EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Ўзбекэнерготаъмир» АЖ: Энергообъектларнинг барқарор фаолият юритиши таъминланмоқда

👉 http://effect.uz/4815

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎4👍2
"Пахтакор"да ғалаба, "Навбаҳор"да мағлубият

Бугун ОЧЛ 5-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

👉 https://effect.uz/4816

Telegram | Instagram | You Тube
👎9👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Деновда кластер ва чорвадорлар можароси: Янги тафсилотлар очиқланди… Effect.uz интернет-нашри ходими фермерлар манфаатини ҳимоя қилишни мақсад билган юрист билан савол-жавобдан сўнг туман фермерлар кенгаши раиси Аҳмад Нарзуллаев билан суҳбатлашди. Халқ…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда чорвадорнинг ризқига “ўғри” тушди... Қосимов ва Эргашев қандай йўл тутади?

Effect.uz Сурхондарё вилоятининг Денов туманида кластер ва чорвадорлар масаласига яна қайтди. Чунки, Сурхон элида айрим чорвадорларга мол-қўйларни ўтлаш учун яйлов йўқ, бўлса ҳамки, у қонунга зид равишда тортиб олиниб, кластер томонидан бошқа шахсларга “пулланмоқда”.

Кластерга 30 йиллик ижара шартнома бериши мумкин эмаслиги тушунтирилган бўлсада, ҳозиргача бу борада бирор амалий иш қилингани деярли жамоатчиликка маълум эмас.

Асосийси, вилоятда чорвадорларнинг асосий ёрдамчиси бўлишга ваъда берган Улуғбек Қосимовнинг ҳам кластерга айтганлари унутилгандек гўё. Президент фармони (6059 сонли) билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига ажратиб берилган яйлов майдонларининг аниқ ҳисоботи ҳозиргача тўғри юритилмаган.

Қўмитадан ижарага олинган яйловлар шунчаки кластер билан келишув асосида ёки ижара шартнома билан берилаётгани шу пайтгача шу майдонлардан қонуний фойдаланиб келган чорвадорларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Масала ҳақида кўп гапирилган бўлсада, орадан вақт ўтиб, вазият эски хаммом, эски тос.

Улуғбек Қосимов кластер раҳбарига “кўзингни очиб ол, одамлар тентак эмас, Президентнинг қарорини тескари талқин қилма”,
деган эди.

Хўш, жиддий оҳангда айтилган сўзлар амалда қандай бажарилди? Қўмитанинг янги раҳбари Иқболжон Эргашевнинг Деновдаги, умуман Сурхондарёдаги яйловларга оид муаммолардан хабари борми?

Фермерлар ҳуқуқларининг ҳимоячиси Чорихон Қодировнинг келтирган сўзлари қанчалик асосли? Муаммоли вазиятга адолатли ёндашадиган вақт аллақачон келмадимикин?

👉 ТЎЛИҚ РЕПОРТАЖ

👉 МАҚОЛА

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ҳақида кўпчилик мусулмон давлатлар маълумотга эга эмас эди - Фазал Баҳриддин

Жорий йилнинг 25-29 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» ташкил этилди
.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўқувчи ток уриши сабабли вафот этди

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.

Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактабнинг 8-синф ўқувчиси ток уришидан вафот этди.

Айтилишича, ўқувчи аввалига спорт майдонидан чиқиб кетаётган вақтида боши билан йиқилиб, ҳушидан кетган. Экспертизанинг дастлабки хулосаларига кўра, унинг ўлимига ток уриши сабаб бўлган.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси эса бола ток уришидан ўлмаганини ёзган. Улар мактаб ҳудудида электр токи симлари йўқлигини айтиб, кейин хабарнинг бу қисмини ўчириб юборишган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2
Кейинги ўқув йилидан нималар ўзгаради?

2024-2025 йилги ўқув йилида Президент фармонига биноан бир қанча ўзгаришлар кузатилади.

👉 https://effect.uz/4818

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия янги ва адолатли дунё қуриш йўлида — Путин

Айнан Россия дунёга яккаҳоким бўлмоқчи бўлганлар йўлини тўсиб қўйди. Биз ҳозир нафақат Россия эркинлиги, балким бутун дунё озодлиги учун курашмоқдамиз. Якка гегемон диктатураси бугун қартайиб қолган ва у бошқаларга хавф солмоқда. Буни дунёдаги кўпчиллик кўриб, тушуниб турибди.

Мустақил ва кучли Россиясиз янги мустаҳкам ва барқарор дунё тартиби қуришнинг имкони йўқ.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍49👎8😢1
Ўзбекистон ва яна 90 давлат Исроилни Суриянинг Жўлон тепаликлари оккупациясини тўхтатишга чақирди

Кеча шу мазмундаги БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси қабул қилинди.

Ҳужжатни 91 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва Хитой каби давлатлар қўллади. 8 давлат қарши бўлди. 62 давлат бетараф қолди.

Исроил 1967 йил Олти кунлик уруш давомида Сурия ҳудудини оккупация қилган, 1981 йилда эса ўзига қўшиб олган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
🔥34👍26👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📲 Ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда

📹 Батафсил видеороликда

@effectuz
👍5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида эркак спиртли ичимлик сотувчи аёллардан дўконни ёпишни сўради

Кўп қаватли уйнинг 1-қаватида жойлашган спиртли ичимликлар дўконига келган эркак спиртли ичимлик сотиш билан шуғулланувчи аёлдан дўконни ёпишни сўраган. Унинг таъкидлашича, кўп қаватли уйнинг атрофи "алкаш"ларга тўлиб кетган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍58👎8🔥3
Олтин ва қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари йилдан-йилга кўпаймоқда

2020 йилда олтин ва қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари юзасидан 34 маъмурий иш қўзғатилган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 463 тани, 2022 йилда эса қарийб 1,5 мингни ташкил қилган.  

Бу рақамлар Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида қайд этилди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎6👍2
Тошкентда юк машинаси келиб автобусга урилди

Ҳолат бугун Янгиҳаёт туманида содир бўлди, деб хабар берди “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати.

Автобус йўлдан қайрилиб олаётганда, қарама-қарши томондан келаётган юк машинаси унга урилган.

ЙТҲда автобусдаги 3 йўловчи енгил жароҳатланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ичида 8 киши бўлган лифт 9-қаватдан пастга қулади

Лифт ичидаги одамлар иккинчи қаватда фавқулодда тўхташ тизими ишлаб кетгани сабабли омон қолган.

Ушбу йигитларга жиддий шикаст етмаган аммо лифдан чиққанларидан сўнг белларида оғриқ ҳис қилишган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Икки томонда ҳам инсоф бўлиши керак! Самарқандда низоли ер масаласи: Суд муҳокама учун воқеа жойига келди, тарафлар нима дейди? Хабарингиз бор, Effect.uz жамоаси Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек маҳалласи Х.А.Абдуллаев кўчасида жойлашган 306,14 кв метр ер…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ер ҳокимнинг “подаркаси”ми?: Самарқанддаги тор кўчада, катта жанг! Судлар адолатли ҳакамликни эплолмаяптими?

Effect.uz’га бир неча ой аввал Самарқанд шаҳри “Профессорлар” маҳалласида фаолият олиб борувчи тадбиркор мурожаат қилиб, қарийб 3 йилдан бери икки бино ўртасидаги йўл билан боғлиқ муаммо сабаб судларда сарсон бўлаётганини таъкидлаган эди.

Ҳозирда ушбу масала Олий судда кассация тартибида кўриб чиқилиш арафасида. Бунгача бўлган барча судларда Акмал Соатов иш юритувида бўлган “AKVA TEXNOLOG” МЧЖга қарши бўлган яъни барча ҳолатларни инкор этадиган суд ҳужжатлари қабул қилинган.

А.Соатовга кўра, унинг тадбиркорлик билан шуғулланадиган биносига кириб-чиқиш йўли қўшни тадбиркор томонидан ноқонуний равишда қисқартириб, эгаллаб олинган. Бу эса тадбиркорнинг ишига буткул халақит бермоқда.

Effect.uz журналистик суриштирувидан маълум бўлишича, қўшни бинонинг ер майдони қайсидир қўли узун “ҳоким” томонидан “AKVA TEXNOLOG” МЧЖ билан судлашаётган томонга беминнат совға қилинган. Ушбу фикрлар айнан жавобгар шахс томонидан айтилган.

“Самарқандда судьялар айрим ШНҚ ва ҚНҚ қоидалари қандай бўлиши ҳақида етарли маълумотга эга эмасликларига гувоҳ бўлдим. Жавобгар томоннинг жазаваси, босими судьяларнинг ҳукм чиқаришига таъсир кўрсатишидан ҳайратда қоляпман. Неча йиллардан бери адолатсизлик қурбонига айланганим етар, бу иш масаласида охиригача бормоқчиман. Йўл ноқонуний равишда эгалланган, аслида икки бино орасидаги йўл 12 метргача бўлиши керак, аммо масаланинг ечимини профессор “математик”лар ҳам негадир топа олишмаяпти. Ахир давлат ери шунчалар қадрсиз бўлдими, истаган киши эгаллаб олаверса”, дейди МЧЖ таъсисчиси А.Соатов.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👉 БАТАФСИЛ

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎1🔥1😢1
Жиззахда “BMB-NRC Agrologistics” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси ишга туширилди

Шавкат Мирзиёев ўтган йили Москвада бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида II-Минтақалараро ҳамкорлик форумида видеомурожаат билан чиқиб, Россиянинг Национальная Резервная Корпорацияси билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида бунёд этилаётган агрологистика комплекси лойиҳаси ҳақида тўхталиб, “МЕГАЛОЙИҲА”га алоҳида эътибор қаратган эди.

👉 https://effect.uz/4820

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11🔥1
Нурсултон Назарбоев иккинчи оиласи мавжудлигини ошкор қилди

Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев «Менинг ҳаётим» номли хотиралар китобини ёзди.

👉 https://effect.uz/4821

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍11