EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Исроил жавобгарликка тортилиши керак» — Эрдоған

Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған сешанба куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга Исроил Ғазо секторида содир этган уруш жиноятлари учун халқаро суд даражасида жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди.

Ғазо бўйича чоршанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши олдидан телефон орқали суҳбатда Эрдоған Гутерришга шундай деди:

Исроил халқаро ҳамжамиятнинг кўзига қараб, уялмасдан халқаро ҳуқуқ ва уруш қонунларини бузишда давом этмоқда — деди Туркия президенти.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍24👎3
«Ўзбекэнерготаъмир» АЖ: Энергообъектларнинг барқарор фаолият юритиши таъминланмоқда

👉 http://effect.uz/4815

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎4👍2
"Пахтакор"да ғалаба, "Навбаҳор"да мағлубият

Бугун ОЧЛ 5-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди.

👉 https://effect.uz/4816

Telegram | Instagram | You Тube
👎9👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Деновда кластер ва чорвадорлар можароси: Янги тафсилотлар очиқланди… Effect.uz интернет-нашри ходими фермерлар манфаатини ҳимоя қилишни мақсад билган юрист билан савол-жавобдан сўнг туман фермерлар кенгаши раиси Аҳмад Нарзуллаев билан суҳбатлашди. Халқ…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда чорвадорнинг ризқига “ўғри” тушди... Қосимов ва Эргашев қандай йўл тутади?

Effect.uz Сурхондарё вилоятининг Денов туманида кластер ва чорвадорлар масаласига яна қайтди. Чунки, Сурхон элида айрим чорвадорларга мол-қўйларни ўтлаш учун яйлов йўқ, бўлса ҳамки, у қонунга зид равишда тортиб олиниб, кластер томонидан бошқа шахсларга “пулланмоқда”.

Кластерга 30 йиллик ижара шартнома бериши мумкин эмаслиги тушунтирилган бўлсада, ҳозиргача бу борада бирор амалий иш қилингани деярли жамоатчиликка маълум эмас.

Асосийси, вилоятда чорвадорларнинг асосий ёрдамчиси бўлишга ваъда берган Улуғбек Қосимовнинг ҳам кластерга айтганлари унутилгандек гўё. Президент фармони (6059 сонли) билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига ажратиб берилган яйлов майдонларининг аниқ ҳисоботи ҳозиргача тўғри юритилмаган.

Қўмитадан ижарага олинган яйловлар шунчаки кластер билан келишув асосида ёки ижара шартнома билан берилаётгани шу пайтгача шу майдонлардан қонуний фойдаланиб келган чорвадорларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Масала ҳақида кўп гапирилган бўлсада, орадан вақт ўтиб, вазият эски хаммом, эски тос.

Улуғбек Қосимов кластер раҳбарига “кўзингни очиб ол, одамлар тентак эмас, Президентнинг қарорини тескари талқин қилма”,
деган эди.

Хўш, жиддий оҳангда айтилган сўзлар амалда қандай бажарилди? Қўмитанинг янги раҳбари Иқболжон Эргашевнинг Деновдаги, умуман Сурхондарёдаги яйловларга оид муаммолардан хабари борми?

Фермерлар ҳуқуқларининг ҳимоячиси Чорихон Қодировнинг келтирган сўзлари қанчалик асосли? Муаммоли вазиятга адолатли ёндашадиган вақт аллақачон келмадимикин?

👉 ТЎЛИҚ РЕПОРТАЖ

👉 МАҚОЛА

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ҳақида кўпчилик мусулмон давлатлар маълумотга эга эмас эди - Фазал Баҳриддин

Жорий йилнинг 25-29 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» ташкил этилди
.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ўқувчи ток уриши сабабли вафот этди

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.

Мирзо Улуғбек туманидаги 99-мактабнинг 8-синф ўқувчиси ток уришидан вафот этди.

Айтилишича, ўқувчи аввалига спорт майдонидан чиқиб кетаётган вақтида боши билан йиқилиб, ҳушидан кетган. Экспертизанинг дастлабки хулосаларига кўра, унинг ўлимига ток уриши сабаб бўлган.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси эса бола ток уришидан ўлмаганини ёзган. Улар мактаб ҳудудида электр токи симлари йўқлигини айтиб, кейин хабарнинг бу қисмини ўчириб юборишган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2
Кейинги ўқув йилидан нималар ўзгаради?

2024-2025 йилги ўқув йилида Президент фармонига биноан бир қанча ўзгаришлар кузатилади.

👉 https://effect.uz/4818

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎2🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия янги ва адолатли дунё қуриш йўлида — Путин

Айнан Россия дунёга яккаҳоким бўлмоқчи бўлганлар йўлини тўсиб қўйди. Биз ҳозир нафақат Россия эркинлиги, балким бутун дунё озодлиги учун курашмоқдамиз. Якка гегемон диктатураси бугун қартайиб қолган ва у бошқаларга хавф солмоқда. Буни дунёдаги кўпчиллик кўриб, тушуниб турибди.

Мустақил ва кучли Россиясиз янги мустаҳкам ва барқарор дунё тартиби қуришнинг имкони йўқ.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍49👎8😢1
Ўзбекистон ва яна 90 давлат Исроилни Суриянинг Жўлон тепаликлари оккупациясини тўхтатишга чақирди

Кеча шу мазмундаги БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси қабул қилинди.

Ҳужжатни 91 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва Хитой каби давлатлар қўллади. 8 давлат қарши бўлди. 62 давлат бетараф қолди.

Исроил 1967 йил Олти кунлик уруш давомида Сурия ҳудудини оккупация қилган, 1981 йилда эса ўзига қўшиб олган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
🔥34👍26👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📲 Ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда

📹 Батафсил видеороликда

@effectuz
👍5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида эркак спиртли ичимлик сотувчи аёллардан дўконни ёпишни сўради

Кўп қаватли уйнинг 1-қаватида жойлашган спиртли ичимликлар дўконига келган эркак спиртли ичимлик сотиш билан шуғулланувчи аёлдан дўконни ёпишни сўраган. Унинг таъкидлашича, кўп қаватли уйнинг атрофи "алкаш"ларга тўлиб кетган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍58👎8🔥3