EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Сурхондарёда ҳоким тадбиркорни 15 суткага қамашга топшириқ берган

Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев ўз мажлисида аҳоли томонидан чиқиндилар белгиланмаган жойга ташлаб кетилгани, бундан чиқинди корхонасининг хабари бўлмагани учун корхона раҳбарини 15 суткага қамаш ҳақида ички ишларга топшириқ берган.

Ҳокимнинг топшириғи ноқонуний бўлишига қарамай ИИБ тадбиркорни олиб кетиб, айни вақтда уни ИИБ биносида ҳибсда сақламоқда.

“Ҳолатга қонунийликни назорат қилувчи юқори органлар ҳуқуқий бахо беришини ва тадбиркорни зудлик билан озод қилишларини сўраймиз. Афсуски Янги Ўзбекистон шароитида ҳам Сурхондарёда ҳокимларнинг феодаллик кайфияти йўқолмади”, дея ёзади Расул Кушербаев.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍17👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Умуман шайтондан фарқи йўқ аёл эди» – Шаҳрисабзда 7 ой давомида мажбурий равишда жинсий алоқага ёлланган 14 ёшли қиз бошидан ўтганларини айтиб берди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Китоб тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан психолог ва педагоглардан иборат ишчи гуруҳ бугунги кунда вояга етмаган Т.Ч.нинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш ҳамда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда уни бартараф этиш чоралари юзасидан “Ижтимоий иш” очилиб, ҳолат юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Вояга етмаган Т.Ч. Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи отаси Ғ.Ж.нинг қарамоғида эканлиги, онаси Х.С. 2023 йил январь ойида Россия Федерациясига ишлаш учун кетганлиги ва бугунги кунгача яшаш манзилига қайтиб келмаганлиги аниқланган.

Т.Ч.нинг тоғаси Х.М. томонидан қилинган мурожаатга асосан, 2023 йилнинг май ойидан Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Н.А. ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлагани юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишларига киришилган.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9😢1
Бухорода «Боқий Бухоронинг ислом цивилизациясидаги ўрни» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди

Конференцияда 30 га яқин маҳаллий ва хорижий тадқиқотчи олимлар, халқаро илмий-тадқиқот марказлари, зиёрат туризми йўналишида соҳа мутахассислари, вазирлик ва идора вакиллари фаол иштирок этди.

👉 https://effect.uz/4787

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍9👎2
Термиз ҳокими тадбиркорни 15 суткага қамашга топшириқ бергани маълум бўлди

Ҳокимнинг топшириғи ноқонуний бўлишига қарамай ИИБ тадбиркорни олиб кетиб, айни вақтда уни ИИБ биносида ҳибсда сақламоқда.

👉 https://effect.uz/4788

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎27👍4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Францияда ўсмир вафот этган пичоқбозлик сабаб тартибсизликлар авж олди

BFMTV хабарига кўра, Крепол коммунасида 19 ноябрь куни байрам вақтида пичоқбозлик оқибатида 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлган. Тахминларга кўра, уни муҳожирлар пичоқлаб ўлдирган.

Бунга жавобан ўнлаб фаоллар Роман-Сюр-Изер шаҳрида тартибсизликлар уюштирган. Улар етиб келган хавфсизлик кучларига тош ва шишалар улоқтиришган.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7🔥2
Намангандаги метанда "KIA Bongo" газ баллони портлаб кетди

Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

👉 https://effect.uz/4789

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍2
Андижонда кон ишчиси тош босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

Айни пайтда ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👉 https://effect.uz/4790

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
😢7👍3
Дунёдаги энг қиммат компаниялар номи эълон қилинди

Барча брендлар қийматининг умумий ўсиши жорой йилда 5,7 фоизни ташкил этган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 16 фоизга етган эди.

👉 https://effect.uz/4792

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎9👍5
Биз охиригача – ғалабага қадар давом этамиз – Нетаняху Ғазо секторини айланиб чиқди

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторини айланиб чиқди, у ерда аскарлар билан суҳбатлашди ва топилган туннеллардан бирини кўздан кечирди.

👉 https://effect.uz/4793

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎25👍4
⚡️ «Ал-Ҳилол» клуби Наманганда тантанали кутиб олинди

Бош мураббий Жорже Жезуш Ўзбекистонга Яссин Буну (Марокаш), Калиду Кулибали (Сенегал), Сергей Милинкович-Савич (Сербия), Малком (Бразилия) ва Александар Митрович (Сербия) сингари легионерларни олиб келди.

Неймар жароҳати сабабли таркибда йўқ. «Навбаҳор» - «Ал-Ҳилол» ўйини сешанба куни бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | You Тube
👍16👎1
Тошкент шаҳар ва Сурхондарё вилоятидаги 6 та туман солиқ инспекциясида янги бошлиқлар иш бошлади:

Рустам Аширматов Яшнобод тумани солиқ инспекцияси;

Рашид Жўраев Ангор тумани солиқ инспекцияси;

Бобир Хайдаров Денов тумани солиқ инспекцияси;

Шуҳрат Жумаев Бандихон тумани солиқ инспекцияси;

Тоҳиржон Сарманов Бойсун тумани солиқ инспекцияси;

Бахриддин Акрамов Шеробод тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимдан 5 млн сўм маблағ олиб, яна пул сўраб келган йигитга иш таклиф қилинди

Оғайни сен ҳам йигитсан. Меҳнат қилгин. Камида 3.5 млн сўм ойлик берадиган ишга жойлаштириб қўяман. Ногирон бўлмасанг, забардаст бўлсанг - Муротжон Азимов.


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍42👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Самарқандда икки дақиқалик масала икки йилда ҳам ҳал этилмаган...

Булунғур туманидаги “Шамсиддин нур сайқали” фермер хўжалигининг 11 гектар ер майдони муқобиллаштириш пайтида бошқа фермерларга қўшиб юборилган. Орадан йиллар ўтса ҳамки, ҳатто судлардаги ғалабалар ҳам фермернинг ерини қайтариб олишда ёрдам бермаган.

Масалада суднинг хатоси йўқ, жабрланган фермер хўжалиги манфаатига тўғри қарор чиқарилган, фақат Ўзбекистон номидан чиқарилган ҳукмга туман кадастр бўлими ёки ҳокимият қишлоқ хўжалиги бўлими жиддий эътибор қаратмаган.

Effect.uz’га мурожаат этган “Шамсиддин нур сайқали” ф/х суд ҳукмининг ижроси таъминланмаётганидан норози эди. Шу куни кадастр мутахассислари билан пухта ўрганиб чиқилган суд ҳукмларидан маълум бўлдики, 11 гектар ер аллақачон ўз эгасига қайтарилган бўлиши керак.

Аммо икки йилдирки, икки дақиқалик масала ҳал этилмаган. Айрим масъуллар фермернинг мурожаатларини назар писанд қилишга жазм этмаган, жамоатчилик назорати орқали бугунги кунда амалий ишлар бошланган. Effect.uz мавзуга яна қайтади.

👉 ТЎЛИҚ РЕПОРТАЖ

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍7👎2
Бухоронинг ягона зиёрат туризми бренди тарғиботига бағишланган тадбирлар ўтказилди

Жорий йилнинг 25-29 ноябрь кунлари Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» ташкил этилди.

👉 https://effect.uz/4796

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎1