни Жиноят-процессуал кодексининг 416 (судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) ва 417 (жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) моддалари тартибида ажрим чиқарилиб, жиноят ишига тегишли айрим ҳужжатлар айбловни тўлдириш ва бошқа шахсларни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш билан боғлиқ қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов органига юборилди.

Шу тариқа жиноят ишини кўриш 1 ойлик муддатга тўхтатилди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎8👍4
Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резидентига айланди

👉 https://effect.uz/4837

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда совуқ қуролларни олиб юриш қандай жавобгарликка сабаб бўлиши айтилди

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️⚡️⚡️Сулҳ тугади. Исроил армияси Ғазодаги хунрезликни давом эттиради Исроил армияси Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланганини расман эълон қилди. Исроил қуролли кучлари (ЦАХАЛ) ҲАМАСни жангларда ва Исроил ҳудудини ўққа тутишда “гуманитар пауза”…
ҲАМАС Исроилга қарши ҳарбий операция қайта бошланганини эълон қилди

“Ал-Қассам” бригадалари Исроил армиясига қарши ҳарбий операцияни қайта бошлаганини эълон қилди.

“ҲАМАС Ғазодаги жанглар қайта бошлангани учун Исроилни жавобгар деб ҳисоблайди, улар сулҳни узайтириш бўйича барча таклифлар рад этишди” — дейилади баёнотда.

Шунингдек, ҲАМАС АҚШ ва Байден маъмуриятини Исроилнинг Ғазога ҳужумларини давом эттириш учун жавобгар деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, Бугун, 1 декабр куни Исроил томони ҲАМАС сулҳ шартларини бузганлигини иддао қилиб, Ғазодаги ҳарбий операцияни давом эттиришини маълум қилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотида айтилишича, дастлабки уч соатдан кейин Ғазода 32 киши ҳалок бўлган ва ўнлаб кишилар жароҳатланган
.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢7👍4👎2
Москвадаги «Садовод» бозорида ёнғин содир бўлди

Ёнғинда асосан савдо павильонлари ёнган, Россия ФВВ ходимлари эвакуация ишларини олиб боришмоқда.

Воқеа жойида ўт ўчириш ва қутқарув бўлинмалари ишламоқда.

Қутқарувчилар 350 кишини эвакуация қилган, ёнғин майдони 350 квадрат метрни ташкил этган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сизларга 15 соат вақт!» — Ташиев масъулларга Қирғизистондаги барча притонларни ёпишга буйруқ берди

Қирғизистон МХХ раҳбари Қамчибек Ташиев масъулларга мамлакатдаги мавжуд исловатхоналарни ёпиш учун 15 соат вақт берди.

Губернаторлар, бугундан бошланг. Сизда 15 соат қолди. Агар қаердадир, қайсидир ҳудудда қандайдир притон аниқланса, шаҳар мэрини, ҳокимни ва губернаторни ишдан бўшатамиз ва ҳуқуқ-тартибот идораларини жавобгарликка тортамиз — деди Ташиев.


Қайд этиш керак, Қирғизистонда фоҳишалик 1998 йилда қонунийлаштирилган, бироқ фоҳишахоналар ташкил этиш ва сутенёрлик қонун билан беш йилгача қамоқ жазоси билан жазоланади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍16👎1😢1