EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқандда икки дақиқалик масала икки йилда ҳам ҳал этилмаган...

Булунғур туманидаги “Шамсиддин нур сайқали” фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдони муқобиллаштириш пайтида бошқа фермерларга қўшиб юборилган. Орадан йиллар ўтса ҳамки, ҳатто судлардаги ғалабалар ҳам фермернинг ерини қайтариб олишда ёрдам бермаган.

Масалада суднинг хатоси йўқ, жабрланган фермер хўжалиги манфаатига тўғри қарор чиқарилган, фақат Ўзбекистон номидан чиқарилган ҳукмга туман кадастр бўлими ёки ҳокимият қишлоқ хўжалиги бўлими жиддий эътибор қаратмаган.

Effect.uz’га мурожаат этган “Шамсиддин нур сайқали” ф/х суд ҳукмининг ижроси таъминланмаётганидан норози эди. Шу куни кадастр мутахассислари билан пухта ўрганиб чиқилган суд ҳукмларидан маълум бўлдики, 11 гектар ер аллақачон ўз эгасига қайтарилган бўлиши керак.

Аммо икки йилдирки, икки дақиқалик масала ҳал этилмаган. Айрим масъуллар фермернинг мурожаатларини назар писанд қилишга жазм этмаган, жамоатчилик назорати орқали бугунги кунда амалий ишлар бошланган. Effect.uz мавзуга яна қайтади.

👉 ТЎЛИҚ РЕПОРТАЖ

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎2
Исроил сулҳни бузди

Гуманитар сулҳга қарамай, Ғазо шаҳрининг шарқи ва шимолида кучли отишмалар бўлмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости агентлиги.

Ғазонинг шарқи ва шимолида, Шайх Радван минтақасида ва қирғоқда шиддатли отишмалар бўлмоқда, - деди агентлик суҳбатдошлари.


Уларнинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари анклавнинг шимолий қисми осмонида пайдо бўлган.

Шунингдек, Ғарбий Соҳилда Исроил кучлари билан тўқнашувда икки фаластинлик ҳалок бўлган.

Исроил ва Ғазо секторини бошқараётган Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Қатар воситачилигида 22 ноябрь куни 7 октябрда можаро авж олганидан бери биринчи кенг кўламли келишувга эришди: томонлар ўзаро ҳарбий ҳаракатларни тўрт кунга тўхтатишга келишиб олдилар.

Сулҳ 24 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:00да (Тошкент вақти билан 10:00) кучга кирди.Бир кун аввал сулҳ яна икки кунга узайтирилгани маълум бўлди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎4👍2
Россия жануби ва Украинада кучли бўрон содир бўлди

Табиий офат оқибатида минглаб одамлар электр энергиясиз қолган.

👉 http://effect.uz/4803

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍3
⚡️Жиззахлик фермер, чорвадорлар ҳокимиятга тўпланди, Эргаш Солиев ёрдамга келди...

Жиззах вилоятида чорвадор фермерлар бир неча йилдан бери фойдаланиб, келаётган яйлов ер майдонлари Uzkad платформасидан сабабсиз рўйхатдан ўтказилмагани сабабли чорва кластери балансига ўтиб кетган.

Ер эгасига айланиб, ўзидан катта ясаган “кластер” эса чорвадорларнинг мол-қўйларини ушбу яйловларга киритишга рухсат бермаган, чорва нобуд бўлишни бошлаган.

Ҳолатдан норози бўлган бир қанча фермерлар Effect.uz’га мурожаат қилиб, вилоят ҳокимлиги биноси олдида тўпланишди. Вазиятдан хабар топган вилоят ҳокими Эргаш Солиев чорвачиларни қабул қилиб, шу куннинг ўзида масалага ижобий ечим топиш бўйича масъул мутахассисларга топшириқ берди.

Натижада шу куннинг ўзида кластер ва фермерлар ўртасида ижара шартномалар тузиш ишлари бошланган. Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram
| Facebook | Instagram | YouTube
👍11
Россияда ўзбекистонлик мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерацияси Краснодар шаҳрида ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари иштирокида муштлашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур хабар юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги муносабат билдирди.

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат жорий йил 25 ноябрь куни Краснодар шаҳрида жойлашган “Точно” корхонасининг қурилиш объектда содир бўлган.

Корхонага тегишли қурилиш кранидан фойдаланиш масаласида ўзаро келишмовчилик оқибатида ушбу корхонада меҳнат фаолиятини олиб борётган 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиққан.

Ҳозирги вақтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерацияси ваколатхонаси ходимлари томонидан корхона раҳбарияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда томонларни ўзаро келиштирган ҳолда жавобгарликка тортмасдан ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда — дейилади хабарда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍7😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазода ҳалок бўлганлар сони очиқланди

7 октябрдан бери Ғазо секторида 15 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали хабар бермоқда.

Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида 207 нафар тиббиёт ходими, 26 нафар маҳаллий фуқаролик мудофаа хизмати ходими ва 70 нафар журналист ҳалок бўлди.

36 мингдан ортиқ фаластинлик турли даражадаги тан жароҳати олди, уларнинг 75 фоизи болалар ва аёллардир.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
😢4👍2
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиётига янги қози тайинланди

👉 http://effect.uz/4804

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Жиззахлик фермер, чорвадорлар ҳокимиятга тўпланди, Эргаш Солиев ёрдамга келди... Жиззах вилоятида чорвадор фермерлар бир неча йилдан бери фойдаланиб, келаётган яйлов ер майдонлари Uzkad платформасидан сабабсиз рўйхатдан ўтказилмагани сабабли чорва кластери…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Жиззахда 55 минг гектар ҳужжатсиз ер бор» – Эргаш Солиев вилоятда кадастр ишлари билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирди

Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Солиев 27 ноябрдаги чорвадор фермерлар билан учрашувда, муаммоли вазиятга тезкор реакция билдирди. Солиев Effect.uz мухбирлари гувоҳлигида фермерлар билан очиқ мулоқотга чиқиб, ўринбосарларининг берган таклифи “маъқулми” дея фермер хўжалиги раҳбарларига юзланди. Чорвадорлар бу таклифдан ҳозирча рози эканликларини билдиришган.

Президент раислигида кадастр бўйича селектор ўтказилди. Чорва, боғдорчилик каби фермер хўжаликларнинг кадастр ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш керак. Чунки ижара шартнома 50 гектарга тузилган бўлса, ер майдони 49 гектар ёки 50 гектарга тузилган ери 53 гектар.

Шу учун чорва сонини балансга киритинглар, чорвани бош сонига қараб, ерларни қайта кадастрда кўриб чиқасизлар. Ўринбосарларим менга ахборот беришди, шу тўхтам (ижара шартномалар тузиш ишлари) мақулми сизларга? Жиззахда 55 минг гектар ҳужжатсиз ер бор, кадастр ҳаммасини қайта кўриб чиқади.


👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram
| Facebook | Instagram | YouTube
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ИИО ходимларини тасвирга олмаслик, бу президент сиёсатига зид — Дониёр Ғаниев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ИИВ томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига қарши чиқди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍63
Ўзбекистонда жарима баллари тизими ишга туширилиш арафасида. Қоидабузар ҳайдовчилар транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади

Транспорт воситаси ҳайдовчилари томонидан доимий равишда қоидабузарлик содир этганлик учун жарима баллари ҳисоблаш тизимини жорий этиш белгиланмоқда.

👉 http://effect.uz/4805

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |
👎14👍4😢1
Президент танқидига учраган раис вақт ўтиб, ишдан олинди

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳосилдорлик, даромад, иш ўрни ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселекторда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Шоҳруҳ Шораҳметовнинг лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқилиши ҳақида гапирилган.

Бугун, 28 нобярь куни Шораҳметов Шоҳруҳ Шотурғунович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган.

Унинг ишдан олинишига катта эҳтимол билан йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги сабаб бўлган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍14👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши айтилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси иккинчи қисмини “д” ва “е” бандларига асосан ўғрилик:

д) умумий фойдаланишдаги водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд совуқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан;

е) умумий фойдаланишдаги водопровод тармоқларига сув таъминоти ташкилотларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари томонидан олдиндан тил бириктириб, тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд совуқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан содир этилган бўлса,

🔨базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

📌Бугунги кунга қадар иккита ҳолатда, фуқароларга нисбатан айни йўналишда жиноий иш очилиб, 3 ва 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш чоралари кўрилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍9👎1
Самарқанд шаҳридаги School 21 кампусида IT-йўналишларида ўқитиш учун биринчи гуруҳга қабул бошланди

Самарқандда жорий йилда иш бошлайдиган School 21 бепул дастурлаш мактабига тингловчиларни қабул қилиш жараёнлари старт олди.

👉 https://effect.uz/4806

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️ПА диққатига! Президентга берган ваъдани бажарган наманганлик тадбиркор тириклайин “тобутга” жойланди... Янги Наманган туманида фаолият олиб борган тадбиркор Анасхон Дедабоев 18 ноябрь куни ЖКнинг 168-моддаси билан айбланиб қамоққа олинган. Effect.uz тадбиркор…
⚡️У фирибгарликда гумонланяпти: Наманганлик тадбиркор Анасхон Дедабаев иши бўйича маълумот берилди

У фирибгарликда гумонланяпти: Наманганлик тадбиркор Анасхон Дедабаев иши бўйича маълумот берилди

Наманган вилояти судлари Effect.uz ёритган видеорепортажгача қамоққа олинган тадбиркор Анасхон Дедабоев масаласида маълумот берди. Унга кўра тадбиркорга нисбатан, фирибгарлик айблови илгари сурилгани сабаб, А.Дга нисбатан 18 ноябрь куни шаҳар прокурори илтимосномасига кўра эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки расмий маълумотда Анасхон Дедабоев билан боғлиқ иш юзасидан маълумот берилар экан, унга нисбатан қилинган таҳдид, босимлар ҳақида лом-мим дейилмаган. Ваҳоланки, Янги Наманган ҳокими А.Дни қаматишга ваъда берган эди.

👉 Хабарни ўқиш

👉 Видеорепортаж

Мавзуга оид видеолар:

«Калланга ****** сени» — Янги Наманган тумани ҳокими Президентга ваъда берган тадбиркорни бўралатиб сўкди

«Президентга берган ваъдамни бажара олмаяпман» – наманганлик тадбиркор Анасхон Дедабоев мансабдорларнинг сунъий тўсқинликлари ортидан бошини қайси деворга уришни билмаяпти

«Ҳокимман, менда пул, амал бор, қўлим ҳамма ерга етади. Умрини қамоқда чиритаман» – Жазавадаги Янги Наманган ҳокими Президентга ваъда берган тадбиркорни бутилкага ўтказиб, 20 йилга қаматмоқчи

«Мана шу бинони қуриб, мен ҳаётда ютқаздим» — Наманганлик тадбиркор президентга берган ваъдасини бажарди

«Бу аудио монтаж» – Янги Наманган ҳокими тадбиркорни бутилкага ўтказиб, 20 йилга қаматиш бўйича айтганларини тан олмади. Умурзақовнинг муносабатини узоқ кутамизми?

Сардор Умурзоқов диққатига: ҳоким айтганларини тан олмасдан, ўзини оқлади...

Тегирмондан бутун чиққан тадбиркор...

Расул Кушербаев қамоқда қолаётган Анасхон Дедабоев масаласида наманганликларга мурожаат йўллади

Telegram
| Facebook | YouTube | Sport
👎10👍8