EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Тошкент метрополитени» ДУК бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

Норкулов Сухроб Туракулович “Тошкент метрополитени” ДУК бошлиғининг илмий-инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари – Тошкент давлат транспорт университети проректори лавозимига вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловга қадар Норкулов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази директори лавозимида фаолият юритган.

С.Норкулов — 1990 йил Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи, 2015 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институти, 2018 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактабининг “Лойиҳа бошқаруви” йўналишида магистратурани тамомлаган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ҳокимдан 5 млн сўм маблағ олиб, яна пул сўраб келган йигитга иш таклиф қилинди Оғайни сен ҳам йигитсан. Меҳнат қилгин. Камида 3.5 млн сўм ойлик берадиган ишга жойлаштириб қўяман. Ногирон бўлмасанг, забардаст бўлсанг - Муротжон Азимов. Telegram | Facebook…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мана санга ноутбук. Ишлаб, давлатга ва жамиятга фойданг тегсин» — Муротжон Азимов

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов қабулига ноутбук сўраб келган ногиронлиги бор фуқаронинг орзусини амалга оширди.

Президентимизга каттакон раҳмат. Насиб бўлса ўғлим ишлаб жамият ва давлатга фойдаси тегадиган йигит бўлади”, - дейди фуқаронинг онаси.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍19👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илон Маск Исроилга ташриф буюрди

SpaceX ва Tesla компанияларининг асосчиси Илон Маск бугун, 27 ноябрь куни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан учрашди.

Маълум қилинишича, Нетянаху Маскка ҲАМАС томонидан ҳужумга учраган Кфар-Азза шаҳрини кўрсатган.

“Нетаняху Маскга киббуц қирғинининг даҳшатларини кўрсатди”, — дейилади Исроил Бош вазирининг идораси баёнотида.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎23👍2
Наманганда 158 млн сўмлик электр энергияни «ўғирлаган» «Game club» аниқланди

Наманган шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширув давомида А.Ю. “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудидаги компюьтер ўйинлари маркази биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғирлик йўли билан улаб, жами 158,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББ “Ҳумо Арена”даги ҳолат бўйича маълумот берди

Россиялик артист Jah Khalib’нинг 25 ноябрь «Ҳумо арена» мажмуасидаги концертида фуқаролар мажмуага киришда тартибсизлик келтириб чиқарган. Мазкур ҳолат Миллий гвардия ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан назоратга олиниб, оғир оқибатдан содир бўлишининг олди олинган. Бу ҳақда шаҳар ИИББ баёнотида айтилади.

Лекин айрим ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу тартибсизлик жараёнида гўёки бир нечта фуқаролар жароҳат олгани ва вафот этганлиги ҳақида асосланмаган ва текширилмаган хабарларни тарқатмоқда, дея қўшимча қилади ИИББ.

“Ўтказилган текширув жараёнида ушбу ҳолатда бирорта фуқаро жароҳат олганлиги ва вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушмаган. Ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади расмий маълумотда.

Маълумот ўрнида, концерт дастурига кириш учун фуқароларга сохта билет сотилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎14👍10
Тошкент вилоятидаги 4 та «оғир» маҳаллада бунёдкорлик ишлари амалга оширилди

👉 http://effect.uz/4798

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия Киевдаги стратегик авиазаводга ракета билан зарба берди

Зарба 24 ноябрь куни берилган. Видеода дастлаб Украина ҳаво мудофааси кучларининг зенит қурилмаси товушлари эшитилади, шундан сўнг ёрқин чақнашлар пайдо бўлади ва портлаш товушлари эшитилади.

Гап “Фуқаро авиацияси 410-заводи” ДК ҳақида бормоқда. У стратегик аҳамиятга эга корхона ҳисобланади ва 2015 йилдан бери “Укроборонпром” ҳарбий давлат концерни таркибига киради.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍16👎2
«Биз тадбиркорга – тадбиркор иқтисодиётимизга кўмакчи бўлиши керак!» — Улуғбек Қосимов

Бугун, 27 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш, янги таклиф ва ташаббусларни кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ҳамда тегишли чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида навбатдаги онлайн “Тадбиркорлар қабули” ўтказилди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Иқтисодиётимиз таянчи бўлган тадбиркорлар муаммоларига масъулиятсизлик билан ёндошган раҳбар бугунги кун давлат хизматига нолойиқдир.

Биз тадбиркорларимизга елкадош бўлиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга ёрдамлашсак, улар ҳам ўз фаолиятларини ривожлантириш орқали иқтисодиётимиз ўсишига таянч ва кўмакчи бўлишади – деди Қосимов.


Мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъуллар билан кўриб чиқилиб, ҳар бири бўйича чора-тадбирлар ҳамда ижросига масъуллар белгиланди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎6👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонга камида 3 та АЭС керак — Қозоғистон энергетика вазири

"Ишончим комилки бугуннинг ўзида Қозоғистонга камида 3 та АЭС керак. Мамлакат жанубида, шимолида ва ғарбида", — деди Қозоғистон энергетика вазири Саткалиев.

—Улар узоқ муддатли, ишончли ва паст углеродли энергия генерациясини таъминлайди. Атом энергетикасини ривожлантирмасдан углерод нейтралли иқтисодга эришишнинг имкония йўқ, - деди вазир.

Қозоғистон яқин вақт ичида АЭС қуриш бўйича аҳоли орасида референдум ўтказишни режалаштирмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎5
Адиз Ражабовнинг онаси вафот этди

Бу ҳақда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги маълум қилди.

“Шухрат” медали соҳиби Адиз Ражабовга волидаси Шоира аянинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қиламиз. Марҳуманинг охиратлари обод бўлсин”, дейилади агентлик хабарида.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢21👍7
Талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди

Барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил 2023 йилнинг 25 декабридан бошланиб, 2024 йилнинг 7 январига қадар давом этади.

Дарслар 8 январь, душанбадан бошланади.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
Москваликлар автобусга чиқиш учун навбат кутмоқда

Бугун тунда Москва минтақасида сўнгги 40 йилдаги энг кучли қор ёғди. Оқибатда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашди ва автобуслар учун гигант навбатлар юзага келди.

Яндекс Такси чақириш хизмати эса 1800 рубль (тахминан 250 минг сўм) гача кўтарилиб кетган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍22👎2🔥1
Forwarded from OFFSIDE.UZ | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барча киришларда юқоридаги ҳолат. Халқ чипта учун пули кетганини таъкидлаб, норозилик билдиришмоқда
👍5