EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️ «Ал-Ҳилол» клуби Наманганда тантанали кутиб олинди

Бош мураббий Жорже Жезуш Ўзбекистонга Яссин Буну (Марокаш), Калиду Кулибали (Сенегал), Сергей Милинкович-Савич (Сербия), Малком (Бразилия) ва Александар Митрович (Сербия) сингари легионерларни олиб келди.

Неймар жароҳати сабабли таркибда йўқ. «Навбаҳор» - «Ал-Ҳилол» ўйини сешанба куни бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | You Тube
👍16👎1
Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади:

Рустам Аширматов Яшнобод тумани солиқ инспекцияси;

Рашид Жўраев Ангор тумани солиқ инспекцияси;

Бобир Хайдаров Денов тумани солиқ инспекцияси;

Шуҳрат Жумаев Бандихон тумани солиқ инспекцияси;

Тоҳиржон Сарманов Бойсун тумани солиқ инспекцияси;

Бахриддин Акрамов Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимдан 5 млн сўм маблағ олиб, яна пул сўраб келган йигитга иш таклиф қилинди

Оғайни сен ҳам йигитсан. Меҳнат қилгин. Камида 3.5 млн сўм ойлик берадиган ишга жойлаштириб қўяман. Ногирон бўлмасанг, забардаст бўлсанг - Муротжон Азимов.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍42👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқандда икки дақиқалик масала икки йилда ҳам ҳал этилмаган...

Булунғур туманидаги “Шамсиддин нур сайқали” фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдони муқобиллаштириш пайтида бошқа фермерларга қўшиб юборилган. Орадан йиллар ўтса ҳамки, ҳатто судлардаги ғалабалар ҳам фермернинг ерини қайтариб олишда ёрдам бермаган.

Масалада суднинг хатоси йўқ, жабрланган фермер хўжалиги манфаатига тўғри қарор чиқарилган, фақат Ўзбекистон номидан чиқарилган ҳукмга туман кадастр бўлими ёки ҳокимият қишлоқ хўжалиги бўлими жиддий эътибор қаратмаган.

Effect.uz’га мурожаат этган “Шамсиддин нур сайқали” ф/х суд ҳукмининг ижроси таъминланмаётганидан норози эди. Шу куни кадастр мутахассислари билан пухта ўрганиб чиқилган суд ҳукмларидан маълум бўлдики, 11 гектар ер аллақачон ўз эгасига қайтарилган бўлиши керак.

Аммо икки йилдирки, икки дақиқалик масала ҳал этилмаган. Айрим масъуллар фермернинг мурожаатларини назар писанд қилишга жазм этмаган, жамоатчилик назорати орқали бугунги кунда амалий ишлар бошланган. Effect.uz мавзуга яна қайтади.

👉 ТЎЛИҚ РЕПОРТАЖ

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎2
Бухоронинг ягона зиёрат туризми бренди тарғиботига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Жорий йилнинг 25-29 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» ташкил этилди.

👉 https://effect.uz/4796

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎1
Янги ИЭС йилига 1,1 млрд кубометр табиий газни тежаш имконини беради

Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қурилаётган, жами қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясининг дастлабки босқичи тармоққа уланди.

Ушбу маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони қироллиги инвестиция вазири Холид ал-Фолих иштирок этди. Давлат раҳбари махсус тугмани босгач, замонавий станциянинг илк 500 МВт қувватга эга биринчи блоки ишга тушди.

Жорий йил якунига қадар ушбу станциянинг қуввати босқичма-босқич 1000 МВтга, 2024 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ 1500 МВт қувватга чиқарилади.

Бу нима беради?

Станция тўлиқ ишга туширилгач йилига 12 млрд кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу ҳажмдаги электр энергияси Ўзбекистондаги 3 миллиондан зиёд хонадоннинг бир йиллик истеъмолини қоплаш имконини беради. Энергетика вазирлигининг маълумотларига қараганда, унда “Mitsubishi” (Япония) компаниясининг дунёдаги энг замонавий ва энергия тежамкор газ турбиналари ўрнатилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд кубометр табиий газ тежалади.

Мазкур мегалойиҳа Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компаниясининг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобига амалга оширилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍116👎2
“Антиструмин” иши доирасида 3 нафар тиббиёт ходими қамоққа олинган

2023 йил 7 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг ажрими билан қуйидагиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган:

Ё.Х.Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ф.Ҳ.;

ушбу марказ лаборатория мудири, катта илмий ходим, Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош эндокринологи Н.А.;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳ.Ғ.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10
⚡️Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди

👉 https://effect.uz/4797

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎1
Грипп катталарда қандай белгилар билан намоён бўлади? Кимлар хавф гуруҳига мансуб?

Касалликка чалинган катта ёшли беморлар қандай таомланишлари зарур?

Кўпчилик мазкур хасталикни оёқда ўтказиб юборади. Бу қанчалик тўғри?

▶️ Ушбу саволларга шифокор Гулнора  Арипова жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
Андижонда кўмир ўғирлаган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди

Жалақудуқ туманида 44 та хонадонга имтиёзли нархда кўмир ажратишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Жалақудуқ тумани ҳокими ёрдамчиси Д.И. куз-қиш мавсумида кўмир ёнилғиси етказиб берилишини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси сифатида туман кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, ҳудуддаги 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига “У.К.” МФЙ фаоли М.А.дан 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 7 млн сўмни кўмир омбори ҳудудида ўзининг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎1
⚡️Долларнинг расмий курси ошди

Марказий банк 28 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари курси +13,88 сўмга ошиб, 12 310,04 сўм этиб белгиланди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
ЎРВИ ёки гриппга чалинганда нима қилиш керак?

Ўзингиз ва атрофдагилар соғлом бўлишини хоҳласангиз, грипп ва ўткир респиратор касалликларга гумон қилинсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг ва қуйидагиларга амал қилинг:

🔹Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ) билан оғриган барча беморлар иситма даврида албатта ётинг ва шифокорни уйга чақиринг;

🔹 касалликни оёқда ўтказманг;

🔹 шифокор маслаҳати ва тавсиялари асосида иш тутинг;

🔹 агар бемор уй шароитида даволанса, унга алоҳида хона, идиш, сочиқ, ўрин-кўрпа ажратилиб, кам ҳаракат қилиши лозим;

🔹 беморга қараётганлар бурун ва оғизини респиратор ёки докали ниқоб билан тўсиши ва қўлларини тез-тез совунлаб ювиб туришга эътибор қаратинг;

🔹 бемор ётган хонани тез-тез шамоллатиб, намли тозалов ишларини амалга оширинг;

🔹 кўпроқ суюқлик – қуруқ мевалар қайнатмаси, мева шарбатларини ичириш ҳамда осон ҳазм бўладиган оқсил ва витаминларга бой таомларни истеъмол қилинг;

🔹 касалланган даврда жамоат жойларига (ишхона, ўқиш, кинотеатлар, концерт заллари, йиғилишлар, меҳмонга) борманг;

🔹 йўталганда ва аксирганда оғиз-бурунни рўмолча билан ёпинг.

©️Санепидқўмита Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1
«Тошкент метрополитени» ДУК бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

Норкулов Сухроб Туракулович “Тошкент метрополитени” ДУК бошлиғининг илмий-инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари – Тошкент давлат транспорт университети проректори лавозимига вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловга қадар Норкулов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази директори лавозимида фаолият юритган.

С.Норкулов — 1990 йил Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йилда Тошкент темир йўл транспорти касб-ҳунар коллежи, 2015 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институти, 2018 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини, 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактабининг “Лойиҳа бошқаруви” йўналишида магистратурани тамомлаган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ҳокимдан 5 млн сўм маблағ олиб, яна пул сўраб келган йигитга иш таклиф қилинди Оғайни сен ҳам йигитсан. Меҳнат қилгин. Камида 3.5 млн сўм ойлик берадиган ишга жойлаштириб қўяман. Ногирон бўлмасанг, забардаст бўлсанг - Муротжон Азимов. Telegram | Facebook…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мана санга ноутбук. Ишлаб, давлатга ва жамиятга фойданг тегсин» — Муротжон Азимов

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов қабулига ноутбук сўраб келган ногиронлиги бор фуқаронинг орзусини амалга оширди.

Президентимизга каттакон раҳмат. Насиб бўлса ўғлим ишлаб жамият ва давлатга фойдаси тегадиган йигит бўлади”, - дейди фуқаронинг онаси.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍19👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илон Маск Исроилга ташриф буюрди

SpaceX ва Tesla компанияларининг асосчиси Илон Маск бугун, 27 ноябрь куни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху билан учрашди.

Маълум қилинишича, Нетянаху Маскка ҲАМАС томонидан ҳужумга учраган Кфар-Азза шаҳрини кўрсатган.

“Нетаняху Маскга киббуц қирғинининг даҳшатларини кўрсатди”, — дейилади Исроил Бош вазирининг идораси баёнотида.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎23👍2
Наманганда 158 млн сўмлик электр энергияни «ўғирлаган» «Game club» аниқланди

Наманган шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди, деб хабар бермоқда Прокуратура департаменти матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширув давомида А.Ю. “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудидаги компюьтер ўйинлари маркази биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғирлик йўли билан улаб, жами 158,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББ “Ҳумо Арена”даги ҳолат бўйича маълумот берди

Россиялик артист Jah Khalib’нинг 25 ноябрь «Ҳумо арена» мажмуасидаги концертида фуқаролар мажмуага киришда тартибсизлик келтириб чиқарган. Мазкур ҳолат Миллий гвардия ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан назоратга олиниб, оғир оқибатдан содир бўлишининг олди олинган. Бу ҳақда шаҳар ИИББ баёнотида айтилади.

Лекин айрим ижтимоий тармоқ фаоллари ушбу тартибсизлик жараёнида гўёки бир нечта фуқаролар жароҳат олгани ва вафот этганлиги ҳақида асосланмаган ва текширилмаган хабарларни тарқатмоқда, дея қўшимча қилади ИИББ.

“Ўтказилган текширув жараёнида ушбу ҳолатда бирорта фуқаро жароҳат олганлиги ва вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушмаган. Ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз”, дейилади расмий маълумотда.

Маълумот ўрнида, концерт дастурига кириш учун фуқароларга сохта билет сотилганлиги ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎14👍10