EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент танқидига учраган раис вақт ўтиб, ишдан олинди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳосилдорлик, даромад, иш ўрни ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселекторда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Шоҳруҳ Шораҳметовнинг лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқилиши ҳақида гапирилган.

Бугун, 28 нобярь куни Шораҳметов Шоҳруҳ Шотурғунович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган.

Унинг ишдан олинишига катта эҳтимол билан йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги сабаб бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍14👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши айтилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси иккинчи қисмини “д” ва “е” бандларига асосан ўғрилик:

д) умумий фойдаланишдаги водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд совуқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан;

е) умумий фойдаланишдаги водопровод тармоқларига сув таъминоти ташкилотларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари томонидан олдиндан тил бириктириб, тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд совуқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан содир этилган бўлса,

🔨базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

📌Бугунги кунга қадар иккита ҳолатда, фуқароларга нисбатан айни йўналишда жиноий иш очилиб, 3 ва 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш чоралари кўрилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍9👎1
Самарқанд шаҳридаги School 21 кампусида IT-йўналишларида ўқитиш учун биринчи гуруҳга қабул бошланди

Самарқандда жорий йилда иш бошлайдиган School 21 бепул дастурлаш мактабига тингловчиларни қабул қилиш жараёнлари старт олди.

👉 https://effect.uz/4806

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️ПА диққатига! Президентга берган ваъдани бажарган наманганлик тадбиркор тириклайин “тобутга” жойланди... Янги Наманган туманида фаолият олиб борган тадбиркор Анасхон Дедабоев 18 ноябрь куни ЖКнинг 168-моддаси билан айбланиб қамоққа олинган. Effect.uz тадбиркор…
⚡️У фирибгарликда гумонланяпти: Наманганлик тадбиркор Анасхон Дедабаев иши бўйича маълумот берилди

У фирибгарликда гумонланяпти: Наманганлик тадбиркор Анасхон Дедабаев иши бўйича маълумот берилди

Наманган вилояти судлари Effect.uz ёритган видеорепортажгача қамоққа олинган тадбиркор Анасхон Дедабоев масаласида маълумот берди. Унга кўра тадбиркорга нисбатан, фирибгарлик айблови илгари сурилгани сабаб, А.Дга нисбатан 18 ноябрь куни шаҳар прокурори илтимосномасига кўра эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки расмий маълумотда Анасхон Дедабоев билан боғлиқ иш юзасидан маълумот берилар экан, унга нисбатан қилинган таҳдид, босимлар ҳақида лом-мим дейилмаган. Ваҳоланки, Янги Наманган ҳокими А.Дни қаматишга ваъда берган эди.

👉 Хабарни ўқиш

👉 Видеорепортаж

Мавзуга оид видеолар:

«Калланга ****** сени» — Янги Наманган тумани ҳокими Президентга ваъда берган тадбиркорни бўралатиб сўкди

«Президентга берган ваъдамни бажара олмаяпман» – наманганлик тадбиркор Анасхон Дедабоев мансабдорларнинг сунъий тўсқинликлари ортидан бошини қайси деворга уришни билмаяпти

«Ҳокимман, менда пул, амал бор, қўлим ҳамма ерга етади. Умрини қамоқда чиритаман» – Жазавадаги Янги Наманган ҳокими Президентга ваъда берган тадбиркорни бутилкага ўтказиб, 20 йилга қаматмоқчи

«Мана шу бинони қуриб, мен ҳаётда ютқаздим» — Наманганлик тадбиркор президентга берган ваъдасини бажарди

«Бу аудио монтаж» – Янги Наманган ҳокими тадбиркорни бутилкага ўтказиб, 20 йилга қаматиш бўйича айтганларини тан олмади. Умурзақовнинг муносабатини узоқ кутамизми?

Сардор Умурзоқов диққатига: ҳоким айтганларини тан олмасдан, ўзини оқлади...

Тегирмондан бутун чиққан тадбиркор...

Расул Кушербаев қамоқда қолаётган Анасхон Дедабоев масаласида наманганликларга мурожаат йўллади

Telegram
| Facebook | YouTube | Sport
👎10👍8
Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини "обрўсизлантириш ва ҳақорат қилиш мақсадида" иш фаолиятига оид фото ва видеоларни интернетда эълон қилганлик учун жавобгарлик жорий этилмоқда

Хабар берилишича, 28 ноябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда тегишли қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинган.

👉 https://effect.uz/4807

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎46👍10
Туркияда 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида қабул қилинган сайёҳларнинг умумий сони 50,2 миллион кишидан ошди

Истанбулнинг 2022 йилда Мишел қўлланмасига киритилганини эслатган Туркия маданият ва турзим вазири, жорий йилда ушбу нуфузли рўйхатга Измир ва Бодрумнинг ҳам қўшилганини мамнуният билан таъкидлади.

👉 https://effect.uz/4810

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎2🔥2
“Ғишткўприк” постида 184 дона дориларни кўкрак, қорин қисмларига яширган шахс ушланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

👉 https://effect.uz/4811

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2
Тошкентда "юқори мартабали номаълум шахслар" ташрифи сабабли Бенземанинг қўриқчилари сони кўпайтирилди

Кеча Олмалиқда ОКМК ва "Ал Иттиҳод" ОЧЛ 5-турида ўзаро баҳс олиб борганди ва унда Саудия клуби 1:2 ҳисобида зафар қучганди.

👉 https://effect.uz/4812

Telegram | Instagram | You Тube
👍7👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шольц Германияда бюджет инқирози ҳақидаги чиқиши билан кулгига қолди

Гап музлатилган бюджет маблағларини бўшатиш мақсадида жорий йил учун фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақида бўлди.

Канцлер бюджет инқирози оддий фуқароларнинг ҳаётига таъсир қилмаслигига ишонтирмоқчи бўлди, лекин кулгига қараганда депутатлар унга ишонмаган кўринади.


“Бугун сиздан эшитганимиз ва кўрганимиз жуда шармандали”, дейди канцлердан сўнг сўзлаган ХДИ партияси раҳбари.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍17
Энди Ҳожибой Тожибоевнинг асарларидан фақат лицензияга эга теле ва радиоканаллар фойдаланади

Бу ҳақда cанъаткор, ижодкор ва ижрочилар палатаси ахборот хизмати хабар берди.

👉 https://effect.uz/4813

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍18👎3
Самарқандда кадастрлар палатаси муҳандиси пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М. Ургут туманидаги “Қ.” МФЙ ҳудудидан 50 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро З.И.га 97 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 31 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Б.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Давлат кадастрлар палатаси Ургут тумани филиали бўлими муҳандиси Н.Н. юқоридаги ер майдонининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram
| Facebook | YouTube | Sport
👍9
Тошкентда ўқувчи ток уриши сабабли вафот этди

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.

👉 https://effect.uz/4814

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада пиёдалар роботга ёрдам бериб юборишди

Видеода “Яндекс” компаниясининг курьер-роботи қорга тиқилиб қолганини кўришимиз мумкин.

Компания бундай робот ташувчилардан 2019 йилдан бери фойдаланиб келмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1
Ўзбекистонда йилига 1,6 миллиард долларлик дори-дармон истеъмол қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика ва электротехника саноатида ишлаб чиқаришни янада қўллаб-қувватлаш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍219👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада Фаластин билан бирдамлик намойиши бўлиб ўтди

Москвадаги Фаластин элчихонаси олдида, Фаластин халқи билан бирдамлик куни муносабати билан, намойиш бўлиб ўтди.

Ҳавонинг совуқ бўлишига қарамасдан тадбирда кўплаб фуқаролар иштирок этди. Улар Фаласти-Исроил можаросида қурбон бўлганлар хотирасига юмшоқ ўйинчоқлар ва гуллар олиб келишди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍31😢3🔥2👎1
«Исроил жавобгарликка тортилиши керак» — Эрдоған

Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған сешанба куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга Исроил Ғазо секторида содир этган уруш жиноятлари учун халқаро суд даражасида жавобгарликка тортилиши кераклигини айтди.

Ғазо бўйича чоршанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилиши олдидан телефон орқали суҳбатда Эрдоған Гутерришга шундай деди:

Исроил халқаро ҳамжамиятнинг кўзига қараб, уялмасдан халқаро ҳуқуқ ва уруш қонунларини бузишда давом этмоқда — деди Туркия президенти.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍24👎3