EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон Францияга аламли тарзда енгилиб, ЖЧни тарк этди

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги юришини чорак финалда тўхтатди.

👉 https://effect.uz/4779

Telegram | Instagram | You Тube
👍19😢7👎2
Наманган Ҳиндистон билан АйТи соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласида келишувга эришди

Наманган вилояти делегацияси Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида бўлиб, мамлакатнинг етакчи АйТи компаниялари, шу соҳадаги олий таълим масъуллари билан учрашув ўтказди.

Делегация, таркибида Ҳиндистонга келган SoftPlus компанияси раҳбари Хайрулла Мелибоев Чандигарҳ шаҳрида бўлиб, дунёнинг 22 давлатидан келган мутахассислар иштирокидаги форумда қатнашиб, янги лойиҳалар билан юртга қайтишни режалаштирган.

Деҳлининг Кибер Сити туманида дунёнинг 20 дан ортиқ компаниялари ўз филиалларини очган бўлиб, элчихонамиз ёрдамида Ўзбекистондан АйТи хизматлар экспортини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган.

👉 https://effect.uz/4780

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍6👎2
Андижонда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Вилоятнинг Жалақудуқ туманида 44 та хонадонга имтиёзли нархда кўмир ажратишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жалақудуқ тумани ҳокими ёрдамчиси Д.И. куз-қиш мавсумида кўмир ёнилғиси етказиб берилишини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси сифатида туман кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, ҳудуддаги 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига “У.К.” МФЙ фаоли М.А.дан 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 7 млн сўмни кўмир омбори ҳудудида ўзининг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍19👎2
Ижтимоий тармоқларда дарсликларнинг имло хатолари ҳақида урчиётган постларни кўряпмиз, аммо бу дарсликлар мазмун-моҳияти ҳақида тўхталаётганларни эса кўрмаяпмиз, ёки улар янги дарсликларнинг ижобий ютуқларини кўришга кўзларини беркитиб олганми? – Депутат янги дарсликлар ҳақида


Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова фарзанди билан дарс қилиш жараёнида янги дарсликлардаги ўзгаришларига тўхталди.

Баъзан иш, баъзан бошқа сабаблар билан бўлиб, 2-синфда таҳсил оладиган қизимнинг дарс тайёрлашига ёрдам бера ололмаётгандим. Лекин охирги вақтларда ҳамма баҳона ва сабабларни бир четга суриб, уй вазифаларини биргаликда тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз.

Қизимнинг сифатли таълим олиши мен учун жуда муҳим. Шу боис кейинги вақтларда мактаблардаги таълим дастури ёки дарсликлар ҳақида билдирилаётган турли хил фикр ва изоҳларни алоҳида қизиқиш билан кузатиб боряпман.

Шундан кейин ҳам она, ҳам депутат сифатида дарсликларимизнинг мазмуни, шакли ва концепциясини ўрганиб, бу борада ўз фикрларимни сизлар билан бўлишиб борaман


Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍8👎5
Фарғонада директорни дўппослаган Бағдод ҳокими ўринбосари ҳайфсан олди

Мажбурий обунани таъминламагани учун калтакланган коллеж директори бош мия чайқалиши ташхиси билан касалхонага ётқизилган эди.

👉 https://effect.uz/4781

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👎31👍7
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️ПА диққатига! Президентга берган ваъдани бажарган наманганлик тадбиркор тириклайин “тобутга” жойланди... Янги Наманган туманида фаолият олиб борган тадбиркор Анасхон Дедабоев 18 ноябрь куни ЖКнинг 168-моддаси билан айбланиб қамоққа олинган. Effect.uz тадбиркор…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Расул Кушербаев қамоқда қолаётган Анасхон Дедабоев масаласида наманганликларга мурожаат йўллади

Олий мажлис қонунчилик палатаси собиқ депутати, Эковазир маслаҳатчиси Расул Кушербаев наманганлик тадбиркор Анасхон Дедабоев (айни пайтда қамоқда) иши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Наманганда ерфурушлик авж олган экан, чунки маҳаллий амалдорлар Анасхоннинг бино қуришига қанча қарши бўлишди. Лекин, шунга қарамасдан у ишини яхши якунлади. Маҳаллий амалдорлар унга қарши курашиш учун одамларни ёллашди.

Аммо, ҳамма қўрққан иш бўлибди, уни қамашибди. Фирибгарлик айблови борлигига ишонмайман, бу фақат “заказ” дея тушунилади. Маҳаллага беминнат бино қуриб бериш ҳамманинг қўлидан келмайди.

Қўлида кучи, амали борлар ўзи ёқтирмаганларни қамаш билан шуғулланса, бу мамлакатнинг келажаги қоладими? Афсуски, Анасхоннинг чириллашлари, ваъдасини бажарганини исботлаганини Президентга етказа олдими, буни билмаймиз.

Буёғига чидаб бўлмайди, қуйи тизимдаги ходимларнинг ҳаракатлари ислоҳотларга нисбатан ишончсизлик келтириб чиқаради. Адолатсизлик, тугаши керак, орган тизимида сохта айблов уюштирадиганлар етарли. Наманган аҳлига айтадиганим, ёлғон гувоҳлик берманг, кимнидир жувонмарг бўлишига ҳиссангизни қўшманг.


👉 Тўлиқ репортаж

Мавзуга оид видеолар:


«Калланга ****** сени» — Янги Наманган тумани ҳокими Президентга ваъда берган тадбиркорни бўралатиб сўкди

«Президентга берган ваъдамни бажара олмаяпман» – наманганлик тадбиркор А.Дедабоев мансабдорларнинг сунъий тўсқинликлари ортидан бошини қайси деворга уришни билмаяпти

«Ҳокимман, менда пул, амал бор, қўлим ҳамма ерга етади. Умрини қамоқда чиритаман» – Жазавадаги Янги Наманган ҳокими Президентга ваъда берган тадбиркорни бутилкага ўтказиб, 20 йилга қаматмоқчи

«Мана шу бинони қуриб, мен ҳаётда ютқаздим» — Наманганлик тадбиркор президентга берган ваъдасини бажарди

«Бу аудио монтаж» – Янги Наманган ҳокими тадбиркорни бутилкага ўтказиб, 20 йилга қаматиш бўйича айтганларини тан олмади

Ҳоким айтганларини тан олмасдан, ўзини оқлади...

Тегирмондан бутун чиққан тадбиркор...
👍33
Францияда 59 миллион долларлик тўй бўлиб ўтди

Маросим бўлиб ўтган Версал саройида тўй учун махсус Maroon 5 гуруҳининг концерти ташкиллаштирилган. Фақат гулларнинг ўзига миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган.

26 ёшли келиннинг
отаси америкалик бадавлат одам бўлиб, Mercedes Benz дилерлик марказларига эга, онаси эса компания филиалларидан бирининг вице-президенти.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍14🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асли ўзбекистонлик журналист Борис Мақсудов билан видолашув маросими

Москва телемарказида марҳумнинг дўстлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларидаги ҳамкасблари ва яқинлари йиғилди.

Эслатиб ўтамиз, Нукусда туғилиб ўсган Мақсудов украиналик ҳарбийларнинг дрондан берилган зарбалари ортидан шифохонада вафот этган эди.

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍12👎3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект ва бошқа технологиялар ривожланган даврда китоб ўқишга зарурият борми?

Китобхонлик “Альцгеймер” касаллигини олдини олишни кафолатлайди(ми)?

Китобхонлик шахснинг ўзига бўлган ишончини оширадими?

Ақлли бўлиш учун нечта китоб ўқиш керак?

Мутолаани қайси китобни ўқишдан бошлаш керак?

Шахс ривожланишида мутолааа аҳамияти ва заруратининг 8 та сабабини билишни истайсизми?
😉😉😉😉😉😉

🚫Факт: Ҳаётида кўп китоб ўқиганлар мутолаа қилмайдиганларга қараганда ёшга боғлиқ хотира пасайиши ва когнитив қобилиятнинг ёмонлашишига кечроқ дуч келади.
👍11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бу феодализм даври эмаску, нега Сурхондарё ҳокимлари одамлар дардига "бироз" эътиборсиз?

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманидан келиб тушган навбатдаги мурожаатда боғча масаласи кўтарилди. “Гулобод” маҳалласи фуқароларининг талаби янги қурилган боғчага янги рақам олиш, янги иш ўринларини яратишдан иборат.

Маҳалладагилар янги қурилган боғча ишчилари ўзларидан бўлишини исташади, аксига олиб 11-боғчани бу ерга кўчиришдан мантиқ кўришмайди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ташаббуси билан бу ерда боғча қурилди, фуқаролар эгалигидаги ер майдони айнан боғча учун ихтиёрий берилди. Аммо, лекин, бироқ...

Вазият чигаллигидан норози фуқаролар Effect.uz ходимлари борган вақтда тўлиб-тошиб кўчага чиқишди. Мақсад телевизорга чиқиш орқали унга катталарнинг эътиборини қаратиш, ечим топиш. Хуллас, бу мавзуда бироз чалкашлик бор: яъни аввалдан бўлган 11-сонли муассасани буткул янги боғчага олиб ўтишмоқчи.

Нега деганда, эски боғча энди таълабга жавоб бермас экан. Янгиси эса янги иш ўринлари яратиш ва навбатларни қисқартириш учун хизмат қилиши керак эди. Агар шундай дейилмаганида фуқаролар ерларини боғча учун сидқидилдан бермасди.

11-боғча масаласида кимда қандай фикр, таклиф бор, буниси қоронғу. Аммо иш бошидан хато қилмаслик учун, 120-ўринлик янги боғча масаласида чуқурроқ мулоҳаза даркор. Маҳалла аҳолиси масалага вилоят ҳокими ечим топиб беришидан умидворлигини билдирган.

Халқнинг дардини ҳис қилувчи ҳоким Улуғбек Қосимовнинг, демак Гулободга келишини кутамиз.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОРЕПОРТАЖ

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍24👎2
🥊 Чемпионлик жангида Шоҳжаҳон Эргашев жангни давом эттира олмади

АҚШнинг Лас-Вегасидаги "Michelob Ultra Arena"да катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/4782

Telegram | Instagram | You Тube
👍7😢2🔥1
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

"Ўзгидромет" 26 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

👉 https://effect.uz/4783

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍4👎1🔥1
ОАВ: ҲАМАС вакили Исроил томонидан сулҳни бузаётганини маълум қилди

Исроил томони ўт очишни тўхтатиш келишуви бузилганини рад этмоқда.

👉 https://effect.uz/4784

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍3
HUMO кэшбэк тизимини ишга тушурди

HUMO карталаридан фойдаланганингизда энди 1фоиз кешбэк реал пул бўлиб қайтади.

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрида HUMO BONUS содиқлик дастурининг тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу дастур биринчи кешбэк тизими бўлиб, фақат HUMO миллий карталари билангина кешбэклар олишни кўзда тутади.

Бу дастур шубҳасиз, биринчи навбатда мамлакатимиз фуқаролари, шунингдек, бизнес муҳитига ҳам фойда беради ва иқтисодий фаолликни оширади. Тўпланиб борадиган кешбэклардан эса мижозлар истаган харажатлар учун исталган вақтда фойдаланишлари мумкин бўлади.

HUMO BONUS жамоаси дастур бизнес учун ажралмас воситага айланишига ишонади, негаки у тақдим этадиган имтиёзлар ва ҳар бир харид учун кешбэк олиш имконияти орқали кўпроқ мижозларни жалб қилиш ва уларни сақлаб қолишга қодир.


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
👍13👎3
Сенатда Қозоғистон билан иттифоқчилик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун маъқулланди

Шартнома ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик, миграция, саноат кооперациясини ривожлантириш, трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича қўшма чора-тадбирларни қабул қилиш, парламентлар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш каби соҳаларда яқин ҳамкорликни назарда тутади.

👉 https://effect.uz/4785

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
👍5👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
No comment: Ғазо ва Тель-Авив ўртасидаги фарқ!

Telegram | Facebook | YouTube | Sport
🔥7👍6😢6👎2