EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтади

Президент қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

▪️Ўзбекистондаги сув ресурсларининг 20 фоизи мамлакатда, катта қисми қўшни давлатларда шаклланади.

▪️Ўзбекистондаги жами сув ресурсининг 90 фоизи қишлоқ хўжалигида сарфланяпти.

▪️Энг кўп сув йўқотишлари Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Навоий, Хоразм ва Бухоро вилоятларига тўғри келади.

▪️Келгуси йил 1,5 минг километр каналлар бетонланади (бу йилгига қараганда 4 баробар кўп).

▪️2025 йилда камида 2 минг километрдан каналларни бетонлашга ўтилади.

▪️2026 йилгача ҳамма экин ерлари лазерли текисланади.

▪️Шундан кейин лазерли текисланмаган ерларга нисбатан ер ва сув солиқлари кескин оширилади.

▪️Сув насосларининг 80 фоизи эскирган, энергия сарфи юқори.

Президент ҳолатни яхшилаш бўйича бир қатор топшириқлар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎3
ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон 2017 йилдан буён энг яхши натижага эришди

ФИФА расмий сайти ноябр ойидаги саралаш баҳсларидан кейин миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.

👉 https://effect.uz/4830

Telegram | Instagram | You Тube
👍10👎2
Ток уриб ўлган ўқувчи ортидан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар таълим бошқармаси эса ўқувчи электр токидан жароҳат олмаганини маълум қилганди.

👉 https://effect.uz/4831

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4😢1
Тошкент метросида илк марта кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга тушди

“Халқлар дўстлиги” бекатида Palm ID – томирлар тасвирига асосланган идентификациялаш янги биометрик лойиҳаси ишламоқда.

Бунда кафт сканер устига тутилади ва тизим шахсни идентификация қилади. Тўлов автоматик тарзда ечиб олинади.

Функцияни ёқиш учун ATTO дастури орқали шахсий маълумотларни киритиш зарур.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10👎3
Президент БААга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Дубай шаҳрига жўнаб кетди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍26👎5
“Тошкент — Сариосиё — Тошкент” йўналишида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди

82/81-сонли “Тошкент – Сариосиё – Тошкент” йўналишида алоҳида йўловчи поезди 2023 йилнинг 10 декабрь санасидан қатовларни амалга оширади.

Чипталарни электрон тарзда eticket.railway.uz ва Uzrailways мобил иловаси орқали ёки темир йўл чиптахоналаридан харид қилиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4👎1
Тошкентда 45 ёшли эркак ўзини кўприкдан ташлаб ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/4832

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20 йиллик орзунинг ушалиши!

Тошкент вилоятининг Бўка туманида яшовчи фуқароларнинг 20 йиллик нолалари тингланиб, уларнинг барча истаклари амалга ошди.

Туман аҳолисининг айтишича, 20 йилдан бери ҳал бўлмай келаётган муаммога бир кунда ечим топилибди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎1
Миробод туманида мажбурий бадал ва ижара учун ундирилган маблағни ўзлаштирган ширкат аниқланди

Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

👉 https://effect.uz/4833

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍9👎1
Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Уммат олдидаги хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Орденни Шимолий Кавказ мусулмонларини мувофиқлаштириш маркази раиси тақдим қилди.

Тақдирлаш Бухорода, Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда бўлиб ўтди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍25👎9😢2🔥1
Жаҳон банки Ўзбекистонга 50 млн доллар кредит ажратади

Жаҳон банки Ижрочи директорлари кенгаши Ўзбекистонда рақамли инклюзивлик лойиҳасини амалга ошириш учун $50 млн миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.

👉 https://effect.uz/4835

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎17👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулла Арипов Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станциясига ташриф буюрди

Бош вазир Абдулла Арипов Масдар компаниясининг бош операцион директори Абдулазиз Аль Обайдли билан Зарафшон туманида қурилаётган шамол электростанциясини бориб кўрди.

2024 йилда тўлиқ ишга тушиши кутилаётган, қуввати 500МW бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси 500 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди ва 1,1 млн тонна углеводородли ёнилғиларнинг тежалишига олиб келади.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍19👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда фермерлар ит гўштини тақиқлашга қарши норозилик намойиши уюштирди

Улар истеъмол қилиш учун боқилган 2 миллион итни Сеул кўчаларига қўйиб юбориш билан таҳдид қилмоқда.

👉 https://effect.uz/4836

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14👎2
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан амалий ташриф билан Дубай шаҳрига келди

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍175🔥40👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдулла Арипов Томдида қурилаётган шамол электр станциясини кўздан кечирди

Бош вазир Абдулла Арипов “Masdar” компаниясининг бош операцион директори Абдулазиз Ал Обайдли билан Томди туманида қурилаётган шамол электр станциясини бориб кўрди.

2025 йилда тўлиқ ишга тушиши кутилаётган, қуввати 500 МW бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси 500 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди ва 1,1 млн тонна углеводородли ёнилғиларнинг тежалишига олиб келади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍21👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғазо секторидан учирилган ракета тутиб олинди — ЦАХАЛ

Ғазо секторидан учирилган ракета Исроил ҳаво мудофаа тизими томонидан тутиб олинди. Бу ҳақда Исроил қуролли кучлари (ЦАХАЛ) матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ракета учирилишидан олдин Исроил жанубида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш сиреналари янграган. Ҳозирча ЦАХАЛ ракета ким томонидан учирилгани ва ракета қандай бартараф этилгани тўғрисида тўлиқ маълумот бермаган.

Қайд этиш керак, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ расман бир соатдан кейин, маҳаллий вақт билан эрталаб соат еттида тугайди. Сулҳнинг узайтирилгани тўғрисида ҳозирча расман эълон қилинмади.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4😢2