EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кичик ҳалқа йўлининг Яккасарой туманидаги сув ҳавзасига яқин қисмини ҳеч қандай огоҳлантиришсиз кавлаб ташлашибди. Бунинг оқибатида «яма»га тушиб, ғилдирагига зарар етган машиналардан иборат навбат ҳосил бўлган.

Автомобилларни ёки “шаравой”лари синган ёки икки ва ундан ортиқ ғилдираклари ёрилиб кетган. Энг қизиғи ҳеч ким бу учун жавоб бермайди.
👍9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳафта xабарлари кeтма-кeтлиги

Исроиллик аскар намоз вақтида масжидга граната улоқтирди

«Каттақўрғон» полигонида «Ми-8» вертолёти ҳалокатга
учради

Самарқандда масжид ва уйлар ёниб
кетди

Мактаб директори жанжаллашиб шеригини юзини кўкартирган ўқувчини
калтаклади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли сухандон Ўткир Сиддиқов 78 ёшида вафот
этди.

Сардор Раҳимхоннинг онаси вафот
этди

Тошкентда ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари
кўпайди

👉 Тўлиқ видео

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5🔥1
«Сенга ҳеч ким расмга ол демаяпти» – Жиззах ҳокими Effect.uz ходимининг фаолиятини чеклашга урунди

Чорвадор фермерлар масаласида вилоят ҳокимлигига борган Effect.uz мухбирлари Эргаш Солиев томонидан чекланишга мажбур бўлди.

Кейинчалик ҳоким чорвадорларни мажлислар залида қабул қилиб, масалага ижобий ечим топишда ёрдамлашди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍16👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода яшаган ҳар бир ўғил-қиз олим бўлган - Бухоро вилояти бош имом-хатиби

Жорий йилнинг 25-29 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» ташкил этилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8👎5
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Физулий шаҳрида бунёд этилган Мирзо Улуғбек номидаги 1-сонли мактабда Озарбайжон- Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

Форум доирасида икки давлат фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлик ҳамда тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди.

Форумда ёшлар, хотин-қизлар, таълим ва тиббиёт йўналишида фаолият олиб бораётган Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг фаолияти юзасидан тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍91👎1
“Сирли мижоз” тизими йўлга қўйилади

Президент фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат органларидаги ишонч телефонларининг доимий равишда ишлаб туришини текшириш учун “Сирли мижоз” тадбири асосида ўрганиш вазифаси юклатилмоқда.

👉 https://effect.uz/4799

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍8🔥2👎1
Қозоғистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган янги темир йўл қурилиши бошланди

Таъкидланишича, Дарбаза – Мақтаарал линияси Туркистон вилоятининг икки чекка тумани – Мактаарал ва Еттисойни Қозоғистоннинг қолган қисми билан боғлайди.

👉 https://effect.uz/4800

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
🔥5👍2👎1
Наманганда МИБ қарздор фуқароларнинг қорамол ва қўйларини хатлади

Қарздорнинг қариндоши жамоат тартибни сақлаш учун масъул бўлган ички ишлар органлари ходимлари талабларига бўйсунмай, қаршилик кўрсатган. Ҳолат бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

👉 http://effect.uz/4801

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎5👍3
Бош прокуратура «Антиструмин» иши юзасидан баёнот эълон қилди

Бош прокуратура “Антиструмин” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан баёнот эълон қилди:

Ҳозирги кунда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунига етмаган бўлсада, жиноят иши доирасида 3 нафар аёллар қамоққа олинганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳар хил талқин қилинган ҳолда оммавий ахборот воситаларида тарқатиб келинмоқда.

Тарқатилаётган ушбу маълумотлар терговнинг объектив ва холисона олиб борилишига халақит қилмоқда.

Жиноят-процессуал кодекси талабларидан келиб чиқиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётган вақтда шахсга доир маълумотларни тарқатиш ва терговга аралашиш қонун билан тақиқланишини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, тергов тугагунига қадар ижтимоий тармоқларда ушбу жиноят ишига оид маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз. Тергов натижаси ҳақида қўшимча равишда маълум қилинад
и”, — дейилади баёнотда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎3👍2
Исроил озод қилган фаластинликлар Рамаллоҳга етиб келишди

Душанба куни кечқурун Исроил озод қилган 33 нафар фаластинлик ортилган автобус Ғарбий Соҳил пойтахти Рамаллаҳга етиб келди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Ғарбий Соҳилда оломон озод қилинганларни, ҲАМАС байроқларини ҳилпиратган ҳолда кутиб олди (расмда).

Бундан олдин Исроил 30 нафар ўсмир ва уч аёлни қамоқдан озод қилгани ҳақида хабар берган эди. ҲАМАС эса 7 октябрь куни асирга олинган 11 нафар исроилликни озод қилганди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Қишда электр энергиясини тежаш бўйича 10 та маслаҳат

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентни куюнди ҳиди эгаллаб олди

Ижтимоий тармоқларда “Космонавтлар” метро бекатига яқин ҳудудда ёнғин чиққанлиги айтилмоқда.

Ёнғин чиқиши натижасида Ички ишлар вазирлиги биноси яқини тутун билан қоплаган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилгани йўқ
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍5
⚡️Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 28 ноябрь куни халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу сессияда депутатлар Бўриев Шерзод Ахадовични Шаҳрисабз шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқлашган.

Тайинловга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шерзод Бўриев — 1982 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган. У Қарши давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида таҳсил олган.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентни куюнди ҳиди эгаллаб олди Ижтимоий тармоқларда “Космонавтлар” метро бекатига яқин ҳудудда ёнғин чиққанлиги айтилмоқда. Ёнғин чиқиши натижасида Ички ишлар вазирлиги биноси яқини тутун билан қоплаган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қисқа туташув натижасида шаҳарни тутун қоплаган

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент метрополитени” ДУК “Космонавтлар” бекатида ёнғин юзага келгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК дастлабки маълумотларни эълон қилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 28 ноябрь санасида “Космонавтлар” метро бекати яқинида жойлашган Тошкент электр тармоқларига тегишли электр кабелларда қисқа туташув ҳолати юзага келган ва бу ҳолат масъуллар томонидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида бартараф этилган.

Юзага келган ушбу ҳолат метрополитен фаолиятига таъсир қилгани йўқ. Метрополитеннинг “Космонавтлар” бекатида барча қурилмалар нормал ҳолатда ишламоқда.

Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби ўз тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз — дейилади хабарда.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қисқа туташув натижасида шаҳарни тутун қоплаган Ижтимоий тармоқларда “Тошкент метрополитени” ДУК “Космонавтлар” бекатида ёнғин юзага келгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК дастлабки маълумотларни эълон қилди.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сайилгоҳ» подстанциясидан чиқувчи кабел тармоғи шикастланган» — ҲЭТ

Ижтимоий тармоқларда Космонавтлар метро бекатига яқин ҳудудда ер остидан ғалати тутун бостриб чиқаётганлиги тўғрисида хабар тарқалди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун 110/35/10 кВли “Сайилгоҳ” подстанциясидан чиқувчи 35 кВ кучланишли кабел тармоғи шикастланган.

Вужудга келган ҳолат бартараф этилгунга қадар истеъмолчилар тўлиқ бошқа тармоққа ўтказилган бўлиб, ҳозирда электр энергияси таъминотидан узилишлар йўқ. Мазкур вазият сабаблари аниқланмоқда”, — дейилади хабарда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍2👎1