EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Туркияда фоҳишалик билан шуғулланган 61 нафар аёл қўлга олинди

Улардан 49 нафари ўзбекистонлик эканлиги аниқланди.

👉 https://effect.uz/4825

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢32👍5👎5🔥4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда чорвадорнинг ризқига “ўғри” тушди... Қосимов ва Эргашев қандай йўл тутади?

Effect.uz Сурхондарё вилоятининг Денов туманида кластер ва чорвадорлар масаласига яна қайтди. Чунки, Сурхон элида айрим чорвадорларга мол-қўйларни ўтлаш учун яйлов йўқ, бўлса ҳамки, у қонунга зид равишда тортиб олиниб, кластер томонидан бошқа шахсларга “пулланмоқда”.

Кластерга 30 йиллик ижара шартнома бериши мумкин эмаслиги тушунтирилган бўлсада, ҳозиргача бу борада бирор амалий иш қилингани деярли жамоатчиликка маълум эмас.

Асосийси, вилоятда чорвадорларнинг асосий ёрдамчиси бўлишга ваъда берган Улуғбек Қосимовнинг ҳам кластерга айтганлари унутилгандек гўё. Президент фармони (6059 сонли) билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига ажратиб берилган яйлов майдонларининг аниқ ҳисоботи ҳозиргача тўғри юритилмаган.

Қўмитадан ижарага олинган яйловлар шунчаки кластер билан келишув асосида ёки ижара шартнома билан берилаётгани шу пайтгача шу майдонлардан қонуний фойдаланиб келган чорвадорларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Масала ҳақида кўп гапирилган бўлсада, орадан вақт ўтиб, вазият эски хаммом, эски тос.

Улуғбек Қосимов кластер раҳбарига “кўзингни очиб ол, одамлар тентак эмас, Президентнинг қарорини тескари талқин қилма”,
деган эди.

Хўш, жиддий оҳангда айтилган сўзлар амалда қандай бажарилди? Қўмитанинг янги раҳбари Иқболжон Эргашевнинг Деновдаги, умуман Сурхондарёдаги яйловларга оид муаммолардан хабари борми?

Фермерлар ҳуқуқларининг ҳимоячиси Чорихон Қодировнинг келтирган сўзлари қанчалик асосли? Муаммоли вазиятга адолатли ёндашадиган вақт аллақачон келмадимикин?

👉 ТЎЛИҚ РЕПОРТАЖ

👉 МАҚОЛА

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10👎2
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева халқаро саммитда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева Қатарда бўлиб ўтган ХI Таълим бўйича халқаро инновацион саммитда иштирок этди.

Ушбу йирик анжуман 2011 йилдан буён Қатар Давлати Таълим, фан ва ижтимоий тараққиёт фонди (Qatar Foundation) раиси шайха Муза бинт Носир ал-Миснад шафелигида ўтказиб келинмоқда. Ундан кўзланган асосий мақсад – сиёсат, тадқиқотлар, етакчилик каби соҳаларда ташаббусларни илгари суриш орқали таълимда инновацион дастурларни яратишдир.

Бу йилги тадбир “Сунъий интеллект даврида инсон ижодкорлиги” мавзусига бағишланди. 

29 ноябрь куни саммитнинг асосий тадбирларида юқори даражадаги меҳмонлар, жумладан, хорижий давлатлар вазирлари, таълим ва ижтимоий соҳалар экспертлари қатнашди.

Бу саммитдаги иштирок сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир ифодаси бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍46🔥20👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биринчи хоним Зироат Мирзиёева Қатарда бўлиб ўтган ХI Таълим бўйича халқаро инновацион саммитда иштирок этди

Ушбу йирик анжуман 2011 йилдан буён Qatar Foundation раиси шайха Муза бинт Носир ал-Миснад шафелигида ўтказиб келинмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍105👎8
Ўзганинг пластик картасидан 250 млн сўм ўғирлаган шахслар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Г.,Т.Х. ва И.М.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 https://effect.uz/4826

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7
Миллий гвардиянинг Тошкент бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Полковник Мадумаров Мирзаакбар Мадаминович Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳридаги бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎5👍4
Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бир қатор янги тайинловлар оширилди

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг тегишли буйруғига асосан вазирлик марказий аппаратининг раҳбарлик лавозимларига бир қатор тайинловлар амалга оширилди.

Эргашев Шамшод Шавкатович- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Вазир котибияти бошлиғи;

Назиров Дилшодбек Бохадирович- Ахборот хизматлари бўлими бошлиғи – Вазирнинг матбуот котиби;

Базаров Аслиддин Рашидович- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ижро аппарати раҳбари;

Бабаджанов Фуркат Ахмедович- Йиғма ахборот-таҳлил бўлими бошлиғи;

Жўраев Илҳом Самадович- Аграр соҳани иқтисодий ривожлантириш ва молиялаштириш департаменти бошлиғи ўринбосари - Субсидиялар ва молиялаштириш бошқармаси бошлиғи;

Рашидов Суннатилла Садриддинович- Кластерлар ва агро тадбиркорлик муносабатлари бошқармаси бошлиғи;

Икрамов Иззатилла Суннатиллаевич- Аграр соҳада ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва рақамлаштириш департаменти бошлиғи;

Махсудов Бобомурод Юлдошович- Агрокосмик технологияларни жорий қилиш бўлими бошлиғи;

Холмирзаев Исроилжон Акрамжонович- Озиқ-овқат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍13👎2
Пахтаободга янги ҳоким тайинланди

Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига Бобоев Шоятбек Ҳасанбоевич тайинланди.

Шоятбек Бобоев 1981 йилда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида туғилган. 2011 йилда (сиртқи) Андижон қишлоқ хўжалик институтини, 2016 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида “Uz-koje”, “Ўзбекистон Темир йўллари”, “Тошкент механика заводи” акциядорлик жамиятлари, Хўжаобод тумани ҳокимлиги ва учта вазирликда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг машинасозлик (ускунасозлик) ва электротехника саноати бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎5
Қишнинг илк ойи совуқ бўладими?

Ўзгидромет бу йил қиш қандай об-ҳаво билан бошланишини маълум қилди.

👉 https://effect.uz/4827

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎2
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Буюк Британиянинг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди

“Буюк Британиянинг ташқи ишлар, Ҳамдўстлик ва тараққиёт масалалари бўйича Давлат котиби этиб тайинланган Девид Кемерон жаноблари билан учрашиб, Ўзбекистон - Бирлашган Қироллик ҳамкорлигининг асосий йўналишларини муҳокама қилишдан мамнунмиз.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларимизни барча соҳаларда мустаҳкамлаш борасида келгусидаги саъй-ҳаракатлар, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифларни ҳам кўриб чиқдик”, деб ёзади Бахтиёр Саидов.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда диний экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Қирғизистон жануби-ғарбидаги Сузоқ вилоятида «Ёқин инкар» яширин диний-экстремистик гуруҳининг фаолиятига чек қўйилди. Гуруҳга аъзо бўлган тўрт нафар фуқаро қўлга олинган.

Қайд этилишича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан мазкур гуруҳ аъзолари экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ва тарқатиш бўйича ишлар олиб боргани аниқланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1
Исроил ва ҲАМАС сулҳни яна бир кунга узайтиришга келишиб олди

Исроил ўз навбатида 210 фаластинликни қамоқдан озод қилди.

👉 https://effect.uz/4828

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1
Ирландия президенти “арзимас одам”- Конор Макгрегор

“Ирландия керакли ўзгаришларни кўриш учун яшайди. Агар улар тез орада Ирландия хавфсизлигини таъминлаш режасини ишлаб чиқмасалар, ўзим буни қиламан”.

Таниқли UFC жангчиси Конор Макгрегор Ирландияда бўлиб ўтган тартибсизликка чидай олмай "ёрилди".

👉 https://effect.uz/4829

Telegram | Instagram | You Тube
👍11
Президент БААга бориши кутилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубай шаҳрида бўлади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍126👎5
Шерзод Салиев “Асакабанк” бошқарув раисига ўринбосар бўлди

У тайинловга қадар Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир котибиятининг Таҳлилий материалларни тайёрлаш хизмати бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, у меҳнат фаолиятини 2010 йилда АТ “Асакабанк”нинг инвестицион компанияси — “Asaka Investment”да мутахассис сифатида бошлаган. 2015-2017 йилларда АТ “Асакабанк”да бош мутахассис, бўлим бошлиғи, 2018-2022 йил Вазирлар Маҳкамасининг Банк тизимини ислоҳ қилиш ва кредитлаш масалалари бўйича бош мутахассиси, Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни кўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рустам Иноятов Зайнилобиддин Низомиддинов билан наҳорги ошда кўришиб қолди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (собиқ) раҳбари Рустам Иноятов президент администрациясининг собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов билан мамлакатда хизмат кўрсатган савдо ходими, “Мехнат Шуҳрати” ордени эгаси,“Ўзбекозиқовқатзахира” ассоциацияси раиси Зафар Файзиев берган наҳорги ошда учрашиб, ўзаро мулоқот қилишган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎17👍16😢6