EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бухорода «Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

Конференцияда 30 га яқин маҳаллий ва хорижий тадқиқотчи олимлар, халқаро илмий-тадқиқот марказлари, зиёрат туризми йўналишида соҳа мутахассислари, вазирлик ва идора вакиллари фаол иштирок этди.

👉 https://effect.uz/4787

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎2
Термиз ҳокими тадбиркорни 15 суткага қамашга топшириқ бергани маълум бўлди

Ҳокимнинг топшириғи ноқонуний бўлишига қарамай ИИБ тадбиркорни олиб кетиб, айни вақтда уни ИИБ биносида ҳибсда сақламоқда.

👉 https://effect.uz/4788

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎27👍4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Францияда ўсмир вафот этган пичоқбозлик сабаб тартибсизликлар авж олди

BFMTV хабарига кўра, Крепол коммунасида 19 ноябрь куни байрам вақтида пичоқбозлик оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлган. Тахминларга кўра, уни муҳожирлар пичоқлаб ўлдирган.

Бунга жавобан ўнлаб фаоллар Роман-Сюр-Изер шаҳрида тартибсизликлар уюштирган. Улар етиб келган хавфсизлик кучларига тош ва шишалар улоқтиришган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7🔥2
Намангандаги метанда "KIA Bongo" газ баллони портлаб кетди

Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

👉 https://effect.uz/4789

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2
Андижонда кон ишчиси тош босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

Айни пайтда ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/4790

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢7👍3
Дунёдаги энг қиммат компаниялар номи эълон қилинди

Барча брендлар қийматининг умумий ўсиши жорой йилда 5,7 фоизни ташкил этган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 16 фоизга етган эди.

👉 https://effect.uz/4792

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎9👍5
Биз охиригача – ғалабага қадар давом этамиз – Нетаняху Ғазо секторини айланиб чиқди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторини айланиб чиқди, у ерда аскарлар билан суҳбатлашди ва топилган туннеллардан бирини кўздан кечирди.

👉 https://effect.uz/4793

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎25👍4
⚡️ «Ал-Ҳилол» клуби Наманганда тантанали кутиб олинди

Бош мураббий Жорже Жезуш Ўзбекистонга Яссин Буну (Марокаш), Калиду Кулибали (Сенегал), Сергей Милинкович-Савич (Сербия), Малком (Бразилия) ва Александар Митрович (Сербия) сингари легионерларни олиб келди.

Неймар жароҳати сабабли таркибда йўқ. «Навбаҳор» - «Ал-Ҳилол» ўйини сешанба куни бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | You Тube
👍16👎1
Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади:

Рустам Аширматов Яшнобод тумани солиқ инспекцияси;

Рашид Жўраев Ангор тумани солиқ инспекцияси;

Бобир Хайдаров Денов тумани солиқ инспекцияси;

Шуҳрат Жумаев Бандихон тумани солиқ инспекцияси;

Тоҳиржон Сарманов Бойсун тумани солиқ инспекцияси;

Бахриддин Акрамов Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимдан 5 млн сўм маблағ олиб, яна пул сўраб келган йигитга иш таклиф қилинди

Оғайни сен ҳам йигитсан. Меҳнат қилгин. Камида 3.5 млн сўм ойлик берадиган ишга жойлаштириб қўяман. Ногирон бўлмасанг, забардаст бўлсанг - Муротжон Азимов.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍42👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқандда икки дақиқалик масала икки йилда ҳам ҳал этилмаган...

Булунғур туманидаги “Шамсиддин нур сайқали” фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдони муқобиллаштириш пайтида бошқа фермерларга қўшиб юборилган. Орадан йиллар ўтса ҳамки, ҳатто судлардаги ғалабалар ҳам фермернинг ерини қайтариб олишда ёрдам бермаган.

Масалада суднинг хатоси йўқ, жабрланган фермер хўжалиги манфаатига тўғри қарор чиқарилган, фақат Ўзбекистон номидан чиқарилган ҳукмга туман кадастр бўлими ёки ҳокимият қишлоқ хўжалиги бўлими жиддий эътибор қаратмаган.

Effect.uz’га мурожаат этган “Шамсиддин нур сайқали” ф/х суд ҳукмининг ижроси таъминланмаётганидан норози эди. Шу куни кадастр мутахассислари билан пухта ўрганиб чиқилган суд ҳукмларидан маълум бўлдики, 11 гектар ер аллақачон ўз эгасига қайтарилган бўлиши керак.

Аммо икки йилдирки, икки дақиқалик масала ҳал этилмаган. Айрим масъуллар фермернинг мурожаатларини назар писанд қилишга жазм этмаган, жамоатчилик назорати орқали бугунги кунда амалий ишлар бошланган. Effect.uz мавзуга яна қайтади.

👉 ТЎЛИҚ РЕПОРТАЖ

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎2
Бухоронинг ягона зиёрат туризми бренди тарғиботига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Жорий йилнинг 25-29 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» ташкил этилди.

👉 https://effect.uz/4796

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎1
Янги ИЭС йилига 1,1 млрд кубометр табиий газни тежаш имконини беради

Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қурилаётган, жами қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясининг дастлабки босқичи тармоққа уланди.

Ушбу маросимда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони қироллиги инвестиция вазири Холид ал-Фолих иштирок этди. Давлат раҳбари махсус тугмани босгач, замонавий станциянинг илк 500 МВт қувватга эга биринчи блоки ишга тушди.

Жорий йил якунига қадар ушбу станциянинг қуввати босқичма-босқич 1000 МВтга, 2024 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ 1500 МВт қувватга чиқарилади.

Бу нима беради?

Станция тўлиқ ишга туширилгач йилига 12 млрд кВт•соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Бу ҳажмдаги электр энергияси Ўзбекистондаги 3 миллиондан зиёд хонадоннинг бир йиллик истеъмолини қоплаш имконини беради. Энергетика вазирлигининг маълумотларига қараганда, унда “Mitsubishi” (Япония) компаниясининг дунёдаги энг замонавий ва энергия тежамкор газ турбиналари ўрнатилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд кубометр табиий газ тежалади.

Мазкур мегалойиҳа Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компаниясининг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобига амалга оширилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍116👎2
“Антиструмин” иши доирасида 3 нафар тиббиёт ходими қамоққа олинган

2023 йил 7 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани судининг ажрими билан қуйидагиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган:

Ё.Х.Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Ф.Ҳ.;

ушбу марказ лаборатория мудири, катта илмий ходим, Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар бош эндокринологи Н.А.;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситалари, тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Ҳ.Ғ.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍10
⚡️Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди

👉 https://effect.uz/4797

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎1
Грипп катталарда қандай белгилар билан намоён бўлади? Кимлар хавф гуруҳига мансуб?

Касалликка чалинган катта ёшли беморлар қандай таомланишлари зарур?

Кўпчилик мазкур хасталикни оёқда ўтказиб юборади. Бу қанчалик тўғри?

▶️ Ушбу саволларга шифокор Гулнора  Арипова жавоб беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3👎1